Дарахтлар нега қурияпти?
Дарахтлар нега қурияпти?
Дарахтлар нега қурияпти?
Дарахтлар нега қурияпти? Ташвиш
ДАРАХТЛАР НЕГА ҚУРИЯПТИ?[/b]

Барханлар бағрида бунёд этилган гўзал ва бетакрор Навоий шаҳрига келган кишининг диққатини ўзига хос савлат ва виқор тўкиб турган дарахтлар тортиши биз навоийликларнинг қалбини чексиз фахр-ифтихорга тўлдирарди. Бу яшил олам гўёки бизнинг ташриф қоғозимизга айланган эди.
2015 йилда шаҳар ҳуснига-ҳусн, кўркига-кўрк қўшиб турган бу ям-яшил арчалар яъни можжевельниклар тўсатдан қурий бошлаганидан ташвишга тушиб қолдик. Эллик йилдан ортиқ умр кўрган, иссиққа ҳам, совуққа ҳам бардош берган, навоийликларнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўлган бу сервиқор дарахтлар нега бирдан маъюс тортиб, қуриб қолди?
Соҳа мутахассислари ва олимларни бундай ҳол нега ташвишга солмаяпти? Наҳотки уй-жой коммунал бошқармаси тегишли хизматлари, ободонлаштириш бошқармаси мутассадилари бу ҳолга бефарқ қараб туришса? Ахир дарахтлар ҳам тирик жон-ку. Уларни қутқаришнинг наҳотки имкони бўлмаса? Бу бизнинг бурчимиз эмасми? Ёки айрим мутахассисларнинг таъкидлашича, касаллик туфайли содир бўлган бу «йўқотиш»ларга наҳотки чора йўқ бўлса? Ахир ҳар қандай касалликнинг ҳам давоси бор-ку!
Халқимиз орасида азал-азалдан «Дарахтнинг қуриши хосиятли эмас»лиги тўғрисидаги ақидаларни кўп эшитганмиз. Атроф-муҳит мусаффо бўлиши, табиий бойликлар безавол бўлиши учун яшил бойликларни авайлаб-асрашимиз ниҳоятда зарур. Бунинг учун муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек: «Табиат билан бирга яшаш керак!»
Ўзбекистон табиатининг биологик ва ландшафтлар хилма-хиллиги миллий бойлигимизнинг ажралмас қисми эканлиги барчага аён. Бу бойлик бир неча мингйиллик эволюция давомида юзага келган ва аждодларимиздан бизга катта мерос бўлиб қолган. Бизнинг зиммамизга ана шу улкан меросни келажак авлодларга бенуқсон қолдириш масъулияти юкланган. Буни унутишга ҳаққимиз йўқ!!!
Бу экологик муаммо фожиага айланмасдан унинг олдини олишнинг имкони йўқмикин? Чунки юқори чўлланиш шароитида бу дарахтлар биз учун тоза нафас, ҳаёт-мамот қадар қадрли эканлигини унутиб бўлмайди.
[b] Маруса ҲОСИЛОВА.

Бугун Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куниЎзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш конвенциясини 1994 йил 7 декабрда имзолаган ва у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йилда ратификация қилинган. Ҳукумат қарорига мувофиқ Конвенция доирасидаги мажбуриятларни бажариш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш Ўзгидрометга юклатилган.
Шуни таъкидлаш лозимки, чўлланиш ва қурғоқчилик жараёнлари замонавий жиддий экологик таҳдидлардан бири бўлиб, ана шу табиий ва техноген ҳодисаларга қарши кураш зарур чоралар кўришни талаб этмоқда. 1995 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 17 июнни – Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни деб эълон қилди. Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини чўлланиш, ерлар таназзули ва қурғоқчиликнинг халқаро ҳамжамият учун хавфи ортаётганига жалб этишдир. Шу куни бутун дунё бўйлаб ерлар деградацияси муаммолари, уларни ҳал этиш йўллари тўғрисида хабардорликни оширишга қаратилган турли тадбирлар ўтказилади.
Ҳозирги кунда чўлланиш ва қрғоқчилик жиддий экологик ташвишлардан биридир. Ҳар йили қурғоқчилик ва чўлланиш натижасида 42 млрд. АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлади. Чўлланиш ва қурғоқчилик мавжуд бўлган ҳудудларда 1.5 млрд аҳоли истиқомат қилади. Бу табиий ва техноген ҳолатлар зудлик билан зарур чораларни кўрилишини талаб этади, деб ёзади www.12news.uz сайти.
Голландияликлар  ўзи битиб кетадиган бетон ўйлаб топишдиkun.uz интернет сайтида ёзилишича, Голландиялик микробиологлар ёриқлари ўзи битиб кетадиган бетон ўйлаб топишди.
Одатда темир-бетонни эксплуатация қилиш давомида уларда кичик ёриқлар пайдо бўлади. Улар орқали бетон ичига сув ўтади ва биноларнинг металл конструкцияларининг занглашига олиб келади. Бунинг оқибатида улар мўрт бўлиб қолади. Борган сари занг кўпайиб, бетон ёрилишига ва ўпирилишига олиб келади.
Олимлар янги материални ўйлаб топиш учун вулқонлар ва Мисрнинг Вади-Натрун деган жойидаги каби содали кўллар олдидаги тошларда яшовчи Bacillus туридаги бактериялардан фойдаланишди. Бу бактериялар сув ва нордон сутсимон калций билан аралаштириб, бетонга қўшилади. Бетонда ёриқ пайдо бўлганда ёриққа тушган сув бактерияларни жонлантириб юборади. Бу бактериялар 200 йил давомида тинч ҳолда яшашлари мумкин. Бактериялар сувдаги тузни ютиб, калцит ишлаб чиқаришни бошлайди. Айнан шу калцит қатмламлари ёриқларни тўлдиришга имкон беради. Бунинг учун уч ҳафта талаб этилади.
Ёриқнинг узунлиги аҳамиятга эга эмас, бироқ унинг эни муҳим роль ўйнайди – жараён самарали кечиши учун у 0,8 мм дан ошмаслиги керак.
Ушбу ихтиронинг муаллифи, Голландиянинг Делфт техника университети олими Хендрик Мариус Йонкерснинг айтишича, ушбу технологиядан қурилган иморатларни таъмирлашда ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун бактерияларни сақловчи сув эритмасини эски биноларнинг деворларига пуркаб чиқиш лозим.
Йонкерснинг айтишича, бу бактерияларга эга биобетон иссиқлик ва совуққа чидамли бўлиб, у ерости иморатлари, автомобиль йўллари ва нефть вишкаларини тегишли равишда сақлаш учун ҳам жуда самарали ҳисобланади.
ТАБИАТ  БАЙРАМИ	   ёки ОЛАМНИ  АСРАНГ,  ДЎСТЛАР!
5 июнни Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни сифатида нишонлаш 1972 йилнинг июнида Стокгольм анжуманида атроф-муҳит муаммолари бўйича қабул қилинган резолюцияга мувофиқ муҳим санага айланган. Бу кун Бирлашган миллатлар ташкилоти учун дунё ҳамжамияти эътиборини атроф-муҳит муаммоларига жалб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган ҳаракатларни бирлаштириш мақсадини ўзида мужассамлаштирган.
Бу кун - ҳар бир инсон қалбида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ўз ҳиссасини қўшиш, табиатни севиш, асраш, ардоқлаш истагини уйғотиш, оддий қилиб айтганда, табиат билан инсон ўртасида девор эмас, юракни қўйиб яшаш кераклигини эслатадиган, англатадиган муҳим сана!
Асосан, дунё давлатлари ва халқлари ўртасида хавфсиз атроф-муҳитни яратиш - фаровон келажакка эга бўлишнинг асосий омили эканлигини тан олиш йўлида ҳамкорлик алоқаларининг фойдалилигини тушунтиришдан иборат.
Бу сана Ўзбекистон ҳудудида ҳам анъанавий равишда ҳар йили кенг нишонланади. Навоий шаҳридаги Амфитеатр майдонида 5июнь куни ташкил этилган навбатдаги Экофестиваль ҳам худди ана шу миссияга хизмат қилганлигини алоҳида эътироф этиш мумкин. Табиатнинг ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси кўргазмалари, экологик муаммоларни бартараф этиш йўлида амалга оширилаётган ишлар намойиши ана шу байрамда ўз ифодасини топди.
Вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган экофестивални ўтказиш тадбирларига асосан ташкил этилган мазкур байрамда вилоятдаги йирик саноат корхоналари, турли ташкилот ва муассасалар, олий ўқув юртлари, коллеж, академик лицей ҳамда мактаблар, маҳаллалар иштирок этди.
Амфитеатр майдони байрамона безатилиб, тадбирга ташриф буюрганлар мусиқа садолари остида табиатнинг ноёб мўъжизаларини- табиат манзаралари, тарихий обидаларимиз, архитектура ёдгорликларини акс эттирувчи расмлар, фотоэкспозициялар, плакатлар, гуллар ва қушлар кўргазмасини мароқ билан томоша қилдилар.
Навоий шаҳар ҳокими Н. Аҳатов тадбир иштирокчиларини атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган муҳим сана билан табриклади.
Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Ш. Худойқулов бугунги глобаллашув жараёнида табиатни, атроф-муҳитни асраш муҳим аҳамият касб этиши, фуқароларнинг экологик билим ва маданиятини ошириш долзарб вазифа эканлиги, табиатни асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг Конституциявий бурчи эканлиги ҳақида тўхталиб, барчани атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга, табиат бойликларини исроф қилмасликка даъват этди.
Дастлаб Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази ( ЕССН) да ноёб қушнинг антиқа тухуми диққатимизни тортди. Бирлашган Араб Амирлиги Бош вазири, Дубай амирлигининг ҳокими Шайх Муҳаммад Бин Рошид Ол Мактум жаноби олийлари ташаббуси билан 2008 йилнинг апрель ойида Кармана тумани “Маликчўл” массиви ҳудудида халқаро ҳамкорлик асосида ташкил этилган мазкур марказда Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган йўрға тувалоқ қуши кўпайтириляпти. Инкубация цехларидан чиқарилган бу ноёб қушлар сони йилдан-йилга кўпаймоқда.
-Ҳақиқатан бу қуш жуда ноёб ва ўзига хослиги билан ажралиб туради,- дейди мазкур марказ директорининг ўринбосари Рустам Тўхтамуродов.- Бу қушларга қараб ўзимиз ҳам завқланамиз. Франциялик мутахассис Аделин Кадетнинг бу ноёб жониворларни меҳр билан парвариш қилишига гап йўқ. Марказнинг мақсад ва режалари аниқ. 2012 йилда бор-йўғи 23 та йўрға тувалоқ табиатга учирилган бўлса, бу рақам ўтган йили 700 тани ташкил этди, жорий йилда эса 2000 тадан ошиқроқ йўрға тувалоқни табиат қўйнига учириш режалаштирилганлиги мазкур қушни сунъий кўпайтириш дастурининг самарали амалга оширилаётганлигидан далолат беради.
Экофестиваль кўргазмаларидан Навоий Машинасозлик заводи цехлари ҳам муносиб ўрин эгаллади, десак муболаға бўлмайди. Антиқа ва ноёб гуллар растаси кишини беихтиёр ўзига чорлайди. Хўжалик ишлари бўлим мудири Дилбар Саидова гуллар билан таништиришни бошлайди:
- Инсон меҳри билан тошларда ҳам гул унишини барчамиз жуда яхши биламиз. Бугун 50 дан ортиқ гулларимизни намойиш қилгани келганмиз . Мана бу гул Мостера деб номланади. У асосан Ҳиндистонда ўсади. Сансевьеранинг асл ватани Жанубий Америка, пуансеттия ( Ҳиндистон), Вашин пальмаси эса ( АҚШ)да кўп учрайдиган гул ҳисобланади. Барчаси ҳозир бизнинг шароитга мослашиб, парвариш қилинмоқда.
Навбатдаги кўргазма павильонида НМЗнинг темирчилик цехида тайёрланган маҳсулотлар ва ремонт механика цехида метал қолдиқларидан ясалган асбоб-анжомлар ва гулдонлар ҳам ўзига хослиги билан ажралиб турди. Бекзод Ҳамроев, Сергей Мякишев, Шуҳрат Саидовларнинг жамоада қўли гул ишчи сифатида ўз ўрни, ҳурмати борлиги кўргазмадан жой олган маҳсулотларидан кўриниб турибди.
Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонли бурчаги ва гуллар аллеяси яна ҳам бой ва бетакрорлиги ҳам эътиборга лойиқ. Денгиз чўчқаси, Тинчлик рамзи -оқ кабутар, ранг-баранг қуёнлар фестиваль иштирокчиларининг энг севимли жониворларига айланишди. “Аёл бахти” деб номланган ноёб гул табассумида ва бир-биридан гўзал сайроқи қушчаларнинг чуғурида хўжалик ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари Сайёра Турниёзованинг атроф муҳит мусаффолигини сақлаш мустаҳкам саломатлик кафолати эканлигини кенг тарғиб қилаётганлиги, соҳа жонкуяри эканлиги мужассамлашган эди.
Навоий шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Экология” тўгараги ўқувчилари томонидан кўргазмага тақдим этилган матога тикилган гуллар, “Қизил китоб” макети, турли жониворларнинг суратлари тикилган паннолар ёшларнинг табиат бойликлари ҳисобланган ўсимлик ва ҳайвонот оламини асрашга иштиёқлари баландлигидан далолат бериб турибди.
-Ёш экологларимиз табиат қўйнида бўлиб, гербарийлар йиғишга, жонли табиатни мўйқалам ёрдамида қоғозга туширишга одатланишган,- дейди фахр билан мактаб директори ўринбосари Тошпўлат Орипов ўқувчиларнинг ижодий ишларини кўрсатаркан.
Абдулла Қодирий номидаги Ахборот –кутубхона маркази томонидан ташкил этилган табиатни асрашга оид, табиатнинг ноёб флора ва фаунаси, дунё табиати ҳақидаги китоблар кўргазмаси тадбирга ташриф буюрган катта-ю кичикка манзур бўлди.
-Китоб- барчамизнинг энг яқин дўстимиз- дейди вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тарғибот гуруҳи масъул ходими Зубайда Душанова.- Китоблар кўргазмасидан соҳамизга оид китобларни топганимдан жуда хурсандман. Аҳолининг экологик маданиятини ошириш йўлидаги тарғибот ишларида бу китоблар албатта асқотади, деб ўйлайман.
Экофестиваль ҳақиқий табиат байрами сифатида кенг нишонланди. Байрамга ташриф буюрган ҳар бир иштирокчи елкасида атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга ҳисса қўшиш, оламни асраш масъулияти борлигини яна бир карра ҳис этди.
Вилоят спортчиларининг ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг дастурлари ҳам байрамга ўзгача файз киритди.
Тадбир якунида фаол иштирокчилар вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг махсус Дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Маруса ҲОСИЛОВА
"Табиат ва ҳаёт" газетаси Экофестивал ғолиби бўлди
"Табиат ва ҳаёт" газетаси Экофестивал ғолиби бўлди
"Табиат ва ҳаёт" газетаси Экофестивал ғолиби бўлди
"Табиат ва ҳаёт" газетаси Экофестивал ғолиби бўлди
"Табиат ва ҳаёт" газетаси Экофестивал ғолиби бўлди
"Табиат ва ҳаёт" газетаси Экофестивал ғолиби бўлди
"Табиат ва ҳаёт" газетаси Экофестивал ғолиби бўлди
"Табиат ва ҳаёт" газетаси Экофестивал ғолиби бўлди
"Табиат ва ҳаёт" газетаси Экофестивал ғолиби бўлди
"Табиат ва ҳаёт" газетаси Экофестивал ғолиби бўлди
"Табиат ва ҳаёт" газетаси Экофестивал ғолиби бўлдиБугун Навоий шаҳридаги Амфитеатр майдонида Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан экофестивал ўтказилди. “Экофестивал-2015” фаол иштирок этганлиги табиатни асраб авайлаш уни муҳофаза қилиш ҳамда ушбу долзарб мавзуни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритганлиги учун “Табиат ва ҳаёт” газетаси махсус диплом билан тақдирланди. Фестивал тафсилотлари ҳақида қўшимча хабар қиламиз.
ЭКОФЕСТИВАЛГА   МАРҲАМАТ!ЭКОФЕСТИВАЛГА МАРҲАМАТ!
Азиз ҳамюртлар!
Барча-барчани 5 июнь- Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги Амфитеатр майдонларида ўтказиладиган Экофестивалга таклиф этамиз!
Тадбирга ташриф буюрганлар бетакрор флора ва фауна оламининг кўргазмалари, дунё табиати тўғрисидаги китоблар кўргазмаси, ёш спортчиларнинг чиқишлари, вилоят бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг концерт дастурлари билан танишишлари мумкин.
Экофестивалга марҳамат!
Ташкилий қўмита.
Инсон ҳам дарахтга ўхшайди....ДУРДОНА
*Инсон ҳам худди дарахтга ўхшайди. Дарахтлар юксаклик, ёруғлик сари қанчалик кўп интилсалар, илдизлари ер қаърига, қоронғуликка - тубанлик томон шунчалар чуқурроқ кириб бораверади.
*Мангуликка дахлдор бўлиш учун баьзан ҳаётни қурбон қилишга тўғри келади.
*Шундай қоида мавжудки, биз унинг воситасида инсоннинг ҳаётини тортиб олишимиз мумкин. Бироқ инсондан унинг ўлимини тортиб олишга имкон берувчи қоида мавжуд эмас.