АТРОФ- МУҲИТНИ АСРАЙЛИК!АТРОФ- МУҲИТНИ  АСРАЙЛИК!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан қўллаб- қувватланган “Табиат ва ҳаёт” газетаси таҳририятининг “Табиий бойликларни асраш виждонимиз амрига айлансин!” лойиҳаси доирасида Навоий давлат педагогика институти ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда семинар ўтказилди.
Навоий давлат педагогика институтининг Табиий фанлар факультети ўқув корпусида ўтказилган мазкур тадбирда олийгоҳ ўқитувчи ва талабалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, эколог олимлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. АТРОФ- МУҲИТНИ  АСРАЙЛИК!
АТРОФ- МУҲИТНИ  АСРАЙЛИК!
Семинарни география кафедраси доценти Баҳриддин Калонов кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг экологик маданиятни юксалтириш борасида вилоятда амалга оширилган ишлар хусусида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси координатори Эшмамат Тоғаевнинг маърузаси тингланди. Грант лойиҳаси раҳбари, “Табиат ва ҳаёт” газетаси муҳаррири Маруса Ҳосилованинг “Табиий бойликларни асраш виждонимиз амрига айлансин!” лойиҳасига бағишланган тақдимоти ва слайдлар намойиши ёшларнинг экологик билим ва маданиятини оширишга хизмат қилди. Ёшлар ўртасида атроф-муҳитни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни тарғиб қилувчи слайд ва роликлар кўпчиликка манзур бўлди ва бу кўргазмали маълумотлар кўчирилган диск ҳар бир иштирокчига тақдим этилди. Шунингдек, қатнашчиларга “Экологик мувозанат” саҳифаси ёритилган “Табиат ва ҳаёт” газетаси ҳам тарқатилди.АТРОФ- МУҲИТНИ  АСРАЙЛИК!
АТРОФ- МУҲИТНИ  АСРАЙЛИК!
АТРОФ- МУҲИТНИ  АСРАЙЛИК!“Имконият” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Клара Бобоқулова ёшларга экологик муаммолар чегара билмаслиги, табиатни асраш Ватанни асрашдек муқаддас бурч эканлиги тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Тадбирда атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларини ёшлар онгига сингдириш борасида факультет ўқитувчиларининг тажрибаси ҳақида фикр-мулоҳазалар ҳам тилга олинди.
МУШТАРАК  МАҚСАДЛАР  ИСТИҚБОЛИМУШТАРАК МАҚСАДЛАР ИСТИҚБОЛИ
Маруса ҲОСИЛОВА,
Журналист
Шуҳратжон ХУРРАМОВ

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш дунё миқёсидаги долзарб масалалардан бири. Зеро, экологик муаммолар чегара билмайди. Шунинг учун курраи заминимизда экологик мусаффоликка эришиш, дунё аҳлисини ташвишга солиб келаётган муаммоларни бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш устувор вазифа саналади.
Ана шу устувор вазифани амалга ошириш мақсадида Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида ўтказилган икки кунлик ҳудудий семинар “Марказий Осиёнинг тоғли районларида иқлим ўзгариши ва мослашиш” мавзусига бағишланди. Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларининг нодавлат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўтказилган мазкур семинар “ Марказий Осиёда атроф муҳит ва табиий ресурслар масалаларини самарали ёритишда медиядан фойдаланиш” мавзусидаги Лойиҳа доирасида ташкил этилди.
Семинарнинг биринчи кунида бешта республикадан келган иштирокчиларнинг танишувидан сўнг Эльмира Джумакадированинг Лойиҳа ҳақидаги маълумотларидан хабардор бўлдик.
Назгуль Кожабекованинг экологик мавзулардаги материалларни визуаллаштириш борасидаги қимматли маърузаси айниқса маъқул бўлди. Шунингдек, мультимедия технологияларидан фойдаланган ҳолда иқлим ўзгариши тўғрисидаги муаммоларни қандай ёритиш мумкин, деган саволга ҳам Назгуль Кожабекованинг аниқ ва ёрқин тушунтиришлари эътиборга лойиқ бўлди. Экологик муаммоларни ёритишда янгича ёндашиш масалаларига алоҳида эътибор берилди ва лангридлар, инфографика, инфохарита, шунингдек, инфографиканинг Timeline– вақт чизиғида солиштириш ва Story Mar- ҳикоя қиладиган бирор бир воқеа харитаси технологияси ёрдамида бу борада кўзланган мақсадга эришиш мумкинлиги таъкидланди.
ЮНЕП дастури асосидаги семинарда эса экспертлар иқлим ўзгаришига оид фактлар ва хулосаларни ўртага ташлади. Катта баҳс ва мунозаралар асосида ўтган тадбирда стратегик ҳужжатда иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларни камайтиришга хизмат қиладиган тадбирлар ўрин олиши кўзда тутилганлиги алоҳида таъкидланди.
-Чунки иқлим ўзгаришини тўхтатишни деярли иложи йўқ,- дейди журналист, филология фанлари номзоди Наргис Қосимова ўзининг “Глобал иқлим ўзгариши ва журналистика” китобида- чунки дунё аҳолисининг истеъмоли буни амалга оширишга йўл бермайди. Лекин иқлим ўзгаришини секинлаштириш ва унинг оқибатида юзага келадиган турли хил муаммолар юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва бу борада аҳоли хабардорлигини ошириш вақти етди. Бу борада оммавий ахборот воситалари ўз фаолиятларини жадаллаштиришлари лозим.
Чунончи, давлатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48- ва 50-сессияларида биринчи бор дунё ҳамжамияти эътиборини Орол муаммосини бартараф этиш учун кучларни бирлаштириш зарурлигига қаратди.
Мамлакатимизнинг биринчи раҳбари 2010 йилнинг сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти саммити Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи мажлисида яна бир бор экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлашга, айнан Орол фожиасига тўхталиб, «Бугун Оролбўйида нафақат экологик, балки дунё миқиёсида оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган мураккаб ижтимоий-иқтисодий ва демографик муаммолар пайдо бўлди» деган фикрларни билдирган эди. Ҳақиқатдан ҳам бир вақтлар гўзал ва такрорланмас табиатига эга бўлган Орол денгизининг бир авлод кўз ўнгида қуриб бориши мисли кўрилмаган экологик фожиаларни келтириб чиқармоқда. Ҳар йили Орол денгизига яқин бир минг километр ҳудудга 150 миллион тонна туз, қум, чанг аралашмаси ҳаво орқали тарқалади.
Тўғри, Оролнинг “дарди”га даво топилгани йўқ. Бу “дард” энг аввало инсон саломатлигига жиддий хавф туғдираётганлиги ҳеч кимга сир эмас. 60 даража иссиқ, қуруқ қирғоқчилик, шамолнинг тезлиги ошиб кетиши, шўрланишнинг ошиши, Оролбўйи ҳудудида ичимлик суви сифатининг ёмонлашуви экологик система эмас, балки инсон саломатлигига қаттиқ таъсир кўрсатаётган омиллардан ҳисобланади. Болаларда камқонлик, бўқоқ, ақлан ривожланишда нуқсонлар борлиги давом этмоқда. Ўткир ичак хасталиклари, қорин тифи, юқумли гепатит касалликлари Республика кўрсаткичидан бир неча бор юқорилиги йиллар давомида кузатилмоқда.
Бундай муаммо такрорланмаслиги учун биз барчамиз бирлашишимиз, ҳамжиҳатликда иш юритишимиз шарт. Алматада ўтказилган семинар айнан ана шу хайрли мақсадни кўзлаб , она сайёрамизни асраб қолиш барчамизнинг бурчимиз эканлигини яна бир карра эслатди. Ва бу йўлда барчанинг экологик билими ва маданиятини ошириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Тажрибали экспертлардан Олег Викторович Печенюк, Булат Есекин ва бошқаларнинг қимматли фикр ва мулоҳазаларидан экология бу бизнинг ҳаётимиз, саломатлигимиз, бутун борлиқ, энг асосийси биз яшаб турган макон- Ватан эканлигини яна бир карра ҳис этдик. Муштарак мақсадлар истиқболи белгилаб олинди.
          ҚУШЛАРГА ИН  ҚУРДИНГИЗМИ?.. ҚУШЛАРГА ИН ҚУРДИНГИЗМИ?..
Ҳилола ИСМАТОВА.


Қиш қаҳрини кўрсата бошлаган музли, қировли кунларда йўлакларда совуқдан қотиб ўлиб қолган мусичага кўзим тушди. Одатда ҳаволар совий бошлаши билан улар иссиқ ўлкаларга учиб кетарди. Беозор қушнинг қор устида турган жасади одамда ачиниш ҳиссини уйғотади.
Бир пайтлар ўқувчиларга меҳнат дарсида қушлар учун ин қуришни ўргатишарди. Қанотли дўстларимизни болалар ясаган инларга кириб яшай бошлаши қизиқарли туюлар, навбат билан дон, сув солиб, улар ҳолидан доимий хабар олинарди. Қишлик инлар ёзлигидан фарқ қилиб, қалинроқ материаллар билан ўраб, мактаб ҳовлисидаги дарахтларга, кўчалардаги қулай жойларга ўрнатиларди. Бугунга келиб болалар қўли билан қурилган инларни мактаб ҳовлиларида учратиш, умуман қаердадир учратиш амримаҳол. Тўғри, таълим масканларида «Қушлар бизнинг дўстимиз», «Қушлар ва гуллар байрами», каби тадбирлар ўтказилади. Ушбу фестивалларда кўпинча қафасга солинган тўтиқуш, конарейка, каклик ва бошқа хонаки қушларни асраётганимизни кўрсатамиз. Аммо табиат қўйнида учиб юрган минглаб ёввойи қушлар учун қандай ғамхўрлик кўрсатаяпмиз, улар ҳақида фарзандларимиз қандай тасаввурга эга, деган савол эътибордан четда қолаётгандек, назаримизда.
Масаланинг яна бир томони, кўпчилигимиз қушлар бошоқли экинлар пишиб етилганда уларга «ҳужум» қилиб ҳосилдорликка жиддий зарар етказади деб ўйлаймиз. Ана шундай пайтларда имкониятга қараб уларга қарши курашнинг турли чоралари кўрилади. Ҳуштак, шаққилдоқ, турли шаклдаги ясама «қўриқчи»лар… Лекин ўтган йилларда ҳосилдорликни сақлаб қолиш борасида амалда синалган хориж тажрибаси янгича фикрни ўртага ташлади. 1958 йилда Хитойда қушларнинг етиштирилган ҳосилга ҳужуми давлат аҳамиятига молик масала даражасига кўтарилиб, зараркунандаларни йўқотиш бўйича қарор қабул қилинган. «Қанотли дўстлар» ҳаракатлари жиддий кузатилиб, Пекин ва Шанхайда 900 мингдан ортиқ чумчуқ нобуд бўлишига эришилган. Бир йилдан кейин ҳосил чиндан ҳам мўл бўлди. Лекин вазият кутилмаганда қалтис тус олиб, ҳашаротлар ва чигирткалар сони кескин кўпайиб кетган. Бир-икки йиллик чигиртка босқини сабабли ҳосилдорликнинг пасайиши рекорд даражага камайган. Оқибатда мамлакатда егулик етишмовчилиги ҳукмронлик қилиб, бир неча миллион нафарга яқин одам очликдан нобуд бўлган.
Кейинчалик, чумчуқларнинг табиатдаги ўта муҳим ўрнини тиклаш учун уларни ўзга мамлакатлардан катта харажатлар эвазига келтиришга мажбур бўлинган. Африка қитъасида ҳар йили зарарли чигирткаларга қарши 8-10 миллион гектар майдонда кураш тадбирлари олиб борилишига қарамасдан, уларнинг зарари бир неча миллиард АҚШ долларига етмоқда. Бунга қарши кураш учун табиатда қушларнинг сони ортишига имкониятлар яратиш зарур бўлмоқда.
Ана шундай беминнат хизматкоримиз бўлган қанотли дўстларни парваришлаш, табиат қўйнида кўпайиши ва озиқланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш жиддий эътибор талаб этади. Ақлли зот ҳисобланган одам албатта бу ёрдамга қодир ва болаликдан уни, табиатни, жонзотларни севишга ўргатиб бориш биз катталарнинг қаршисидаги муҳим вазифа бўлиши керак.
     ИНСОН ТАБИАТНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ Она сайёрамизни бирга асрайлик!

ИНСОН ТАБИАТНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ
Ҳилола ИСМАТОВА

Аслини олиб қараганда, биз яшаётган ер куррасида ҳаммаси табиий юз бераётгандек. Қуёш чиқиши, ботиши, биз нафас олаётган атмосфера, фасллар алмашуви, иқлимнинг мўътадиллиги ўз-ўзидан содир бўлаётган ходиса, каби туюлади... Аслида-чи, аслида бугун табиат ва инсон муносабатлари қай даражага етди?..
Ердан атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар, турли заҳарли газлар оқибатида атроф-муҳит софлигини таъминлаб турган иқлим ўзгараётгани, мангу музликлар эриб иссиқ ҳароратнинг ошиб бораётгани ҳар бир инсонни табиат ҳақида жиддий ўйлаб кўришга чақиради. Иқлим ўзгариши муаммоси юзасидан халқаро доирада олиб борилаётган ҳамкорлик, қабул қилинаётган қонунлар замирида ҳам она ерни асраш ва авайлаш масалалари муҳим ўрин тутмоқда.
Журналистларни қайта тайёрлаш маркази Канада маҳаллий ташаббуслар фонди кўмагида ноябрь-январь ойларида Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари учун «Глобал иқлим ўзгаришининг ОАВда ёритилиши масалалари» номли семинар тренинглар ўтказиб келмоқда.
Навоий шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда, босма нашр, телевидение ва радио журналистикаси йўналишларида фаолият юритаётган ҳамкасбларимиз иштирок этди.
-Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад,-дейди лойиҳа тренери, “Глобал иқлим ўзгариши ва журналистика” номли китоб муаллифи Наргис Қосимова - глобал иқлим ўзгариши сабаблари ва оқибатларини журналистлар кўмагида аҳолига тезкор етказиш, экологик таназзулни камайтириш, уларнинг аҳоли ҳаётига таъсирини пасайтириш билан боғлиқ мавзуларни ОАВда кенг ва сифатли ёритишга кўмаклашиш мақсадларини илгари суришдан иборатдир.
Маълумки бу борада Ўзбекистоннинг халқаро ва миллий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича асосий фаолият ҳам, иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳолатлар таъсирини камайтириш, авваламбор, уларни кузатиб бориш тизими ва тегишли ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган. Хусусан, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, ер ресурслари сифатини яхшилаш, биохилма хилликни сақлаш, соғликни сақлаш тизимини такомиллаштириш, энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек, мослашув бўйича янги ёндашувларни белгилаб олиш каби масалалар шулар жумласидандир.
Атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ишига кенг аҳоли қатламини жалб этишда экожурналистика алоҳида ўрин эгаллайди. Семинарда ана шулар ҳақида гап борар экан, Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бугунги экологик вазият, иқлим ўзгаришининг атроф-муҳитга таъсири, қабул қилинган қонунлар бўйича маърузалар тингланди, ахборот манбалари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилди, кичик гуруҳларда амалий машғулотлар ва вазиятлар бўйича ролли ўйинлар олиб борилди.

ТАБИАТГА ЧЕКСИЗ  МЕҲР ҚЎЙИБ...ТАБИАТГА ЧЕКСИЗ МЕҲР ҚЎЙИБ...
Зулфия БОБОЕВА

Инсон- табиатнинг бир бўлаги. Шу сабабми она табиат қучоғида баъзан ҳориган, кундалик уй ва иш ташвишларидан чарчаган руҳингиз енгил тортади. Беғубор осмон, зилол сув, борлиқдаги ранго ранглик умидли куй сингари қалбингизга майинлик, сокинлик олиб киради. Беихтиёр бугун кимнидир ранжитгани ёки ечимини кутиб турган ҳеч замон тугамайдиган муаммоларни унутгандай бўласиз. Қалбингиз яна янги орзулар, умид ва ишончга тўлади.
Ўттиз беш йилдан буён қушлар ва манзарали балиқларни кўпайтириб келаётган Фазлиддин Бозоровнинг она табиатга меҳри бўлакча. У бу машғулотни даромад манбаи сифатида кўрмайди. Баҳра олиб, руҳига енгиллик бағишловчи қанотли дўстларимизни нафақат ўз уйида, балки бошқалар хонадонида ҳам кўришни истайди. Бугунги кунда Ф. Бозоров парваришидаги қушларнинг тури юздан ошган.
- Ҳеч қачон қушларни катта қилиш, вақтида дон, сувини беришдан оғринмаганман,- дейди биз билан суҳбатда у. – Бундан фақат завқланаман. Тўтиқушларнинг ҳар хил турлари бор. Масалан, Африкадан келтирилган, ҳозирда ўзимизда кўпайтирилаётган ажрелла, амадейна, кўм-кўк тусдаги пепчик, оқ тожли карелла, сариқ рангли нерадучкалар болаларни ҳам, уларнинг ота-оналарини ҳам кўпроқ қизиқтиради. Бу қушларнинг ранги, қувноқлиги, зийраклигига қараб асабларингиз тинчланади. Қолаверса, улар фарзандларимизни табиатни севишга ўргатишда аҳамиятли ҳисобланади. Мактабларда “Жонли табиат” бурчагининг ташкил қилинганлигидан хурсанд бўламан. Шаҳримиздаги “Меҳрибонлик уйи”га бир қанча тўтиқушлардан совға қилганмиз. Болаларнинг табиатга ошнолиги, меҳри баландлиги уларни яхшиликка бошлайди.
Ф. Бозоров парваришлаб, кўпайтириб келаётган манзарали балиқларнинг ҳам хилма хиллигига қараб завқингиз келади. Мўъжаз аквариумлардаги оқ, қизил, сариқ, қора балиқчаларнинг сувдаги ҳаракатини кузатаркансиз, улар каби ўзингизни эркин ва ташвишсиз сезасиз. Ф. Бозоровнинг таъкидлашича, улар инсон саломатлигида муҳим ўрин тутади. Жумладан, қизил рангли мигеноз балиғи сариқ касаллиги олдини олса, гупяшка ўт-жигар хасталикларида, астрономус, скиляра, манлизи, “олтин балиқ”, коя, барбус, ҳинд ножи кабилари эса асабларни тинчлантириш хусусиятига эга.
- Аквариумдаги балиқларни парвариш қилиш алоҳида эътиборни талаб қилади,- дейди суҳбатимизни давом эттириб Ф. Бозоров.- Улар эрталаб ва кечда озиқлантирилади. Балиқлар тез катта бўлади. Фақат унга озиқ берувчи киши битта бўлса, мақсадга мувофиқ. Балиқларга озуқа беришда меъёрдан ошмаслик керак. Кўп озуқа солинганда, балиқлар касалланиб, нобуд бўлиши мумкин. Агар аквариумдаги балиқлар устида оқ доғлар ҳосил бўлса, бу унинг касалланганига ишора. Бундай вазиятда аквариумга туз солиниб, сув ҳарорати одатдаги 25, 26 даражадан 29 даража ҳароратга кўтарилади. Энг асосийси, балиқларни меҳр билан парваришлаш керак. Улар энг сезгир жонзот. Сизнинг кайфиятингиз, муносабатингизни сезиб туришади. Уйдаги балиқларга асосан ўзим қарайман. Таниб қолишгани боис аквариумга яқинлашишим билан балиқлар мен томонга гуррос интилишади. Набираларим Умида ва Нилуфархонлар ҳам аквариум томоша қилишни яхши кўришади. Ўқишлари аъло, интилувчан ўқувчи улар. Қушлар, балиқлар жону диллари.
Қаҳрамонимиз декоратив балиқларни қўпайтириш билан бирга, уларга керак бўладиган аквариумларни ҳам ўзи ясайди. Суҳбатимиз давомида аквариумлар 5 литрдан бир тоннагача ҳажмдаги сув сиғадиган шаклда ясалиши, шишаси ва елими сифатлилари чидамли бўлиб, узоқ муддат хизмат қилишини билдик.
- Аквариум ясашни Тошкент шаҳридан ўрганиб келганман,- дейди суҳбатимиз якунида Ф. Бозоров.- Мижозларнинг талабидан келиб чиқиб, махсус дизайн асосида иш олиб бораман. Уларга балиқлар парваришига оид маслаҳат, тавсияларимни бераман. Аквариумга, ундаги балиқларга, яна уйимдаги турфа қушларга қараб, роҳатланаман. Кўнглим ёруғ бўлади. Эртанги кунга режалар тузаман. Аслида оддий бир чумолига ҳам озор бергим келмайди. Чунки улар ҳам табиатнинг бир қисми, меҳримизга муҳтож деб ўйлайман.
Кўп йиллардан буён қушлар ва балиқларга, бир сўз билан айтганда, бутун табиатга меҳр қўйиб, бундан мамнун яшаб келаётган Фазлиддин Бозоровнинг фазилатига ҳавасимиз келди. Ва яна бир карра англадикки, қаҳрамонимиз сингари она табиатдан меҳр-муҳаббатимизни дариғ тутмаслигимиз лозим. Зеро, меҳр нафақат инсоният, балки ҳайвонот ва наботот олами учун ҳам мангу зарур, муҳим туйғу бўлиб қолаверар экан.
ХАЛҚ  ДЕНГИЗДИР...ХАЛҚ ДЕНГИЗДИР...
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг
24 йиллигига бағишланган
ТАНТАНАЛИ МАРОСИМДАГИ МАЪРУЗАДАН:
*Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса, аввало, одамлар билан халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак.
*Барчамизга яхши аёнки, инсон манфаатларини юрт тинчлиги, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитидан ажратган ҳолда тасаввур этолмаймиз. Буларнинг барчаси бизнинг бебаҳо бойлигимиз ва уни кўз қорачиғидек сақлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
*Биз аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган давлат идоралари фаолиятида одамлар билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтиш ҳақида ўйлаяпмиз. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади.
Шу билан бирга, ҳар бир туман ва шаҳарда “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлашимиз зарур.
* Кириб келаётган янги йил сиёсатимизнинг бош мақсадини, яъни инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғояни изчил давом эттириш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этиш йўлида яна бир улкан қадам бўлади.

ТАБРИК

Навоий вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси жамоаси барча ҳамюртларимизни Янги 2017 йил билан самимий қутлайди. Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин. Барчага бахт ва омад ҳамроҳ бўлсин!