Шеърият ғунчалариШеърият ғунчалари
ҲАР ФАСЛДА БЕТАКРОР
Хумора МАРДОНОВА,
Навоий шаҳридаги 6-умумий ўрта
таълим мактаби 9-синф ўқувчиси

Юртимнинг бир ёнида,
Адирлару яйловлар.
Яна бир томонида,
Қирлару майсазорлар.
Мажнунтоллар остида
Сочларин ўрар қизлар.
Дала-ю боғларида
Деҳқон тинимсиз ишлар.
Виқор ила тоғлари
Савлатин тўкиб турар.
Баҳорда тоғу тошлар
Чаманзорга айланар.
Жаннатмакон Ватаним,
Ҳар фаслда бетакрор...
Айтин-чи, менга дўстлар,
Бундай ўлка қайда бор?


ТАБИАТНИ АСРАЙЛИК!
Мирзабек БЕКНАЗАРОВ,
Кармана туманидаги 21- умумий
ўрта таълим мактабининг 3- “Б” синф ўқувчиси

Осмонимиз мусаффо,
Ерда Тинчлик барқарор.
Булбуллар куйлар наво,
Жаннатмакон бу диёр.
Табиатни асрайлик,
Ҳар бир гиёҳ, ўтини.
Шу заминда қувнайлик,
Кўриб тупроқ сеҳрини.
Қаранг, қандай ажойиб,
Бу- табиат дегани.
У билан ҳаёт тирик,
“Мўъжизалар макони”.
Далалари боғ-бўстон,
Мевалар лаззатга кон.
Шундай замин заррасин,
Қадрлайлик ҳар қачон!
Мендан нима қолар:Мендан нима қолар:
Икки мисра шеър,
Икки сандиқ китоб,
Бир уюм тупроқ.
Одамлар ортимдан
Нима деса дер,
Мен сени ўйлайман
Ўзимдан кўпроқ –
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!
ПАРФЮМЕРИЯ  ҚИРОЛИЧАСИНИНГ  АРМОНЛАРИПАРФЮМЕРИЯ ҚИРОЛИЧАСИНИНГ АРМОНЛАРИ
Дилноза ҲАЙДАРОВА.
Габриэл Коко Шанел қўшиқчи бўлишни орзу қиларди, лекин буюк модельер бўлиб танилди. У ўз оиласи бўлишини истарди, хушторлари кўп эди, аммо умрининг охиригача ёлғиз яшади.
Онасининг вафотидан сўнг отаси уни ибодатхонага топширади. Озодликни севувчи Габриэл 18 ёшга тўлган куниёқ у ерни тарк этади. У роҳиба бўлишни хаёлига ҳам келтира олмасди.
Мустақил ҳаёти осон кечмади. Шу боис у барларда қўшиқ айтиб кун ўтказишга мажбур бўлди. У ҳар кеч саҳнага чиқиб, машҳур “Кокони кўрганлар борми?” қўшиғини айтар, ўтирганлар “Коко! Коко!” деб қичқиришарди. Шундай қилиб Коко Габриэлнинг иккинчи исмига айланди.
Унинг хушторлари кўп эди, аммо у аскар Этен Бальсанага кўнгил қўйди. Йигит чиройли, қувноқ, гапга чечан эди. Лекин турмушнинг олахўржинини бўйнига осишга шошилмасди. Габриэл эса машҳурлик, омад ва бойликни орзу қиларди.
Коконинг яхшигина овози бор эди, аммо шляпа тикишни қўшиқ айтишдан-да яхши кўрарди. Шу икки касб қизнинг келажагини белгилаб берди. Ўтган асрда Францияда мода ҳақидаги ҳар қандай суҳбат шляпадан бошланарди. Эркаклар эътиборини жалб қилиш учун бу бош кийимни қандай кийган маъқул қабилидаги гап-сўзлар аёлларнинг асосий суҳбат мавзуи эди. Габриэл янги моделлар ўйлаб топар, унинг ҳар бир шляпаси санъат асари даражасига айланарди. Коко Шанел оддийгина тикувчи эмас, чинакам рассом эди.
Коко жазмани Этьен билан муносабатларининг келажаги йўқлигини яхши тушунар, шу боис у билан алоқаларни узишга аҳд қилди. Бунинг устига йигит қизнинг ҳунарини бўлмағур иш деб ҳисобланарди.
Қиз очган модель уйига Этьеннинг дўсти капитан Артур Кейпел маблағ берди. У этьендан фарқли ўлароқ, Коконинг иқтидорига ишонарди. Бундан ташқари, капитан қизга ошиқ ҳам эди. Артур оддий тикувчи қизни юқори табақа вакиллари дунёсига олиб кирди. Унинг ёрдамида қиз Довиледа ўз дўконини, Биариццеда шахсий модель уйии очди. Габриэл бошқа модельерлар услубини қайтармас ва ҳеч ким ботина олмаган ишларга қўл урарди. Масалан, у биринчи бўлиб калта юбкани ўйлаб топди, шунингдек, ҳаммадан олдин жинсидан костюмлар тика бошлади. Шундан сўнг унинг номи бутун Францияда машҳур бўлиб кетди.
Энди унинг бирдан бир орзуси турмушга чиқиш эди. Артур бир муддат йўқ бўлиб кетар, кейин яна пайдо бўларди. Қиз эса доим уни ҳеч нарса бўлмагандек қарши оларди. Артур унга хиёнат қилганини билганда ҳам бунга кўз юмиб каради. Артур ҳам буни билар, у ҳам Кокони йўқотишни истамасди. Аммо у кутилмаганда Лорд Листернинг қизига уйланди. Шундан сўнг унинг умри Париж ва Лондон орасида ўтди. 1919 йили эса Кани йўлида автоҳалокатга учраб вафот этди.
Артурнинг вафотидан сўнг Коко ўзидаги руҳий тушкунликни енгиш учун ишга шўнғиди. Шу билан ўзини овутди гўё. У аллақачон мода парфюмериясиз ҳеч нарса эмаслигини, улар иккиси бир-бирини тўлдиришини тушуниб етган эди. Шу боис Артурнинг ўлимидан сўнг парфюмерия билан жиддий шуғуллана бошлади.
Ўтган асрнинг 20-йилларида атирлар сони у қадар кўп эмасди. Бунинг устига уларнинг ҳиди узоқ сақланмас, тезда кўнгилга тегарди. Габриэл нафақат модада , балки парюмерия оламида ҳам тўнтариш ясади. У барча тақиқларни рад этиб, парфюмерия оламига ҳиди узоқ вақт сақланувчи, сирли ва одамларни ҳаяжонга солувчи атирларни олиб кирди. Бунинг сири фақатгина Коко ва унинг дўсти, кимёгар Эрнест Богага аён эди. Эрнест бир неча ўсимликларни қўшиб, унга хушбўй ҳидли моддалар аралаштирию Габриэлга тақдим этади. Янги атирга Коко “Шанель № 5” деб ном беради.
Нега “№ 5” эканлигини ўша вақтда Коко ҳам тушунтириб бера олмаган эди. Лекин “Шанель № 5” унга машҳурлик ва бойлик келтиргани ҳақиқат. Коко бахтли, аммо у ҳамон ёлғиз эди.
Кунлардан бир кун Монте Карлода Коко англиялик герцог Кендор Гросвенор билан танишиб қолади. Шундан сўнг герцог аёлни ишқий мактублар, гуллар ва сархил мевалар билан кўмиб ташлайди. Аммо Габриеэл тезда таслим бўлмади. У Англиянинг энг бой ва машҳур кишисининг навбатдаги жазмани бўлишни эмас, севимли рафиқаси бўлишни орзу қиларди. Британия газеталари герцогни уйланишни ният қилгани ҳақида ёзишганда Коконинг юрагида умид учқунлари пайдо бўлди.
Улар бироз бахтли яшашди. Аммо герцог фарзанд кўришни истарди. Коко бу пайтда 46 ёшда эди. У шифокорларнинг барча кўрсатмаларига амал қилди. Лекин мўъжиза рўй бермади. Шу боис герцог 1930 йили Лоэли Мэрига уйланди. Шундан сўнг Коко Парижга қайтиб келди. Ҳаёт ўзгарган, кўплаб дўстлари ва яқинлари вафот этишганди. У эса ёлғиз қолганди. Муваффақият у кутмаган жойдан келди. Унинг моделлари Америкада катта муваффақият қозона бошлади.
Мода оламидаги янги юлдузлар- Диор, Баленсиаг, Живаншилар Шанелга яна ўз ўринларини бўшатиб беришга мажбур бўлишди. Моданинг ривожланиш мантиғи бор эди. Коко нафақат бу мантиқни тушунар ва ҳис қилар, балки ўз моделларида уни кўрсатарди. Унинг кўйлаклари яна Париж аёллари гардеробини эгаллади. “Шанель” атири эса бошқа атирларни бозордан сиқиб чиқара бошлади. Коко 88 йил умр кўрди. Дунёдаги энг бой аёллардан бирига айланди. Лекин армон билан дунёни тарк этди.
САЙЁР ҚАБУЛ КУНЛАРИ
Баҳром ЖЎРАҚУЛОВ,
Вилоят табиатни муҳофаза қилиш
қўмитаси масъул ходими

Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси мутасаддиларининг сайёр қабул жадвалига асосан шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудудларда сайёр қабул кунлари ўтказилмоқда.
Ҳозирги кунга қадар Навбаҳор, Кармана, Учқудуқ, Томди туманларида, Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ана шундай сайёр қабул кунлари ўтказилди.
Унда иштирокчилар атроф -муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид турли саволлар билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар. Жумладан, Табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий Низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 287-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 491-сонли қарори тўғрисида, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ги
199-сон қарорига оид жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган саволларга Навоий вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Ш.Худойқулов ҳамда қўмита раиси ўринбосари Х.Бақоевлар атрофлича жавоб бердилар.
Сайёр қабул кунлари вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида мунтазам ўтказилади.
МАҲАЛЛА- ШАРҚОНА ҚАДРИЯТЛАР БЕШИГИМАҲАЛЛА- ШАРҚОНА ҚАДРИЯТЛАР БЕШИГИ
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари
сайловининг ҳуқуқий асослари хусусида

Маҳмуд БОПИЛОВ,
вилоят Кенгаши депутати

Мамлакатимизда маҳалла ўзбек миллий тараққиёт моделининг таркибий йўналишларидан бири сифатида ривожланмоқда, шарқона маданият ва қадриятлар бешиги сифатида сайқал топмоқда. Шу боисдан ҳам, фуқаролар йиғини оқсоқоллари ва маслаҳатчилари зиммасида “Кучли давлатдан кучли жамият сари” тамойилини ҳаётга тадбиқ этишдек устувор вазифа юкланган. Маҳалла оқсоқоллари ва уларнинг маслаҳатчилари лавозимига юрт тинчлиги , оилалар хотиржамлиги учун қайғурадиган, элда обрў –эътибор топган, халқ билан ишлашга етарли билим ва тажрибага эга бўлган, тадбирли ва ташаббускор фуқароларнинг танланиши бежиз эмас.
Жорий йилнинг май-июнь ойларида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва улар маслаҳатчиларининг ваколат муддатлари тугаши муносабати билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва улар маслаҳатчиларининг сайлови ўтказилиши ҳам ана шу демократик қонунчиликка асосланган.
Республикамизда ушбу сайловни ўтказиш учун кучли норматив-ҳуқуқий база яратилган бўлиб, хусусан, 2013 йил 22 апрелда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун маҳалла оқсоқолларига қўйилаётган янгича талаблардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиб ишланганлиги билан муҳимдир.
Жумладан, қонунда сайловларни ўтказишнинг асосий йўналиши сифатида муқобиллик принципи белгиланган. Бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида раис ва унинг маслаҳатчиларига икки ва ундан ортиқ номзод кўрсатилиши сайловларнинг қонунийлигини таъминлайди.
Шунингдек, қонунда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишда ҳокимиятнинг вакиллик органлари роли ва масъулиятини ошириш, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун бевосита масъул органларнинг ваколатлари аниқ қилиб белгиланган.
Бундан ташқари, Қонунда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун Сенат Кенгаши томонидан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари қарори билан тегишли комиссиялар тузилиши белгиланди. Уларнинг ваколатлари аниқ кўрсатиб ўтилди. Ушбу янги қоидалар, шубҳасиз, сайловларни тизимли ташкил қилишга, сайловларни ўтказишда фуқаролар йиғинларига ташкилий жиҳатдан кўмаклашишга ёрдам беради.
Шу билан бирга, Қонунда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) номзодига қўйиладиган талаблар янада кучайтирилди. Жумладан, номзоднинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларда ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши каби талаблар қўйилди.
Бундан ташқари, Қонун оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари номзоди кўрсатилмаслиги каби талаблар билан мустаҳкамланган.
Бу эса юксак маънавиятли, бошқарувчанлик қобилиятига эга бўлган, фуқаролар йиғини ҳудудида яшаб, унинг муаммолари ва аҳолининг дардларини ҳис этадиган, ўзини одамларнинг иссиқ-совуғига даҳлдор сезадиган виждонли фуқароларнинг раис этиб сайланишига имконият яратиши шубҳасиз.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатасидир.
Сайловга сифатли тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида Олий Мажлис Сенатининг Кенгашига сайловни ўтказишнинг аниқ муддатларини ҳамда сайловга тайёргарлик тадбирларини олиб бориш тартибини белгилаш ҳуқуқи берилди.
Қонун нормаларига асосан ўнта туман ва шаҳарда Кенгаш қарори билан фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси тузилиб, унинг асосий вазифалари белгилаб қўйилди.
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг ушбу ваколатлари белгилаб қўйилиши фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлайди ҳамда сайловни ташкил этиш ва ўтказишда жойлардаги комиссиялар ва ишчи гуруҳлар иши самарали мувофиқлаштирилишини таъминлайди.
Бундан ташқари, Қонун ишчи гуруҳ фақат фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) қарори билан тузилиб, унинг таркибига фуқаролар йиғинининг вакиллари, тегишли ҳудудда жойлашган нодавлат нотижорат ташкилотлар
ва бошқа ташкилотлар вакиллари, шунингдек тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашининг депутатлари киритилиши барчамизнинг зиммамизга катта масъулият юклайди. Ишчи гуруҳ таркибига фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғинининг бошқа ходимлари, шунингдек фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодларнинг яқин қариндошлари киритилиши мумкин эмас.
Вилоятимизда ҳам 343 та ўзини ўзи бошқариш органларида 343 та ишчи гуруҳи тузилди ва ҳар бир Ишчи гуруҳининг ўртача таркиби 9 кишидан иборат бўлди.
Маҳалла фуқароларимизнинг нафақат қувончу ташвишларига шерик бўладиган таъсирчан ижтимоий фуқаролик идораси, балки авлод-аждодларимиздан ўтиб келаётган ўлмас қадриятлар бешиги сифатида ҳам юксак аҳамиятга эга. Шундай экан, бу тизимга фақат элу юртга муносиблар сайланишига барчамиз масъулмиз!
ЖЕМЧУЖИНАЖЕМЧУЖИНА

*Когда в человека кидаете грязью, помните, что
до него она может не долететь, а на ваших
руках уж точно останется…

*Плюнув в чужую душу, следите за ветром…

*Не возвращайтесь к людям, которые вас
предали. Они не меняются.

* Когда человек делает нам больно, то скорее
всего, сам он — глубоко несчастен.
Счастливые люди не хамят в очередях, не
ругаются в транспорте, не сплетничают о
коллегах. Счастливые люди в другой
реальности. Им это ни к чему.
Билиб қўйган яхшиБилиб қўйган яхши
МОВИЙ РАНГ ГЎДАККА ЁҚАДИ
АҚШ тадқиқотчилари она либослари рангининг эмизикли болага таъсирини ўрганмоқдалар. Онанинг кўйлаги, кофтаси қизил рангда бўлса, боланинг асабини кўзғатади, у инжиқлик қилади, уйқуси қочади. Қора, қорамтир жигарранг, тўқ кўк ранглар болани маъюс, ҳорғин қилар экан, кайфиятини бўғаркан. Оч мовий ва нимяшил ранглар гўдакнинг асабларини юмшатади, тинчлантиради,, меъёрга солади, кўзини қувнатади. Хуллас, юмшоқ, салқин ранглар гўдакка ором борар экан.


*Умуман табиатдаги 400 хил ўсимлик ва 600 хил жониворлар оламда “синоптиклик” хусусиятига эга.
* Агар дунёда картошка яхши парвариш қилинса, ундан олинадиган даромад олтин ва кумушдан келадиган фойдадан юқори бўлиши мумкин.
*Чумоли ўзидан 1400 марта оғирроқ юкни торта олади.
( Интернетдан олинди)