Навоийда Республика семинариНавоийда Республика семинари
КИТОБ - МАЪНАВИЯТ ЧИРОҒИ
Навоийда “Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш” мавзусида республика семинари ўтказилди.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда “Янги аср авлоди” нашриёти директори Э.Абдураҳмонов, Ўзбекистон халқ артисти Э.Комилов ва бошқалар ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, интеллуктуал етук авлод этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Икки кун давом этган тадбир Навоий шаҳридаги “Камолот” китоб дунёси” китоб дўкони фаолияти билан танишишдан бошланди. Мажмуада 400 турдан зиёд турли китоблар сотилмоқда. Савдо марказида 10 га яқин бўлимлар бўлиб, бу китобхон ва харидорларга ўзлари танлаган китобларни топишларида кўмак бермоқда.
Муҳташам Ёшлар марказида китоблар кўргазмаси ва савдоси ҳамда таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткор, театр ва кино актёрлари иштирокида “Мен севган китоб” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов бугунги ёшларимизга ҳавас билан ўз болалигининг армонларини сўзлаб бераркан, бугунги бундай шароитлардан унумли фойдаланиш ва бу ғамхўрликларга муносиб фарзанд бўлиш шартлигини алоҳида таъкидлади.
Семинар давомида вилоятнинг Нурота тумани ёшлари билан учрашув ҳамда “Саид ота” маҳалласида китобхонлик бўйича ижтимоий сўровлар ўтказилиб, Нурота ижтимоий-иқтисодиёт коллежида маҳалла ёшлари ва ўқувчилар иштирокида “Зукко китобхон” интеллектуал турнири ташкил этилди. Навоий давлат педагогика ҳамда кончилик институтларида, Навоий шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласида ҳам уюштирилган интеллектуал турнир ва “Менинг севимли китобим” социологик сўровларда талаба ва маҳалла ёшлари фаол иштирок этди.
– Тадбир доирасида ташкил этилган тадбирларда тенгдошларим билан мен ҳам фаол иштирок этдик, – дейди Навоий шаҳридаги 1-академик дицейнинг 2- босқич талабаси Фарангис Шокирова. – Устозимиз билан дўстларимизнинг туғилган кунларида яхши кўрган китобини совға қилиш тажрибасини аллақачон гуруҳимизда анъанага айлантирганмиз. Ва бундан барчамиз хурсандмиз.
- Биз китобхонликни ота онамиздан ўрганганмиз. –дейди яна бир ёш китобхон суҳбатдошимиз академик лицей талабаси Дилшода Олимова. –Яқинда севимли ёзувчимиз Тоҳир Маликнинг “Одамийлик мулки” китобини отам-онам, ака укаларим билан бирга ўқиб тугатдик. Биримиз ўқиганда, биримиз эшитишнинг ҳам ўзига хос гашти, завқи борлигини айтмоқчиман.
Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди.
Табиат, депутат ва ёшлар АТРОФ-МУҲИТНИ   ҲАМКОРЛИКДА      АСРАЙЛИК!
Табиат, депутат ва ёшлар АТРОФ-МУҲИТНИ   ҲАМКОРЛИКДА      АСРАЙЛИК!Табиат, депутат ва ёшлар
АТРОФ-МУҲИТНИ ҲАМКОРЛИКДА АСРАЙЛИК!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан қўллаб- қувватланган “Табиат ва ҳаёт” газетаси таҳририятининг “Табиий бойликларни асраш виждонимиз амрига айлансин!” лойиҳаси доирасида Навоий давлат кончилик институти, Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш” доимий комиссияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда семинар ўтказилди.
Табиат, депутат ва ёшлар АТРОФ-МУҲИТНИ   ҲАМКОРЛИКДА      АСРАЙЛИК!
Табиат, депутат ва ёшлар АТРОФ-МУҲИТНИ   ҲАМКОРЛИКДА      АСРАЙЛИК!Навоий давлат кончилик институтининг Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасида ўтказилган мазкур тадбирда Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш” доимий комиссияси раиси ва аъзолари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, олийгоҳ ўқитувчи ва талабалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, эколог олимлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Семинарни институтнинг Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси мудири Шароф Бобоев кириш сўзи билан очди ва “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг экологик сиёсати” мавзусида маъруза қилди. Шундан сўнг халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати, шаҳар Кенгашининг доимий комиссияси раиси, “Қизилқумцемент” АЖ тоғ-кон бошқармаси бошлиғи Амир Азимов “Қизилқумцемент” АЖда 2016 йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилган ишларга батафсил тўхталди.
-Жумладан, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича 24 та банддан иборат чора-тадбир ишлаб чиқилди,-деди А.Азимов.- Сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича 5 та, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича 10 та, ер ресурсларини муҳофаза қилишга 2 та, ишлаб чиқаришдаги чиқиндилар бўйича 4 та, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш бўйича 3 та тадбир ишлаб чиқилди ва буларнинг барчасини амалга оширилиши таъминланди.
Грант лойиҳаси раҳбари, “Табиат ва ҳаёт” газетаси муҳаррири Маруса Ҳосилованинг “Табиий бойликларни асраш виждонимиз амрига айлансин!” лойиҳасига бағишланган тақдимоти ва слайдлар намойиши ёшларнинг экологик билим ва маданиятини оширишга қаратилди. Ёшлар ўртасида атроф-муҳитни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни тарғиб қилувчи слайд ва роликлар кўпчиликка манзур бўлди ва бу кўргазмали маълумотлар кўчирилган диск ҳар бир иштирокчига тақдим этилди. Шунингдек, қатнашчиларга “Экологик мувозанат” саҳифаси ёритилган “Табиат ва ҳаёт” газеталари ҳам тарқатилди.
Табиат, депутат ва ёшлар АТРОФ-МУҲИТНИ   ҲАМКОРЛИКДА      АСРАЙЛИК!
Табиат, депутат ва ёшлар АТРОФ-МУҲИТНИ   ҲАМКОРЛИКДА      АСРАЙЛИК!Тадбирда атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари юзасидан кафедра ўқитувчиси Ирода Турсунова ҳамда кафедра ассистенти Ҳулкар Ўриновалар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
-Табиат мўъжизаларга бой,- дейди кафедра ассистенти, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Ҳулкар Ўринова – асли ватани Ҳиндистон бўлган индиго ўсимлиги устида илмий тадқиқот олиб бораяпман. -Бу ўсимликнинг биоэкологик хислатларини ўрганиш мақсадида институтимиз ҳовлисида экканмиз. Унинг жуда муҳим хусусиятларидан бири тупроқнинг шўрини олади, ундан асрлардан садо бериб турган тарихий обидалар жуда ноёб табиий мовий ранг бўёқ олиш мумкин. Худди шунингдек, фармацевтика саноатида ҳам унинг илдизидан кенг фойдаланилиб, вабо, ўлат ва ҳатто ўсма касалликларини ҳам даволаш учун ишлатилишини инобатга оладиган бўдсак, бу ўсимликнинг ноёб хусусиятларга эга эканлигини тан оламиз.
Тадбирда институтнинг 4-курс талабалари Дилсора Худойбердиева, Акбаржон Чориқуловлар ҳам атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Маруса ҲОСИЛОВА
Ўзбекистон медиа-тренерларининг салоҳиятини ошириш - давр талабиЎзбекистон медиа-тренерларининг салоҳиятини ошириш - давр талаби
Жорий йилнинг 18 февраль куни ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон медиа тренерларининг салоҳиятини ошириш” мавзусида икки кунлик тренинги иш бошлади. Тренинг асосан мамлакатимиз олий ўқув юртларидаги мавжуд журналистика факультетлари ўқитувчилари ва ҳудудлардаги ОАВ тренерлари учун ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади тренерлар томонидан журналистларни қайта тайёрлашда ҳамда материаллар тайёрланишида фуқаролар билан очиқ мулоқот қилишнинг янги шаклларидан фойдаланишлари ва турли ихтисосдаги материалларни аналитик етказиши, энг яхши хорижий тажрибалар билан танишишларида тренерларнинг профессионал даражасини оширишга қаратилган. Тадбирни Журналистларни қайта тайёрлаш маркази раҳбари Г.Бобожонова бошқарди.
Семинарнинг биринчи иш кунида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат иштирок этиб, тадбирни самарали ўтказилишида иштирокчиларга муваффақият тилади.
Тренингнинг 1- сессиясида “Журналистикада ихтисослашиш бўйича ўқитиш методикаси ва моделлари” мавзусида ЎзМУ журналистика факультетининг доценти, филология фанлари доктори Я. Маматова, “Kommersant.uz” сайтининг бош муҳаррири, ЎзМУ журналистика факультетининг катта ўқитувчиси С.Сулаймонова, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг доценти, филология фанлари номзоди Н.Қосимова ва “anhor.uz” сайтининг бош муҳаррири Л. Исламоваларнинг презентациялари барчага манзур ва фойдали бўлди.
2- сессияда эса “Ҳудудларда ўтказилган тренинглар бўйича қатнашчиларнинг тақдимотлари, баҳс мунозара ва тренер тавсиялари юзасидан руҳшунос -маслаҳатчи Г.Кудайбергенова чиқиш қилди.
Тренинг давомида тажрибали эксперт, медиа психологлар ўз тақдимотларида тренерлар ишининг ўзига хослиги, аудитория билан ишлаш, коммуникация шакл ва турлари, тренингларни интерфаол усулда олиб боришни ўргатишлари, амалий қисмда эса тренерлар ўз тренинглари дастури модулини яратишлари кўзда тутилган.
Семинар тренингнинг биринчи куни муваффақиятли якунланди.
Тадбирнинг Тошкент вилояти ҳудудидаги “Авеню парк” меҳмонхона дам олиш мажмуасида ўтказилиши иштирокчиларда алоҳида таассурот қолдирди.
БУЮК  ЗОТГА МАНГУ  ЭҲТИРОМБУЮК ЗОТГА МАНГУ ЭҲТИРОМ
БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ Ислом КАРИМОВнинг “Юксак маънавият- енгилмас куч” номли асарида “Алишер Навоий халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткоридир. Таъбир жоиз бўлса, оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи бирон-бир инсон йўқки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат ва эътиқод билан қарамаса.” деб юксак баҳо берилгани бежиз эмас.
Дарҳақиқат, шундай. Бутун дунё салкам олти асрким улуғ шоир даҳосига таъзимда, меҳру эътирофда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилояти сайловчилари билан учрашувдаги нутқида белгилаб берилган муҳим йўналишлар ижросини изчил амалга ошириш мақсадида 2017 йилнинг 11 февраль куни Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида Навои вилояти ҳокимлиги, Оли ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот Маркази Навоий вилоят бўлими, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Навоий давлат педагогика институти ҳамда “Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Алишер Навоий ижоди меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида Халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди.
Анжуманда Венгрия, Озарбайжон, Қозоғистон давлатларидан ташриф буюрган навоийшунос олимлар билан бирга, республикамизнинг барча ҳудудларидан таниқли академиклар, профессор олимлар, ижодкор зиёлилар, маънавий соҳа мутахассислар, тарғиботчилар, фаоллар, нуронийлар, ёш олимлар ва талаба ёшлар иштирок этди.
Халқаро конференцияни Навоий вилояти ҳокими, сенатор Қ. Турсунов очиб, буюк мутафаккир ҳаёти ва ижоди, унинг бебаҳо меросининг инсоният камолотидаги муҳим аҳамиятини эътироф этиб, барчани ана шу шарафли байрам билан қутлади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ўз маърузасида буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ижодий мероси ва унинг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратди.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, профессор Ш. Сирожиддинов бошқарган мазкур анжуманда Венгрия давлатидан ташриф буюрган профессор Бенедик Перенинг “ Алишер Навоий меросини атрофлича таҳлил қилиш ва ўзлаштириш, Навоий ижодида халқпарварлик, ватанпарварлик ва халқона донишмандликка асосланган ижод намуналарини кенг тарғиб қилиш” мавзусидаги, Озарбайжон давлатидан ташриф буюрган профессор, навоийшунос олима Алмаз Улвининг “Навоийнинг Озарбайжон илмида илмий-назарий ўрганилиши” мавзусидаги, Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган профессор Азамат Акбарнинг “Навоий асарларида устоз-шогирд масаласи” мавзусидаги маърузалари иштирокчиларнинг олқишига сазовор бўлди.
Шунингдек, бошқа давлатлардан келган профессорлар билан бир қаторда Республикамизда фаолият юритаётган бир қатор таниқли навоийшунос олимлар ҳам ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
-Улуғ устозларим билан бир қаторда бугунги конференцияда иштирок этиб, Алишер Навоий ҳақида сўз айтиш бахти менга ҳам насиб этганидан хурсандман,- дейди навоийлик навоийшунос олим Тоҳир Хўжаев.- Алишер Навоий ижоди битмас-туганмас ҳақиқий хазина, бу хазина ҳеч қачон тугамайди. Биз олимлар унинг янги қирраларини ёш авлодга ўргатишни ўзимизнинг муқаддас бурчимиз деб ҳисоблаймиз.
- Навоий вилоятида ўтган Халқаро конференция ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллик тантанасига бағишланган ҳақиқий ижодий байрам, буюк зотга мангу эҳтиром намунаси бўлди,- дейди Абдулла Қодирий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази директори Рамазон Ражабов.- Анжуман иштирокчиларига Алишер Навоий ижоди ва ҳаётига бағишлаб нашр этилган кўплаб янги китобларнинг тарқатилиши энг бебаҳо совға бўлди.
Маруса ҲОСИЛОВА.