Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги байрами “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказиладиЎзбекистонимизда мавжуд бўлган оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов томонидан жорий йилнинг 17 июль кунида республикамиз мустақиллигининг 24 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорини имзоладилар.

ЎзА интернет сайтида берилган хабарга кўра, ушбу қарорга асосан, байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси таркиби тузилиб, бу комиссия бир ҳафта муддатда “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқади.

Қарорга кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб этилиши белгиланган.
Ушбу қарорда, республика Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина”, Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари, Бадиий академия ва бошқа ташкилотлар зиммасига биргаликда истиқлолни тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика танловининг якуний босқичини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ниҳол” мукофотига номзодларнинг республика саралаш босқичини ҳамда “Энг улуғ, энг азиз”, “Ватан учун яшайлик”, “Ранглар жилосида – она диёр” каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишни таъминлаш вазифаси юклатилган.
Ана шу қарор асосида Навоий вилоят ҳокими томонидан қарор қабул қилиниб, ушбу тадбирга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Айниқса ушбу нуфузли тадбир олдидан кўча ва хиёбонларни, дам олиш боғларини, йўлларни, қабристон ва зиёратгоҳ жойларни ободонлаштириш, шаҳарлар марказини ташқи ва ички қиёфасини замон талабларига мос, байрамона безаш юзасидан ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.
ЧЎЛЛАНИШ   МУАММОЛАРИГА   БАҒИШЛАНДИЧЎЛЛАНИШ МУАММОЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ
Тадбир
Навоий вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2015 йилги тасдиқланган режасига мувофиқ вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида “Чўлланиш ва қурғоқчиликдан ҳимояланиш умумжаҳон куни ” муносабати билан “Навоий вилоятида чўлланишга оид муаммолар”мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси ходимлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий бўлинмаси ходимлари, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси инспекция бошлиқлари, экоҳаракат фаоллари, Навоий шаҳрида фаолият юритаётган ўз-ўзини бошқариш органлари вакиллари, “Камолот” ЁИҲ фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбати иштирокчилари Навоий вилояти ҳудуди 111 минг кв км ни эгаллаши , яъни Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг 24,8 % ини ташкил этиши ёки Белгия давлати ҳудудидан 4 марта катта эканлиги, вилоятимиз худудида Белгия, Дания, Голландия, Люксембург каби Европа мамлакатлари жойлашиши мумкинлиги, шунингдек, вилоятимизнинг 98,7 фоиз майдонини Қизилқумнинг чўл ва ярим чўлларидаги яйловлар эгаллаганлиги, бу ерда иклимнинг кескин ўзгарувчанлиги минтақада шамол эрозияси кучли кечишига ва эфемироид ўсимликларнинг май ойида куриб қолишига олиб келаётганлиги, вилоятнинг ғарбий шимолий қисмида ва шимолида шамол, ўртача 15 м/сек тезликда, ҳатто 20-25 м/сек ли кунлар кўп бўлиши, Қулқудуқда эса шамол ҳатто 48 кунгача чўзилиши тўғрисидаги фойдали маълумотларга эга бўлдилар.