Махсус дастур-амалда
МЕҲМОНЛАРНИ ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТГА ОЛИШ
Хавфсизликни ва тинчликни таъминлашга хизмат қиладиМЕҲМОНЛАРНИ  ЭЛЕКТРОН  РЎЙХАТГА  ОЛИШ
МЕҲМОНЛАРНИ  ЭЛЕКТРОН  РЎЙХАТГА  ОЛИШ
МЕҲМОНЛАРНИ  ЭЛЕКТРОН  РЎЙХАТГА  ОЛИШ
Тинчликни мустаҳкамлаш, осойишталикни таъминлаш бугунги таҳликали даврнинг долзарб муаммоларидан бири эканлигини барчамиз яхши англаймиз. Бу бебаҳо неъматни кўз қорачиғидек асраш учун не-не аждодлар жон олиб, жон берганлигига тарихнинг ўзи гувоҳ! Куни кеча мамлакатимизда кенг нишонланган “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда бунга яна бир карра иқрор бўлдик. Тинчликни асраш деганда, бугунги давр катта дарвозаларнигина қўриқлаш эмас, балки ҳар бир остонада, ҳар бир нуқтада огоҳликни ўрнатишни талаб қилмоқда. Шу ўринда юртимизга кириб келаётган меҳмонлар, сайёҳларни ҳурматини жойига қўйиш баробарида, уларнинг мақсадидан хабардор бўлиш борасида аниқ чора-тадбирлар кўрилиши ҳам муҳим аҳамият касб этиши табиий. Навоий шаҳридаги “Камилла” меҳмонхонасида ўтказилган ўқув семинарининг асл мақсад ва моҳияти ҳам тинчлик ва хотиржамликни таъминлашга бағишланди.

Навоий вилояти ҳокимлиги, Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармасининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими мутасаддилари, шаҳар ва туман ҳудудларида жойлашган барча меҳмонхоналар ва туристик фирмалар раҳбарлари, хорижий давлатлар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатаётган қўшма корхоналар масъул ходимлари,Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси масъул мутахассислари Д. Абдурахимов, А.Рахимов ва “КАБУС ВЕБ СОЛУТИОНС” (KABUS WEB SOLUTIONS) корхонаси директори Ф. Косимов ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 137 –сонли “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида“Е-mehmonxona” меҳмонхоналарда ва бошқа воситаларда яшовчиларни электрон шаклда ҳисобга олувчи махсус автоматлаштирилган дастури тақдимоти. Вилоятда туризм салоҳиятини ривожлантириш, меҳмонхона ва туристик фирмаларига ҳамда бошқа субъектларга ташриф буюрувчи меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш. Вилоят ҳудудида жойлашган меҳмонхоналарда Ўзбекистон Республикаси фуқаролар ҳамда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартиби паспорт тизими қоидаларига амал қилиниши каби масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир Навоий вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Раззоқов иштирок этиб, кейинги вақтда мамлакатимиз Президенти томонидан туризм соҳасини ривожлантиришга катта эътибор берилаётгани, ана шу мақсадда кўплаб ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилаётгани ҳақида батафсил тўхталди. -Агар вилоятда бир йил олдин 19 та меҳмонхона бўлган бўлса, бугунги кунда улар сони 24 тага етгани, шу билан бир қаторда уларга келаётган хорижлик меҳмонлар сони ҳам ортиб бораётгани ҳақида тўхталди. Жумладан, 2016 йилнинг биринчи чорагида 546 нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрган бўлса, жорий йил 1- чорагида улар сони 1070 нафарга етди. Бу демак, ўтган йилга нисбатан 524 та кўп эканлигидан далолат беради, дея таъкидлади у.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилоятидаги ваколатли вакили Ф.Эрназаров вилоятда туризм салоҳияти, олиб борилаётган ишлар ва муаммолар ҳақида тўхталиб, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг вилоятимизга келиб кетганидан кейин у киши иштирокида ўтказилган мажлис баёнидаги топшириқларнинг 52-53-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги Тўдакўл, Айдаркўл бўйларида туризмнинг янги йўналишларини очиш бўйича, экотуризмни ривожлантириш мақсадида ер ажратилиб, амалий иш олиб борилаётганлигини таъкидлади.
Семинардан “КАБУС ВЕБ СОЛУТИОНС” (KABUS WEB SOLUTIONS) МЧЖ корхонаси директори Ф.Косимовнинг “Е-mehmonxona” электрон дастури тақдимоти ҳам ўрин олди. Тадбир иштирокчилари дастур юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи А. Ҳожиев семинарда тақдим этилган электрон дастур жуда муҳим эканлиги, энди вилоятимизга келаётган хорижлик, ҳамдўстлик мамлакатларидан ёки республикамизнинг турли бурчакларидан келаётган ҳар бир меҳмон ана шу дастурда қайд этиб борилиши муҳим эканлиги ҳақида тўхталди,бу бизнинг тинчлигимиз, меҳмонлар хафвсизлигини таъминлаш учун ҳам ниҳоятда зарур эканлигини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, меҳмонхоналардаги айрим ноқонуний ҳаракатлар, у ерда ишловчиларнинг пул, бойлик орқасидан қувиб, миллатимиз шаънига доғ туширадиган нопок ва номақбул ишлар билан шуғулланаётганлиги ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. Семинарда юртимиздаги айрим меҳмонхоналарда ўзбек номига иснод келтираётган айрим лавҳалар тасмага олинган “Меҳмонхонами? ёки Хиёнатнинг янги шакли” номли видео фильм намойиш этилди.
МХХ Навоий вилоят бошқармаси ходими ҳам сўзга чиқиб, республикамиз ҳудудида ўтказиладиган сиёсий ва оммавий тадбирларни ўтказилиши жараёнида хавфсизликни ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, ғараз ниятли ва шубҳали шахсларни аниқлаш, фавқулодда ҳолатлар ва террористик актларнинг олдини олиш мақсадида барчамиз бирдек ҳушёр бўлишимиз лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, меҳмонхоналарга ташриф буюраётган шубҳали шахслар аниқланганда биринчи навбатда ички ишлар ходимлари ҳамда республикамиз фуқароларининг хавфсизлигшини таъминлаш мақсадида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши ёнғинга қарши кураш ташвишгоҳларни амал қилиш муддатларини доимий назорат қилиб бориш, кузатув камераларини тўхтовсиз ишлашини йўлга қўйиш, ички тартиб қоидаларига риоя қилинишига ҳар бир меҳмонхона раҳбарлари шахсан масъул эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Маруса ҲОСИЛОВА