ҲОКИМГА ЖЎНАТИЛМАГАН МАКТУБҲОКИМГА  ЖЎНАТИЛМАГАН  МАКТУБ
Навоий шаҳар ҳокимига!
Яна баҳор келди. Табиат уйғонди. Борлиқ яшилликка, гулларга бурканди. Шаҳримиз ҳам ўзига хос ҳусну таровати билан кўзларимизни қувонтирмоқда. Аммо шу қувончлар ортида айрим дилни хира қиладиган манзараларга ҳам дуч келганимиз боис ушбу мактубни маърифатли раҳбар сифатида Сизга ёзишни лозим топдик. Мактубни ёздигу аммо уни жўнатишга ўйланиб қолдик. Сабаби, бу хатни фақат Сиз эмас, балки шаҳардаги барча мутассадди раҳбарлар, шаҳар аҳолиси, ҳатто меҳмонларимиз ҳам ўқиб, тегишли хулоса чиқаришини мақсадга мувофиқ деб ўйладик.
Билиб турибмиз, гап нимада демоқчисиз? Гап улуғ мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий Ҳазратлари номи билан аталган вилоятимиз маркази ҳисобланган шаҳримизда бунёд этилган Навоий истироҳат боғи ва бу муборак зотнинг ҳайкалларига ҳурмат ҳақида кетаяпти. Кимдир бу ерга Навоий даҳосига таъзим қилиш , фарзандларига унинг илмидан сабоқ бериш, маданий ҳордиқ чиқариш учун келса, кимдир, аниқроғи, ҳали она сути оғзидан кетмаган ёш ўғил-қизлар хилват хиёбон излаб, қўл ушлашиб юришга, кимдир дам олиш учун қўйилган скамейкаларда ўтириб, атрофни писта чақиб, турли қоғозу чиқиндиларни ташлаб ифлослантиришга одатланганлигини кўриш мумкин.
Алишер Навоийнинг болалик, ўсмирлик, навқиронлик даврларидаги ҳайкаллар композицияси боғнинг бошидан охиригача навбат билан қўйилганлиги буюк зотга юксак эҳтиромни ифода этади. Бу жой навоийликлар ва меҳмонларнинг севимли масканига айланиб улгурган. Биз ҳам шаҳримизга келган меҳмонни боғимизда сайр қилдириш учун бориб, мулзам бўлдик. Боғнинг бошланишидаги ҳайкал пойига кўрга ҳам кўринадиган жуда катта ҳарфлар билан инглиз тилида DEVIL сўзи ёзилганини кўриб, меҳмон ҳайратдан ёқа ушлади ва иблис (шайтон) деган сўз ёзилганлигини айтди. Чунки меҳмон инглиз тилини жуда яхши биларди. Меҳмон олдида ноқулай аҳволга тушиб қолдик. ҲОКИМГА  ЖЎНАТИЛМАГАН  МАКТУБ Оқ мармардаги бу қора ёзувни бўёқ олиб, бир амаллаб ўчирмоқчи бўлдик, аммо ўчиришнинг иложи бўлмагач, уни суратга олиб, Сизни ҳам хабардор қилишни лозим топдик, токи буни ёзган ёшларга сабоқ бўладиган бирорта чора кўринг, ахир бу ҳақорат жиноятдан кам жазога лойиқ эмасдир? Бундай ёшларга тарбия берган ота-оналар, таълим берган ўқитувчилар ҳам ўзига яраша хулоса чиқарсин! Шундагина Шаҳар бедарвоза эмаслигини катта-ю кичик билиб оларди...ҲОКИМГА  ЖЎНАТИЛМАГАН  МАКТУБ
ҲОКИМГА  ЖЎНАТИЛМАГАН  МАКТУБ
ҲОКИМГА  ЖЎНАТИЛМАГАН  МАКТУБ
Апрель ойининг охирги ўн кунлигига ўтган бўлсак ҳам, аммо Навоий боғидаги ҳайкаллар композицияси қисмида бир гулзорни кўрмадик. Мармарлари синиб, айрим кимсалар томонидан қўпариб, олиб кетилгач қуруқ бетоннинг ола чалпоқ изи қолганлигини, чанг босиб кетган булварларга худди деҳқон даласига, томорқасига буғдой донини сепгандек, ёки сабзи, пиёз эккандек узун-узун жайдари жўя тортиб экилган гуллар ўрнининг қақраб ётганини кўрдик. Гул ўрнида ёввойи ўт-ўланларнинг ўралиб ўсиши кўкаламзорлаштириш идорасидаги ва бошқа мутасаддиларнинг виждонига ҳавола. Плиталари ўпирилиб, титилиб кетган йўлаклардан юк машинаси ёки танк ўтганми, деб ўйланиб қолдик.
Навоий даҳосига эҳтиромимиз шуми? деган савол виждонимизни қийнади. Ҳаммасидан ҳам чор-атрофни кўриб, қуриган дарахтларнинг бир-бирига мунгли ва маҳзун термулишига, тириклик билан хайрлашаётганига гувоҳ бўлдик. Қуриган дарахт азалдан хосият келтирмаслигини ота-боболаримиз минг йиллардан буён уқтириб келиши наҳотки ҳеч кимни ташвишга солмаса?
Энг ачинарлиси, жорий йилнинг 25 январида қабул қилинган вилоят ҳокимининг фармойиши айнан “Алишер Навоий мероси- юксак маънавият асоси” шиори билан маънавият ҳашари ўтказиш мақсадида қабул қилинди. Фармойишнинг 4-бандида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар, гузарлар, хиёбонлар, тарихий обидалар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, ариқлар , кўчаларни тартибга келтириш чора-тадбирларини бажариш ўз аксини топган бўлса, нима учун, маънавият ҳашарига масъул бўлган шахслар МАЪНАВИЯТ СУЛТОНИ боғини эътибордан четда қолдиришди экан? Демак, бу маънавият ҳашари фақат қоғозда ўтказилдими?! Ёки Наврўз сайллари кунида боғда қатор ташкилотлар қозон-қозон ош дамлаб, байрам қилишса-ю, биз кўрган хунук манзараларни кўрмаган бўлса, бунга ишониш қийин. Балким кўриб, кўрмаганга олишгандир? Буниси бизга қоронғу!
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Ободлик кўнгилдан бошланади!” деган иборани жуда кўп такрорлардилар. Дарҳақиқат, кўнгилнинг ободлиги маънавиятдан, маърифатдан далолат.
Ҳазрат Навоийнинг ўзлари
Тухм (уруғ) ерга тушуб чечак бўлди,
Қурт жондин кечиб ипак бўлди.
Лола тухмича ғайратинг йўқму?!
Пилла қуртича ҳимматинг йўқму?! деган сатрлари билан салкам олти аср аввал бонг урганлар. Биз-чи, биз, шундай дориломон замонда кўзни бўяйдиган сохта тадбирлар билан ўзимизни алдаб яшасак, келгуси авлоднинг кўзига қандай қараймиз?
Сиздан илтимос, албатта вақт топиб, ташландиқ ҳолга келиб қолган ҳайкаллар аллеясини, бизни ўйлантирган муаммоларни ўз кўзингиз билан бир кўришингизни жуда истардик.
Биз ана шу мурожаатимиз орқали шаҳримиз ободлиги йўлида оммавий ахборот воситалари ёрдамида Сизга кўмакдош бўлишга, эзгуликни тарғиб қилишга доимо тайёрмиз.
Қимматли вақтингизни олганимиз учун узр.

Сизга эҳтиром билан:
“Табиат ва ҳаёт” газетаси таҳририяти
“ЖОНЛИ ТАБИАТ”НИНГ ЖОНЛИ ФАОЛИЯТИ“ЖОНЛИ  ТАБИАТ”НИНГ  ЖОНЛИ  ФАОЛИЯТИ
Эшмамат ТОҒАЕВ,
Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси координатори

Навоий вилоятида ўн беш йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган «Жонли табиат биоэкологик маркази» жамоат бирлашмаси ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузури-даги нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа интитутларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловларида учинчи бор ғолибликни қўлга киритди.
2016 йилда ҳам Жамоат фонди томонидан эълон қилинган ”Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунининг мазмун - моҳияти, унинг энг муҳим нормалари, жамоат экологик назоратини амалга ошириш, экологик назорат жамоат инспекторларининг фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш” йўналишида биоэкомарказ тақдим этган “Навоий вилояти ўзини-ўзи бошқариш органлари ва экологик йўналишдаги ННТларни жамоат экологик назорат фаолиятига тайёрлаш ва янги институтни бошқариш тизимини ташкил этиш” мавзусидаги лойиҳа Парламент комиссияси томонидан ғолиб деб топилди.
2013 йил 27 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасиниг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунини бажаришга қаратиган мазкур лойиҳанинг асосий мақсади вилоятдаги барча ўзини –ўзи бошқариш органлари ва экологик йўналишдаги ННТларда экологик назорат секторини яратиш ва бошқариш тизимининг барқарор ишлашини ташкил этишдан иборат бўлиб, жамоатчилик экологик назорати субъектларини жамоатчилик экологик назоратни олиб бориш усул ва шакллари билан ишлашга ўргатишни кўзда тутади.

Лойиҳа доирасида вилоятдаги 303 та маҳалла ва 4 та экологик йўналишдаги ННТларнинг рўйхати тузилиб, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузурида жамоатчилик экологик назорат фаолиятини мувофиқлаштирувчи Ишчи гуруҳи шакллантирилди. Тавсия мақомига эга бўлган ва фақат вилоят субъектларига тегишли “Жамоатчилик экологик назоратни ташкил этиш ва бошқариш” бўйича вақтинчалик методик қўлланмалар ишлаб чиқилди ҳамда “Маҳаллаларда ва ННТларда жамоатчилик экологик назоратини ташкил этиш” мавзусида методик йўналишдаги семинар-тренинглар ўтказилди.
Айни пайтда барча маҳалла ва ННТларга жамоатчилик экологик назорати масалалари ва хусусан жамоатчи инспекторлик фаолияти бўйича методик ёрдамлар кўрсатиш жараёни кечмоқда.
Мазкур лойиҳа субъектларнинг экофаолларига табиат ҳодисаларини тушуниб етишга, яшаш жойи, истеъмол қиладиган барча неъматлар, саломатликка таъсир қилувчи омиллар, уларнинг мақбул ҳолатини белгиловчи экологик меъёрлар билан таништиради, умуман олганда, вилоят давлат экологик назорати ва жамоатчилик экологик назорати ўртасида барқарор ривожланувчи ижтимоий шериклик тизими яратилади.
Швецариялик сайёҳатчи хоним НавоийдаШвецариялик саёҳатчи хоним Навоийда
Бугунги кунда мамлакатимизда туризм соҳасини жадал ривожлантириш борасида қабул қилинаётган янги Фармон ва қарорлар Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини янада оширишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар сонининг йилдан-йилга ошаётганлигини ҳам алоҳида эътироф этиш мумкин.
Жорий йилнинг 31 март куни Швецариядан велосипедда йўлга чиққан 41 ёшлик Эльвира Эберхард хоним яқинда Навоий вилоятининг тарихий обидалари, бетакрор табиати билан танишиш қаторида “Камилла” меҳмонхонасида ҳам меҳмон бўлди. Унинг асосий мақсади сайёҳат қилишга қаратилган бўлиб, ҳар куни 100 км йўл босишни режалаштирган. –Мен,- деди швецариялик меҳмон биз билан бўлган суҳбатда -Навоийдан кейин Самарқандга, Қўқон шаҳарлари ва Қирғизистон Республикаси ҳамда Тожикистон Республикасигача бориб, шу ҳудудларнинг эътиборга сазовор жойлари билан танишишни мақсад қилиб қўйганман.-Ўзбекистон қуёшли диёр, мени унинг гўзал табиати, самимий инсонларининг муносабати лол қолдирди.
ТААССУРОТЛАР БИР ОЛАМ!ТААССУРОТЛАР  БИР  ОЛАМ!
ТААССУРОТЛАР  БИР  ОЛАМ!
Дилбар ТОШЕВА
2017 йил 13-14 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да “Дам олиш дунёси” 5-Халқаро ўзбек сайёҳлик юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазманинг биринчи куни ушбу тадбирнинг расмий очилиш маросими ўтказилди. Тадбир давомида “Atlas Global билан янгича имкониятлар” тақдимоти, Tashkent Food Festival гастрономик фестивалининг очилиши, Ўзбекистон Республикаси фольклор-этнографик ва рақс ансамлларининг чиқиши, кўргазма стендлари билан танишув, ҳудудларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек “Ўзэкспомарказ”нинг мажлислар залида Тайланд сайёҳлик потенциали-имкониятларининг “2017 йил мавсумида Тайланднинг янги сайёҳлик маҳсулотлари” тақдимоти намойиш этилди. Куннинг иккинчи ярмида “IIves Tour”компаниясининг “Тайланд-барча регионлар, савдо ва бронлашнинг (жой банд қилиб қўйиш) ўзига хос хусусиятлари. Тўй маросимлари” мавзусидаги тақдимоти, “INITMoscow калейдоскопи” мавзусидаги –туризм бўйича Миллий офис Италиянинг сайёҳлик йўналиши турли –туманлигини намойиш этишди.
Худди шундай кўргазманинг иккинчи куни ҳам турли тақдимот ва ҳудудларнинг чиқишларига бой бўлди. Мажлислар залида ўтказилган "Ресторан, кафе даражаси (мавқеи) бир чашка (финжон) қаҳва билан белгиланади” маувзусидаги ўқув семинари ҳудудлардан ташриф буюрган меҳмонхона мутахассисларида катта тассурот қолдирди.ТААССУРОТЛАР  БИР  ОЛАМ!
ТААССУРОТЛАР  БИР  ОЛАМ!
Тадбирда Навоий вилояти вакиллари ҳам катта тайёргарлик билан иштирок этдилар. Мазкур тадбирда ажратилган 45 кв.метр жойда Навоий вилоятининг туризм салоҳияти, унинг қадимий ёдгорликлари, тарихий обидалари ҳамда “Буюк Ипак йўли” ўтганлигини акс эттирувчи экспозиция ва стендлар кишини ўзига жалб этмай қолмади. Кўргазмада навоийлик ҳунармандлар ўзларининг каштачилик, сополдан, керамикадан ясалган буюмлари, лаззатли таомлари билан иштирок этиб, вилоят шарафини ҳимоя қилдилар.“Мен, дейди тадбир қатнашчиси, “Камилла” меҳмонхонаси бош менеджери Насиба Эрназарова,- республика миқёсида ўтказилган бундай кўргазмада илк бор иштирок этишим, олам –олам таасуротлар билан Навоийга қайтдим. ТААССУРОТЛАР  БИР  ОЛАМ!
ТААССУРОТЛАР  БИР  ОЛАМ!
Тадбирга Кармана туманидаги фольклор ансамбли жамоаси ўзгача файз киритиб, вилоятнинг ўзига хос маданий меросини акс эттирувчи концерт дастурлари билан атрофдагиларни хушнуд этди.
22 апрель- Халқаро Она Ер куни22 апрель- Халқаро Она Ер куни
УМУМИЙ БОЙЛИГИМИЗНИ АСРАЙЛИК!
Қобилжон РАҲИМОВ - Навоий вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси
АНИИ етакчи мутахассиси

Ер Қуёш тизимидаги яшаш учун энг қулай бўлган ягона яшаш муҳити бўлган сайёрадир. Ер юзасининг умумий майдони 510,1 млн. км/кв тенг бўлиб, 29,2 фоизи қуруқлик, қолган 70,8 фоизи денгиз ва океанлар билан қопланган. Тупроқ ва унинг ҳаётимиздаги тутган ўрни, унинг она табиат билан чамбарчас боғлиқлиги, унинг софлигини сақлаб қолиш, турли антропоган таъсир остида табиий, техноген ва экологик тусдаги таназзуларнинг олдини олиш, уни қайта тиклаш (рекультивация, рециркуляция) тадбирларини амалга ошириш муҳим вазифа ҳисобланади.
Шу Она Замин ризқу-рўзимиз. Ерсиз на инсоният ҳаётини, на ҳайвонот оламини, на ўсимликлар дунёсини тасаввур қилиш қийин.
Тупроқ – бу энг мураккаб органик ва анорганик моддалар мажмуасидан ташкил топган, нозик ва мураккаб биокимё жараёнлари кечадиган, ўсимликлар ҳаёти учун зарур бўлган барча озуқаларни ўзида сақловчи тирик танадир. Тупроқ атмосфера, гидросфера ва литосфера билан чамбарчас боғланган биосфера объектидир.


Мустақиллик даврида Ватанимиз- Она замин тупроғини асраш бўйича давлатимиз томонидан, унинг табиий (кучли атмосфера ёғинлари, сел, жала ва тошқинлар, қурғоқчилик ва чўлланиш, шўрланиш ва эррозия) ифлосланиши, бузилиши олдини олиш, унумдорлигини ошириш масаласига катта эътибор қаратилди.

Биринчи галда, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришмасданоқ 1988 йил 30 апрелда “Ер Кодекси”ни қабул қилди. У 14 боб 91-моддадан иборат бўлиб, унинг асосий вазифаси хозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган ҳолда, оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни ҳўжалик юритишнинг барча шаклларининг тенг хуқуқли ривожлантириш учун шароит яратиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган хуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек, бу сохада қонунийликни мустахкамлашдан иборат.
Ер қонунчилигида ерларни муҳофаза қилишда асосий эътибор (79 -модда) ерлардан оқилона фойдаланиш тизими табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш тарзида бўлиши ҳамда тупроқнинг сақланишини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, геология жинсларига ва атроф-муҳитнинг бошқа таркибий қисмларига таъсир ўтказишни чеклашни назарда тутиши керак. Шенингдек, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ерларни сув ва шамол эррозиясидан, селлардан, сув босишидан, захлашдан, сувсизликдан, заранглашдан, ишлаб чиқариш чиқиндиларидан, кимёвий ва риоактив моддалар билан ифлосланишидан ҳимоя қилишилари лозим.
Ер Кодекснинг 80-моддасига биноан, ер участкаларига жой-лаштирилаётган объектлар, иморатлар ва иншоатлар экологик талабларга жавоб бериши керак. Шунинг билан бирга ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни рағбатлантириш (82-модда), ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назорат (83-85моддалар), ер эгалари етказилган зарар ўрнини қоплаш (86-88 –моддалар)ни назада тутади.

Глобал иқлим ўзгаришлари бутун дунё аҳлини ташвишга солмоқда. БМТнинг Бош ассамблеяси Ер муаммоларига дунё ҳамжамиятининг эътиборини қаратиш мақсадида 22 апрель кунини Халқаро Она ер куни деб эълон қилди.

Ватанимизда биологик ҳилма-ҳилликни сақлашнинг асосий йўлларидан бири бу чўлланишга қарши чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.
Республикамиз худуди чўлланиш жараёнига мойил бўлиб, тупроқларнинг унумдорлиги пасайган, айниқса Оролбўйи худудларида сезиларли даражада зарарланган. Ўзбекистондаги чўлланиш жараёнлари у ёки бу даражада худуднинг 80% ни қамраб олган.
Ўз ўринда Республикамиз ҳудудида мавжуд ерларнинг унумдорлигини сақлаш, унинг ифлосланишига йўл қўймаслик чораларини кўриш, барча заминда яшаётган тирик организмларнинг ҳаёт муҳити, озуқа манбаи сифатида барча маҳсулотларни тупроқдан олинишини инобатга олиш лозим. Шу боис унинг мусаффолигини сақлаш нафақат табиатни муҳофаза қилиш тизими ходимларининг, балки барчамизнинг бурчимиздир.