ЯНГИ ЙИЛ ХОСИЯТЛИ ВА ХАЙРЛИ КЕЛСИН!«Табиат ва ҳаёт” газетаси таҳририяти барча ҳамюртларимизни Янги -2016 йил билан муборакбод этади. Янги йилда барчага омад ва бахт ҳамроҳ бўлсин! Юртимизда тинчлик, кўнгилларимизда хотиржамлик барқарор бўлсин! Ҳар бир инсонга табиат гўзалликларидан баҳраманд бўлиб, завқланиб яшаш насиб этсин! Янги йил хосиятли ва хайрли келсин!
ДУРДОНАДУРДОНА
*Ҳамма нарсадан ёмонлик топадиган одамни унут.
*Аёлнинг душмани – раҳмдиллиги.
*Қўйнингда нонинг бўлмаса, ортингдан итинг ҳам эргашмайди.
* Уммони бор одам томчисини қизғанмайди.
*Ҳеч ким бўлмасанг, ҳеч кимга керак эмассан.
* Ижод – игнадан туяни ўтказмоқлик аъмолидир.
    2016   ЙИЛДАН  НИМАЛАРНИ  КУТАМИЗ?2016 ЙИЛДАН НИМАЛАРНИ КУТАМИЗ?
2016 йил- Шарқ календари бўйича Оловли Маймун йили ҳисобланади. Маймун табиатан қувноқ, ҳеч кимни зериктирмайдиган, ақлли, топқир жонивор.
Ҳар гал Янги йилни кутиб олаётганда бу йил бизга нималарни ҳадя қиларкин деб ўйлаймиз. Янги йилга янги умидларимизни боғлаймиз. Ҳамал, Жадий, Асад ва Қавс буржи вакилларининг бошлаган янги ишлари омад келтиради. Йил бошида Сумбула, Савр ва Мезон буржидаги аёлларда бироз руҳий тушкунлик ҳукмронлик қилиши мумкин. Умуман олганда, 2016 йил Олов унсурига мансуб Ҳамал, Асад ва Қавс буржи вакиллари учун молиявий жиҳатдан ҳам омадли келади. Олов унсурига мансуб инсонларга 2016 йилда сайёралар кўмакдош бўлади.
Ер унсурига мансуб Сунбула, Жадий ва Савр буржи вакиллари йил ўрталарига бориб бироз хавотирли вазиятларга тушиб қолишлари мумкин.
Ҳаво унсурига мансуб Жавзо, Далв ва Мезон буржидагилар 2016 йилни ёрқин ранглар билан йўғрилган воқеалар билан ўтказишади.
Фаолликнинг ортиши, бизнес ва карьерадаги ўсиш айни сув унсурига
мансуб Саратон, Ақраб ва Ҳут буржи вакилларига тааллуқли. Астрологларнинг тавсиясига кўра, улар тиришиб ишлашларига тўғри келади. 2016 йил ўзига ишонган инсонларнинг муваффақият қозонишларига имкон беради.
ЙИЛ НИМАЛАРНИ ВАЪДА ҚИЛАДИ?...
СИЧҚОН ( 1936, 1948, 1960, 1972, 1984, 1996, 2008) йилидагилар учун Маймун йили янги йилда молиявий барқарорликни ваъда қилади.
ҲЎКИЗ (Сигир) ( 1937, 1949, 1961, 1973, 1985, 1997, 2009) йилидагилар учун Янги йил мақсадларга эришиш йўлида ҳеч қандай қаршиликсиз кечади.
ЙЎЛБАРС ( 1938, 1950, 1962, 1974, 1986, 1998, 2010) йилидагиларга ҳар томонлама омад келиши кутилмоқда. Уй ва ишдаги ҳар қандай мушкул вазифани қийинчиликсиз адо этиш имконияти берилган.
ҚУЁН ( 1939, 1951, 1963, 1975, 1987, 1999, 2011) йиллардагилар учун Янги йилида омад ва мақсадга эришиш учун ҳамма нарса етарли. Тақдир чархпалаги Қуёнларга кулиб боқади.
АЖДАР ( Балиқ) ( 1940, 1952, 1964, 1976, 1988, 2000, 2012) йилдагилар учун бошлаб қўйган ишларни якунлаб, яхши натижаларга эришиш учун айни омадли палла.
ИЛОН ( 1941, 1953, 1965, 1977, 1989, 2001, 2013) йилидагилар учун анчадан бери ташлаб қўйган ишларни давом эттириш учун омадли йил бўлади. Бунинг учун бироз ҳаракат талаб қилинади.
ОТ ( 1954, 1966, 1978, 1990, 2002, 20014 ) йилидагилар учун бу йил омадли ва саргузаштли, ҳамда воқеа ва ҳодисаларга бой йил келади.
ҚЎЙ ( 1955, 1967, 1979, 1991, 2003, 2015) йилдагилар учун янги йилда ижодий томондан ўзининг ғояларини амалга ошириш имкониятлари кенгаяди.
МАЙМУН ( 1956, 1968, 1980, 1992, 2004, 2016 ) йилдагиларга бу йил қувончларга тўла йил бўлади. Бу йил уларга ҳамма жабҳаларда омад кулиб боқади.
ТОВУҚ ( 1957, 1969, 1981, 1993, 2003, 2017 ) йилдагилар янги йил соҳиби билан баланд чўққиларни забт этишади.
ИТ ( 1958, 1970, 1982, 1994, 2006 ) йилдагилар катта муаммоларни ечишни кейинга қолдиргани маъқул.Рўзғор юмушлари ва хўжалик ишлари билан боғлиқ ишларнинг барчаси бароридан келади.
ТЎНҒИЗ (1947, 1959, 1971, 1983, 1995, 2007 ) йиллардагилар Маймун тимсолида яхши дўст топадилар. Ҳар қандай ижодий лойиҳаларни амалга ошириш омад келтиради.
УЗУНМИ, ҚИСҚАМИ, ЙЎЛ  ЭРУР  ҲАЁТ...Шеърият хиёбони
УЗУНМИ, ҚИСҚАМИ, ЙЎЛ ЭРУР ҲАЁТ...
Қурбонбика ЮНУСОВА,
шоира
ЯНГИ ЙИЛ
Оппоқ отаётган тонглари билан,
Қутлуғ қадамлари шонлари билан,
Қутли, баракали кунлари билан,
Кириб келаётир бугун Янги йил.
Сочилган насиба, ризқимни олиб,
Сўрай деб, қайда ман, қайда хаёлим.
Кўнгилга дугона, бир сирдош бўлиб,
Кириб келаётир бугун Янги йил.
Мен йўлчи-ойдинлик излаб бораман,
Юракда борини сўзлаб бораман,
Ҳар тонгдан эзгулик сўраб бораман,
Кириб келаётир бугун Янги йил.
Гоҳида шу йўлда толганларимни,
Айтмаганим шеърда қолганларини,
Сирдошим ой, юлдуз бўлганларини,
Билиб келаётир бугун Янги йил.
Сенинг келишингни кутмаган борми?
Бахт қушин тушида тутмаган борми?
Кимни ташвиш, кимни бахт кутар, улкан
Бардош тилаётир бугун Янги йил.
УЗУНМИ, ҚИСҚАМИ, ЙЎЛ  ЭРУР  ҲАЁТ...ҲАЁТ ЙЎЛИ
Ҳаёт нелигини англамоқ мушкул,
Узунми, қисқами, йўл эрур ҳаёт,
Сен босиб ўтмоққа ҳаракат қилгин,
Ҳар қадами савол, ҳар қадами жавоб,
Сен жамлаб борасан хулосаларни.
Қувонсанг “бахт учун яралганман” деб,
Ғам келса, қоронғу кўриниб олам.
Қулоққа чалинган бир ноўрин сўз,
Тоғдай бардошни ҳам айлайди яксон.
Эҳтиёт бўл, қаттиқ тегма кўнгилга,
Доим кайфиятнинг калитидир тил,
Узунми, қисқами, йўл эрур ҳаёт,
Сен-чи, йўлдошингга раҳм этгувчи бўл...

УЗУНМИ, ҚИСҚАМИ, ЙЎЛ  ЭРУР  ҲАЁТ...БЕШИК ЯСАЁТГАН УСТАГА

Қўлларингиз гулдир сизнинг,
Нигоҳингиз нурлидир,
Ёнингизда жонсиз оғоч,
Кўп сирлидир, сирлидир.
Билмам кимлар олиб кетар,
Бу сир тўла оламни,
Ким тебратиб алла айтар,
Асрагин деб боламни.
Сизнинг моҳир қўлингизда,
Айланар у бешикка.
Ҳозирдан бахт сўранг, уста,
Туғилмаган гўдакка.
Шу бешикнинг қўйнида ҳур,
Парилар олсин ором,
Ўғлон-юртга суянч тоғдир,
Бўлсин кучли, паҳлавон.
Кўлларингиз гулдир сизнинг,
Нигоҳингиз нурлидир,
Ёнингизда- оддий эмас,
Тилло бешик- сирлидир.
         Ўқинг, қизиқ! Ўқинг, қизиқ!
* Искандар Зулқайнарннинг Ўрта Осиёга юришига тирик гувоҳ бўлганлар ҳозирда ҳаёт... Булар Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги улкан икки арча дарахтларидир.
* Ўрта Осиёнинг энг катта чинори Ашхобод яқинида ўсади. Бу чинорни “етти оғайни” деб аташганича ҳам бор. Чунки етти чинор бир илдиздан озиқ олади ва19,5 метр майдонни эгаллаган. Олимларнинг фикрича, улкан чинорнинг ёши минг йилдан ошган.
*Маълумотларга кўра, Австралияда кенгурулар сони аҳоли сонидан уч карра зиёд экан.
*Алоэ дунёдаги энг қадимги шифобахш ўсимликлардан. Унинг шарбатидан куйган, шикаст топган инсон аъзолари тез малҳам топишини аждодларимиз ўша пайтларда ҳам билишган.
*Бодом иккинчи маротаба гулласа, қиш қаттиқ келади.
Томорқамиздаги табибТоморқамиздаги табиб
“Шифо хазинаси” дан
Табиат бизга шундай ажойиб имкониятларни ином этиб қўйибдики, унинг ичига кириб борганинг сари ҳайратланасан киши. Гўёки жамики хасталикларни сабаби ҳам, унинг шифоси ҳам айнан табиатдадир. Масалан, хасталик сабаби ундан нотўғри фойдаланганлик учун бўлса, кейин ундан фориғ бўлишнинг йўли табиат яратган доривор ўсимликлардан оқилона фойдаланишдадир.
Бугун биз айнан шундай хусусиятларга эга бўлган терак дарахти ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз. Теракнинг халқ хўжалигидаги ўрни ҳақида кўпроқ маълумотларга эгамиз. Шу сабабли қишлоқ ва шаҳарларда кўплаб тераклар экилади. У намли ерларда тез ривожланиб қоматини ростлайди. Тоғли ва сувга мўл жойларда етилганда теракнинг ёғочи бақувват, чидамли бўлади. Кўп ҳолларда соғлигимиздан шикоятимиз бўлса дорихоналарга югурамиз, дардимизга даво излаймиз. Бу яхши албатта, лекин, кимёвий воситалардан ташқари табиий муоалажалардан хабардор бўлишни ҳам унутмаслигимиз керак. Биз бу билан дорихонадан дори харид қилманглар дейиш фикридан умуман йироқмиз. Бугунги кунда кўчаларимизни тўлдириб, кўркига кўрк, томорқаларимизга эса файз қўшиб турган оддийгина терак дарахтининг шифобахшлигини тан олмоқчимиз.
Терак баргидан олинган сувни қуёшда қуюқлаштирилганини терак баргининг шарбати дейишади. Ана шу шарбатни асалга қўшиб кўзга тортилса, кўзнинг хиралашишини бартараф қилади. Баргининг сувини совитмасдан қулоққа томизилса, унинг ичидаги шишни қайтаради. Томирининг ҳўл бўлаги оловга қўйилса у ёна бошлайди, оловдан ташқаридаги иккинчи учидан сув сиза бошлайди. Ана шу сув қулоққа томизилса, узоқ давом этгандан кейин юз берган карлик бўлса, унга даво бўлади. Ҳўл баргини оғизга солиб чайналса, тишларга қувват бағишлайди, шунингдек , тишларнинг милкини ҳам мустаҳкамлайди, ейилса, ич кетишини тўхтатади, пишириб еса ични юмшоқ қилади, янчиб боғланса янги жароҳатларни бир-бирига ёпиштиради, синган суякларни бир-бирига туташтиради, агар буни сирка билан хамир қилиб суртилса ҳўл қўтирни даволайди.
Томирининг пўстлоғи бошқа қисмларига нисбатан кучлироқ. Агар 4,5 грамини янчиб сув билан ичилса, балғамни бадандан аста секин ҳайдайди. Агар янчилганини сирка билан қориб суртилса оқарган терининг рангини ўзгартиради. Мевасининг суви суртилса, юзнинг терисини силлиқлаб тозалайди. Ва агар уни еса бадандан этни қочирадиган иситма ва эски йўтални даф қилади. Уни бир кеча - кундуз сувда ивитиб қўйиб кейин ўша сувни ичилса, мевасининг суви таъсирини қилади. Бироқ буни ичга истеъмол қилса қонни куйдиради, баданда савдо моддасини пайдо қилади. Бундай пайтда шакар еса юз берган зарарни ислоҳ қилади. Бир кунда теракнинг ҳар бир қисмидан бир марта истеъмол қилиш миқдори 4,5 граммдан ошмаслиги керак.
Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Бионазорат инспекцияси инспектори Ғиёсиддин НУРИДДИНОВ тайёрлади.
СИМОБЛИ  ЛАМПАЛАР ХАВФИСИМОБЛИ ЛАМПАЛАР ХАВФИ
бартараф этилмоқда
Хайрулло САИДОВ,
“Навоийазот” АЖ Табиатни муҳофаза
қилиш бўлими бошлиғи

Бугун мамлакатимизда барча соҳаларда илғор техникаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, электр токини тежайдиган симобли лампалардан фойдаланиш ҳам нафақат корхона ва ташкилотларда балки, хонадонларда ҳам кундан-кунга кўпаймоқда. Вилоятда кончилик ишлари ва чиқиндиларни жойлаштириш борасидаги ишлар ҳам самарали ташкил этилган. Зеро, бу борадаги ҳар бир ҳаракат атроф-муҳит муҳофазаси йўлидаги жиддий муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.
Жумладан, биргина таркибида симоб бўлган лампа ва асбобларни йиғиш ва демеркуризациялашни ташкил қилиш бўйича ҳукуматимизнинг махсус қарори қабул қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сонли қарори билан тасдиқланган 2013-2017 йилларда атроф-муҳит муҳофазаси бўйича Ҳаракат Дастурининг 43 -пунктида таркибида симоб бўлган лампа ва асбобларни йиғиш ва демеркуризациялашни ташкил қилиш кўзда тутилган.
Корхонамизда 2008 йилдан бошлаб 1 класс хавфли чиқинди бўлган лойиҳа қуввати йилига 212 520 дона ишга яроқсиз люминесент лампаларни зарарсизлантириш (демеркуризациялаш) қурилмаси ишлаб келмоқда.
Ушбу қурилманинг ишга туширилиши нафакат "Navoiyazot" АЖдаги яроқсиз лампаларни зарарсизлантириш муаммосини ечибгина қолмай, балки бутун Навоий регионидаги корхона ва жамиятларнинг симобли лампаларнинг ишлатиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш (зарарсизлантириш) қувватига эга ва ушбу йўналишда Навоий шаҳридаги барча корхона ва жамиятларга симобли лампаларнинг ишлатиб бўлган ресурсларини зарарсизлантиришда хизмат кўрсатиб келмоқда. Яроқсиз лампаларни утилизация қилиш жараёнида мутлақо зарарсиз бўлган чиқиндилар: алюминий калпачоклари (цоколь) ва синдирилган шишалар ҳосил бўлади. Алюминий калпачоклари йиғилиб металломга топширилади, синдирилган шишалар эса чиқиндихонага чиқарилади.
2013 йилда қурилмада - 25 375 дона лампа зарарсизлантирилди, шундан 1 091 донаси бошқа корхоналардан олиб утилизация қилинди. 2014 йилда қурилмада - 17 670 дона лампа зарарсизлантирилди, шундан 2 853 донаси бошқа корхоналардан олиб утилизация қилинди.