Дарахтлар нега қурияпти?
Дарахтлар нега қурияпти?
Дарахтлар нега қурияпти?
Дарахтлар нега қурияпти? Ташвиш
ДАРАХТЛАР НЕГА ҚУРИЯПТИ?[/b]

Барханлар бағрида бунёд этилган гўзал ва бетакрор Навоий шаҳрига келган кишининг диққатини ўзига хос савлат ва виқор тўкиб турган дарахтлар тортиши биз навоийликларнинг қалбини чексиз фахр-ифтихорга тўлдирарди. Бу яшил олам гўёки бизнинг ташриф қоғозимизга айланган эди.
2015 йилда шаҳар ҳуснига-ҳусн, кўркига-кўрк қўшиб турган бу ям-яшил арчалар яъни можжевельниклар тўсатдан қурий бошлаганидан ташвишга тушиб қолдик. Эллик йилдан ортиқ умр кўрган, иссиққа ҳам, совуққа ҳам бардош берган, навоийликларнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўлган бу сервиқор дарахтлар нега бирдан маъюс тортиб, қуриб қолди?
Соҳа мутахассислари ва олимларни бундай ҳол нега ташвишга солмаяпти? Наҳотки уй-жой коммунал бошқармаси тегишли хизматлари, ободонлаштириш бошқармаси мутассадилари бу ҳолга бефарқ қараб туришса? Ахир дарахтлар ҳам тирик жон-ку. Уларни қутқаришнинг наҳотки имкони бўлмаса? Бу бизнинг бурчимиз эмасми? Ёки айрим мутахассисларнинг таъкидлашича, касаллик туфайли содир бўлган бу «йўқотиш»ларга наҳотки чора йўқ бўлса? Ахир ҳар қандай касалликнинг ҳам давоси бор-ку!
Халқимиз орасида азал-азалдан «Дарахтнинг қуриши хосиятли эмас»лиги тўғрисидаги ақидаларни кўп эшитганмиз. Атроф-муҳит мусаффо бўлиши, табиий бойликлар безавол бўлиши учун яшил бойликларни авайлаб-асрашимиз ниҳоятда зарур. Бунинг учун муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек: «Табиат билан бирга яшаш керак!»
Ўзбекистон табиатининг биологик ва ландшафтлар хилма-хиллиги миллий бойлигимизнинг ажралмас қисми эканлиги барчага аён. Бу бойлик бир неча мингйиллик эволюция давомида юзага келган ва аждодларимиздан бизга катта мерос бўлиб қолган. Бизнинг зиммамизга ана шу улкан меросни келажак авлодларга бенуқсон қолдириш масъулияти юкланган. Буни унутишга ҳаққимиз йўқ!!!
Бу экологик муаммо фожиага айланмасдан унинг олдини олишнинг имкони йўқмикин? Чунки юқори чўлланиш шароитида бу дарахтлар биз учун тоза нафас, ҳаёт-мамот қадар қадрли эканлигини унутиб бўлмайди.
[b] Маруса ҲОСИЛОВА.