Экология ҳақида қизиқ  фактлар:Экология ҳақида қизиқ фактлар:
* Бугунги кунда автомашиналар 35 км юрганида ярим кг ис гази чиқаради. 50 йил олдин бу кўрсаткич 25 марта кўп бўлган экан.
* Тўрт миллион литр тоза ичимлик сувини заҳарлаш учун тўрт литр машина мойи кифоя.
*Ўртача маълумотларга қараганда, янги машинадан кўра бир неча киши яшаётган уйда кўп карбонат ангидрид гази чиқарилар экан.
* Амазонка ўрмонлари планетамиздаги кислород запасининг бешдан бир қисмини ишлаб чиқарар экан.
*Ўтказилган тадқиқотларга кўра энг тоза ҳаво Австралия яқинидаги Тасмания оролида экан.
* Бино ичкарисида бино ташқарисига нисбатан 25 баравар ифлос ҳаво бўлар экан. Шу сабабли ҳам хонани тез-тез шамоллатиб туриш зарур экан.
( Интернетдан олдинди.)
Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грант лойиҳаси асосида тайёрланди.
ҚОЯ СУРАТЛАРИ  САНЪАТИҚОЯ СУРАТЛАРИ САНЪАТИ
унга эътибор қандай?
Хайрулло БАҚОЕВ,
Навоий вилояти табиатни муҳофаза қилиш
қўмитаси раиси ўринбосари, Экоҳаракат
Навоий ҳудудий бўлинмаси раҳбари

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг барча йўналишлар қатори табиий, тарихий ва археологик ёдгорликлар муҳофазасига ҳам эътибор кучайтирилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон қадимий тош суратларнинг кўплиги билан жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди, айни пайтга қадар мамлакатимиз ҳудудида 145 дан ортиқ қоя суратлари санъати объектлари мавжуд.
Сармишсой ана шундай йирик тош суратлар санъати объектларидан биридир. Бу расмлар сойнинг икки қирғоғи бўйлаб икки километргача бўлган жойда акс этади. Бу суратлар археологлар томонидан 15 гуруҳга бўлинган. Сармиш дараси ва унинг ландшафти ўзбек халқи, қолаверса бутун инсоният учун табиий-тарихий ёдгорлик сифатида катта аҳамиятга эга.
Қоя тошлардан ташқари, бу дара ҳудудида, тахминан 7-8 асрларга тааллуқли бир нечта қадимги қўрғонларнинг жойлари, қадимги одамлар яшаган чуқурликлар, пана жойлар, ғорлар ҳамда сағаналар ва ўрганилмаган тош уюмлари борлиги аниқланган.
Бу ноёб табиий ва тарихий ёдгорликни сақлаб қолиш ва унинг муҳофазасини ташкил этиш бўйича бир неча бор ҳаракатлар бўлган. Масалан Навоий вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси таклифи билан умумйи майдони 5000 гектар бўлган “Сармиш миллий табиат боғи”ни ташкил этиш бўйича 1997 йил 21 апрледа Навоий вилояти ҳокимининг қарори қабул қилинган. “Сармиш миллий табиат боғи” қўмитанинг Бионазорат инспекцияси томонидан доимий ташкил этиладиган рейдлар асосида муҳофаза этиб келинди. Бу ҳаракатларнинг самараси етарли эмаслиги албатта аён.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилда қабул қилинган “муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуни асосида Табиат боғларини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига киритилди. Бу масала бўйича ҳам “Сармиш табиат боғи”нинг барча тегишли материаллари Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди, аммо афсуски, масала натижасиз, очиқ қолди.
Сармишсойнинг ноёб ландшафтини сақлаб қолиш мақсадида Навоий вилояти ҳокимининг “Сармишсой табиий-археологик мажмуа музей-қўриқхонасини ташкил этиш, музей муҳофаза зонасини белгилаш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 2004 йил 23 сентябрдаги Қ-193-сонли қарори қабул қилинганлиги бу борадаги уринишларнинг иккинчиси эди. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш ва ер ажратиш бўйича орадан беш йил ўтгач, Навбаҳор тумани ҳокимининг 2009 йил 14 июлдаги қарори қабул қилинди ва туман ҳокимининг 2009 йил 11 августдаги қарори билан “Сармишсой табиий-археологик мажмуа музей-қўриқхонасини ташкил этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер танлаш ва ажратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ва вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланган. Аммо мазкур қарорнинг ижросини таъминлашга эътиборни талаб даражасида деб бўлмайди. Оддий қилиб айтганда, қўриқхона талабларининг биттаси ҳам бажарилмаганлигини кўриш мумкин.
Баҳор фаслида маҳаллий халқнинг ушбу ҳудудда тартибсиз дам олиши бу борада кескин чоралар кўриш зарурлигини кўрсатиб турибди. Тўғри, “Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш” инспекциямиз томонидан доимий равишда Сармишсой табиий-археологик музейи ҳудудини назорат қилиш мақсадида 6 нафар инспекторлар бириктирилган бўлиб, улар томонидан махсус режа асосида рейдлар ўтазилиб келинмоқда. Рейдлар натижаси кўра ўтган йил давомида 11 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, қонунбузарларга 1 302 400 сўм жарма ҳамда табиатга етказган зарарлари учун товон пули солинган. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 9 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, қонунбузарларга 1 172 160 сўм жарима ҳамда табиатга етказган зарарлари учун 1 432 640 сўм томон пули солинганлигини айтиш мумкин.
Бундан ташқари, “Сармишсой Навоий” масъулияти чекланган жамият томонидан туристик пункт ҳудудига ички ва ташқи экотуризмни ривожлантириш мақсадида Сурхондарё вилояти Денов тумани “Ҳазорбоғ” ширкат хўжалигидан 13 000 туп арча , 1000 туп ўрик ва 10 000 туп тол дарахти кўчатлари, 2000 дона софора ва 3000 дона айлант кўчатлари, 1000 дона ёнғоқ, 1000 дона бодом, 2000 дона олма, 1000 дона гилос кўчатлари экилди. 2015-2016 йилларда эса мазкур жамият томонидан 2 минг дона маҳаллий тут кўчатлари, 2 минг дона маҳаллий чинор дарахтлари ҳамда 3 минг дона атиргул ва бошқа гуллар экилиб, парвариш қилинмоқда.
Барча саъйи ҳаракатларга қарамасдан, бугунги даврнинг ўзи мазкур ноёб табиий ва тарихий ёдгорликка Республика аҳамиятига эга бўлган мақом бериш ва ЮНЕСКО рўйхатига киритишни кечиктириб бўлмаслигини тақозо этади. Энг муҳими, асрлардан –асрларга ўтиб келаётган бу ноёб ёдгорликни асраш ҳар бир фуқаронинг виждонига айланмоғи даркор. Шундагина биз бу бебаҳо ва бетакрор мўъжизани келгуси авлодларга етказа оламиз.

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грант лойиҳаси асосида тайёрланди.
НОЁБ   ТАБИИЙ ВА ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИКНИНГ               БУГУНИ ВА ЭРТАСИ“ЭКОЛОГИК МУВОЗАНАТ” САҲИФАСИ
НОЁБ ТАБИИЙ ВА ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИКНИНГ
БУГУНИ ВА ЭРТАСИ
Фарҳоджон ҚУВАТОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати
Мамлакатимиз ҳудудида турли давр ва цивилизацияга хос бўлган тўрт мингдан ортиқ қадимий меъморий ва санъат ёдгорликлари мавжуд.
Кўҳна тарихимизнинг бебаҳо ёдгорликлари мажмуасини ўзида мужассамлаштирган масканлардан бири Қизилқум чўлига чуқур кириб борган ягона тизмалардан саналган Нурота тоғ тизмасига мансуб Сармишсой ҳудудидир. Сармишсой нафақат ҳудуд экотизимини барқарорлаштиришга, балки инсоният цивилизациясини ўрганиш, унинг ноёб дурдоналаридан баҳраманд бўлишга ҳам хизмат қилиши билан бетакрор аҳамиятга эга.
Қадим тамаддуннинг неча минг йиллик садолари келиб турган Сармишсойдаги бу нодир обидалар серқуёш бу заминимиз тарихи неча минг йилларга бориб тақалишини исботлаб турибди. Бетакрор маданияти, юксак маънавияти бой салоҳияти билан жаҳон тамаддунига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз билан ҳар қанча фахрлансак ва дунёга кўз-кўз қилсак арзийди.
Археологик тадқиқотларнинг гувоҳлик беришича, Сармишсой дарасида неолит даврига хос бўлган 7 мингга яқин қадимий, ноёб тош чизгилар–петроглифларнинг жаҳон даражасида ноёб намуналари учрайди. Расмларнинг асосий қисми сойнинг ўрта қисмида жойлашган зич тошли 22,5 километр масофадаги қоя тошларга уриб ишланган. Тасвирлар кембрий геологик даврида шаклланган қизил ва қора рангли қумтошлар ҳамда сланецли қояларнинг тик сиртига, баъзилари ётиқ сиртига солинган. Ҳозирги вақтда ушбу ҳудудда 62 оила, 335 уруғдан ташкил топган 650 тур ўсимликлар тарқалган бўлиб, уларнинг айримлари Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган бўлиб, ноёб, эндемик ва доривор ўсимликлардир. Эфимер ва эфимероидлардан иборат ўтчил қоплам, чала бута ва буталардан иборат ўсимлик турлари ва айниқса хушбўй ҳид таратувчи шувоқнинг бир неча хиллари ҳудуд табиатига ўзгача ифор бағишлайди.
Мазкур ҳудудда Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган ҳайвонлардан капча илон, эчкемар ва бургут каби турлар билан бирга қора балиқ, кўлвор илон, сариқ илон, узун оёқли сцинк, жўрчи, зарғалдоқ, каклик, бедана, жайра каби фаунанинг ноёб элементлари ҳам учрайди. Шу ердаги аҳолининг гувоҳлик беришича ўтган асрнинг 50-60 йилларида бу ерда какликлар жуда кўп сонда учраган ва булоқлар бўйида каклик овлашнинг ўзига хос услуби қўлланилган. Айни вақтда каклик ва беданаларнинг сони тубдан қисқариб кетган.
2004 йил 23 сентябрда Навоий вилояти ҳокимининг 193-сонли “Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонасини ташкил этиш, музей муҳофаза зонасини белгилаш ва фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган ва мазкур қарорга мувофиқ унинг умумий майдони 5000 гектарни ташкил этиши белгилаб берилган.
Ярим аср мобайнида Зарафшоннинг ўнг қирғоғидаги инсон қўли билан яратилган кўплаб табиатнинг гўзал манзаралари одамларсиз ҳувиллаб қолди. Боз устига даранинг тепа қисмида геология қидирув партияси фаолият олиб борганлиги, террасалар техникалар билан текисланиб юк ташувчи транспорт воситалари учун йўллар ўтказилганлиги ҳамда айрим “совға” ва “сувенир” ишқибозлари томонидан петроглифларни плитка шаклида қирқиб олиб кетишлари натижасида кўплаб ноёб қадимги ёзувларга шикаст етказилди.
2006-2008 йилларда мазкур ҳудудда олиб борган кузатишлар давомида дам олувчилар томонидан турли маиший чиқиндилар билан атроф-муҳитни ифлослантириш натижасида антисанитария ҳолатларининг келиб чиқиши, ўсимлик ва ҳайвонот оламига шафқатсизларча муносабатда бўлиш, тошларни бўяш ва улардаги расмларга зиён етказиш туфайли сифатини бузиш, қовжираб қолган майсаларга ўт қўйилиши каби рекреация (табиат қўйнида дам олиш) жараёнининг бирор бир қоидасига мос келмайдиган ҳолатлар қайд этилди. Худди шундай чорва молларини боқиш оқибатида ҳам тошларнинг нураши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг нобуд бўлиши, булоқлар ўзанининг ўзгартирилиши каби ҳолатларни ҳам кузатиш мумкин.
Афсуски, қайд этилган ҳолатлар Сармишсойда айни пайтда атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ фаолиятнинг талаб даражасида эмаслигидан далолат беради. Шу сабабли ҳудудни бутунлигича асраб- авайлаш ва келажак авлодларга мерос сифатида қолдириш учун унга мавжуд қонунчиликка асосан муҳофаза этиладиган ҳудуд мақомини бериш, Халқаро табиий ва маданий меросини мухофаза қилиш Конвенциясида кўзда тутилган тартиб асосида Сармишсой ҳудудини ЮНЕСКОнинг “Бутунжаҳон маданий мерос объектлари рўйхати”га киритиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг расмий мурожаатини илгари суриш ишларини фаоллаштириш, тошлардаги суратлар билан бир қаторда ҳудуд табиатини муҳофаза қилишга қаратилган аниқ режалар ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш устидан назоратни ташкил этиш, дарага кириш ва одамларнинг дам олиш жойларида, унинг чегаралари, вазифаси, одамларнинг бу ҳудудда тақиқлаб қўйилган фаолиятлари ва бошқалар тўғрисида тегишли маълумотлар баён этилган йўриқномаларни бир неча жойда ташкил этиш ва унга амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, сой ва унинг атрофида чорва моллари боқилишида муайян тартибни жорий этиш, чўпонлар томонидан булоқлардаги сувнинг табиий оқиш режимининг бузилишига йўл қўймаслик, қурилиш материали ва бошқа мақсадларда тошларни ташиб кетилишининг олдини олиш, “Сармишсой” табиий – маданий мажмуаси объектларида туристик фаолиятни тартибга солиш мақсадида, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш учун туризм инфраструктурасини янада ривожлантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан саналади.
Сармишсой дунё тарихининг бир бўлаги. Шундай экан, унинг табиий кўринишини ва унинг петроглифларини, бошқа археологик ёдгорликларини сақлаб қолиш, давлатимизнинг ва жамият олдидаги умумий масалалардан бири ҳисобланади.


Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грант лойиҳаси асосида тайёрланди.
САРМИШСОЙ- ДУНЁ ТАРИХИНИНГ БИР БЎЛАГИ...САРМИШСОЙ- ДУНЁ ТАРИХИНИНГ БИР БЎЛАГИ...
Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳи томонидан Ўзбекистон экологик ҳаракати, Навоий вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Сармишсой табиий ва маданий мерос мажмуасини бошқариш ҳамда муҳофаза қилиш масалалари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Вилоятимиз ҳудудида жойлашган Сармишсой тарихий-маданий табиий мажмуаси билан танишувдан бошланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Маданият ва спорт вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзбектуризм” миллий компанияси, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Археология институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мутахассислари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фарҳоджон Қуватов, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги “Ўзбекмузей” республика жамғармаси раиси в.б. Дилшод Остонов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Археология институти катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди Муҳиддин Хўжаназаров, “Ўзбектуризм” Миллий компанияси Навоий вилояти ваколатли вакили Фарҳод Эрназаров, Навоий вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўсимликларни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Фурқат Қодиров, "Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси ўрин¬босари Мақсуд Нуруллаевлар Сармишсой табиий ва маданий мерос мажмуасини бошқариш ҳамда муҳофаза қилиш масалаларига, бу ноёб табиий ва тарихий ёдгорликни авайлаб асраб, келгуси авлодларга етказишга доир ўз фикр –мулоҳазалари ҳамда таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашдилар.
Дунё тарихининг бир бўлаги ҳисобланган мазкур бебаҳо табиий ёдгорликни асраб-авайлаш муаммосини халқаро миқёсда ҳал этишга бағишланган тадбир материаллари билан газетамизнинг 3-саҳифасида танишасиз.

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грант лойиҳаси асосида тайёрланди.
    ЖЕМЧУЖИНА ЖЕМЧУЖИНА
Относись ко всем с добром и уважением,
даже к тем, кто с тобой груб.
Не потому, что они достойные люди,
а потому, что ты- достойный человек.
ХХХ
Чем ниже человек душой,
Тем выше задирает нос.
Он носом тянется туда,
Куда душою не дорос.

ХХХ
Женщина должна быть счастливой.
Больше она никому ничего не должна.
ЮКСАК ТАРАҚҚИЁТ ВА УЛКАН ҲАЛОКАТ НУХ  ТОШҚИНИ – АФСОНАЛАР ҚАТИДАГИ ҲАҚИҚАТ ЮКСАК ТАРАҚҚИЁТ ВА УЛКАН ҲАЛОКАТ
НУХ ТОШҚИНИ – АФСОНАЛАР ҚАТИДАГИ ҲАҚИҚАТ
Фарида ҚОРАҚУЛОВА,
Журналист

(Давоми. Бошланиши ўтган сонда).
Авестода ёзилишича илоҳий зот Ахурамазда Йимани (ҳиндларнинг “Веда” китобида у Йами, хитой битикларида Йен Ван) ер юзидаги барча жонзотни ҳалок этгувчи хатардан огоҳ этиб, баланд тоғ чўққисидаги ғорда жон сақлашни буюради. Шу тариқа Йима ва жамики ҳайвонларнинг бир жуфти омон қолади.
Айниқса Хиндистонда улкан ҳалокат туфайли ер юзидан бутунлай йўқ бўлиб кетган ақл бовар қилмас даражада ривожланган цивилизация ҳақида маълумот берувчи манбалар кўплаб учрайди. Шунингдек, бу ерлик халқ орасида Ҳинд океани тубида қолиб кетган тараққиёти юксак, жаннатмонанд “ватанлари” ҳақидаги ривоятларни ҳам тез-тез эшитиш мумкин. Ҳиндларнинг қадимий китоби “Маҳобҳорат” ўз моҳиятига кўра, тарихчи олимлар томонидан қимматли тарихий манба дея эътироф этилади. Унда улкан сув тошқини ва уни келтириб чиқарган сабаблар батафсил ҳикоя қилинади. Ману исмли раҳм – шафқатли одам тасодифан кичкина бир балиқчани тутиб олиб, у билан ўз фарзандидек муамолада бўлади. Балиқчани аввал кўзада, кейинроқ ҳовузда боқиб катта қилгач, унинг илтимосига кўра, муқаддас Ганг дарёсига қўйиб юборади. “Яхшилик қил дарёга ташла балиқ билади, балиқ билмаса ҳолиқ билади” деган мақол балки ўша замонлардан қолган бўлса ажабмас. Унинг яхшилигига жавобан бир куни балиқ унга ер юзини буткул йўқ этгувчи хатардан огоҳ этиб, катта кема қуришни ва браҳманлар тавсия этган ўсимликлар уруғидан олишни маслаҳат беради. Ману балиқ шохига қўшилган кемада узоқ сузади ва ниҳоят Ҳимолой тоғининг чўққисига бориб тўхтайди. Бу чўққи ҳозирда Набандана, яъни “Кема боғланган” деб аталади. Аслида Мануни балиқ қиёфасидаги браҳман қутқариб қолган экан. Янги Зеландия халқларининг буюк ҳалокат ҳақидаги оғзаки ижоди бошқа халқларники билан мазмунан бир хил бўлса-да, турфа ва ранг-баранг табиат оламидан келиб чиққан ҳолда бўлса керак, ёрқин бўёқларга бой тарзда ифодаланади. Яна бир муҳим жиҳати, улар ривоятларида ер юзининг ҳалокатига сув, олов ва зилзила каби офатлар комплекти сабаб бўлганлиги айтилади. Хусусан қадимий папуасларнинг эътиқодларига кўра, Ваба номли иблислардан бири келтириб чиқарган улкан ёнғин ер юзини ёндириб кул қилган. Кўкка қадар етиб борган оловнинг аёвсиз тиллари осмон қопқоғини ҳам куйдириб юборган. Натижада кеча-ю кундуз тинмай ёмғир ёғиб, ер юзи сувга ғарқ бўлган.
Дунёнинг кун чиқиш халқлари орасида ҳам шунга ўхшаш ёнғин билан боғлиқ улкан сув тошқини ҳақида маълумотларни учратиш мумкин экан. Хусусан, Японларнинг қадимий китобларидан саналган “Койи - Ки”да ёзилишича, император сулоласи сув тошқинигача яшаган одамларга бориб тақалади. Хитойнинг энг қадимий жойларидан саналган Хуанхэ ва Янцзи худудларида ҳам улкан ҳалокат ҳақида маълумот берувчи ривоятлар анчагина. Улардан энг машҳури қуйидагича хикоя қилади: “Сув тошқини ўзидан ёрқин нур таратадиган Кун-Кун деб аталувчи аждарҳо туфайли пайдо бўлди. У боши билан осмонни ушлаб турган устунни уриб йиқитди. Натижада осмон ерга қулаб тушиб, бутун олам сувга ғарқ бўлди”. Бу тафсилот Майя қабиласининг муқаддас битикларидаги “Улкан аждаҳо оғзидан ўт пуркаганича осмон билан бирга ерга қулаб тушди” деган сатрларга жуда ўхшашлиги кишини ажаблантиради. Ахир Америка қаерда-ю Хитой қаерда. Агар Америка худудидаги Майялар Хитойнинг Хуанхэ ва Янцзиликлари сингари ер юзидаги энг қадимий халқ эканлигини эътиборга оладиган бўлсак, бу икки тафсилотнинг бир-бирига айнан ўхшаш жиҳатлари биз излаётган ҳақиқатдан нишона эмасмикан? Африканинг бушмен қабиласи ва Шимолий Камерун халқларининг ровийлари ўз эртакларини , “ер мислсиз катта олов ва сув туфайли йўқ бўлиб кетиб, сўнг яна пайдо бўлган замонларда…” деб бошлайдилар.
Энди узоқдан ўзимизга яқин бўлган юртларга қайтайлик-да, уларнинг кўҳна ўлану достонларига қулоқ тутайлик. Туркий халқлар ўз авлодларига улкан ҳалокат хақида турли хил усул ва шаклда кўплаб хабарлар қолдирганлиги аниқ. Урол бўйида яшовчи туркийлардан бошқирд халқининг “Урол ботир” достонини оладиган бўлсак, унда улкан ҳалокат ва ҳаёт ўртасидаги кураш қуйидагича куйланади. Урол ботирнинг душмани Азроқ шоҳ сеҳрли таёқ кучи билан осмонни ёндириб, ерни сувга ғарқ қилади. “Осмон юзи олов билан қопланди, ерни буткул сув босди. Лекин Урол ўтдан ҳам, сувдан ҳам қўрқмасдан ер ва осмонни, чўкаётган инсонларни ҳимоя қилганича ойлаб, йиллаб курашди”. Олтойлик туркийларнинг халқ оғзаки ижодидаги Тангри Қайрахан ҳам Қурони Каримдаги Нуҳ, Инжилдаги Ной, Библиядаги Яҳва ва Урол ботир каби бошқа халқ қаҳрамонларидек инсоният нажоткори сифатида гавдаланади.
( Давоми бор).
ЙИҒЛАМАГАН  АЁЛНИНГ  КЎЗЛАРИ  ГЎЗАЛ  БЎЛМАЙДИЙИҒЛАМАГАН АЁЛНИНГ КЎЗЛАРИ ГЎЗАЛ БЎЛМАЙДИ
ИТАЛЯНЧА НИКОҲ
( Давоми. Бошланиши ўтган сонларда) Дилноза ҲАЙДАРОВА
Вақт ўтиши билан Софи эрга тегиш ва фарзандлар ҳақида ўйлай бошлади. Энди у киноларда суратга тушишдан, машҳурликдан ва эътибордан кўпам қувонмасди. Унинг ҳамма насаси бор эди. Карло буни тушунар, аммо... У вақтда Карло Понти уйланган ва икки нафар фарзанднинг отаси эди. Католик қонунларига кўра ажрашиш умуман мумкин эмасди. Софи вазиятни ўз қўлига олишга қарор қилди. “Бирон ишни амалга оширишга қарор қилиши учун унга босим ўтказиш зарур” дерди Софи Понтига нисбатан.
Голливуднинг “Ғурур ва эҳтирос” фильмида актриса машҳур киноюлдуз- Кэри Грант билан танишиб қолади. Хушсурат бу йигит уни ўзига ром этади. Севгилисини кўришга келаётган Карло Кэрининг Лоренга кўрсатаётган эътиборини сезмай қолмасди. Софи эса Грант билан кечки овқатланишлар, гул ва совғаларни яшириб ўтирмади. Бу билан Понтига агар ҳаракат қилмаса, уни йўқотиши мумкинлигини эслатиб қўйди. Карло барча адвокатларини йиғди, иложи топилди- у хотини билан Мексикада ажрашиб, ўша ерда Софи билан никоҳдан ўтди.
Аммо Ватикан бундан хабар топиб, бу никоҳни бекор қилиб, Понтини икки хотинликда айблади. Жуфтлик учун қувғин кунлар бошланди. Улар яширин номлар остида ижарага уй олишар ва тезда уни алмаштиришарди. Доимий қўрқув остида жуфтлик 10 йил яшади. Аммо охир-оқибат жамиятнинг сиқувидан чарчаган Карло Францияга кетишга қарор қилади. Франция президенти Жорж Помпиду шахсан керакли ҳужжатларга қўл қўйди. Кейинги йили Понти хотинидан ажрим хатини олди.
Етмишинчи йилларга келиб Софининг машҳурлиги сўна бошлади. Шунда Карло Понти Софи қаламига мансуб “Севиб умр кечириш” автобиографик китобини чоп эттириб, уни суратга олди. Софи Лорен унда онаси ва ўзининг ролини ижро этди. 1970 йилларнинг иккинчи ярмига бориб, у экранларда кам кўрина бошлади. 1984 йилдан эса унинг роллари саноқли бўлиб қолганди.
1994 йилда у Роберт Олтменнинг “Юксак мода” фильмида Марчелло Мастроянни билан охирги бор суратга тушди. 1996 йилда Жек Леммон ва Уолтер Маттау билан “Қариялар қарши” картинасида роль ўйнади.
АЁЛЛИК БАХТИ
Софи Карлога фарзанд ҳадя қилиш орзусида ёнарди. Аммо тўрт бор ҳомиладорлиги боланинг нобуд бўлиши билан тугади. Тўнғич фарзанди Карло Понти туғилганда у 34 ёшда эди. Шифокорлар унга бутун ҳомиладорлик вақтида фақат ётишни буюришди. Қалтис ҳаракат ва кайфиятининг бузилиши болага таъсир қилиши мумкин эди. Карло бор танишларини ишга солиб, энг яхши шифокорларни ёллади. Актриса 9 ой қимир этмай ётди.
Иккинчи ўғли Эдардо-Длсанмария- Леони 1973 йилда дунёга келди. Ҳозир актрисанинг иккала ўғли Италиядаги машҳур кишилардан. Катта ўғли режиссёр. Иккинчиси эса донғи кетган дирижёр.
Софиянинг фикрича у ёмон умр кечирмаган. Муҳаббат туфайли у қивғинди бўлди, Франция фуқаролигини қабул қилди. Ишига, оиласига бўлган самимий муносабати, қобилияти, шу билан бирга унинг яхши феъл-атвори, қашшоқлиги кўп миллионли мухлислари юрагидан ҳақиқий аёл сифатида жой олишига сабаб бўлди.