КОНСТИТУЦИЯМИЗ- ТАРАҚҚИЁТИМИЗ  ОМИЛИКОНСТИТУЦИЯМИЗ- ТАРАҚҚИЁТИМИЗ ОМИЛИ
Тарихдан маълумки, ўз озодлиги учун курашган халқлар тинч ва осойишта ҳаётни, янги давлат барпо этиш ва уни тараққий эттириш учун машаққатли ва мураккаб йўлни босиб ўтишган. Бундай тарихий йўл ва машаққатли кураш Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтгани йўқ.
Мустақилликка эришилгандан буён ўтган 24 йил давомида Ўзбекистон ҳам жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади. Танлаган тараққиёт йўлимиз эса мамлакатимизда барча соҳаларда ислоҳотларнинг самарали ўтаётгани билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Баъзи соҳаларда Ўзбекистонимиз айрим ривожланган мамлакатлар кўрсаткичларига етиб олди ёки ундан ўтиб кетди, десак муболаға бўлмайди.
Қонунлар мажмуаси, бахтимиз Қомуси -Констититуциямизда ҳар бир инсоннинг шахсий, сиёсий, ижтимоий – иқтисодий ,маданий ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ кафолатлаб берилди. У ўқиши, ижод қилиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, бир сўз билан айтганда, ўз камолотига демак бахту- саодатига муттасил интилиши учун барча ҳуқуқий асослар яратилган.
Бугунги кунда мамлакатимизда мулкдорларнинг, тадбиркорларнинг, деҳқон ва фермерларнинг бутун бир янги қатлами вужудга келиб, Конституциямиз уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаб, кенг имкониятлар яратиб берган.
Ёки тилимиз ва динимизнинг, улуғ аждодларимиз ва миллий қадриятларимизнинг эъзозланиши, тинчлигимиз ва осойишталигимизнинг таъминланиши, Ватанимизнинг тараққиёти, барча-барчаси Конституциямиз билан бевосита боғлиқ жараёнлардир.
Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов ушбу муқаддас ҳужжат ҳақида ”Жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи – инсон деган фикрни илгари сурдик”- деб таъкидлайди. Шунинг учун ҳам ҳар йили Конституциямиз байрами кунида Юртбошимиз томонидан келаётган ҳар бир янги йил инсон ва унинг манфаатлари билан боғлаб белгиланади.
Шу билан бирга айтиш керакки, Конституциямиз йилдан-йилга янада бойиб, такомиллашиб бормоқда.Ўтган йилларда Конституциямизга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, мамлакатимизда икки палатали парламентга асос солинди. Мана бир неча йилдан буён давримиз ва инсонлар равнақи учун ҳуқуқий асослар яратиб бераётган янги таҳрирдаги қонунлар қабул қилинмоқда, амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи Бош қомусимиз – Конституциямиз, мана 23 йилдирки, ҳалқимиз ишончига кириб, ҳаётига сингиб бормоқда. Биз биламизки, миллий давлатни барпо этиш ва ташкил этишнинг юридик асосини Конституция ташкил этади. Конституциямиз – инсон ва фуқароларнинг жамият ва давлатдаги асосий ҳуқуқ ва бурчларини қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйган, шахс ва давлатнинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, давлатлар ўртасидаги муносабатларни белгилаб берган асосий қонун ҳисобланади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, атроф-муҳит муҳофазасига ҳам катта эътибор қаратилди. Бу Конституциямизнинг айрим моддаларида ўз ифодасини топди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг “Фуқароларнинг бурчлари” кўрсатиб ўтилган ХХI бобининг 50- моддасида “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эхтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” ва “Жамиятнинг иқтисодий негизлари” кўрсатиб ўтилган ХХII бобининг 55- моддасида “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”деб ёзиб қўйилганлиги ва Республикамиз мустақилликка эришгандан буён атроф муҳит муҳофазасига оид 30 дан ортиқ қонун ва 300 дан ортиқ қонун хужжатларининг қабул қилинганлиги фикримизнинг яққол далилидир.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатасида 15 та “Экоҳаракат” депутатларининг сайланиши Республикамизда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган эътиборнинг ёрқин намунасидир.
Дунёнинг қайси бир жойида очликдан, сувсизликдан, урушу-хунрезликлардан азият чекаётган инсонлар ҳақида ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали жуда кўплаб маълумотларни тинглаб, кўриб бораяпмиз. Ана шу жараёнларни кузата туриб, бизнинг жаннатмакон, такрорланмас юртимиздаги барча ўзгаришларга қонунларимизга, Конституциямизга ҳурмат билан қараб, унинг ҳар бир моддасини онгимизга сингдириб олишимиз ва уни атрофимиздагиларга етказиш биз депутатларнинг, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг ҳам асосий вазфаларидан бири бўлиб қолиши шарт!
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Конститутциямизнинг ҳалқчиллиги - у инсонни, унинг ҳаётини, шаъни ва қадр – қимматини олий қадрият деб эълон қилингани, инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари устуворлигининг тан олганлигидадир. Алижон ЖАЛИЛОВ,
Навоий вилоят Кенгаши депутати,
Кармана туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи.
ИСЛОҲОТЛАР  САМАРАДОРЛИГИ  ЙЎЛИДА
ИСЛОҲОТЛАР  САМАРАДОРЛИГИ  ЙЎЛИДА
ИСЛОҲОТЛАР  САМАРАДОРЛИГИ  ЙЎЛИДАИСЛОҲОТЛАР САМАРАДОРЛИГИ ЙЎЛИДА
Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги ўз маърузасида “Жаҳон миқёсида глобаллашув ва рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги замонда биз дунёда юз бераётган туб ўзгаришлар жараёнида эгаллаб турган ўрнимизни холисона ва танқидий баҳолашимиз, тобора ошиб бораётган ҳаёт талабларига жавоб беришимиз, кечаётган давр билан ҳамқадам бўлишимиз шарт” деган эдилар.
Дарҳақиқат шундай. Бугунги кун, замон билан ҳамқадам, давр билан ҳамнафас бораётганлар орасида Навоийдаги улкан саноат корхонаси -“Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти жамоаси ҳам бор.
Республикамизда ишлаб чиқарилаётган сифатли цемент маҳсулотининг асосий қисми "Қизилқумцемент” ҳиссасига тўғри келаётганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир
Мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган корхонамиз 2008 йилда ИСО 9001 халкаро сертификатни қўлга киритган.
Бугунги кунда корхонамизда ишлаб чиқарилаётган цемент ва цемент маҳсулотлари нафақат республикада балки кўплаб ҳамдўстлик мамлакатларида ҳам жаҳон стандартларига мос маҳсулот сифатида тан олинганлиги билан фахрлансак арзийди.
Корхонада цемент ва клинкер ишлаб чиқариш жараёнида бир нечта цех ва бўлинмалар иштирок этади. Ана шундай бўлинмалардан бири бу бизнинг тоғ-кон мажмуасидир. Чўлнинг қоқ ўртасида жойлашган ушбу мажмуа асосан цемент ишлаб чиқариш учун зарур бўлган тоғ маъданларини майдалаб, махсус лента орқали хом-ашёни етказиб бериш вазифасини бажаради. Биринчи босқичда тоғ маъданлари ЭКГ-5 экскаваторлари орқали карьердан қазиб олиниб, 45 тонналик БЕЛАЗ автотранспортларида ташиб келинади. Ташиб келинган тошлар конуслик майдалагичлар орқали 150 ммдан 40 ммгача майдаланади. Тошни майдалаш жараёнида мониторли машиналар билан чангни йўқотиш, экологияга зарар келтирмаслик мақсадида сув пуркаб турилади. Иккинчи босқичда, яъни - майдаланган тошлар заводгача бўлган 5.5 км масофага ўрнатилган лента орқали жўнатилади, лента орқали жўнатилаётган хом-ашёдан чанг кўтарилмаслиги учун шу масофанинг 5 жойида яна сув пуркаб борилади.
Мажмуада оҳак-тош, диабез, сланец, сариқ қум, гипс карьерлари мавжуд бўлиб, гипс асосан "Қарнаб ота” ширкат хўжалиги ҳудудидан ташиб келинади. Бир кеча-кундузда мажмуа томонидан 15-20 минг тоннагача тош майдаланади.
Мақсадлари бир, ниятлари холис турли миллат вакилларини бирлаштирган мажмуамизда меҳнат қилаётган 350 нафар ишчи-хизматлар жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида ишлаб чиқариш режаларини 113 фоизга етказиб бажардилар.
Корхонамизнинг фахри ҳисобланган мутахассисларимиздан Ж. Жўраев, Н.Пўлатов, Ф.Тиллаев, У.Шодиевларнинг кўп йиллик тажрибаси, билими ва малакаси, ишга бўлган муносабати туфайли ҳар йили режаларни ошиғи билан бажаришга эришиб келаяпмиз.
Ўз ўрнида шуни таъкидлашими лозимки, мажмуамизда меҳнат қилаётганларнинг ишлаш ва дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ишчиларнинг ҳар куни махсус автобусларда ишга келиб-кетиши йўлга қўйилган. Шунингдек, эрталаб иссиқ чой, тушлик вақтида имтиёзли тушлик берилиши анъанага айланган. Ходимларимиз бир йилда икки марта махсус иш кийимлари билан таъминланади.
Бундан ташқари, иш жараёни бораётган ҳудудда ишчиларимиз кучи билан 100 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказиб, боғча ташкил этилган. Ишчи ва хизматчиларимизнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш мақсадида замон талабларига жавоб берадиган стадион қурдик, мажмуа ҳудудида йилнинг иссиқ мавсумларида бир хил микроклиматни ҳосил қилиш учун фаввора ҳам қурилди.
Йирик корхонанинг масъулиятли бўғинини бошқариш Навоий шаҳар Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси раиси сифатидаги фаолиятимда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига саноат соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, халқ истеъмоли учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи лойиҳаларни амалга оширишда қўл келмоқда.
Мамлакатимизда бозор муносабатларини босқичма-босқич жорий этиб бориш, бу йўналишда авалламбор ҳар бир шахсда мулкка нисбатан эгалик ҳиссини шакллантириш, ўз мулкий ҳуқуқларини амалга оширишдан манфаатдор бўлиш масаласига давлат сиёсати даражасидаги эътибор туфайли катта натижаларга эришилмоқда. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда тадбиркорлик эркинлигига мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилганлиги, тадбиркорлик фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ортиқча аралашувларининг олдини олиш борасида кўрилаётган муҳим чора-тадбирларнинг яққол самарасидир.
Президентимизнинг 2015 йил майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ- 4725 –сонли Фармони хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтирувчи муҳим ҳужжат эканлигини Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган депутат сифатида маҳаллаларда ўтказилаётган учрашувларда батафсил тушунтиришга ҳаракат қилаяпмиз.
Барча саъйи ҳаракатларимиз мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишга қаратилган. Эзгу мақсадларимизни ҳамкорликда ва ҳамжиҳатликда амалга ошириш эса қўлга киритаётган ютуқларимизга асос бўлмоқда.
Амир АЗИМОВ,
“Қизилқумцемент” АЖ
тоғ-кон мажмуаси директори, Навоий шаҳар Кенгаши депутати