Мурунтовда медиатур

БИР ЎЛКАКИ, ТУПРОҒИДА ОЛТИН ГУЛЛАЙДИ...БИР  ЎЛКАКИ, ТУПРОҒИДА ОЛТИН ГУЛЛАЙДИ...
БИР  ЎЛКАКИ, ТУПРОҒИДА ОЛТИН ГУЛЛАЙДИ...
БИР  ЎЛКАКИ, ТУПРОҒИДА ОЛТИН ГУЛЛАЙДИ...
БИР  ЎЛКАКИ, ТУПРОҒИДА ОЛТИН ГУЛЛАЙДИ...
БИР  ЎЛКАКИ, ТУПРОҒИДА ОЛТИН ГУЛЛАЙДИ...
Севимли шоиримиз Ойбекнинг бу машҳур сатрлари кўз олдингизга табиатнинг ўзи юртимизга инъом этган олтин тупроқлар конини, олтинтопарлар ҳудуди деб таърифланадиган Зарафшон воҳасини, тенгсиз хазиналар кони ҳисобланган Мурунтов конларини келтирса ажаб эмас.
Тупроғида олтин гуллаётган нурли манзилларни ўз кўзимиз билан кўриш, машаққатли ва шарафли вазифани уддалаётган замондошларимиз меҳнат фаолияти билан танишиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида дунёдаги мана- ман деган давлатларнинг ҳавасини тортаётган Навоий кон- металлургия комбинати Марказий кон бошқармаси Мурунтов конидаги меҳнат жараёнлари билан оммавий ахборот воситалари ходимларини яқиндан таништириш, экожурналистикани ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан маъқулланган “Табиат ва ҳаёт” экологик газетасининг грант лойиҳаси асосида журналистлар учун медиатур ташкил этилди.
Зарафшон шаҳри Навоий вилояти марказидан 220 километр олисда жойлашганлиги боис савол-жавоблар узун йўллар бошидан бошланиб кетди. Мурунтов тарихи, унинг мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашдаги беқиёс ўрни, кондаги модернизация ишлари, баландлигига қарасангиз бошингиздаги дўппингиз тушиб кетадиган гигант техникалар, яна янги гидрометаллургия заводларининг ишга тушиши, хуллас, кончилик тарихига оид барча маълумотлар журналистларни қизиқтириши табиий.БИР  ЎЛКАКИ, ТУПРОҒИДА ОЛТИН ГУЛЛАЙДИ...
БИР  ЎЛКАКИ, ТУПРОҒИДА ОЛТИН ГУЛЛАЙДИ...
-Навоий кон-металлургия комбинатида табиатни муҳофаза қилишга доир тадбирлар 2013-2017 йилларга мўлжалланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тасдиқланган Ҳаракат дастурига биноан амалга оширилмоқда,-дея таъкидлайди , табиатни муҳофаза қилиш тизимида қатор йиллар хизмат қилган , бугунги кунда НКМК Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари сифатида фаолият кўрсатаётган Бахтиёр Темиров. -Ишлаб чиқаришда ишлатилган сувдан қайта фойдаланиш механизмлари яратилган. Атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндилар миқдори йилига 160,2 тоннага камайтирилмоқда.
- Табиий ресурслар бизга гўёки битмас-туганмасдек туюлгани билан, ҳар томчи сувнинг, ҳар зарра тупроқнинг ўз ўлчови, ўз қиммати борлигини унутмаслигимиз лозим.- Бугунги кунда Мурунтовдаги саноат корхоналари учун ишлатиладиган сув 250 километрдан Амударёдан олиб келинишини инобатга олиб, сувнинг бирор томчисини ҳам исроф қилмаслик чораларини кўраяпмиз.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида кон-металлургия саноатини самарали ривожлантириш бўйича кенг қамровли дастурий чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу борада жумладан, чуқур каръерларда масъулиятли муҳандислик иншоотлари ҳолатини бошқаришни замонавий асосда ташкил қилиш, каръерларнинг пастки горизонтларида юқори қувватли конвейерлар, автомобиль ва темир йўл транспорти мажмуаларини кенг қўллаш, қазилиши ва тузилиши мураккаб бўлган тоғ жинслари ва руда массасини катта ҳажмда қазиб олишга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу Навоий кон- металлургия комбинати тизимидаги қувватларда айниқса, яққолроқ кўзга ташланиб, бир қатор истиқболли лойиҳаларнинг самарасидир. Чунончи, Марказий кон бошқармасидаги технологик янгиланишлар қазилма бойликларни ўзлаштириш суръатини ошириш билан бирга, уни қайта ишловчи гидрометаллургия заводига ҳам ўша кўламга мос реконструкция ва модернизация тадбирлари мажмуини тақозо этди.
- Дунёга машҳур конлардан бири саналган Мурунтов кони очилганига шу йил 50 йил тўлади. Ўтган ярим асрда мазкур коннинг мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашдаги беқиёс ўрнини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Яна бир муҳим ва аҳамиятли жиҳат шундаки, Мурунтов конларининг яна 30 йиллик заҳираси борлиги аллақачон аниқланган.Табиий бойликларни қидириб топиш, қазиб олиш, ишлов бериб, нодир маҳсулотга айлантиришдек бармоқ билан санарли 3-4 та жараённинг юз минг машаққати борлигини кўпчилигимиз ҳар доим ҳам ҳис этавермаймиз, - дея ҳикоясини бошлади медиатур иштирокчиларига Мурунтов конига боришда ҳамроҳлик қилган тажрибали кончи, Марказий кон бошқармаси меҳнат шароитини назорат қилиш ва атроф-муҳит муҳофазаси марказий лабораторияси бошлиғи Алексей Васильевич Кочетов. -Барча циклларнинг яъни ишлаб чиқариш жараёнларининг бир ҳудуднинг ўзида тўлиқ бажарилиши жаҳоннинг бирорта давлатида йўқ. Демак, табиий бойликларни қидириб топиш ва гидрометаллургия заводларида қайта ишлаш, тайёр маҳсулотга айлантиришнинг тўлиқ жараёнлари фақат бизда борлиги билан ҳақли равишда фахрлансак арзийди.
-Маҳсулотимиз сифатига олий даражани Лондондаги ISO халқаро сифат стандарти комиссияси бераётган сертификатлар исботлаб турибди. Олий навли олтинимизга бу сертификат кейинги қатор йилларда берилаётганлиги ҳам юқори баҳо.
-Мурунтов конида рудани қазиб олиш ишлари очиқ усулда олиб борилади,-дея бизни дунёга машҳур кондаги иш жараёни билан фахр-ифтихор ила таништирар экан Мурунтов кони ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, ёш бўлса ҳам ўз ишининг устаси, билимдони Элдор Турсунов.- Конда айни пайтда 2300 нафар ишчи хизмат қилади. Чуқурлиги қарийб 700 метрлик конда бир сменада 100 дан ортиқ турли техникалар ишлайди. Сменалар узлуксизлиги туну-кун, ою кун, ҳатто бутун йил давомида таъминланган. 220 тонна юкни ташиш қудратига эга бўлган БелАЗ машиналари, уларни бошқариш, айниқса тунги сменаларда рудани таркибига қараб турли омборларга жўнатишда бошқарувни замонавий алоқа тизимисиз тасаввур этиш қийин. Конда йўлдош навигацияси орқали алоқанинг ўрнатилиши бошқарувда, айниқса руданинг сифат ва таркиби жиҳатдан саралаш, мос омборга жўнатишда ҳар қандай хато ва англашилмовчиликларни истисно этаётганлигини тараққиётнинг янги босқичи, деб баҳолаш мумкин.
-Мурунтов кони бекорга дунё саноатчиларининг диққатини ўзига жалб қилаётгани йўқ. Қатор йиллардан буён дунёдаги энг йирик олтин қазиб олиш мажмуаларидан бири бўлган бу кон янги илмий изланишлар ва технологияларни ишлаб чиқаришга қўлланишнинг ўзига хос базаси сифатида хизмат қилмоқда. Лойиҳалаштириш ва қазиб олинаётган маҳсулот сифатини бошқаришнинг автоматик тизим мажмуаси ишга туширилган.
-Кончилик амалиётида рудани юқорига чиқариш билан боғлиқ жараёнлар ҳар доим янги технологияларни жорий этишни тақозо қилиши табиий. Бу тадбирлар аввало энергия ресурслари ва вақтни тежаш имконини беради, Мурунтовда 2011 йилда фойдаланишга топширилган янги линиянинг ана шу жиҳатдан юксак самара бераётганлиги алоҳида эътиборга сазовор. Рудани 270 метр баландликка етказиб берадиган мазкур тик қия конвейернинг иш унумдорлиги йилига 14 миллион тонна рудани ташкил этиб, анъанавий усулларга қараганда сезиларли камхаржлиги билан аҳамиятлидир. Бундан ташқари, ушбу технология истиқболда конда қазиш ишларини 1000 метр чуқурликкача давом эттириш имконини беради.

-Мурунтовда руда транспортировкаси асосан автосамосвалларда амалга оширилади. Бугун конда ишлаётган самосваллар 220 тоннага қадар юкни юзага олиб чиқиш учун 15-20 километр тик ўрлов ва айланма йўлларни босиб ўтади. Бу мураккаб жараён машинадан бошқарувда қўшимча қулайлик ва кафолатлар талаб қилиши табиий ҳол. У истиқлолга қадар мурунтовликлар учун катта муаммолардан бири эди. Сабаби кон чуқурлиги ярим километрдан ошгач, бу ердаги ҳарорат ва айни саратонда қилт этган шамолнинг эсмаслиги ҳар қандай техникани ишдан чиқариши табиий эди. Шу сабабли такомиллаштирилган ҳамда иқлим шароитимизга мос техникаларни жалб этиш мақсадида Марказий кон бошқармаси томонидан ўз автопаркини янгилашнинг сўнгги босқичида БелАЗ автосамосвалларига эътибор қаратиб, буюртма билан бирга чўл иқлими ва коннинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда таклифлар бериб, шу асосда автомобилларнинг кабиналари ҳавони тозалаб берадиган янги технология асосида тайёрланаётганлиги эътиборга моликдир.
Мурунтов кони, у ерда туну кун меҳнат симфонияси янграётганлигига муносиб ҳисса қўшаётган матонатли инсонлардан, турли миллат вакилларининг ҳамжиҳатлиги, ҳукуматимиз томонидан меҳнатга муносиб шарт-шароитлар, имтиёзлар яратилганлигидан бутун дунё ўрнак олса арзийди. Қизилқум кенгликларида Ўзбекистонимиз иқтисодиётининг жон томирларларига уланиб кетган Мурунтов чироқларининг ҳеч қачон ўчмаслигига яна бир карра амин бўлдик.

Беихтиёр шоир сатрлари яна ёдга қуйилади:
Бир ўлкаки, тупроғида олтин гуллайди,
Бир ўлкаки, қишларида шивирлар баҳор.
Бир ўлкаки, сал кўрмаса қуёш соғинар...
Бир ўлкаки, ғайратидан асаби чақнар.
Бахт тошини чақиб, бунда куч гуруллайди...

Маруса ҲОСИЛОВА
Атроф-муҳит ва ёшлар
ОНА ТАБИАТНИ АСРАШГА ЧОРЛОВОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан маъқулланган “Табиат ва ҳаёт” газетаси таҳририятининг “Табиий бойликларни асраш виждонимиз амрига айлансин!” лойиҳаси доирасида Навоий давлат кончилик институти Зарафшон умумтехника факультетида ўтказилган семинарда Зарафшон умумтехника факультети ўқитувчи ва талабалари, республика ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, экологлар иштирок этди. Тадбир иштирокчилари дастлаб умумтехника факультети ҳаётига оид маълумотлар билан танишдилар.
Ўзбекистонда ХХ асрнинг 50-60- йилларида кон-металлургия саноатининг ривожи ўз навбатида малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни келтириб чиқарди. Дастлабки йилларда албатта малакали кадрлар четдан таклиф этилганлигини барчамиз яхши биламиз. Маҳаллий кадрларни тайёрлаш борасида ҳам маълум қадамлар қўйилди. Жумладан, 1967 йил Зарафшон шаҳрида ТошПИнинг ўқув маслаҳат маркази, 1974 йилда эса кечки факультети очилиб, унда асосан НКМК ва халқ хўжалигининг устувор йўналишлари бўйича мутахассис кадрлар тайёрлана бошланди. Мустақиллик шарофати ва шахсан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил топган Навоий давлат кончилик институтига Навоий кон-металлургия комбинати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш вазифаси юклатилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 7 июлдаги фармонига кўра, Навоий вилояти ҳокимлиги ва НКМК раҳбарияти таклифлари эътиборга олиниб, Навоий давлат кончилик институти тузилмасида Зарафшон умумтехника факультети ташкил этилди. Мазкур факультет талабалари биринчи ва иккинчи курсларни Зарафшонда, учинчи ва тўртинчи курсларда ўқишни Навоий шаҳрида НДКИнинг факультетларида ўз йўналишлари бўйича давом эттирадилар.ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
-Факультетимиз таркибида “Таббий ва умумтехник фанлар” ҳамда “ Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедралари мавжуд бўлиб,- дейди Навоий давлат кончилик институтининг Зарафшон умумтехника факультети декани, техника фанлари номзоди, доцент Тўлқин Ботиров. – Талабалар “Кончилик иши”, “Металлургия” “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари” йўналишлари бўйича мутахассис кадрлар тайёрланади. Айни пайтда факультетнинг учта йўналишида 158 нафар талаба таълим олмоқда.
Факультетда Ҳалим Қодиров, Замира Жалилова, Зокир Каримов, Зокир Сафаров, Иброҳим Агзамов, Феруза Ҳашимова, Жаҳонгир Суннатов, Баҳодир Турсунов, Динара Арапбаева, Ҳамза Жўраев каби доцент ва ўқитувчилар, Ирода Шарипова, Светлана Саламова, Феруз Нуриддинов, Шахноза Ҳосилова, Саодат Бобоёрова, Шаҳриёр Латипов каби ассистент ва кабинет мудирлари билан бир қаторда Марказий кон бошқармаси мутахассислари ўриндошлик асосида ишга жалб этилган бўлиб, улар талабаларга билим бериш билан бирга ўзлари фаолият кўрсатиб келаётган корхоналари, Марказий кон бошқармаси объектларини ёшларга яқиндан таништириш мақсадида режага асосан кунлик амалиётни ташкил қилиш йўлга қўйилган.
ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
-Кончилик истиқболи билимли ва малакали кадрларга боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас,- дейди НДКИ Зарафшон умумтехника факультети гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Динара Арапбаева.- Ана шуни инобатга олиб, факультетда талабаларнинг билим олишлари учун барча шароитлар мавжуд бўлиб, ўқув хоналари замонавий техника воситалари билан таъминланган, машғулотлар компьютер ва проекторлар ёрдамида ўтказилмоқда. Физика ва кимё фанлари бўйича ўқув лабораториялари ҳамда махсус жиҳозланган “Кон ишлари”, “Рудани бойитиш”, “Механика”, “Геология”, “Чет тиллари”, “Фалсафа” ва “Ўзбекистон тарихи” фанларини ўқитиш учун махсус ўқув хоналари мавжуд.
Тадбирда шунингдек, экологик маданиятни юксалтириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда ёшларнинг экологик билимларини ошириш бугунги куннинг талаби эканлиги хусусида Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Навоий ҳудудий бўлинмаси координатори Эшмамат Тоғаев, НКМК Матбуот маркази етакчи муҳандиси Низомиддин Садриддиновлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
“Табиат ва ҳаёт” газетаси муҳаррири Маруса Ҳосилованинг “Табиий бойликларни асраш виждонимиз амрига айлансин!” грант лойиҳасига бағишланган тақдимоти ҳамда слайдлар намойиши ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.ОНА  ТАБИАТНИ  АСРАШГА  ЧОРЛОВ
Қизғин баҳс-мунозаралар асосида ўтган тадбирда талабалар Зарнигор Чориева, Дилдора Бердиева ҳамда факультет ўқитувчиси Саодат Бобоёровалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
Мазкур тадбирда тилга олинган мавзулар ва намойиш этилган слайд ва роликлар ёшларни табиатни севишга, атроф-муҳитни асрашга ундовчи бир чорлов бўлиб хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди.
Бугуннинг нафаси
ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИ
ТЎЛИҚ ИШГА СОЛИНАДИТУРИЗМ  САЛОҲИЯТИ  ТЎЛИҚ   ИШГА СОЛИНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот килиш мақсадида 28 март куни Навоий вилоятига ташриф буюрди.
Мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз раҳнамолигида вилоятимизда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ер ости ва ер усти бойликлари билан дунёга машҳур вилоятимизда мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган кончилик, металлургия, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, пахтатозалаш, озиқ-овқат саноати соҳасидаги 17 та йирик саноат корхонаси фаолият кўрсатаётганлигини бугун алоҳида таъкидлаш мумкин.
Давлатимиз раҳбари ўзининг сайловолди дастурида Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича улкан режаларни баён этган эди. Президентимиз вилоятимизга ташрифи чоғида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, истиқболли лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида сафар давомида Қизилтепа туманидаги Тошработ маҳалласига ташриф буюриб, вилоятда енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар билан танишди. Вилоятда пахта толасини чуқур қайта ишлаш ва жаҳон бозори талабларига мос экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш мақсадида Миллий банк кредити ҳисобига Навоий шаҳрида «Бахт текстиль», «Бахт Навоий», Қизилтепа туманида «Тошработ текстиль» ва Навбаҳор туманида «Навбаҳор текстиль» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан замонавий ва энерго тежамкор технологик ускуналар асосида сифатли ип-калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Умумий қиймати қарийб 70 миллион долларни ташкил этувчи ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторлар ҳам жалб этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари қатор иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги объектларда бўлиб, йирик лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берди. Энг муҳими, яна бир тарихий воқеа- Ауминзо- Амантой олтин конлари негизида Навоий кон-металлургия комбинатининг 5-Гидрометаллургия заводини бунёд этишга старт берилди.
Шавкат Мирзиёев шунингдек, вилоятдаги саноат салоҳияти билан бирга туризм салоҳиятидан ҳам тўлиқ фойдаланиш зарурлигига алоҳида тўхталиб, Нурота туманидаги Чашма зиёратгоҳи ёнидаги музей биноси, “Ҳунармандчилик маркази” мажмуаси, 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона лойиҳалари билан ҳам танишди.
Давлат раҳбари ушбу лойиҳаларни сифатли ва белгиланган вақтда амалга ошириш, Чашма зиёратгоҳи майдонини янада кенгайтириш ва ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берди.
Чунончи, бугунги кунда туризм дунёнинг кўпгина давлатларида иқтисодиётнинг етакчи йўналишларидан бирига айланган. Мамлакатимиз ҳам сайёҳлик салоҳияти ва имкониятлари борасида дунёдаги илғор давлатлар қаторидан ўрин олган. Шу жумладан Навоий вилоятида ҳам туризмни тобора ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Навоий навқирон вилоят бўлишига қарамасдан, унинг инсоният тамаддунига катта ҳисса қўшган қадимий ва бетакрор тарихий обидалари бор. Булар Сармишсой дарасидаги 10 мингдан ортиқ петроглифлар ибтидоий қоятош суратлари, Учтут чақмоқтошлари, ХI асрда бунёд этилган Работи Малик, Сардоба, Деггароний масжиди, Мир саид Баҳром мақбараси, ХVI аср тарихий обидаси – Қосим Шайх мажмуаси, Нурота чашмасининг ноёб меъморий обидалари каби қатор тарихий-маданий ёдгорликлар, шунингдек, Қизилқумдаги экотуризм объектлари хорижий ва маҳаллий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда.ТУРИЗМ  САЛОҲИЯТИ  ТЎЛИҚ   ИШГА СОЛИНАДИ
Ҳудудда бугунги кунда сайёҳларга хизмат кўрсатувчи 20 дан зиёд меҳмонхона мавжуд бўлиб, мазкур меҳмонхоналарнинг барчаси хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Энг асосийси эса, 2016 йилнинг 2 декабрида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинганлиги мамлакатимизда туризм соҳаси ривожида янги даврни бошлаб берди. Фармон ҳудудларнинг улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, миллий туризм маҳсулотларини яратиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғибот қилиш, туризм соҳасида Ўзбекистонимизнинг ижобий қиёфасини шакллантиришга қаратилганлиги билан аҳамият касб этди.
Шунинг баробарида сайёҳларга хизмат кўрсатувчи меҳмонхоналар бунинг учун эркин муомаладаги валюта шаклида тўланган маблағнинг 25 фоизинигина давлатга сотилиши белгиланганлиги соҳани ривожлантириш борасида қўшимча имконият яратиб берди. Фармон билан сайёҳларга хизмат кўрсатувчи барча тадбиркорлик субъектларининг масъулияти кескин оширилганлиги ҳам соҳанинг талаблар даражасида жадал ривожланишига хизмат қилиши шубҳасиз.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи барча соҳалар қатори туризм соҳасини ҳам ривожлантиришнинг янги истиқболларини очиб берди.
Фарҳод ЭРНАЗАРОВ,
Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилояти ваколати вакили
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОЙИШИНИ ЎҚИБ...ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОЙИШИНИ ЎҚИБ...

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишини жамиятимизнинг зиёли қатлами катта шодиёна билан кутиб олди. Зеро, китобсиз келажак йўқ. Мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга авлод тарбиясида китобнинг ўрни беқиёсдир.
Бугун юртимизда китоб ўқишни истаган инсон китоб дўконларидан керакли адабиётларни топа олади. Нашриётларимизда чоп этилаётган ноёб дурдона асарлар дўкон пештахталарида ўз ўқувчиларига мунтазир. Кутубхоналаримиз йилига миллионлаб сўмлик китобларга тўлдирилмоқда. Асосийси, юртимиз раҳбари китобхонлик маданиятини оширишни давлат сиёсати даражасига кўтармоқда. Бироқ, аксарият хонадонларда китобсеварлик, китоб мутолаасига муносабат кўнгилдагидек эмас. Аёллар 100-150 минг сўмга пардоз-андоз, атир-упа сотиб олишлари мумкину, бироқ 15-20 мингга китоб олишга бирам қийналадилар. Икки-уч соатлик улфатчилик учун бир дунё пулни совурадиган эркакларимиз, фарзандига битта китоб сотиб олиб беришга оғринадилар. Жамиятимиздаги мана шундай оғриқли муаммолар ҳақида ўйлаганимда, китобни, китоб дўконларини соғиниб, кутубхоналарни орзулаб яшаётган бошқа юртлардаги миллатдошларимиз ҳақида ўйлайман ўйлайвераман. Бошқа давлатларда ўзбек тилидаги бадиий адабиётлар савдоси муаммо.

КИТОБ СОҒИНЧИ...
Дадам билан телефон орқали суҳбатларимиз салом-аликдан сўнг албатта, китоб ҳақида бўлади. Атоқли адибларнинг китоблари нашриётларимизда қайта-қайта чоп этилаётганини эшитган дадам “Во-оҳ, буни қарая”, дейди қувончи ичига сиғмай. Ҳар йили меҳнат таътилида ота уйимга отланар эканман, дадам, укаларим, келинларим, жиянларим учун албатта 30-40 та бадиий китоб сотиб оламан.
Таътил бошланди дегунча, катта сумкамни ортмоқлаб йўлга тушаман. Ниҳоят икки кунлик йўл босиб, чегара ҳудудига яқинлашаман. Китоб тўла зил-замбил сумкани кўриб, божхона ходимлари ҳайрон бўлишади. Чегарадан бундай антиқа юк билан ўтадиган одам бўлмаса керак-да. Улар китобларни битта қўймай сумкадан чиқариб қўйишимни буюришади. Мен китобларни авайлабгина олиб, столга тераман. Хона бир зумда китоб ҳидига тўлиб кетади. Китобга қизиқадиган ходимлар китобларни очиб томоша қилишади. Улардан бири мени саволга тутади:
-Опа, шунча китобни кимга олиб бораяпсиз?
- Дадамга, ука, дадамга, дейман.
- Дадангиз шунча китоб ўқийдими, сўрайди ажабланиб.
Бу саволга менга ҳамроҳлик қилаётган андижонлик Султонпошша опам жавоб беради:
- Вой ука, ўқийди, Баҳодир акам бу китобларни ҳам-м-масини ўқийди.
Божхона йигитлари китобларимни барчаси давлат нашриётида чоп этилганганига ишонч ҳосил қилгач:
- Опа, майли яхши етиб олинг, деб хайрихоҳона кузатиб қолишади.
Қўшни давлат чегарачиларига китобларнинг мазмун-моҳиятини, улар фақат яхшиликка, эзгуликка хизмат қилишини тушунтириб бергунимча анча вақтим кетади.
Ана энди “йўл азоби, гўр азоби”идан толиққан афтодаҳол жуссамни кутиб олишга чиққан жигарларим бағрига отиб йиғлашимни кўринг. Бир дунё китобларим билан ота уйимга кириб боришимни тасаввур қилинг... Салом-аликдан сўнг катта сумкам очилади. Ҳамма китоб кутади. Дадамга севган адибларининг китоблари, укаларим ва келинларга ўз қизиқишларига қараб, жиянларимга эртак китоблар тегади. Ҳамма хурсанд. Айниқса дадамнинг қувончи чексиз, худди ёш боладек, китобларнинг унисини қўйиб, бунисини ушлаб кўради. Ошналарига қўнғироқ қилиб, китоблари билан мақтанишни бошлайди. “Э, Ҳакимжон дўстим, бир келмайсизми, бу китобларни қаранг” каби... Бирор соатлик суҳбатдан сўнг қўлтиғига Ўткир Ҳошимовнинг асарини қистириб, “мен бир Ўткиржон билан суҳбат қилиб келай”, деб ҳовлимиз этагидаги ўрик дарахти тагига йўл олади...
Мен дадамнинг китоб ўқиётган ҳолатини яхши кўраман. Дадам китобни завқ билан ўқийди. Ҳар замонда бошини хиёл кўтариб, кўзларини юмиб “Во-оҳ”, деб қўяди. Китобдан таралаётган зиё дадамнинг юз-кўзларида акс этади. Мутолаа устидаги дадам кўзимга бирам чиройли, бирам чиройли кўриниб кетади. Бундай лаҳзаларни хотирамда узоқроқ муҳрлаб қолишга ҳаракат қиламан...
Мана Сизга китоб соғинчи... Сиз ҳам умрингизда бирон марта китоб соғинчини туйганмисиз?!...

Топган бойлигим – китобларим...

Китоб ҳақида гап кетганда беғубор болалигим, дабдабалардан холи оддийгина уйимиз, меҳмонхона тўрида тургувчи китоб жавонимиз кўз олдимга келади. Дадам савдо соҳасида ҳисобчи, аям оддий уй бекаси бўлсаларда, китоб жавонимиздан ўзбек ва қардош халқлар ёзувчиларининг асарлари жой олганди. Дадам ҳар маошидан беш-олтита янги китоб харид қилар, шу куни уйимизда байрам бўлиб кетарди. Бизнинг энг севимли машғулотимиз китоб мутолаа қилиш эди. “Қани ҳеч ким ҳалақит бермаса-ю, туну кун китоб ўқиб ўтираверсам”, деб орзу қилардим мен. Аммо, оилада тўнғич фарзанд бўлганим учун ҳар доим ҳам бўш вақтим бўлмасди. Орзиқиб кутадиганим - почтальон Тожибой ота эди. Уйимизда “Шарқ юлдузи”, “Гулистон”, “Фан ва турмуш”, “Саодат”, “Гулхан”, “Ғунча” журналларининг бир неча йиллик тўпламлари сақланар эди. Айниқса, “Шарқ юлдузи”да босилган роман, қисса, ҳикояларни бир-биримиздан қизғаниб талашиб ўқирдик.
Катта бўлиб кўзга кўрина бошлаганимиздан кейин аям бизга сеп йиғиш ғамини қилиб қолди. Бир куни нима бўлди-ю, гапдан гап чиқиб: “Аяжон, менга сеп қилиб ўтирманг, яхшиси бир сандиқ китоб қилиб беринг”, дебман. Фаришталар омин деганми, ёки пешонамга битилган тақдири азалми, аяжоним менга атаб йиғган сеплар турмушга чиққанимдан кейин ҳам Тошкентда шахсий уйимиз йўқлиги сабаб анча вақт ота уйимда қолиб кетди. Мен эса келинлик давримни барча ҳою-ҳаваслардан холи равишда бир олам китоблар ичида ўқиш, ўрганиш, мутолаа билан ўтказганим рост. Энг катта бойлигим ҳам, қувончу ташвишларим ҳам китобларим эди. Азим Тошкентнинг у мавзесидаги ижара уйдан бу мавзесидаги ижара уйга кўчганимизда энг аввало китобларимни йиғардим ва авайлабгина юмшоқ матоларга ўраб тугунларга тугардим. Китоблар солинган зил-замбил тугунларни ҳар беш-олти ойда у ёқдан бу ёққа ташиш жонига теккан турмуш ўртоғим: “Қаерданам шу ўқитувчига уйланибман”, - деб қўярди.
Китобларим билан боғлиқ бир воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Зафарободга ишга келганимизда кўч-кўронимизни, шу жумладан, жонимдан азиз китобларимни ҳам Тошкентдан тўғри қишлоққа олиб бориб туширдик ва бўш хонага жойлаштирдик. Энди ҳар дам олиш куни китобларим билан учрашиш илинжида юрагим қишлоққа талпинарди. Бир куни борсам китобларимни кимдир титкилаган, бир яхши китобим ўчоқ бошига бориб қолибди. Энг аянчлиси, энг севган китобимнинг ярми тутантириқ бўлиб кетибди. Кайфиятим бузилиб, руҳим тушганини сезган қўшни кампир юзимга термулиб қараб: “Иби, бу китобларни ўқиган бўлсангиз, нима яна қайтадан ўқирмидингиз?”, - деди ажабланиб. Мен нима дейишимни билмай, содда момогинанинг юзига қараб қотиб қолибман. Шундан кейин китобларимни сумкаларга жойлаб, минг азобда янги уйимга таший бошладим. Мана бугун ҳам ортиқча ҳашамлардан йироқ ҳолда, фарзандларим каби азиз ва ардоқли китобларим қуршовида кун кечираяпман. Асосийси, менинг қадрдон дурдоналарим бугун фарзандларимнинг ҳам яқин дўсти. Мени шу қувонтиради...

Китоб ғамни аритиши рост

Китоб мутолаасига киришган одам бир оз бўлсада ғамни унутади, кундалик ташвишларни унутиб, асардаги қаҳрамонлар ҳаёти билан яшай бошлайди. Мен бунга бир ҳаётий мисол келтирмоқчиман. Бешафқат ўлим аяжонимни эллик беш ёшида тўсатдан олиб кетганда, дадам фақатгина китобдан юпанч топди, севган ёзувчиларининг асарларини бағрига босиб дардларига малҳам излади. Кундузи набиралар қуршовида, тундан тонггача китоблар билан ҳамсуҳбат бўлди. Чингиз Айтматов, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Миркарим Осим, Мирзаколон Исмоилий, Тоҳир Малик каби устоз адиблар билан сирлашиб енгил тортди ва ҳаётга қайтди.
Орадан кўп ўтмай оиламиз бошига яна бир оғир синов тушди. Ногаҳон келган ўлим ўттиз уч ёшли алпомишкелбат укам Иқболжонни бағримиздан юлиб олди ва бу оғир жудолик дадажонимни адои тамом қилди. Иқболжонни ерга қўйган ёмғирли кунда укаларим дадамни на уйга киришга, на кўрпачада ётишга кўндира олибдилар. Лой тупроқда юзтубан ётиб олган дадам: “Хушсурат болам, қора тупроқда ётса-ю, мен юмшоқ жойда ётайми?”, - дермиш зор қақшаб. Мен кечаси билан йўл юриб уйимизга эрта тонгда етиб келдим. Дарвозамиз олдида тумонат одам. Нигоҳларим билан одамларни орасидан дадамни изладим. Дадажоним ўриндиқда бир парча бўлиб ўтирарди. Оҳ, бир қучоқлаб бағримга босай, десам катта тўн ичида гавда йўқ. Отагинам ғамдан тўкилиб, муштдеккина бўлиб қотиб қолганди. Кўзлари танимагандай маънисиз боқар, овози ҳам чиқмасди.
Шундай оғир кунларда мен ўзимни қўлга олдим ва дадамни ҳаётга қайтаришга жазм қилдим. Умрим бўйи ўқиган китобларимни бир-бир ёдга олиб, дадамга ҳикоя қилиб беришга тушдим:
“Дадажон, бир подшо бўлган экан, унинг якка-ю ёлғиз ўғли бор экан. Подшо сафарга кетганда, битта-ю битта ўғли вафот этибди. Сарой аҳли подшоҳга хабар берайлик, деса, малика бунга йўл қўймабди: “Асло, бундай қилманг, келганларида ўзим ётиғи билан айтаман”, - дебди. Кун келиб подшо сафардан қайтибди. Малика подшоҳни байрамона безатилган саройда кутиб олибди, шоҳона дастурхон ёздирибди. Подшо овқатланиб, бир оз дам олгач, малика секингина гап бошлабди:
- Ҳазратим, Сизга шундай бир саволим бор: Мабода бирон бир киши тугунча билан саройга ташриф буюриб, тугунчани узатиб “Мана шуни олиб қўйинг, керак бўлганда олиб кетаман”, - деса нима қилган бўлардингиз?”
Подшо ҳайрон бўлиб: - “Олиб қўйишни буюрардим”, - дебди.
Малика яна савол берибди: “Вақти-соати етиб, ҳалиги одам қайта ташриф буюриб, бериб кетган нарсасини талаб қилса, қандай иш тутардингиз?” Подшонинг энсаси қотиб: “Эй, қизиқмисан, тезда қайтариб беришларини буюрардим. Ахир қандай қилиб омонатга хиёнат қилиш мумкин”, - дебди.
Шунда малика ерга қараб дард билан: “Унда ҳазратим, бардам бўлинг, тахт ворисингиздан айрилиб қолдик. Аллоҳни омонати экан, ўзи берди, ўзи олди”, - дебди.
Подшо маликанинг бу тутган ишидан дарғазаб бўлиб, уни калтафаҳмликда айлабди ва қозини чақиртириб шундай дебди: “Қаранг, бу ақли паст аёл шаҳзодани ўлими ҳақида менга ўз вақтида хабар бермади, бунинг устига бугун мени байрамдек кутиб олди”, - дебди. Қози воқеадан хабардор экан, кўп ўйланиб ўтирмай шундай жавоб қилибди: “Эй, подшоҳи олам, шундай оқила жуфти ҳалолингизнинг борлиги Сизнинг бахтингиз. Маликаи олам бошига тушган шундай катта кулфатни мана шундай улуғ сабру тоқат билан енгди. Бунга албатта Аллоҳнинг мукофоти бор”.
Дадам бу ҳикоятни эшитиб ўйланиб қолди ва ёш боладек мени саволга тутди: “Қизим, подшони фарзанди ўзи биттагина эканми?” “Ҳа”, дейман, гапларим бесамар кетмаганидан жонланиб: “Сизга эса дадажон, Худойим беш фарзанд берди. Кейин эса тўрттасини Сизга қолдириб биттасини олди. Шукур қилмасангиз, Аллоҳни қаҳри келади”. Дадам индамай бошини эгиб олади. Навбатда яна ва яна ўқиган ҳикоятларимни бирма-бир сўйлашга тушаман. Дадам мени диққат билан эшитади, юрагида ўрлаб ёнаётган олов бироз пасайгандай бўлади. Кўзларини юмиб бошини хиёл эгиб уйқуга кета бошлайди. Секингина бошига ёстиқни қўйиб устини ёпаман.
Энди бу ҳолат ҳар куни такрорланар, дадам кеч тушиши билан ҳар доимги жойига ўтириб олиб: “Гапир қизим”, дерди. Мен яна умрим давомида ўқиганларимни ҳикоя қилишга тушиб кетардим. Кундан кун ўтиб ва ниҳоят, менинг ҳам ортга қайтадиган куним яқинлашди. Энди дилхаста отагинам мени уйимга юборгиси келмай, ёш боладек инжиқлик қила бошлади. Шунда ислом дунёсининг буюк намояндалари Имом Бухорий, Ғаззолий, Ас-Самарқандий китобларини топиб бердим. Яна қизиқ-қизиқ китоблар олиб келишни ваъда қилиб ортга қайтдим. Дадам аста-секин яна китоб мутолаасига берилди. Қўнғироқлашганимизда ўқиган китобларини такрор ўқиётганини, мендан янги китоб кутаётганини эслатиб қўярди. Ҳа, ғамгузор отажонимнинг фарзанд доғида куйиб кул бўлган юрагига фақат ва фақат китоб таскин бўла олди ва аста-секин яна ҳаётга қайтарди.
Азиз биродар, кўрдингизми, ҳеч ким бизга китобчалик таскин, ўринли маслаҳат, керак бўлганда танбеҳ беролмайди. У энг ишончли дўст, меҳрли ва ўта қаттиққўл устоз. У айтади, аммо сўзни ҳеч қачон қайтариб олмайди. Китобга меҳр қўйган одамда ёмонлик йўқ. Унинг қалби тоза, нияти пок, мақсади эзгулик билан йўғрилган бўлади. Энг муқаддас, қадимий ва илоҳий сўзлар ҳам китобга битилиб, бизгача етиб келган. “Ҳадиси шариф”да “бешикдан қабргача илм изла”, деб бежиз айтилмаган.
Китобни севинг, у ҳаётингизни осонлаштиришга ёрдам беради, одамларни ва ўзингизни ҳурмат қилишга ўргатади, ақлингиз ва қалбингизга қанот бағишлайди, ишонинг.

Салима ХОЛДОРОВА,
Навоий кон-металлургия комбинати
Матбуот маркази мутахассиси.
Китобдан юпанч топган ғамгузорим...Китобдан юпанч топган ғамгузорим...
Онамжоним, ёшим улуғлашган сайин ёруғ дунёни тарк этганингизга йиллар ўтганда Сизга тобора яқинлашиб бораяпман. Ёшлигимда англаб етмаган фазилатларингиз бот-бот ёдимга тушиб, ҳаёлимда Сизни яна юксакларга кўтармоқда. Айниқса, китобга бўлган ўзгача меҳр-муҳаббатингиз ҳақида болаларимга ҳикоя қилиб роҳатланаяпман. Тўғриси, болалигимда сиздаги китобга бўлган қалбан яқинликни табиий ҳол, деб тушунардим. Ҳамма оналар ҳам аямга ўхшаб китоб ўқийди, ҳамманинг уйида ҳам бизникидай кўп китоблар бор, деб ўйлардим. Афсус, катта бўлгач атрофни кузатиб, китобхон оилалар кўп эмас эканлигини, китоб ўқийдиган оналар жуда-жуда озчиликни ташкил қилишини кўрдим. Ўттиз-қирқ йиллик рўзғорларда бирон бир китоб топилмаслигидан таажжубландим...
Онажон, аслида зиёлиларнинг зиёлиси, ўзингиз экансиз. Ота ҳукмига итоаткорона бош эгиб, ўн етти ёшингизда орзуларингизни юрагингизга кўмиб, турмушга узатилган бўлсангизда, китобдан айро тушмабсиз. Оила, рўзғор, бола-чақа ташвишларидан ортиб, мутолаага вақт топибсиз. Баъзи бир усти “ялтироқ” олий маълумотлилар наздида “ўқимаган” Сиз онажоним, ўқиганларингиз туфайли уларга нисбатан мулоҳазали, сабр-тоқатли ва оқила эдингиз.
Мана қўлимда Сиз севиб ўқийдиган Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари. Сиз белгилаб қўйган саҳифалар, кўз ёшингиз тушиб сарғайган сатрларни ўқияпману, ҳаёлан Сиз билан суҳбат қураяпман. Онажоним-а, мени соғиниб бағрингиз хун бўлганда, севган китобларингизни бағрингизга босиб, ўқиганларингиздан ўзингизча хулосалар ясаб, китобдан юпанч топибсиз-а.
Бир сафар уйга борганимда: “Жон болам, мен нимага йиғлай, узоқда бўлсанг ҳам ўз тенгингни топдинг. Ахир Умаршайх мирзонинг гўзалликда тенги йўқ қизи Хонзода бегим укаси Бобурнинг жонини сақлаб қолиш учун ўзини эллик ёшли Шайбонийхонга баҳшида этган-ку. Уларнинг онаси Қутлуғ Нигор хонимга осон бўлган, дейсанми? Унинг: “Хонзода бегим - менинг тўнғичим! Ёлғизлигимни билдирмай юрган сирдошим”, деб йиғлаганлари одамни юрак бағрини эзиб юборади-я. Хонзода бегим Бобур душман қуршовидан омон чиқиб кетолмаслигини билиб, укасини ўлимдан сақлаб қолишга уринади. Лекин ниятини Бобурдан яширишга мажбур эди. Чунки Бобур опасини қурбон қилиб омон қолишдан ўлимни афзал кўради. Бобур Мирзонинг қаршилигига қарамай, Хонзода бегим Шайбонийхон қароргоҳига йўл олади. Бобир опасини қари қиз бўлишдан қўрқиб ва укаси даргоҳидаги қийинчиликлардан безиб, Шайбонийхон ҳузурига роҳат-фароғат излаб кетган, деб ўйлайди. Аслида эсли-ҳушли Хонзодабегим укасини ўйлаб шу ишни қилган”, дея оғир хўрсиниб, ҳикоянгизга якун ясадингиз.
Ўйлаб қарасам, шундай ўйлар билан уч кунлик йўлдаги суйган қизингиз айрилиғига чидаган экансиз. Сизни дийдоримга зор қилиб ўтказган кунларимга надоматлар бўлсин, онажон. Афсус, ҳаётни ортга қайтаришни иложи йўқ. Бироқ, қаерда бўлмай Сизга муносиб бўлишга, ўзингиз ўргатгандек, қалб амри билан яшашга харакат қилдим. Умримни яхши амалларга сарфлаб, савобларини сизга бағишлаб ўтказаяпман. Сиз каби китобни дўст тутиб, атроф-оламимни китобхонликка чорлаб яшаяпман.
Бироқ, Сизнинг китобхонлигингиз ўзига хос эди-да. Баъзан иш орасида ҳам ёнингиздаги китобни секин варақлаб, керакли жойига бир-икки кўз югуртириб олардингизда, ишингизни давом эттириш асносида унинг мағзини чақиб юрардингиз. Ўқиётган асарингиздаги таъсирли ўринларни ёд олиб, дард билан ҳикоя қилишни ҳам моҳирона уддалар эдингиз. Агар адабиёт ўқитувчиси бўлганингиздами, қанча-қанча қалбларни адабиётга ошно қилиб кетган бўлардингиз...

Салима ХОЛДОРОВА,
Навоий кон-металлургия комбинати
Матбуот маркази мутахассиси.
Афсонавий дўстлик ЭЗГУЛИКНИНГ   БИР  ПАРЧАСИ
ЭЗГУЛИКНИНГ   БИР  ПАРЧАСИ
ЭЗГУЛИКНИНГ   БИР  ПАРЧАСИ
ЭЗГУЛИКНИНГ БИР ПАРЧАСИ
Ёки дарахт эккан минг йил яшайди.ЭЗГУЛИКНИНГ   БИР  ПАРЧАСИ
ЭЗГУЛИКНИНГ   БИР  ПАРЧАСИ
ЭЗГУЛИКНИНГ   БИР  ПАРЧАСИ
ЭЗГУЛИКНИНГ   БИР  ПАРЧАСИ
Навоий вилояти ҳудуди катталиги жиҳатидан Республикамизда Қорақалпоғистондан кейин иккинчи ўринда туради. Ёки вилоятимизнинг ер майдони Республикамиз ҳудудининг 24,8 фоизини ташкил этади. Вилоят нафақат ҳудуди жиҳатидан, балки юксак иқтисодий салоҳияти билан ҳам мамлакатимизда етакчи ўринлардан бирини эгаллаши билан ҳақли равишда фахрлансак арзийди. Улкан саноат марказларидан бири саналган Ҳазрат Навоий номи билан аталган вилоятнинг аксарият қисми Қизилқум чўл зонасига тўғри келиши ҳам ҳудудимизнинг ўзига хос табиати ва наботот оламига эга эканлигидан далолат беради.
Баланд-баланд, ўркач-ўркач қум барҳанлари-ю, яккам-дуккам саксовуллардан ташқари бошқа нарса кўринмайдиган ҳақиқий саҳрони кўз олдингизга келтиринг. Мўъжизакор табиатнинг моҳир рассомдек яратган манзараси ҳар қандай кишини мафтун этиши табиий. Барханлар бағридаги оддийгина овул уйлари. Меҳмондўст қозоқ халқи. Гала-гала бўлиб юрган туялар карвони. Қўй-қўзиларнинг суруви. Овул болалари қатнайдиган оддий мактаб...
Худди ана шуларни ҳақиқий бахт деб билган инсонларнинг тақдиридан миннатдорлиги, кенгликлар саодатини юракдан ҳис этиб яшаётган опа-сингилларимиз, оға-иниларимиз, жажжи болажонларимиз юз-кўзида кўриниб турибди.
Қизилқум барханлари бағрида ҳаёт кечираётган, меҳнат қилаётган матонатли ва меҳмондўст замондошларимизнинг ҳаёти Айдаркўл ёнида жойлашган “Қизилқум сафари” туристик фирмасида бундан бир неча йил аввал дам олиш учун келган япониялик бир гуруҳ сайёҳларда катта таассурот қолдирди. Сайёҳларни Айдаркўлнинг бепоёнлиги, сувларнинг ложувард товланиши билан бир қаторда, урф-одатларимиз, қадриятларимизнинг муштараклиги ўзига тортди. Япониялик волонтёрлар гуруҳи ҳар йили келганда Дўнгалак овулига кирмасдан, 90 нафар ўқувчи ўқийдиган 27- мактаб болаларини кўрмасдан кетмайдиган бўлишди. Ҳар гал мактаб ўқувчиларининг ҳар бирига совға-саломларсиз келишмайди.ЭЗГУЛИКНИНГ   БИР  ПАРЧАСИ
ЭЗГУЛИКНИНГ   БИР  ПАРЧАСИ
ЭЗГУЛИКНИНГ   БИР  ПАРЧАСИ
-Бу йилги келишимизда мактаб ўқувчиларига бошқача совға билан келдик,- дейди гуруҳ раҳбари Ми Цу Ока.- Чунки бу совғаларни бизга Япониядаги мактаб ўқувчилари ўзлари шоли экиб, ўша шоли ҳосилидан олган даромадлари маблағига олиб беришди ва бу ўқув қуролларини дўнгалаклик дўстларига топширишимизни илтимос қилишди. Уларнинг ўқувчиларга ёзган дўстлик хатларини ҳам олиб келганмиз.
Ўзбекистон-Япония ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, икки халқ ўртасидаги маданий қадриятларни янада мустаҳкамлаш ва чўл табиатини бойитиш, қум барханлари кўчишиниинг олдини олишга оз бўлса ҳам беминнат ва беғараз ёрдам бериш мақсадида Дўнгалакда саксовул экишни мақсад қилган волонтёр сайёҳлар ЎЗБЕКИСТОН - ЯПОНИЯ ДЎСТЛИК ЭКИН МАЙДОНИни барпо қилиш мақсадида 4000 дона саксовул кўчатини олиб келиб, мактаб ўқувчилари билан бирга Дўнгалакда танланган майдонга экишди. Кўчат билан бирга катта майдонга саксовул уруғи ҳам сепилди.ЭЗГУЛИКНИНГ   БИР  ПАРЧАСИ
ЭЗГУЛИКНИНГ   БИР  ПАРЧАСИ
ЭЗГУЛИКНИНГ   БИР  ПАРЧАСИ
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, япониялик волонтёрлар томонидан саҳрода яшил водий барпо этиш лойиҳаси 2000 йилда Хитойда бошланган бўлиб, кейинчалик 2011 йилда- Индонезия ва 2015 йилда –Маямеда давом эттирилди. Бошида таваккал қилиб бошланган бу лойиҳа ўзининг самарали натижасини бераётганлиги алоҳида эътироф билан таъкидланди . Ўзбекистон, айнан Конимех туманидаги Дўнгалак овулида лойиҳанинг амалга оширилиши айниқса мактаб ўқувчилари қалбида табиатни асраш туйғуларини ва экологик маданиятни оширишга хизмат қилиши табиий.
Яна бир муҳим жиҳат, саҳрода яшил водий барпо қилишда иштирок этаётган япониялик волонтёрларнинг энг ёши 33 ёшда бўлса, энг ёши улуғи 74 ёшда бўлишига қарамасдан катта ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишди. Ҳатто Дўнгалакда эсаётган кучли шамол ҳам уларнинг шаштини қайтаролмади.
Кўчат экиш маросимига Япониянинг Mitsubishi Corporationнинг Тошкентдаги ваколатхонаси бош менеджери Тецуя Сугита ҳам етиб келди ва бу хайрли тадбирнинг бошида турди. Сугита жаноблари бу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган туристик фирма раҳбарига, мактаб маъмурияти ва ёш табиатшунос ўқувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
-Чўл табиатининг ўзига хослиги ва сувнинг танқислигини инобатга олиб, ниҳоллар тўлиқ тутиб кетиши учун ердан 100 метр чуқурликдан қудуқ қазиб сув чиқардик,- дейди туристик фирма раҳбари Воҳид Пирматов.- Саксовул уруғи сепилган майдон атрофи ўралиб, туялар, қўй-қўзилар пайҳон қилишидан ҳимояланди. Энди бу ёш саксовул кўчатларини табиат билан бирга парвариш қиламиз.
-Япониялик дўстларимизнинг бу хайрли ишини албатта қадрлаймиз ва экилган ниҳолларни ўқувчиларимиз билан албатта парвариш қилишни ўзимизнинг муқаддас бурчимиз деб ҳисоблаймиз,- дейди овулдаги 27-мактаб география ўқитувчиси Мурат Журимбаев.
Халқимизнинг азалий қадриятларига ҳурмат бажо келтириб, Қизилқумнинг олис бир манзилида Наврўзи олам арафасида кўчат экишдек хайрли маросимини ўтказиб, эзгуликнинг бир парчасини кўнгилларга муҳрлаб кетган япониялик дўстларимиз Дўнгалак кенгликларини, Айдаркўл соҳилларини, қалби саҳросидек кенг чўл одамларини яна соғинишларини айтиб, миннатдор хайрлашдилар.
“Ўзбекистон-Япония дўстлик экин майдони” деб ёзилган икки давлат байроқлари акс эттирилган баннер эзгулик ойнаси бўлиб чўл шамолида ҳилпираб қолди.
Маруса ҲОСИЛОВА
Наврўз тимсоллариГУЛЛАР-  ДИЛЛАРГА  ДАВО…
ГУЛЛАР- ДИЛЛАРГА ДАВО…

Маълум бўлишича, қадимги Хитойда беморларни гуллар билан даволашган. Бу усул ҳозир ҳам дунёнинг турли бурчакларида қўлланилади. Гуллар нафақат гўзаллик рамзи, балки соғликни тиклашга ёрдам берадиган даво ҳам. Бунда гулларнинг ранги муҳим роль ўйнайди.
ҚИЗИЛ ГУЛЛАР -ТУШКУНЛИККА ҚАРШИ
Қизил гуллардан ясалган гулдаста жуда кучли энергияни ўз ичига олади. Бундай гулдаста киши организмининг умумий фаоллигини ошириб, гормонлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Қизил рангли атиргуллар эса кишининг руҳий ва жисмоний аҳволини яхшилаб, тушкунлик ва чарчоқни енгади. Ва юрак саломатлигини яхшилайди.
САРИҚ ГУЛЛАР- ИММУНИТЕТНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
Лоланинг тўқ сариғи, орхидея ҳамда кунгабоқар гуллари кайфиятни кўтариб, дилни яйратади. Бу гуллар мия фаолиятини яхшилаб, хотира сустлигини ҳам даволаши мумкин. Шунингдек, сариқ гуллар иммунитетни мустаҳкамлаб, ҳар хил юқумли касалликлардан ҳолсизланиб қолган организмни тетиклаштириш кучига эга.
БИНАФШАРАНГ- ОРТИҚЧА ВАЗННИ ЙЎҚОТАДИ
Бинафша рангли гуллар ишда кун давомида йиғилган стрессни енгишга яқиндан ёрдам беради. Шу билан бирга, бундай гуллар ҳар хил оғриқларни сусайтириб, ҳаттоки ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам бераркан.
КЎК РАНГ ШИРИН УЙҚУ УЧУН
Кўк рангли гуллар азалдан тинчлик ва хотиржамлик белгиси саналган. Бунда гуллар асаб толаларига ижобий таъсир кўрсатади ва жаҳлни енгиб, тинчланиб олишга кўмаклашадиган энг самарали восита ҳисобланади. Кўк рангли гуллар ширин уйқуни таъминлаб, яхши дам олишга ёрдам беради.
ОҚ РАНГЛИ ГУЛЛАР – ТИНЧЛАНТИРАДИ
Оқ гуллар ҳам ташқи, ҳам ички тозалик белгисидир. Оқ гуллардан ясалган гулдаста кишининг миясида ўрнашиб қолган ҳар хил ёмон ўй-хаёллардан халос этиб, ички тотувликни ҳадя этади. Бундай гуллар мия учун жуда фойдалидир.
( Интернетдан олинди.)

ДУРДОНА
*Энг даҳшатли душманлик нон ва муҳаббат туфайли келиб чиқади.
* Муҳаббат ялмоғиз кампир қилолмайдиган кулфатларни ҳам бошингга солиши мумкин.
*Муҳаббат-дарахтга ўхшайди, у бизнинг бутун вужудимизга илдиз отиб, кўкариб кетаверади, у ҳатто юрак харобазорларида ҳам гуллашга қодир.
*Муҳаббат-жар ёқасида ўсадиган энг гўзал гул, унинг ёнига бориб, узиб олиш учун ҳам жасорат керак.
*Муҳаббат ўлим каби кучли, шу билан бирга, у шиша каби нозик ҳамдир.