Бугун Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куниЎзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш конвенциясини 1994 йил 7 декабрда имзолаган ва у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йилда ратификация қилинган. Ҳукумат қарорига мувофиқ Конвенция доирасидаги мажбуриятларни бажариш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш Ўзгидрометга юклатилган.
Шуни таъкидлаш лозимки, чўлланиш ва қурғоқчилик жараёнлари замонавий жиддий экологик таҳдидлардан бири бўлиб, ана шу табиий ва техноген ҳодисаларга қарши кураш зарур чоралар кўришни талаб этмоқда. 1995 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 17 июнни – Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни деб эълон қилди. Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини чўлланиш, ерлар таназзули ва қурғоқчиликнинг халқаро ҳамжамият учун хавфи ортаётганига жалб этишдир. Шу куни бутун дунё бўйлаб ерлар деградацияси муаммолари, уларни ҳал этиш йўллари тўғрисида хабардорликни оширишга қаратилган турли тадбирлар ўтказилади.
Ҳозирги кунда чўлланиш ва қрғоқчилик жиддий экологик ташвишлардан биридир. Ҳар йили қурғоқчилик ва чўлланиш натижасида 42 млрд. АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлади. Чўлланиш ва қурғоқчилик мавжуд бўлган ҳудудларда 1.5 млрд аҳоли истиқомат қилади. Бу табиий ва техноген ҳолатлар зудлик билан зарур чораларни кўрилишини талаб этади, деб ёзади www.12news.uz сайти.
Голландияликлар  ўзи битиб кетадиган бетон ўйлаб топишдиkun.uz интернет сайтида ёзилишича, Голландиялик микробиологлар ёриқлари ўзи битиб кетадиган бетон ўйлаб топишди.
Одатда темир-бетонни эксплуатация қилиш давомида уларда кичик ёриқлар пайдо бўлади. Улар орқали бетон ичига сув ўтади ва биноларнинг металл конструкцияларининг занглашига олиб келади. Бунинг оқибатида улар мўрт бўлиб қолади. Борган сари занг кўпайиб, бетон ёрилишига ва ўпирилишига олиб келади.
Олимлар янги материални ўйлаб топиш учун вулқонлар ва Мисрнинг Вади-Натрун деган жойидаги каби содали кўллар олдидаги тошларда яшовчи Bacillus туридаги бактериялардан фойдаланишди. Бу бактериялар сув ва нордон сутсимон калций билан аралаштириб, бетонга қўшилади. Бетонда ёриқ пайдо бўлганда ёриққа тушган сув бактерияларни жонлантириб юборади. Бу бактериялар 200 йил давомида тинч ҳолда яшашлари мумкин. Бактериялар сувдаги тузни ютиб, калцит ишлаб чиқаришни бошлайди. Айнан шу калцит қатмламлари ёриқларни тўлдиришга имкон беради. Бунинг учун уч ҳафта талаб этилади.
Ёриқнинг узунлиги аҳамиятга эга эмас, бироқ унинг эни муҳим роль ўйнайди – жараён самарали кечиши учун у 0,8 мм дан ошмаслиги керак.
Ушбу ихтиронинг муаллифи, Голландиянинг Делфт техника университети олими Хендрик Мариус Йонкерснинг айтишича, ушбу технологиядан қурилган иморатларни таъмирлашда ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун бактерияларни сақловчи сув эритмасини эски биноларнинг деворларига пуркаб чиқиш лозим.
Йонкерснинг айтишича, бу бактерияларга эга биобетон иссиқлик ва совуққа чидамли бўлиб, у ерости иморатлари, автомобиль йўллари ва нефть вишкаларини тегишли равишда сақлаш учун ҳам жуда самарали ҳисобланади.