ДИИЙДОР  ҒАНИМАТДИЙДОР ҒАНИМАТ
Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда 9 Майнинг Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилиниши Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча халқлар ва миллатлар учун ўтганлар хотирасини ёд этиш, ёнимизда яшаётган кекса ва фахрийларни, азиз инсонларни доимо қадрлаш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш кераклигини ҳар лаҳзада қалбимизга муҳрлаб туради.
Халқимизда “Дийдор ғанимат” деган жуда ҳикматли ақида бор. Ана шунга амал қилган Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида чоп этилаётган “Навбаҳор тонги” газетаси таҳририяти бош муҳаррири, шоир Бобоқанд Умаров бир гуруҳ навбаҳорлик ижодкорларнинг қадимий Бухоро шаҳрига ҳам саёҳат, ҳам ижодий сафарини уюштириш ташаббуси билан чиқди. Бу ташаббусни туман ҳокими Абдураззоқ Нарзиев қўллаб-қувватлади ва ижодкорларнинг сафар харажатларига ҳомийлик қилди.
Ижодкорлар дастлаб Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари зиёратгоҳини зиёрат қилиб, сўнгра Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Бухоро вилояти бўлимида ижодий учрашувда бўлдилар. Учрашувда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Бухоро вилояти бўлими раиси Бахтиёр Асадов, Бухоро вилоят ҳокимининг Матбуот котиби Акбаржон Рустамов, салкам бир асрдан буён халққа зиё тарқатиб келаётган “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари таҳририяти бош муҳаррири Абдужалил Халилов ва Бухородаги бир қатор туман ва шаҳар газеталарининг муҳаррирлари, вилоят телерадиокомпанияси раҳбарлари, ёш ижодкорлар иштирок этди. Тадбирда ҳар иккала вилоят ижодкорлари ўзаро тажриба алмашдилар, самимий ижодий мулоқотда бўлдилар.
-Бутун дунёни лол қолдирган Бухоронинг ўлмас тарихий обидалари ижодкорларга янги илҳом ва ижодий қанот берди,-дейди ёш ижодкор, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Сарвиноз Бекбўтаева. – Олам-олам таассуротлар билан қайтдик. Устоз ижодкорлардан олган сабоқларимиз бизни замондошларимиз ҳаётидан чиройли мақолалар ёзишга ундайди албатта. Энг муҳими, биз ёш ижодкорлар учун азиз устозларнинг дийдори ғаниматлигини яна бир карра ҳис этдик.
Маруса ҲОСИЛОВА.
ХОТИРА МАНГУ, ҚАДР АБАДИЙ!ХОТИРА МАНГУ, ҚАДР АБАДИЙ!
ХОТИРА МАНГУ, ҚАДР АБАДИЙ!
ХОТИРА МАНГУ, ҚАДР АБАДИЙ!ХОТИРА МАНГУ, ҚАДР АБАДИЙ!
ТИНЧЛИК! Етмиш икки томиримизга хотиржамлик ва таскин берувчи сеҳрли оҳанг. Бор-йўғи еттита ҳарфдан иборат бу сўзда етти иқлимнинг мўъжизаси, бутун ер юзининг таровати, миллиардлаб юракларнинг бахти, фароғати, ҳаловати, инсон қалбининг ҳарорати мужассам. Тинчликнинг қадри таърифларга сиғмайди. У қорнинг тагларида баҳор учун олқиш сўйлаётган қишнинг кўзида, тонгни онасининг иссиқ бағрида эркаланиб қарши олаётган гўдакларнинг ширин кулгусида, эзгулик элчиси бўлиб, осмонимизни тўлдириб учаётган ҳисобсиз қушлар чуғурида, ўтаётган ҳар бир кунимиздан миннатдор лаҳзалар шукронасида тинчликнинг қадри ќатланган.
Тинчликнинг қиммати тириклик қадар муқаддас, ҳаёт қадар юксак. Тинчликнинг қадрини севимли шоирамиз Зулфиянинг биргина
Уруш! Номинг ўчсин жаҳонда,
Ҳамон битмас сен солган алам.
Сен туфайли кўп хонадонда
ОТА деган БУЮК шодлик кам... деган сатрлари юракни ўйиб, англатиб туради.
Тинчликка шу қадар ўрганиб қолганмизки, осмон сал қаттиқроқ гумбурласа ҳам, момақалдироқ бўлиб, чақин чақнаса ҳам хавотир оламиз. Тинчликка шу қадар ўрганиб қолганмизки, нимадир қаттиқроқ тарақласа, одамларнинг овози сал баландроқ эшитилса ҳам ҳушёр тортамиз, “тинчликмикин?” деймиз беихтиёр. Чунки биз тинчликни юрагимизга жойлаганмиз. Юрагимиз эса ҳамиша ҳушёр ва ҳамиша бедор... Фарзандларимиз, набираларимизнинг митти юрагига ҳам Ватан тинчлигини оқ йўргакка ўралган кундан бошлаб, алламизга қўшиб жойлаймиз. Ватанни сев, тупроғини ўп... деган сўзлар шеър эмас, ҳар биримизнинг шиоримизга айланган. Чунки маънавий уйғоқлик ҳам Ватан тинчлигининг битта томири.
Навоий шаҳридаги “Ветеран” фахрийлар маркази, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими, вилоят “Нуроний” жамғармаси, Навоий давлат педагогика институти ва бир қатор ташкилот ва муассасалар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ана шу фикрлар тилга олинди, ана шу сатрлар хаёлга келди.
Тадбирда иккинчи жаҳон урушида жон олиб, жон берган Ленинград қамалида бўлган, Украина фронтида мардонавор жанг қилган уруш иштирокчилари, фронт ортида матонат билан фашизмга қарши турган фахрийлар, бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етишни ёшлар онгига сингдираётган мўътабар кексаларимиз иштирок этди.
-Мен урушнинг оғир жангу жадалларида бўлганман, оловли йилларда Ватанга муҳаббат ҳамда умид ва ишонч бизни асраб қолган,-дейди уруш қатнашчиси Александр Гаврилович Иванушкин.- Уруш жароҳатлари диллардан батамом кетмайди, аммо бизни қадримизни юксалтираётган, кўнглимизни кўтараётган Юртбошимиздан, шу меҳрибон ўзбек халқидан, бутун умр елкама-елка кадрдон бўлиб яшаётган дўстлардан миннатдормиз.
-Мен эса бахтиёр кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийларидан бириман,-дейди тадбир иштирокчиларидан бири- ”Ўзбекистон почтаси” АЖ Навоий филиали меҳнат фахрийси Шоди ака Азимов.- Бугунги тинч осойишта замонда, гуллаб-яшнаётган маконда яшашнинг ўзи катта саодатдир. Давраларнинг тўрида эъзозланишимиз, шогирдлар эҳтиромидан баҳраманд бўлишимизнинг ўзи бизга катта мукофот.
-Фахрийлар эъзозланган тадбирда жангларда ҳалок бўлган уруш қатнашчилари, бугунги дориломон кунларга етиб келолмаган халқнинг асл фарзандларининг номлари ҳурмат билан тилга олинди,- дейди “Ветеран” маркази директори Раъно Ҳакимова. -Зеро, оловли йиллар хотирасини ёдга олиш, биз учун, тинчлигимиз учун жонини фидо қилган мард ва жасур ватанпарварларни ҳурмат билан эслаш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Ушбу тадбир Навоий шаҳар “Ветеран” ногирон фахрийлар маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг «Кексаларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш-маънавий ҳаётимизнинг асоси» мазмундаги гранти лойиҳасига асосида ташкил этилди.

Маруса ҲОСИЛОВА