ДУРДОНАДУРДОНА
*Биз ўз Ватанимизни севамиз, бу биз нафас олаётган ҳаводир.
*Ватан олдидаги бурч инсон учун муқаддасдир.
* Ватандан ташқарида бахт йўқ, ҳар ким жонажон ерида илдиз отсин.
* Бегона юрт Ватан бўла олмайди.
* Ўз ватанига доғ тушириш- уни сотиш деган сўз.
* Шундай жиноят борки, уни оқлаб бўлмайди- бу ватанга хиёнатдир.
ЙИҒЛАМАГАН  АЁЛНИНГ  КЎЗЛАРИ  ГЎЗАЛ  БЎЛМАЙДИЙИҒЛАМАГАН АЁЛНИНГ КЎЗЛАРИ ГЎЗАЛ БЎЛМАЙДИ
НИКОҲСИЗ ТУҒИЛГАН ГЎДАК
Дилноза ҲАЙДАРОВА

Софи Лореннинг турли ёшдаги фотосуратларига назар солар эканмиз, унинг мисолида умрбоқий гўзаллик тимсоли намоён бўлади. У 27 ёшда Италиянинг энг гўзал аёли эди, 50 ёшида қандай қилиб гўзалликни асраб қолиш борасидаги маслаҳатларини китоб қилиб чоп этди, 65 ёшида эса “Дунёнинг энг жозибали аёли” мақомига эга бўлди. 72 ёшида машҳур “Пирелли” календари учун суратга тушди.
Софи Лорен ҳаётда ҳамма нарсага: оилавий бахт, шон-шуҳрат ва бойликка эриша олди. Аммо у ўз интервьюларидан бирида “Йиғламаган аёлнинг кўзлари ҳеч қачон гўзал бўла олмайди” деб бекорга айтмаган эди...
Римдаги Қиролича Маргарита касалхонасининг хайрия бўлимидаги ҳамшира 1934 йил 20 сентябрь санаси билан уни “никоҳсиз туғилганлар” қаторига қайд этди. Бу билан болакайнинг тақдири аввалдан белгилаб қўйилгандек эди.
Чақалоқнинг онаси Ромильдо Виллани католик черкови қонунларига кўра, болага оналик ҳуқуқини даъволик қила олмас ва уни черков қошидаги етимхоналардан бирига топшириши шарт эди. Қизалоқ мўъжиза туфайли бу қисматдан омон қолди. Унинг отаси Риккардо Шиколоне узоқ мулоҳаза ва ҳатто, таҳдидлардан сўнг қизига ўз фамилиясини беришга рози бўлди.
Қизга “донолик” маъносини берувчи София исмини қўйишди. Туғилиши билан София онасини эмишдан бош тортди, сигир сутини эса ошқозони кўтара олмади. Онаси ижарада турган уй бекаси қашшоқлик келтирувчи бу болани ташлаб кетишга уни кўндирмоқчи бўлди. Аммо Ромильдо ҳеч кимга қулоқ солмай чақалоғи билан онасининг олдига, Пиццуолига кўчиб кетди. Кампир охирги маблағига эмизикли аёл топиб, Софиянинг ҳаётини сақлаб қолди.
“ТИШКОВЛАГИЧ”
Неополдан унча узоқ бўлмаган Пиццуоли шаҳри одамлари Италиянинг бошқа ҳудудларида яшовчи аҳолига нисбатан ўзига хос гапириш оҳанги билан ажралиб турарди. Улар баланд овозда гапиришар ва доим қўллари ҳаракатда бўларди. Ноодатий бўлган барча нарса уларда кескин қаршиликка учрарди. Бунга муносабат билдиришда эса одамгарчилик чиқиб кетишарди.
5 рақамли уйда турувчи никоҳсиз туғилган Софияни қўшнилар тўғридан-тўғри мазах қилишарди. Унинг нафақат дунёга келиши тарихи, балки ташқи кўриниши ҳам бунга сабаб бўларди. Кейинчалик биринчи рақамли гўзалга айланган қизалоқ чиндан ҳам болалигида беўхшов ташқи кўринишга эга эди. Кичкина бзидаги катта-катта кўзлари, бурни ва гўштдор лаблари ғалати кўринарди. Ҳаддан ортиқ озғинлиги учун қўшни болалар унга “ тишковлагич” деб лақаб қўйишганди.
Софиялар оиласи жуда қашшоқ эди. Интервьюларидан бирида Софи Лорен: “Агар киши қашшоқ бўлиб туғилган бўлса, шундай бўлиб қолади- доим эришган нарсасининг қадрига етади. 10 ёшимда туйган очлик ҳиссини ҳеч қачон унутмайман”, деган эди.
Софиянинг онаси Ромильдо ҳам ёшлигида жуда гўзал эди. У ҳатто, машҳур атриса Грета Гарбо қиёфадошлари танловида ғолиб бўлганди. Аммо ҳомиладорлиги унинг актриса бўлиш орзуларини чипакка чиқазганди. Шу сабаб ушалмаган орзулари рўёбини қизида кўришни истарди. Биргина Ромильдо қизи “тишковлагич”да ўзгача жозибани кўра олди. Чиндан ҳам 14 ёшларда София анча кўркамлашди. Унга илк бор мактабдаги бадиий гимнастика ўқитувчиси севги изҳор қилиб, турмушга чиқишга таклиф қилди.
“Унинг сочлари қўнғир, кўзлари мовий эди,-деб эслайди Софи. – Мен эса кулиб, бунинг учун, аввало, онам билан танишишни маслаҳат бердим. Онам эса уни уйига қайтариб, совуқ душ қабул қилишини айтибди.”
( Давоми бор.)
ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАНИНГ  АҲАМИЯТИТизим тадбири
ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАНИНГ АҲАМИЯТИ
Зубайда ДУШАНОВА, Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг масъул ходими

Навоий вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, “Бошдавэкоэкспертиза“ ДК, Адлия идоралари, Хусусийлаштириш рақобатни ривожлантириш ва монополиядан чиқариш вилоят худудий бошқармаси, вилоят Савдо-саноат палатаси, вилоят ДСЭНМ, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳодимлари, Навоий вилоятида фаолият юритаётган йирик саноат корхоналарининг бош экологлари, ҳўжалик юритувчи хусусий тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Салбий экологик оқибатларнинг олдини олиш мақсадида давлат экологик экспертизасидан ўтказиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги “ Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 491-сонли қарорининг асосий меъёри ва талаблари тўғрисида, хусусий тадбиркорлар томонидан лойиҳаларни экологик экспертизадан ўтказиш, уларни босқичма-босқич амалга оширилишида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 майдаги 199-сонли “Ўзбекистон Республикаси худудида атроф-табиий муҳит ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун тўловлар тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан белгиланган компенсация тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, бундай ҳужжатларга эга бўлмасдан, ёки муддати ўтган экологик экспертиза ижобий хулосасиз фаолият юритаётган тақдирда, белгиланган компенсация тўловларини 10 баробар миқдорида хусусий тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши каби ўзгаришлардан ҳам хабардор бўлдилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2016 йил 20 январдаги 16-сонли қарорига асосан вилоятда фаолият юритаётган 3270 та корхона ва ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, тадбиркорлар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарини экологик экспертиза хулосалари билан таъминлаш бўйича тўхталиб ўтилди.
Тадбирда вилоятдаги бир қатор йирик саноат корхоналарининг бош экологлари ҳамда тадбиркорлар томонидан муҳокама қилинаётган масаланинг долзарблиги, уларни амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда, белгиланган муддатларда амалга оширилиши тўғрисидаги фикр- мулоҳазалар билдирилди.
«ТОЗА    ҲАВО”    – экологик барқарорлик  гарови«ТОЗА ҲАВО” – экологик барқарорлик гарови
Замира МИРЗАЕВА,
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
инспекцияси 1-тоифали мутахассиси

Маълумки, Республикамизда автотранспорт воситаларидан чиқаётган чиқинди газларни атмосфера ҳавосига ташланишини камайтириш мақсадида ҳар йили икки босқичда “Тоза ҳаво” тадбирларини ўтказиш анъанага айланган.
Вилоятимизда ҳам ана шу тадбирни самарали ва оммавий тарзда ўтказиш мақсадида ҳар йили вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилиниб, тадбирни самарали ташкил этиш таъминланади. Жорий йилда ҳам вилоят ҳокими фармойишига кўра 10 августдан -10 сентябргача “Тоза ҳаво”нинг иккинчи босқичи ўтказилмоқда.
Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини ўрганиш ва табиий мувозанатни яхшилашга хизмат қилаётган мазкур тадбир доирасида бир қатор автотранспорт корхоналари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг экологик ҳолати ўрганилиб, минглаб автотранспорт воситалари кўрикдан ўтказилмоқда.
Тадбир давомида серқатнов автомагистралларда 11 та экологик постлар ташкил қилиниб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда 5850 та автотранспорт воситаларининг экологик созлиги назоратдан ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунга қадар 4000 га яқин автотранспорт воситалари кўрикдан ўтказилди.
“Тоза ҳаво” тадбири- экологик барқарорлик гарови эканлигини англаган ҳолда уни самарали ўтказайлик.
Дил изҳори ИФТИХОРДил изҳори
ИФТИХОР
Акмал САИДОВ,
Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси
Ер, ер қаърини ва сув ресурсларини
муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш
инспекцияси бош мутахассиси
Юртимизда истиқлолимизнинг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ватанимизнинг ана шу қутлуғ тўйи арафасида менинг камтарона меҳнатларим “Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги” кўкрак нишони билан қадрланганлигидан беҳад бахтиёрман. Табиат ва Ватан бир-бирига уйғун ва бир-бирига ҳамоҳанг. Табиатни асраш Ватанни асраш демакдир. Ана шу муқаддас йўлда хизмат қилаётганлигимдан фахрланаман. Мен каби ҳамкасбларим- Аналитик назоратга ихтисослашган инспекциясининг етакчи мутахассиси Елена Аҳмедова, Экоҳаракат фаоли Эшмамат Тоғаев, Навбаҳор тумани табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси инспектори Раҳматилла Ўзбековларнинг ҳам ана шундай кўкрак нишонига сазовор бўлганлиги жамоамизни янги меҳнат зафарларига руҳлантирди.
Бу эътибор ва ишонч учун муҳтарам Юртбошимизга, ҳукуматимизга самимий ташаккуримизни билдирамиз!
БАРЧАМИЗНИНГ  МУҚАДДАС  БУРЧИМИЗ!БАРЧАМИЗНИНГ МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ!

Шарифжон ХУДАЙҚУЛОВ,
Навоий вилоят табиатни
муҳофаза қилиш қўмитаси раиси

Навоий вилояти Ўзбекистон ҳудудининг тўртдан бир қисмини эгаллаб турган, тобора ривожланиб, мамлакатимиз иқтисодиётига ўзининг улкан ҳиссасини қўшаётган саноат марказларидан биридир. У ўзининг улкан минерал ҳом-ашё захиралари, олтин конлари, тоғ-кон саноати билан маълум ва машҳурдир.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, атроф- муҳит муҳофазаси янги мезон ва талаблар асосида ташкил этила бошланди. Техника тараққиёти, бозор иқтисодиётига ўтиш, муносабати билан бир қаторда кичик саноат корхоналари, цехлар, турли шахобчалар, қурилиш ташкилотларининг кўпайиб бораётганлиги, колаверса, табиий бойликлардан меъёридан ортиқ фойдаланиш атроф-табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишда сув, тупроқ, атмосфера ҳавосини турли зарарли кимёвий моддалардан, чиқиндилар ва бошқа моддалар билан ифлосланишини кимёвий таҳлиллар натижасида кузатиб бориш вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Аналитик назоратга ихтисослаштирилган инспекциясига ҳамда саноат корхоналари санитар лабораториялари зиммасига юклатилган.
Атроф табиий муҳит ифлосланиши даражасини аниқлашда аналитик таҳлилий назоратнинг ўрни ниҳоятда каттадир. Зеро, атмосфера ҳавоси, сув, тупроқ таркибидаги ифлослантирувчи моддалар кимёвий таҳлил йўли билан аниқланиб, уларнинг келиб чиқиш манбаларини тугатиш чораларини кўриш қўмитанинг энг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Навоий вилояти ўзига хос иқлим шароитига эга. Жазирама Қизилқумнинг ҳақиқий истеҳкоми ҳисобланган, гуллаган шаҳарлар- Зарафшон,Учқудуқ ва вилоятимиз маркази Навоий шаҳрининг шухратини кўплаб давлатлар аллақачон билади.
Қизилқумнинг улкан жизғанаги бўлган Қорахотин, Мингбулоқ, Муллали ботиқлари, Ёмонқум қумли тизмалари, чўлнинг мовий денгизи бўлмиш Хайдаркўл, Сентобсой, Сармиш, Кўксарой даралари каби кўпгина табиат мўъжизаларини кўрган ҳорижий сайёҳлар ҳам бу ноёб табиат бойликларининг мафтуни бўлмоқда.
Ўтган давр мобайнида глобал суръатлар билан ривожланаётган Ўзбекистонимиз XXI аср бошиданоқ, табиатни мухофаза килиш, табиий ресурслардан окилона фойдаланиш, унга етказиладиган зарарнинг олдини олиш, зарарсиз, камчиқитли илғор замонавий технологияларни жорий этган ҳолда, унинг мусаффолигини сақлаш масалалари давлатимизнинг устувор йўналишлардан бирига айланмокда.
Истиқлол шарофати билан вақтда атроф табиий муҳит мусаффолиги сақлаш, уни келажак авлодга софлигича етказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатасида фоалият юритаётган “Ўзбекистон Экологик харакати” депутатлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилаётган табиатни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича 30 дан ортиқ қонун ва 150 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари соҳанинг мустаҳкам ҳуқуқий базасини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 11 та ҳалқаро Конвенция, битим ва улар доирасидаги 7 та кўп томонлама ҳалқаро шартномаларга қўшилган.
Ўзбекистонда биохилма-хилликни муҳофаза қилиш 4 та Конвенция ва 5 та ҳалқаро келишув, трансчегаравий сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги 2 та Конвенция ҳамда БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий Конвенцияси ва Киото протоколи, “Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Конвенция ва Монреал протоколи, Чиқиндиларни трансчегаравий ташишни тартибга солувчи Базель Конвенцияларига аъзо бўлганлиги атроф муҳит муҳофазасига халқаро ва жаҳон тажрибасидан андоза олиб ёндашилаётганлигини исботлаб турибди.
Вилоятимизда йилига саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш технологик жараёнларида 898, 1 минг тонна зарарли моддалар ҳосил бўлиб, шундан 97.2 фоизи газ-чанг тозалаш қурилмаларида ушлаб қолиниб, атмосфера ҳавосига ташланадиган моддалар миқдори 48,8 минг тоннани ташкил этади. Саноат корхоналаридан ташланадиган зарарли моддалар миқдорининг асосий қисми яъни 94 фоизи вилоятда мавжуд йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келади.
Ўтган йиллар мобайнида вилоятимизда сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида, шартли тозаланган оқова сувларидан кенгрок самарали усулда фойдаланиш борасида ҳам бирмунча ижобий натижаларга эришилди. “Навойиазот” акциядорлик жамияти ҳудуди томонидан бир йилда 45 млн. м3 маиший оқова сувлар қабул килиниб, биологик усулда тозалангандан сўнг 58 фоизи техник экинларни сугоришга, 30 фоизи ишлаб чикаришга, 12 фоизи эса Зарафшон дарёсига қайта тозаланиб оқизилади.
Бугунги кунда вилоят худудида 200 дан ортиқ фойдали қазилма конлари мавжудлиги аниқланиб, давлат геологик реестрига киритилган. Шундан 37 та камёб металлар кони, 12 та минераллашган шифобахш сувлар кони ва бошка конлардан иборатдир.
Ҳозирги вақтда юқорида қайд этилган конлардан 69 тасида қазиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан 32 та қум шағал, 9 та мармар кони, 5 та охактош кони, 7 та туз кони участкалари, 2 та бентонит, 1та фосфорит кони ҳамда олтин, уран ва бошка конлардан фойдали қазилмани қазиб олиш ишлари амалга оширилмоқда.
Вилоятимизда “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ва биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни қайта тиклаш чора-тадбирлари”ни амалга ошириш юзасидан 2016 йил учун чора–тадбирлар Дастури қабул қилинган бўлиб, 64 та банддан 18 та банди белгиланган муддатларда бажарилди, қолган бандларининг бажарилиши таъминланмоқда.
Бу борада 2016 йил январь ойида вилоят ИИБ, вилоят ТМҚҚ, вилоят давлат солиқ бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2014 йилдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-тамоилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 290-сонли қарори ҳамда вилоят ҳудудида мавжуд бўлган ўсимлик ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш, табиий ҳамда сунъий сув ҳавзаларида браконерликка, ғайриқонуний балиқ овлашга ва балиқ маҳсулотларини ноқонуний сотилишига ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот оламини талон-тарож қилинишига қарши кураш ҳамда уларни Республика ҳудудига олиб кирилиши ва олиб чиқилиши устидан назорат ўрнатиш бўйича 2016 йил давомида 12 маротаба ички ишлар идоралари ходимлари билан қўшма рейдлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги “2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит муҳофазаси бўйича харакатлар Дастури тўғрисида”ги 142-сон қарори асосида Навоий вилоятида атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича 23 банддан иборат худудий Дастур қабул қилинган. Ўтган давр мобайнида мазкур дастурнинг бажарилишига жами 1986232000 минг сўм миқдорида маблағ режалаштирилган бўлиб, 2016 йилнинг ярим йиллигида 1380824052 минг сўм маблағ сарфланди.
Дастурга асосан иқтисодиёт тармоқларини экологик модернизация-лаштириш, технологик жараёнлар ва табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, НКМК ГМЗ-2 чиқиндихонасида лойиҳа бўйича дамба кўтариш ишлари амалга оширилди. 2,7 км суюқ чиқиндилар қувурлари таъмирланди. 2016 йил ўтган даври мобайнида 12,8 минг тонна тупроқ ишлари бажарилди. НКМК ГМЗ-3 чиқиндихонасини 2-навбатини қуриш ишлари бошланган, лойиҳа бўйича дамба кўтариш ишлари амалга оширилмоқда. 7,9 км суюқ чиқиндилар қувурлари таъмирланди. НКМК давлат корхонасида кон ишлари олиб борилиши натижасида тадбир давомида бузилган 1000 га ердан 857 га, 2016 йилнинг ўтган даври мобайнида 35 гектар ерларда рекультивация ишлари олиб борилди ва қишлоқ ҳўжалигида фойдаланиш мақсадида эгаларига қайтариб берилди. “NIES” Навоий иссиқлик электростанциясида "Навоий конструктор" корхонаси томонидан оқава сувлардаги нефть маҳсулотлари миқдорини камайтириш мақсадида 2-мой ушлагич лойиҳаси ишлаб чиқилади ва ушбу лойиҳа орқали оқава сувлардаги нефть махсулотлари 0,1 мг/литрга камайтирилади. “Навоий “Электрокимёзаводи” АЖ ҚК да 2013-2017 йилларга мўлжалланган Дастур асосида 10 дона ер ости сувларини кимёвий ҳолатини кузатиш қудуқлари реконструкция қилинди.
Бугунги кунда вилоятда муқобил энергиядан фойланиш, энергия тежамкорлигига эришиш, Президентимизнинг 2013 йил 1 мартдаги ПФ- 4512-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида, ўтган қатор йилларда вилоятнинг Конимех тумани “Сарибел” ширкат ҳўжалиги ва Нурота тумани “Сувлик” ҚВПга 2 дона, Конимех тумани "Боймурот" ҚФЙ га қарашли 15 хўжаликдан иборат "Холмурот" қишлоғига ва Нурота туман ХТБ га қарашли 26-сон ўрта мактабда, Томди тумани "Утемурот" ҚВПда, Навбаҳор тумани "Наврўз" ҚВПда, Хатирчи тумани "Кўксарой" ҚВПда қуёш нуридан электр энергияси ҳосил қилиш станцияси ўрнатилди. 2016 йил 1- ярим йиллигида Қизилтепа тумани "Бухоро" ҚВПда, Конимех тумани "Уч-тепа" ҚВПда, Нурота тумани "Ғазғон" ҚВПда ҳамда Нурота тумани "Сентоб Шахи Мустафо" хусусий корхонасида ана шундай тоза ва тежамкор электр энергияси ҳосил қилиш мақсадида 10 дона станциялар ўрнатилди.
Вилоятимизда ноёб табиат ва ўсимлик дунёси билан бирга, бетакрор қушлар олами ҳам диққатга сазовордир. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-тамоилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 290-сонли қарори талабларини бажариш мақсадида Бирлашган Араб Амирликларининг “Йўрға тувалоқни асраш” марказида кўпайтирилаётган Йўрға тувалоқ қушларидан жорий йилнинг март ойида 895 нафар, апрель ойида 110 нафар, жами 1005 нафар қушлар вилоятнинг Учқудуқ, Томди, Конимех, Қизилтепа ва Кармана туман ҳудудларида ёввойи табиат қўйнига учирилди.
Ўрмон фонди ерларидан ташқари ерлардаги дарахт ва буталарни ноқонуний кесилишининг олдини олиш ва чоралар кўриш ҳам асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Бу борада жорий йилнинг ўтган даври давомида жами 53 (эллик уч) нафар қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, қонунбузарларга нисбатан 4536687 сўм миқдорида жарима ва 21212529 сўм миқдорида табиатга етказган зарарлари учун товон пуллари солинди.
Вилоят миқёсида ўрмон хўжаликлари ҳудудларида 2015 йилнинг куз мавсумида 75 гектар майдонда 2016 йил баҳор ойи мавсумида 39 гектар майдонда, жами 114 гектар майдонда доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилди.
Вилоятда экологик мувозанатни сақлаш ва аҳоли саломатлиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш, табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий ва экологик асосланган усулларига ўтиш қўмитамиз ҳодимларининг асосий вазифаси ва муқаддас бурчи бўлиб қолади.