9 МАЙ- ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
СИЗГА ТАЪЗИМ, СИЗГА ТАШАККУР!!!9  МАЙ- ХОТИРА  ВА  ҚАДРЛАШ  КУНИ
Тинчликнинг томирлари юракларда. Бу юраклар ота-боболаримиз жасоратидан дарс, матонатидан сабоқ олади. Уни кўз қорачиғидек асрашга қасамёд қилишимизнинг асл маъноси ҳам, туб моҳияти ҳам ана шунда! ВАТАН ТИНЧЛИГИ учун жонидан кечган миллионлаб ВАТАНДОШЛАРИМИЗНИНГ ёди қалбимизда мангу қолади!
Осуда отаётган тонгларимиз, мунаввар ва фаровон ҳаётимиз ҳаққи СИЗга ташаккур АЗИЗ ФАХРИЙЛАР, жонини гаровга қўйган уруш ИШТИРОКЧИЛАРИ!
Сафингиз шунчалар сийраклашиб қолдики, ҳатто ойлар эмас, кунлар давомида бу бўшлиқни сезган сайин қалбимизни титроқ босмоқда. СИЗларни ардоқлаш, эъзозлаш, СИЗларга эҳтиром кўрсатишга улгуриш учун фарзандлик бурчимизни адо этишга шаймиз! Сизга юпанч бўлгимиз, Сизга суянч бўлгимиз келади. Сизга Оллоҳдан умр, омонлик берсин, деб сўраймиз!
Фахримиз, ифтихоримиздасиз, уйларимиз тўридасиз, қалбимизнинг энг баланд ва энг чуқур жойидасиз!!! СИЗГА ТАЪЗИМ, СИЗГА ТАШАККУР! Байрамингиз муборак бўлсин, қалбимизнинг, меҳримизнинг соябонлари!