ОБУНА – 2016 ОБУНА – 2016
АЗИЗ ГАЗЕТХОНЛАР!

“Табиат ва ҳаёт” газетаси табиатни севган ҳар бир инсон хонадонига кириш орзусида.
Газетамизни ўқишни, унда қимматли фикр ва мулоҳазаларингиз билан меҳмон бўлишни истасангиз, “Табиат ва ҳаёт”га 2016 йил учун обуна бўлишни унутманг!
Обуна барча почта алоқа тармоқларида ҳамда “Матбуот тарқатувчи” ташкилотлари орқали расмийлаштирилмоқда. Нашр индекси 4516.
ЖЕМЧУЖИНАЖЕМЧУЖИНА

ххх
Когда долго любишь - это перестают замечать.
Когда долго прощаешь - этим начинают
пользоваться. Когда готов на все - просто
перестают ценить. И только, когда уходишь, -
начинают понимать, как дорог был человек,
которого вернуть уже поздно...
ххх

Никогда не угадаешь, кто достоин доверия.
Самые близкие, порой- предают. Самые чужие -
неожиданно помогают...
ххх
Когда в человека кидаете грязью, помните, что
до него она может не долететь, а на ваших
руках уж точно останется…
ххх
Не пытайтесь исправить прошлое. Лучше
приложите все усилия, чтобы не испортить
будущее.
ххх

Слепому не покажешь, глухому не расскажешь,
глупому не докажешь..
ххх
Плюнув в чужую душу, следите за ветром…

ххх
Не возвращайтесь к людям, которые вас
предали. Они не меняются.
ЁНАЁТГАН  ХАЗОН... ЁНАЁТГАН ХАЗОН...
Зубайда ДУШАНОВА,
Вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси
тарғибот-ташвиқот бўлими раҳбари

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида табиатни муҳофаза қилиш тизими тубдан такомиллаштирилиб, табиий муҳитни асраб-авайлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий – иқтисодий ва ташкилий асослари яратилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қатор қонун ва қонун ости хужжатлари қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасида фуқароларнинг хаёт учун қулай атмосфера ҳавосига эга бўлиш ҳуқуқи ва уни сақлаш соҳасидаги мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, унда “Фуқаролар атмосфера ҳавосини авайлашлари, унинг ифлосланишига, камайишига ва унга физикавий омиллар зарарли таъсир этишига олиб келувчи ҳаракатларни қилмасликлари шарт” эканлиги қайд этилган.
Маълумки, куз фаслида хазонрезгилик жараёнида дарахт шохларидан тўкилаётган барглар заминга гилам мисоли тўшалади. Мазкур даврда айрим фуқаролар томонидан хазонлар уюм-уюм қилиб ёқиб юборилмоқда. Бу ҳаракатлари нафақат атрофдагиларга, балки ўзларининг соғлигига ҳам путур етказаётганини кўпчилик англаб етмаётганлиги ачинарли ҳол албатта.
Эътибор беринг: Бир тонна хазон ёқилганда, атмосфера ҳавосига 30 килограмм углерод оксиди ташланади. Битум ёқилганда, ундан ажралиб чиққан қурум инсон организмида сил ва саратон касалликларини келтириб чиқариши мумкин.
Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида хукуматимиз томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинган. Ҳаётимиз ва соғлигимизга дахлдор бўлган бундай ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг доимий диққат-марказида. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2005 йил 28 декабрдаги йиғилиш баёни қарорининг 12-бандига мувофиқ куз мавсумида дарахт баргларининг ёқилиши ҳамда кўп қаватли бинолар томларида очиқ аланга олдириб битум эритиш, дарахтларни ноқонуний кесилиши юзасидан ҳолатлар аниқланган тақдирда, ҳудудий Кенгашлар рухсатисиз хўжалик юритувчи субъектларга кириш ва қонунбузарларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилиши белгилаб қўйилган. Бу ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик тўғрисидаги 88-моддасининг 3-бандида “Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч баробаридан беш баробаригача, мансабдор шахсларга эса беш баробаридан ўн баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” деб белгилаб қўйилган.
Яна бир нарсани унутмаслигимиз керакки, фарзандларимиз ва яқинларимизнинг йўқотган соғлигини тўланган жарималар билан тиклаб бўлмайди. Шундай экан, она табиатимиз мусаффолигини таъминлаш муқаддас бурчимизга айланиши даркор. Демак, соғлигимиз экологик маданиятимизга боғлиқлиги ўз-ўзидан аён.
КИЧИК БИЗНЕСНИНГ  КАТТА  ИМКОНИЯТЛАРИКИЧИК БИЗНЕСНИНГ КАТТА ИМКОНИЯТЛАРИ
мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилмоқда
Толмасжон ҚУВАНОВ,
Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси
Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти ва
уни ташкил қилиш бўлими бошлиғи

Маълумки, муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида юртимизда хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлайдиган барқарор қонунчилик базаси, шунингдек тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳити ва ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди.
Айниқса сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тубдан яхшилаш уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ва қатор имтиёзлар беришни кўзда тутувчи бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Президентимизнинг 2015 йил 15 май куни қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармони ана шундай ҳаётбахш муҳим ҳужжатлардан бири ҳисобланади.
Мазкур Фармонга кўра, республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш асосий мақсад қилиб белгиланди.
Жумладан, Фармонга асосан 2015 йилнинг 1 июлидан бошлаб микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси НҚОФМР Кенгашининг қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилиши белгиланди
Молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати эса 10 календарь кунидан ошмаслиги белгилаб берилди. Тадбиркорлик субъекти томонидан тегишли даъвони кўриб чиқиш даврида шикоят қилинганда хўжалик судларига назорат қилувчи орган қарори ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилди. Шунингдек, солиқ ва божхона қонунчилиги тадбиркорлик субъектлари томонидан бузилиши билан боғлиқ ҳолатларда уларнинг мол-мулклари фақат тегишли суднинг қарорига асосан олиб қўйилиши таъкидланди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Президентимизнинг мазкур Фармонларига асосан бериладиган кафолатлар мамлакатимизда хусусий мулкдорлар ва тадбиркорлик субъектларининг сони тобора кўпайишига ҳамда уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши салмоқли даражада ортишига хизмат қилиши муқаррар.
2015 йилнинг 21 августида кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар қиритиш тўғрисида”ги Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Юқоридаги Фармон талаблари ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти ва муҳим аҳамиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш бўйича семинарлар ташкил этишни тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан барча ҳудудларда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг мазкур Фармоннинг мазмун ва моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида семинарларни ташкил қилиш тўғрисидаги топшириғига асосан худди шундай семинарлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, вилоятимиз туман, шаҳарларида ҳам ана шундай семинарлар ўтказилиб, тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилмоқда. Хусусий мулк ва кичик бизнес субъектлари эгаларининг саволларига ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари томонидан жавоб берилмоқда. Ўтказилаётган семинарлар хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишга, фармон ва қарорларни ҳаётга тадбиқ этишга хизмат қилмоқда.
САХОВАТЛИ  ОНА  ЗАМИНИМИЗ  БОР...САХОВАТЛИ ОНА ЗАМИНИМИЗ БОР...

Маҳмуд БОПИЛОВ,
Навоий вилоят Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари доимий комиссияси аъзоси

Бугунги кунда вилоятимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириш, ички бозорга арзон маҳсулотлар етказиб бериш мақсадида ҳар йили янгидан ташкил этилаётган қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик, боғдорчилик хўжаликларининг ўрни катта бўлмоқда.
Бугунги кунда вилоятимиз аҳолисини йил давомида арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида гўшт, сут, тухум, асал ва балиқ маҳсулотлари етиштиришни 30-40 фоизга кўпайтириш, қайта ишлаш, экспорт қилиш, ички истеъмол бозорини тўлдириш мақсадида озиқ-овқат йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш ишлаб чиқилган таклифлар ижроси таъминланмоқда.
Ана шу масалага қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 январдаги йиғилиш баёни топшириғига асосан вилоятда қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик йўналишларида жами 232 та лойиҳалар тасдиқланиб, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига уларнинг 99 фоизи ишга тушган. Янгидан ташкил этилган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик хўжаликларига 19 млрд 598 млн.сўм (96%) маблағлар сарфланди. Хўжаликларга тижорат банклари томонидан 9 млрд
292 млн.сўм кредит маблағлари ажратилди ва бунинг натижасида 562 та (92%) янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Бундан ташқари, мамлакатимизда боғдорчиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жаннатмакон юртимизда Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 9 январда қабул қилинган “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида мева ва сабзавотлар етиштириш, уларнинг сифатини яхшилаш, мевали дарахт кўчатлари турини кўпайтириш орқали интенсив боғлар барпо этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумот ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки, 2014 йилда республикамизда жами 8 минг гектарлик боғлар яратилган бўлса, шундан 5,6 минг гектарини интенсив боғлар ташкил этди. Бундан ташқари, 4,1 минг гектардаги яроқсиз боғлар, 6,1 минг гектарлик токзорлар реконструкция қилинди.
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, боғдорчиликда янгича усулларнинг жорий қилинаётгани деҳқонлармизнинг оғирини енгил қилиш билан бирга юқори даромад олиш имконини ҳам бермоқда.
Навоий вилоятида ҳам жорий йил бошида 64 гектарда интенсив мевали боғлар ва 135 гектар янги токзорлар ташкил этиш режалаштирилган эди. Бугунги кунга келиб, 64,5 гектар ёки 101 фоиз интенсив боғ, 135 гектар ёки 100 фоиз янги токзорлар барпо этилди. Бу ишларга 959 млн. сўм маблағ сарфланиб, шундан 82 млн. сўми банк кредити ҳисобига амалга оширилди.
Шунингдек, ҳудудларда кам ҳосилли иқтисодий самара бермаётган 36 гектар яроқсиз боғлар ва 135 минг гектар яроқсиз токзорларни реконструкция қилиш режалаштирилиб, амалда 36 гектар ёки 100 фоиз боғлар ҳамда 136 минг гектар ёки 101фоиз токзорлар реконструкция қилиниши таъминланди.
Вилоятимизда боғдорчилик, узумчилик ва ўрмон хўжаликларини янада ривожлантириш мақсадида 2011 йилда академик Маҳмуд Мирзаев номли Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти (ЎзБУВИТИ)нинг Навоий илмий тажриба станциясига 40 гектар ер ажратилган бўлиб, ҳозирда тўлиқ майдонларга донаклик ва уруғлик меваларнинг 60 турдан ортиқ навларининг кўчатлари бош институтдан ҳамда Самарқанд филиалларидан олиб келиб экилган. Уларнинг вилоят шароитига мослашувчанликлари, ривожланиш фазалари ўрганилмоқда. Шу билан биргаликда узум ва мевали дарахтларнинг кўчатларини кўпайтириш бўйича кўчатхоналар ташкил қилиниб, ишлар талаб даражасида олиб борилмоқда.
Халқимизнинг “Ерни боқсанг, ер сени боқади”деган нақли бекорга айтилмаган. Ҳақиқатан ҳам, ерга қанча кўп меҳр бериб, агротехник қоидаларга риоя қилинса, қаттиқ меҳнат қилинса, ер ўз саховатини, ўз марҳаматини ҳеч қачон дариғ тутмайди.
Бугунги кунда биргина Кармана туманида 17 та боғдорчилик фермер хўжаликлари бўлиб, уларни ҳам аста-секин интенсив боғларга айлантириш борасида иш олиб борилмоқда. Шунингдек, туманда 60 дан ортиқ фермер хўжаликлари сабзавотчилик билан шуғулланади. 803 гектар ерга сабзавот экинлари экилади. Ҳар гектаридан 30 тоннагача ҳосил олинади. Ғалладан бўшаган ерларга такрорий экинлар экишга катта аҳамият берилмоқда. Она замин саховати туфайли айрим фермерларимиз ўз ерларидан 2,3 мартача ҳосил олиб, эл дастурхонига етказиб бермоқда.
Бир сўз билан айтганда, вилоят аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига ҳамда ширин-шакар меваларга бўлган талабини қондириш бўйича кўпгина комплекс тадбирларнинг амалга оширилаётгани экологик тоза маҳсулот етиштиришда муҳим ўрин тутади.
ЛАТВИЯ  ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ  ЎЗБЕКИСТОНГА  ТАШРИФИЛАТВИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ
ҳар икки томон учун ҳам самарали бўлди

Республика Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси Ахборот хизматининг матбуотга хабар беришича, Тошкент шаҳрида Латвия Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий ривожланиш вазири Каспарс Герхардс бошчилигида тоза технологиялар соҳасидаги тадбиркорлар делегацияси иштирокидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси Б.Абдусаматов билан Латвия Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий ривожланиш вазири К.Герхардснинг учрашувидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасида экологик тоза технологиялар соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.
Латвия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида, икки республиканинг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари раҳбарларининг режалаштирилган икки томонлама музокаралари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик компанияси раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасида ўтказилган амалий семинар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекэнерго», «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятлари, «Ўзбекнефтгаз» компанияси вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида сувни тозалаш, сувни тайёрлаш, оқова сувларни қайта ишлаш ва тозалаш, чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлаш ҳамда утилизация қилиш соҳасида, шунингдек, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши юзасидан учинчи авлод технологиялари негизида мониторинг юритувчи компаниялар вакиллари ўз тақдимотлари билан иштирок этди.
Тадбирда «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этиб, коммунал соҳадаги экологик тоза технологияларни, сувни тежовчи ва коллектор-дренаж сувларни қайта ишлаш технологияларини жорий қилишга оид таклифлар ва кимё соҳасида тоза технологияларни қўллаш юзасидан ўз лойиҳаларини тақдим этдилар.
Ўқинг, қизиқ	Ўқинг, қизиқ

Саксовул – чўлда ўсадиган, намгарчиликни ҳечам хуш кўрмайдиган ўсимлик. Мабодо, унга сув қўйилса, тезда нобуд бўлади.
***
Шимолий Африкада ғаройиб дарахт ўсади. Маҳаллий аҳоли уни “ шайтон дарахт” деб атайди. Чунки у кечаси ўзидан ёруғлик таратиб, уйқусизларнинг бемалол китоб ўқишларига ёрдам беради.
***
Мексикада шундай гул ўсадики, у бир кеча-ю кундузда бир неча бор турланиб туради. Масалан, тонгда- оқ, тушга яқин-оч қизил, тушда- тўқ қизил, кечда- яшил, кейинроқ- тўқ яшил, тонгга яқин эса яна оқ рангда кўзга ташланади. Қизиғи шундаки, бу гулни фақат оқ рангдалигида ҳидласа бўлади.
***
Жаҳондаги энг катта ботаника боғи Лондонда жойлашган бўлиб, 110 гектар ерни эгаллаган ва у ерда 24 мингдан ортиқ ўсимлик ўсади.
***
Дунёдаги илк дорихона эрамиздан аввалги мингинчи йилда Бағдодда очилган.
***
Энг кучли ҳид таратадиган ўсимлик- бу Америка кактусидир. Унинг ҳидини бир чақирим ортиқ масофадан ҳам сезиш мумкин.
(Интернет материаллари асосида тайёрланди.)