Орол муаммосига оид дастур қабул қилинди
Орол муаммосига оид дастур қабул қилинди

Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича 2019 йилгача давом этиши мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури қабул қилинди. Лойиҳа 2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий тиклашни кўзда тутади.

Ҳужжат иқтисодиёт, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо ҳамда молия вазирликлари томонидан ишлаб чиқилди. Ишга бир қатор идора ва ташкилотлар, жумладан, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси, Оролбўйи генофондини ҳимоя қилиш хайрия жамғармаси жалб қилинди.
Дастур минтақада сув ресурсларидан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштиришни кўзда тутади. Бу йўналишда Ўзбекистон 1.099 млрд долларлик 8та лойиҳани амалга оширади. Ўзбекистон бу лойиҳаларнинг 388.3 млн долларлик қисмини ўз зиммасига олади, кредитлар 678 млн долларни, грантлар 33 млн долларни ташкил қилади.

Аҳоли соғлиғини яхшилаш ва экологик таҳдид зонасида генофондни сақлашга 433.69 млн доллар йўналтирилади.
Шунингдек, Оролбўйи аҳолисининг иш билан бандлигини таъминлаш, даромад манбалари яратиш ишларига 321.2 млн доллар сарфланади.
Экотизимни ва биохилма-хилликни тиклаш бўйича чора-тадбирларга 158.1 млн долларлик 16 лойиҳа амалга оширилади.
Дастур, шунингдек, минтақа ижтимоий-сиёсий инфраструктурасини яхшилаш ва қайта тиклашни кўзда тутади. Бу ишларга Қорақалпоғистонда 1.921 млрд доллар, Хоразмда 375.8 млн доллар йўналтирилади.

манба: kun.uz
ЮРАКНИ  АСРАНГ...ЮРАКНИ АСРАНГ...[/b]
Дилафрўз ҲАКИМОВА,
шифокор

Юрак- инсон танасидаги энг муҳим мушак ҳисобланади. Танадаги барча мушакларга кислородга тўйинган қонни айнан юрак етказиб беради. Кетма-кет қисқариб, бир дақиқада 5 литрга яқин қонни ҳайдайди. Юрак- ўз-ўзини қон билан таъминлайдиган ягона мушак. Агар юрак ўзини ва бошқа бирор аъзони қон билан таъминлай олмаса, у ҳолда стенокардия, миокард инфаркти, инсульт, юрак етишмовчилиги каби жиддий асоратлар келиб чиқиши мумкин.

СТЕНОКАРДИЯ

Сиз кўкрак соҳасидаги оғриқни сезасиз. Аслида юрак оғриётган бўлади. Ушбу оғриқ хавотир ёки ўлим қўрқуви билан кечади. Бу хавф-хатар ҳақидаги жиддий огоҳлантиришдир. Агар сизни кўкрак қафасидаги оғриқ безовта қилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.

МИОКАРД ИНФАРКТИ
Агар юракка узоқ вақт давомида қон етиб келмаса, миокард инфаркти юзага келади. Бу юрак мушагининг бир қисми ўлганлигини билдиради. Ушбу вазият кўнгилсизлик билан тугаши мумкин. Бироқ беморлар орасида миокард инфарктини ўтказгач, нафақат узоқ , балки серунум ҳаёт кечирганлар ҳам бор.

ЮҚОРИ АРТЕРИАЛ БОСИМ
Юқоридаги атамани изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак. Чунки қон томирлар бўйлаб юқори босимда оқиб ўтади ва бу билан томир деворига сезиларли таъсир кўрсатади. Қон босимининг доимо баланд бўлиб туриши артериал гипертония деб аталади. Қон босими баланд бўлганда, юрак катта куч билан қон ҳайдашга мажбур бўлади. Юқори артериал босим шроитида томирлар осонгина шикастланади. Гипертонияни бежизга “ тилсиз қотил” деб аташмайди, сабаби, қон босими ошиши кўпинча белгиларсиз кечади ва ҳар қандай ёшда пайдо бўлиши мумкин. Бу касалликка чалинишни истамасангиз керак. Шундай экан, доимо ўз артериал босимингизни ўлчаб юринг. Бу оддий ва оғриқсиз жараёндир!
Қон босимини доимий назоратда тутинг.
Артериал босим 140/90 мм.сим.уст.дан паст бўлиши керак. Агар кўрсаткич бундан юқорироқ бўлса, сиз ўз соғлиғингизга жиддийроқ эътибор беринг ва албатта шифокорга мурожаат қилинг!
Юракни асраш ва соғлом ҳаёт кечиришнинг қуйидаги оддий қоидаларига риоя қилинг: 1. Тўғри овқатланиш. 2. Вазнни назорат қилиб туриш. 3. Жисмоний фаоллик. 4. Дорилар қабул қилиш.

Яна бир энг муҳим нарсани унутманг! Юрак хасталиклари туфайли ўлимнинг деярли ярми чекиш туфайлидир.


ЮРАКНИ  АСРАНГ...
ЮРАКНИ  АСРАНГ...ДАРАХТЛАРДАН ҚУВВАТ ОЛИНГ!

Ҳар бир инсонда биоқувват хусуситларга кўра ўзига қин бўлган дарахти бор. Айнан у сизнинг соғлигингиз посбони ҳисобланади. Агар ўзингизни ёмон ҳис этсангиз шу дарахт ёнига келинг, унга суянинг, ўзингизни бўш тутиб, япроқлар шитирлашига қулоқ тутинг. Барча фикрларн унутинг ва уларга қўшилиб кетинг. Шунда дарахтлар ўз қувватини сиз билан баҳам кўради.
Қуйида одамларнинг туғилган кунига мувофиқ дарахтлар билан ўзаро боғлиқ тизими келтирилади. Бу қадимги Галлия донишмандлари томонидан тузилган:
Январь: 1 ( олма), 2-11 ( қорақарағай), 12-24 ( қайрағоч), 25-31 ( сарв);
Февраль: 1-3 ( сарв), 4-8 ( жўка), 9-18 ( кедр), 19-29 ( қарағай);
Март: 1-10 ( самбит), 11-20 ( жўка), 21 ( эман), 22-31 ( ўрмон ёнғоғи);
Апрель: 1-10 ( четан), 11-20 ( заранг), 21-30 ( ёнғоқ);
Май 1-3 ( терак), 4-14 ( эман), 15- 24 ( каштан), 25-31 ( шумтол);
Июнь: 1-3 ( шумтол), 4-13 ( қайин), 14-23 ( анжир), 24 ( оқ қайин), 25-30 ( олма);
Июль: 1-4 ( олма), 5-14 ( қорақарағай), 14-23 ( қайрағоч) , 24-31 ( ёнғоқ);
Август: 1-2 ( сарв), 3-13 ( терак), 14-23 ( қарағай), 24-31 ( ёнғоқ);
Сентябрь: 1-2 (ўрмон ёнғоғи), 3-12 ( самбит), 13-22 ( жўка), 23 ( олхўри), 24-30 ( ўрмон ёнғоғи);
Октябрь: 1-3 (ўрмон ёнғоғи), 4-13 ( четан), 14-28 ( заранг), 29-31 ( ёнғоқ);
Ноябрь: 1-11 ( ўрмон ёнғоғи), 12-22 ( каштан) 23-30 ( шумтол);
Декабрь: 1 ( шумтол), 2-11 ( қайин), 12-21 ( анжир), 22 ( қорақайин), 23-31 ( олма).
“ Буржлар, гуллар, дарахтлар, ранглар ва саломатлик” китобидан

ЮРАКНИ  АСРАНГ...Билиб қўйган яхши

* Анемияда, қон саратонида ҳар куни 5 кг. олма ейиш тавсия этилади. Олма егандан сўнг 1-2 соат давомида чой ичиш тавсия этилмайди.
*Камқонликда ҳар куни чекланмаган миқдорда тарвуз истеъмол қилиш тавсия этилади.
*Анор шарбати овқат ҳазм қилиш ва ҳазмга кўмак берувчи хусусияти билан инсон организми учун жуда фойдали. У биоген стимулятор сифатида ошқозон ости безидаги иллатларни даволашда ёрдам беради. Камқонликда ва қонни тозалаш зарурати туғилганда истеъмол қилинади.
*Халқ табобатида қоқиўт илдизи ва поя қисмидан тайёрланган дамлама жигар ва ўт пуфаги хасталикларида ўт ҳайдовчи ҳамда иштаҳа очувчи, қонни тозаловчи восита сифатида қўлланилган.
*Бодрингнинг аччиқ навларини истеъмол қилиш ўсимтага қарши таъсир кўрсатади.
*Турли жойлардаги саратон ўсимталарида, айниқса, ошқозон ва ичак саратонида хом карам ва карам шарбати истеъмол қилиш тавсия этилади. Карам ўзагини истеъмол қилиш ҳам ўсимтага қарши таъсир кўрсатади.
* Соч тўкила бошлаганда бодринг ва сабзи шарбати аралашмас ( 1:1 нисбатда) бир ҳафтада 2 марта 15-20 дақиқадан бошнинг сочли қисмига суртилади.
*Веналарнинг варикоз кенгайишида оддий карам баргларидан компресс қилинади. Камида ярим соат ушлаб турилади.
* Дўлана юрак мушакларига яхши таъсир қилиб, қон босимини анча камайтиради.
“Саломатлик кутубхонаси”дан
НОН   ДАРАХТИНОН ДАРАХТИ

Биз ўсимликларнинг гул ва меваларини ёш новдаларнинг учида ва кичик шохчаларда кўришга одатланганмиз. Лекин тропик мамлакатларда ўсадиган айрим дарахтлар бошқача манзарага эга. Бундай ўсимликларда гул ва мевалар тўғридан-тўғри ўсимлик танасининг йўғон қисмида пайдо бўлади. Худди шундай ўсимликлардан бирин нон дарахтидир. У танасининг устки қисмида мўл ҳосил беради. Нон дарахтининг меваси шакар ва крахмалга бой бўлиб, таъми картошка ҳамда қовоқни эслатади. Нон дарахти йирик хушманзара ўсимлик ҳамдир. Унинг барглари қалин ва чиройли бўлганлигидан Бразилиянинг парк ва хиёбонларидан кенг ўрин олган.
Тарихий манбаларга кўра нон дарахти эрамиздан аввал Маркиз ва Гавай оролларида ўсган. У кўпроқ Индонезия ва Ява оролларида, Ҳиндистоннинг Жануби-Шарқий қисмида тарқалган.
Нон дарахти жанубий мамлакатларнинг энг фойдали ўсимликларидан биридир. Шунинг учун ҳам маҳалий халқлар орасида умрида ўн туп нон дарахти эккан киши умрининг охиригача ўзини бу дарахтнинг мевасидан баҳраманд қилади, уч туп нон дарахти бўлган киши ҳар доим нон билан таъминланади, деган гаплар бор. Нон дарахтининг бўйи 35 метрга етадиган йирик дарахт. Унинг меваси ҳам жуда йирик, оғирлиги 14 килограмм, узунлиги 30-90 см., эни эса 25-50 см. келади.
Нон дарахтининг мевалари бирини-кетин ноябрь ойидан апрель ойигача узлуксиз равишда пишиб боради. Августдан ноябргача меваси бўлмайди. Жанубий мамлакатлардан яшовчи халқлар ундан, хамирдан нон тайёрлагандек нон тайёрлайдилар.

НОН   ДАРАХТИМЕРОСГА ҚОЛДИРИЛАДИГАН ДАРАХТЛАР

Японияда “Бонсай” санъати- пакана дарахт ўстириш жуда авжга минган. Бу санъат XIII асрдан то ҳозиргача сақлаб келинмоқда. Бундай пакана дарахтларнинг бўйи одатда 70-80 см дан ошмайди. Пакана дарахтлар бир танали ёки бир-бирига чирмашган иккита танадан ташкил топган бўлиши мумкин. Бундай дарахтлар баъзан 400 йил яшайди. Уларнинг нархи ҳам жуда қиммат. Дарахтнинг нархи унинг бўйи, шакли ва ёшига қараб бир мингдан беш минг долларгача боради. Айниқса новдалари мажнунтолникидек осилиб турадиган дарахтлар энг чиройли ва энг қимматли ҳисобланади. Энг чиройли хушбичим пакана дарахтлар авлоддан-авлодга қоладиган мерос ҳисобланади. Бисотидаги фақат бир дона ёки бир неча пакана дарахтни бола-чақасига мерос қилиб қолдирган японлар кўплаб топилади.
“Дунёнинг ғаройиб дарахтлари” рисоласидан олинди.
ЮРАКЛАРДА  ВАТАН  МАДҲИЮРАКЛАРДА ВАТАН МАДҲИ
ДИЙДОР
Одил ҲОТАМОВ
Англамаслар ҳоли ҳаробдир,
Нокасларга шарбат шаробдир,
Ғофилларга мисли саробдир,
Нурли-нурли дийдоринг, диёр...

Тилакларинг ҳаводир, ҳаво,
Булоқларинг шифодир, шифо,
Юракларинг наводир, наво,
Нурли-нурли дийдоринг, диёр...

Гуллолалар шаҳду шакарлаб,
Ҳилол қучар суюб, эркалаб,
Қуёш ўпар ҳар тонг саҳарлаб,
Нурли-нурли дийдоринг, диёр...

Кўзга суртиб неъматларингни,
Дилга босиб заҳматларингни,
Бобур битди ҳикматларингни,
Нурли-нурли дийдоринг, диёр...

Таърифингни битолганим йўқ,
Ҳали дилдан туёлганим йўқ,
Дийдорингга тўёлганим йўқ,
Нурли-нурли дийдоринг, диёр...

Бир қадамдир хиёнатгача,
Бунча олис диёнатгача,
Кўзга суртай қиёматгача,
Нурли-нурли дийдоринг, диёр...


ВАТАН
Ҳалима АҲМЕДОВА

Мен ҳеч кимни ўлдирганим йўқ,
Ва ҳеч кимга етмас зиёним.
Аммо сенинг олдингда, тупроқ,
Айб қилгандай титрайди жоним.
Райҳонларга чулғаниб кетган
Онам ҳиди келади сендан.
Биламанки хокисоргинам,
Сен ҳеч нарса кутмайсан мендан.
Маломатга қолиб бу бошим,
Сенга бағрим бериб ётган чоғ.
Юпатдинг ҳам тушундинг мени
Дўсту яқинларимдан кўпроқ.
Мен туғилган кунимдан бошлаб,
Талпинганим сен бўлдинг ишон.
Сенинг зарра-зарраларингда
Ҳақ жамоли бўлди намоён.
Ўзга тупроқ тортмас дилимни,
Жойнамозим ўзинг, чўкдим тиз.
Ахир сендан юрагимгача
Боғлаб турар илоҳий илдиз.
Болам деб хўп яйратдинг мени,
Имкон бердинг ўйнаб кулгани.
Фақат мени ўлгандан сўнг ҳам
Қучоғингга олсанг бўлгани.

БИЗНИ ВАТАН КУТАДИ
Шойим ШЕРНАЗАР

Ўланлар туғилади,
Ҳаётнинг бешигидан.
Бир қатим нур тушади,
Орзунинг эшигидан.
Дунё ўзи синоат-
Ҳикмати кўп хазина.
Ақл қайроғи фурсат,
Чиқасан зина-зина.
Момомнинг чанқовузи,
Мозийларга етаклар.
Келажак боласини,
Улғайтирар эртаклар.
Тоғларга боқ, тоғларга,
Кўкни ҳайрат тутади.
Етаклаб гулбоғларга,
Бизни Ватан кутади...

ТУҒИЛДИ ЯНА ...
Қудрат МЕНГЛИ

“Сенинг учун тирилдим, Ватан!..”
Фитрат.
У қаро тун- зулматлар сўнди,
Ёлғон кунлар ростига дўнди,
Хумо қуши бошингга қўнди,
Файзуллалар туғилди яна.

Хароб эди аҳволинг забун,
“Ўткан кунлар”ингдан бир тугун,
Зулматларни тарк этиб бугун,
Абдуллалар туғилди яна.

Кеча шомли кунингда бўлган,
Юраклари зардобга тўлган,
Кундузингга етолмай сўлган,
Чўлпонларинг туғилди яна.

Шоирларинг топмади қадр,
Ватан дея кўтариб садр.
Ўз юртига сиғмаган қабр,
Усмонларинг туғилди яна.

Ўтмишингдан ҳикоя айтса,
Шаънинг ёқлаб ҳар битта байтда,
Энди эса ўлмайди қайта,
Фитратларинг туғилди яна.

Аждодларим руҳи шод бўлсин,
Мустақиллик умрбод бўлсин!
Турон замин бир обод бўлсин,
Қудратларинг туғилди ВАТАН!..
ЖЕМЧУЖИНАЖЕМЧУЖИНА

*Четыре вещи невозможно вернуть: Камень, если
он брошен... Слово, если оно сказано... Случай,
если он упущен... И Время, которое прошло...

*Ненависть со временем утихает , обида
проходит , злость угасает , а разочарование
навсегда отдаляет людей друг от друга.

*Надо уметь закрывать скучную книгу, уходить
с плохого кино, увольняться с плохой работы и
расставаться с людьми, которые тобой не
дорожат.

*Основное правило жизни – не давать сломить
себя ни людям, ни обстоятельствам .

* Не бросайте фразы сгоряча, есть слова
сильнее урагана. Заживают раны от ножа, а от
слов не заживают раны.

*Как заставить человека сказать правду?
Разозлите его, в ярости у людей нет времени
придумывать ложь.