Наврўз муборак бўлсин!Навоий вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси жамоалари барча юртдошларимизни ўлкамизга яшариш нафасини олиб келган гўзаллик ва нафосат, эзгулик ва меҳрибонлик байрами- Наврўзи олам билан самимий муборакбод этади.
Янги умидлар баҳори юртимизга тинчлик, дастурхонимизга тўкинлик, элимизга бахту саодат билан келсин!
Кўнгилларимизни ёруғлик ва меҳр-оқибат ҳеч қачон тарк этмасин!