Табиат мўъжизасими? ё...12news.uz сайти хабарига кўра, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги Машрабхон Жумабоеванинг хонадонидаги сигир 5 нафар бузоқчаларни дунёга келтирган.
Сунъий уруғлантириш туман ветеринария бошлиғи Б.Ғозиев томонидан амалга оширилган бўлиб, соғлом туғилган ва ўзини яхши ҳис этаётган 3 та бузоқча ва 2 та буқачаларнинг оғирлиги 13-14 кгни ташкил этмоқда. Одатда сигирлар бир ёки иккита туғади, лекин 5 та туғиши жуда камдан-кам учрайдиган бир ҳолдир.