Навбаҳорда навбатдаги семинар ўтказилди.Юртимизда атроф-муҳит софли гини таъминлаш, экологик муаммоларни бартараф этиш, ёш авлодни табиатга нисбатан меҳр-шавқатли муносабатда бўлишга ўргатиш соҳа мутахассислари олдига улкан вазифаларни қўймоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланган "Табиат ва ҳаёт” газетаси таҳририятининг " Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш- мустаҳкам соғлик кафолати” лойиҳаси доирасида вилоят Аҳоли репродуктив саломатлик ҳудудий маркази ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий минтақавий филиали билан ҳамкорликда Навбаҳор Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида семинар ўтказди. Тадбирни Навбаҳор Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи директори Зоҳид ҚУДРАТОВнинг кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг мавзу юзасидан вилоят Аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори М.Нажимов ва Нодавлат нотижорат ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий минтақавий филиали катта мутахассиси Х.Худойбердиевларнинг маърузалари тингланди. Тадбирда иштирок этган коллеж ўқитувчилари ва "Арабсарой" ҚФЙ ҳудудидаги маҳаллалар фаоллари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мутахассислардан тегишли жавоблар олдилар. Тадбир сўнггида газетамиз таҳририяти томонидан барча иштирокчиларга табиат, соғлом турмуш тарзи ва экологияга оид рисола ва буклетлар тарқатилди.
БИЗ  КЎЗЛАРГА СУРТГАН  ЎЗБЕКИСТОНСИЗ!Президентимиз- Фахримиз!

БИЗ КЎЗЛАРГА СУРТГАН ЎЗБЕКИСТОНСИЗ!

Муҳтарам Юртбошимизга

Сиз муҳтож эмассиз ҳамду санога,
Мен ҳам бу хаёлдан жуда йироқман.
Ўтди не жаҳонгир, не-не даҳолар,
Сиз дилни ёритган ўчмас чироқсиз.
Халқнинг юрагида буюк бардошсиз!

Бир олам дунёга келди қайтадан,
Темурнинг руҳлари тирилди такрор.
Тирилди Она юрт тарихи шонли,
Бир юртки, жаҳоннинг ҳаваси бисёр,
Буюк байроқсиз!

Пахтанинг оқ-оппоқ чаноқларида,
Онанинг нондай пок ардоқларида,
Деҳқоннинг қўллари қадоқларида,
Мингларнинг сеҳрли бармоқларида
Борсиз, ашъорсиз!

Меҳру диёнатлар қолади Сиздан,
Минг йиллик армонлар тугаётган йўл.
Сизни суянчим, деб уйғонар ҳар тонг,
Кўкси тоғдай баланд, оддий, танти Эл.
Улуғ ифтихорсиз!
Бу юртда тўрт фасл жаннат мисоли,
Тонгни уйғотади Тинчлик садоси,
Мингта жонимизни берсак арзийди...
Ватандай муқаддас, улуғ Инсонсиз!
Биз кўзларга суртган ЎЗБЕКИСТОНСИЗ !
Маруса ҲОСИЛОВА