ГРАНТ   ҒОЛИБЛАРИ  АНИҚЛАНДИХушхабар
ГРАНТ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2016 йил 15 сентябрда бўлиб ўтган йиғишида жорий йилнинг 25 июнидан 25 июлига қадар ўтказилган “Атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларини ҳал этишда аҳоли, фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзусидаги давлат гранти танлови ғолиблари ҳам эълон қилинди.
Ғолиб деб топилган лойиҳалар қаторидан Навоий вилоятида фаолият юритаётган бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари, жумладан, “Экосан” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фондининг вилоят ҳудудий ташкилотининг “Навоий шаҳар ва Кармана тумани ҳудудларида “Келажак авлодга - ёрқин келажак қолдирайлик” экологик акциясини ўтказиш, маҳаллаларда санитар - экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида экологик ҳашарлар ташкиллаштириш” ( 25 миллион сўм), Табиат ва ҳаёт” экологик, маънавий - маърифий газетаси таҳририятининг “Табиий бойликларни асраш виждонимиз амрига айлансин!”( 23 миллион сўм), “Жонли табиат биоэкологик маркази” жамоат бирлашмасининг “Навоий вилояти ўзини-ўзи бошқариш органлари ва экологик йўналишдаги ННТларни жамоат экологик назорат фаолиятига махсус тайёрлаш ва янги институтни бошқариш тизимини ташкил этиш” ( 25 миллион сўм) мавзусидаги лойиҳалари ҳам борлиги қувонарли ҳолдир.
Барча грант совриндорларини самимий қутлаймиз!

Ўз мухбиримиз
ОЗОН   ҚАТЛАМИНИ  МУҲОФАЗА  ҚИЛИШ...ОЗОН ҚАТЛАМИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ экологик муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади
Шарифа ЖЎРАҚУЛОВА,
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш инспекцияси инспектори

Озон қатлами Ер атмосферасининг бир қисмини ташкил этиб, таркибида катта миқдорда азон бор. Ушбу қатлам Қуёшнинг тахминан 93 дан 99 фоизгача қаттиқ ультрабинафша нурларини ютади, агар бу нурлар тўсиқсиз Ерга етиб клгудек бўлса, ундаги ҳаётни тўхтатиши мумкин.
Озон қатлами асосан атмосферанинг Ердан тахминан 15 дан 50 кмгача масофада бўлган қуйи қисмидан ўрин олган. Озон қатламидаги озон моддаси (О3 ), азот оксиди ( NO), гидроксил ( ОН), атомли хлор ( СI ) ва бром (Br) каби эркин радикал катализаторлар билан парчалиниши мумкин.
Инсоният узоқ йиллар мобайнида музлатгич қурилмалари, ҳаво совутгичлари, ўт ўчириш қуроллари, пеноматериаллар, аэрозолларни ишлаб чиқариб ва улардан кенг миқёсда фойдаланиб келмоқда. Бундан ташқари, одамлар тиббиёт ускуналарини стериллаш ва қишлоқ хўжалигида дезинфекция тадбирларида, нефтни қайта ишлаш заводларида катализатор сифатида, эритгичларда, ёғсизлантириш қўлланмаларида, реактив двигателларда ва яна бошқа кўпгина соҳаларда озон емирувчи моддалар қўлламоқдалар. Натижада хлор ва бром каби озон емирувчи моддалар концентрацияси ортиб бормоқда.
БМТнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш Дастури асосида 1985 йилда Озон қатламини муҳофаза қилиш Вена конвенцияси ва 1987 йил 16 сентябрда 24 та мамлакатдан йиғилган гуруҳ раҳбарлари озонни емирувчи моддалар бўйича Монреаль шаҳрида баённомани имзоладилар. Бугунги кунга келиб ушбу Монреаль баённомаси 198 та мамлакат томонидан ратификация қилинди ва ушбу давлатлар баённома рўйхатига киритилган 100 га яқин озонни емирувчи моддаларни ишлатишни белгиланган тартибда камайтириб бориш мажбуриятини олдилар.
Шунга қарамай, Ер юзининг ўрта кенгликларида озон қатлами тахминан 3-6 фоизга камайганлигини тасдиқловчи аниқ илмий-амлий далиллар бор. Озон қатламининг емирилиши натижасида Ерга етиб келадиган Б ультрабинафша нурлари (УФ-Б) кўпайиб, ўз ўрнида тери саратони, иммунитет тизими кучсизланиши ва пардали катаракта, ўсимликлар ва ҳайвонот оламига сезиларли даражадаги жароҳатларни келтириб чиқаради.
Хусусан, фотосинтез жараёнининг кучсизланиши оқибатида ўсимликларда ҳосилдорлик пасаяди, палнктон ва фитопланктон сингари денгиз турлари хилма-хиллигининг кескин қисқариши каби саломатлик ва экологик муаммоларнинг вужудга келишига олиб келади.
Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Бутунжаҳон озон қатламини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ташкил этилаётган “Экология ва биз” мавзусидаги тадбирларда Озон қатламининг ҳимоя қилиниши саломатлигимиз гарови эканлиги ёшлар онгига сингдирилмоқда.
Фалабелла
Фалабелла
Фалабелла
ФалабеллаФалабелла
===========
В конном мире существует одно очень
маленькое существо,
высота которого не превышает и 85 сантиметров.
Это существо - Фалабелла. Высота в холке,
являющаяся более предпочтительной, - 75
сантиметров. Истинные любители этих
“лошадок” знают, что при таком росте должна
сохраняться пропорциональность строения.
Миниатюрные лошади - это не пони, а
самостоятельная , редкостная порода.

Фалабеллы не приспособлены для езды верхом,
поэтому их заводят просто в качестве домашних
любимцев или используют в драйвинге,
соревнованиях конных упряжек.

Пестрота мастей этих существ потрясает ваше
воображение! Это и паломино, пегие,
крапчатые… Крапчатые – самые редкие и
ценные.

А самой маленькой лошадкой среди фалабелл
является американская кобыла Маленький
Сахарок ( Sugar
Dumpling ), рост которой всего лишь 50 см, а вес – 13,5
килограммов.

Фалабеллы удивляют особой привязанностью к
хозяевам, сообразительностью и сильным духом.
Порода была выведена около ста лет назад в
Аргентине, получена при помощи скрещивание
шетлендских пони и небольших
лошадей чистокровной породы.

Название своё получила от семьи Фалабелла,
которая занималась разведением её много лет
на ранчо недалеко от Буэнос-Айреса.

Лошади этой породы отличаются от
обыкновенных пони изящной формой, полностью
соответствующей пропорциям больших лошадей.У
Фалабелла красивые хвост и грива, всегда
длинные и шелковистые, умные глаза и добрый
легкий характер.

Маленькие лошадки не в состоянии ходить под
седлом, но везти повозку с человеком вполне
могут. В основном их разводят в качестве
домашних любимцев и компаньонов для прогулок.


И, несмотря на то, что фалабелла исключительно
дорого стоят, их популярность растет и
появляется все больше желающих заниматься
разведением этой породы.

Наибольшее количество лошадок живет и
разводится в Америке, но постепенно
представители этой породы завоевывают и
Европу.

В уходе лошадки ничем не отличаются от своих
крупных собратьев, разве что, будучи
выведенными в Аргентине, плохо переносят
зимние холода. Для чего конюшни с фалабеллами
обогревают, а самих лошадок укрывают
попонами.

Их можно содержать в квартире как крупных
собак, выгуливая несколько раз в день.

Все качества этих очаровательных животных
способствуют росту их популярности и любви
владельцев фалабеллы.

Разведением этой пароды лошадей занимается
семейка Фалабелло на своём ранчо в Аргентине.
Разведением фалабелл с некоторых пор
занялись в Иордании и Пакистане.
БИЗ  КЎЗЛАРГА  СУРТГАН  ЎЗБЕКИСТОНСИЗ!БИЗ КЎЗЛАРГА СУРТГАН ЎЗБЕКИСТОНСИЗ!
Биз учун энг улуғ, энг азиз, энг қадрли ИНСОНни йўқотиш қайғуси қудратли 32 миллион халқни, ҳар битта оилани, ҳар битта юракни ларзага солиши аниқ! Ўзбекистон Ислом Каримов билан тинч ва осойишта нафас олаётганди, фарзандларининг эртасидан хотиржам ҳаёт кечираётганди. Тинчликни юракларимиз мадҳиясига айлантирган муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, ўзбек халқи қандай буюк ишларга қодирлигини бутун дунёга кўрсатиб бердилар. Ислом Каримовнинг номи озодлик ва мустақиллик билан ҳамоҳангдир. Бутун ҳаётини шу эл, шу халқ, шу Замин, шу азиз ВАТАН тақдири билан чамбарчас боғлаган бу меҳрли инсон нафақат Ўзбекистонимизнинг, балки ҳар биримизнинг тарихий ютуғимиз эканлигини тан оламиз!
Биргина Навоий вилоятида унинг раҳнамолигида амалга оширилган ишларнинг бири сифатида Буюк Ипак йўли ўтган буюк тарих муҳрланган қадимий Маликработ дарвозаси эшиклари дунёга юз тутганини, бутун жаҳонни ўзига чорлаётганини ифтихор билан тилга олиш мумкин.
Барханлар бағрида бунёд этилган вилоятда бугунги кунда ўнлаб қўшма корхоналар фаолият юритмоқда. Корея, Венгрия, Эрон, Америка, Нидерландия, Панама, Лихтенштейн, Канада, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Сингапур, Ҳиндистон, Россия, Латвия каби кўплаб хорижий ва ҳамдўстлик давлатлари билан ҳамкорликда ишлаётган корхоналар нафақат вилоят, балки Ўзбекистонимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётганлиги ҳам Ислом Каримов бошлаган хайрли ишлар бардавомлигидан далолат беради.
Ўзбекистон билан ишлайман, деган хорижлик ҳамкорларнинг Навоий эркин-иқтисодий индустриал ҳудудга ўз сармоясини қўшаётганлиги юксак ишонч белгиси. Ислом Каримовнинг раҳнамолиги, ўзбекларнинг ҳалол меҳнати, беминнат меҳри ҳар қандай ҳамкор учун фароғат ва катта кафолат тимсоли бўлган.
Айниқса, Ислом Каримовнинг бағри кенглиги туфайли барча миллат ва элат вакиллари ўзларини эркин ва бахтиёр ҳис этишлари учун бизда ҳамма шароитлар яратилган. Буни биргина мисол билан исботлаш мумкин. Агар Ўзбекистонда умумтаълим мактабларида 7 та тилда таълим бериш жорий қилинган бўлса, шундан 6 та тилда таълим олишга кўп миллатли Навоий вилоятида амал қилинмоқда. Демак, ҳар бир миллатнинг тилига ҳурмат мужассам. Масалан, Конимех туманида бор-йўғи 100 нафар ўқувчиси бўлса ҳам қорақалпоқ тилида таълим берадиган бутун бошли алоҳида мактаб фаолият юритаётганлиги, ўз она тилида таълим олишни истовчиларга катта имконият яратилганлиги, барча миллат вакилларига бирдек эътибор ва ҳурмат намунаси, миллатлараро тотувлик кафолати эмасми?
Ёки Ватанимизнинг энг юксак мукофоти- “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган биргина навоийликлар орасида нафақат ўзбеклар, украин, рус ва қозоқ миллати вакиллари борлиги ўзбек тупроғида ҳалол меҳнат қилаётган юртга фидоий барча миллат вакилларини ҳукуматимиз раҳбари бошига кўтаргани, улар хизматини олий даражада қадрлаганлигининг ёрқин намунаси эмасми?
Шу боисдан ҳам бу беназир инсон бутун халқнинг беқиёс меҳрига, эл эътирофи ва ишончига сазовор бўлди.
Доно раҳбар, буюк сиёсат арбоби, маърифатпарвар Йўлбошчи раҳбарлигида амалга оширилган улуғ ишларни тарих ва халқимиз ҳеч қачон унутмайди! Ва Ислом Каримов бошлаган буюк ишларни албатта давом эттириш, унинг ғояларини амалга ошириш ҳар бир ўзбекистонлик учун муқаддас бурч бўлиб қолади!
Ўзбек эли Ислом Каримов туфайли ёруғ истиқболга юз тутди. Дунё бизни таниди, тан олди, биз жаҳонни танидик. Озод Ўзбекистон тарихида янги саҳифани шу довюрак инсон очди. Жаҳонгир Темурнинг руҳлари қайта тирилди, она юрт тарихи шонларга тўлди. Оламни лол қолдирган буюк ўзгаришларда, улуғвор ишларда Ислом Каримовнинг меҳри ва эътибори яққол кўриниб турибди.
Чиндан хам, халкимиз эртасини, манфаатини кўзлаб, танланган тўғри йўл мамлакатимизнинг тарихан қисқа давр ичида жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрни, ўз сўзини топишига имкон яратди. Бугун юртимиз нуфузли халқаро ташкилотларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси, кўплаб мамлакатлар Ўзбекистонни ишончли ҳамкор сифатида эътироф этмоқда.
Мустабид тузум даврида халқимиз учун кундалик эҳтиёжига зарур бўлган оддий хўжалик моллари, нефть ва нефть маҳсулотлари, галланинг 80 фоиздан ортиғи, ҳатто туз, гугурт ҳам четдан олиб келинарди. Бугун ғалла мустақиллигига эришди.
Бугунги мунаввар йўллар карвонида, маҳобатли кўприклар қудратида, боғу бўстонлар тароватида, кўнгиллар ҳаловатида, Ўзбекистон тупроғидаги ҳар битта гиёҳнинг нафасида Юртимиз Отасининг ўткир нигоҳини сезамиз.
Давлатимизнинг биринчи Президенти маданиятимизнинг, маънавиятимизнинг ўчмас чироғи сифатида қалбларимизнинг машъали бўлиб мангу қолади.
Ислом КАРИМОВ бутун умр “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш- энг олий саодатдир” ақидаси билан яшади. Шу номли китобида Ўзбекистон тақдири - унинг истиқлол остонасигача бўлган армонли тарихи, мустақилликнинг шарафли озодлик ва ободлик саҳифалари, Оллоҳ назари тушган улуғ юртнинг нурафшон эртаси акс этган. Бу китоб бизга улуғ аждодларимиз мероси муқаддаслигини, тақдир чиғириқларидан ўтган оталар матонати ўлмаслигини, ўткан кунлардан сабоқ олиб, буюк келажакнинг устувор вазифаларини амалга оширишимиз зарурлигини эслатиб туради.
Ўзбекистон эндигина навқирон чорак аср остонасига етди. Аммо бу Турон юртнинг тарихи неча минг –минг йилларга сабоқ беради, илдизлари эса неча-неча асрлардан сув ичади, қувват олади. Ислом Каримовнинг ҳар бир сўзи, ҳар бир асари биз учун катта ҲАЁТ КИТОБИ, эртанги янада ЁРУҒ КУНЛАРГА етказувчи улуғ пойдевордир.
Юртимизни, меҳнаткаш халқимизни қудратли қилган, ўз кучига, ўз билимига ишонтирган, дунёга ўзбек деган номни танитган, барчамизга меҳру диёнатларни мерос қилиб қолдирган азиз ИНСОН қалбимизда абадий яшайди. Биз кўзларга суртган Ўзбекистон бўлиб қолади!
Маруса ҲОСИЛОВА.

ЖУДОЛИКЖУДОЛИК

Иккинчи сентябрь-
Юртнинг юрагига ғам ботган кеча,
Айрилиқ тошларни эритган кеча.
Кузнинг сочларини оқартган кеча
Сиз деб бўзладик...

Иккинчи сентябрь-
Чинорларнинг бағри тилинди бу кеч,
Тошкентнинг юраги юлинди бу кеч.
Сизсиз ҳеч кимлигим билинди бу кеч,
Ғариб сўзлар ҳам...

Иккинчи сентябрь-
Самарқанднинг бағри қон бўлди бу кун,
Умр армонлари ўкинди бу кун,
Сиздан буюк миллат, эл қолди бу кун,
Байроқни ўпамиз, кўзлар тўла ёш...
Сизни унутмаймиз- қалбдаги ҚУЁШ!

Иккинчи сентябрь...

Маруса ҲОСИЛОВА
расм манбаси UZA.uz