САЙЁҲЛИК РИВОЖИ- ИҚТИСОДИЁТ ТАЯНЧИСАЙЁҲЛИК  РИВОЖИ- ИҚТИСОДИЁТ  ТАЯНЧИ

Бугунги кунда туризм дунёнинг кўпгина давлатларида иқтисодиётнинг етакчи йўналишларидан бирига айланган. Худди шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётини мустаҳкамлашнинг муҳим йўналишларидан бири туризм соҳаси ҳисобланиб, мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти ва имкониятлари борасида дунёда ўзининг муносиб ўрнига эга.
Навоий вилояти ўзига хос табиати ва табиий бойликлари билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Вилоятимизда туризмни ривожлантиришга ҳам тарихий, ҳам қадимий, ҳам табиий асослар етарли. Масалан, бугунги кунда табиий-археологик мажмуа музей-қўриқхонага айлантирилган Сармишсой дарасида 10 мингдан ортиқ петроглифлар борлиги кўпчиликка маълум. САЙЁҲЛИК  РИВОЖИ- ИҚТИСОДИЁТ  ТАЯНЧИРасмларнинг асосий қисми 22,5 километр масофадаги қоятошларга ўйиб ишланган бўлиб, улар нафақат республикамиз, балки жаҳон миқёсида аждодларимиздан қолган энг сара гавҳар - ноёб маданий ёдгорлик сифатида тан олинган. Халқаро сайёҳлик йўналишларидан ўрин олган бу масканга доимий равишда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар жалб этилиб, уларга музей хизмати кўрсатилиб келинмоқда. Бу ерга сайёҳлар ташрифини кўпайтириш, уларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда ҳудуднинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш мақсадида муайян ишлар амалга ошириб келинаяпти ва кутилган натижани бермоқда.
Вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, бой маданий меросимизни, қадриятларимизни юксалтириш аҳоли дам олиш масканларини янада кенгайтириш, вилоятимизга ташриф буюриши кутилаётган сайёҳларга қулай шароитлар яратиш, туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Ўтмишга назар” шиори остида Навбаҳор туманининг Сармишсой дарасида жойлашган дам олиш масканининг очилиш маросими ўтказилди. Бу тарихий ва табиий бой масканга хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташрифининг кўпайиши аниқ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республика-сининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги Фармони ва Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2016 йил 2 декабрдаги қарори мамлакатимиз туризм салоҳиятини тўлиқ намоён этишга имкон яратди. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 январдаги “Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, соҳани ривожлантиришнинг имкониятлари янада кенгайди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг яна бир муҳим ҳужжати- “Нурота туманида туризм соҳасини янада ривожлантириш ҳамда туман марказида шаҳарсозлик соҳасида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётганлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Жумладан, қадимий Нурота туманида янгидан экотуризмни ривожлантириш мақсадида хорижий сайёҳлар учун хизмат кўрсатадиган “RUSLAN EKO SERVICE” оилавий корхонаси ҳужжатлари расмийлаштирилиб, ишга туширилди. Бу ерда чет эллик сайёҳлар учун миллий таомларни “Мастер класс” усулида тайёрлаш ҳамда Нурота қадимий каштачилигини намойиш этувчи раста ташкил этилган. САЙЁҲЛИК  РИВОЖИ- ИҚТИСОДИЁТ  ТАЯНЧИ Нурота туманидаги “Сентоб” қишлоғида 2 та 30 ўринли миллий уй ва 1 та 25 ўринга мўлжалланган меҳмонхона қурилиб фойдаланишга топширилиб, вилоятимизга келаётган сайёҳларни қабул қила бошлади.
“Сармишсой” ва “Айдаркўл” атрофида янги туристик инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига туризмнинг янги турлари ва маршрутларини ташкил этиш вазифаси белгиланди ва шу йўналишда аниқ ишлар олиб борилди.Йил бошида янги туристик маршрутлар “Буюк ипак йўли-Конимех-Айдаркўл” ва “Навоий-Айдаркўл экотуризм”, Навоий-Нурота-Руслан эко сервис” ҳамда “Навоий-Тўдакўл” йўналиши очилиши режалаштирилиб, уларнинг 3 тасида сайёҳларни қабул қилиш ишлари бошлаб юборилган.
Навоий вилоят ҳокимининг 2016 йил 25 февралдаги фармойиши асосида эса “Навоий вилоятида 2016-2017 йилларда туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастури” қабул қилинган бўлиб, унинг 37 та банддан 32 таси тўлиқ бажарилганлиги соҳада ислоҳотлар жадал суратда ривожланаётганлигидан далолат беради.
Юртимизда айнан туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган яна бир муҳим ҳужжат- Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унинг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоятимиздаги барча меҳмонхоналар “Е-mehmonxona” меҳмонхоналарда ва бошқа воситаларда яшовчиларни электрон шаклда ҳисобга олувчи махсус автоматлаштирилган дастурни амалиётга киритган. Бу эса вилоятда туризм салоҳиятини ривожлантириш, меҳмонхона ва туристик фирмаларига ҳамда бошқа субъектларга ташриф буюрувчи меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлашга ва аниқ статистик маълумотларга эга бўлишга хизмат қилмоқда.
Бундан ташқари, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 28 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 55-мажлис баёнидаги топшириқлар юзасидан Навоий вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, ижроси таъминланди. Тадбиркорлик корхоналарига Тўдакўлнинг қирғоғидан 65 гектар ер ажратиш тўғрисида Қизилтепа туман ҳокимининг қарори қабул қилинди. Бу ерда меҳмонхона, чўмилиш ҳавзаси, сауна, ресторан ва томоша майдони барпо этилади. Бундан ташқари у ерда катамаронда сайр, балиқ овлаш, туяда сайр, миллий услубда мастер класс асосида таомлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Худди шунингдек, мазкур топшириқнинг 54-банди бўйича вилоятдаги таъмирталаб аҳволга келиб қолган тарихий Қосим Шайх, Мавлоно Ориф Деггароний ва Работи Малик карвонсаройи маданий мерос объектларини таъмирлаш ва тиклаш чоралари кўрилиб, “Сардоба Маликобод” хусусий корхонаси ва “Темир малик” масъулияти чекланган жамияти ва Кармана тумани ҳудудидаги корхона ва ташкилотлар томонидан таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Бугунги кунда вилоятда туристик фирмалар ва меҳмонхоналар сони 27 тани ташкил этиб, халқаро стандартларга мос равишда сайёҳлар ва меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда. Сайёҳларни жалб қилиш учун вилоятда 421 та маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, уларнинг 70 таси архитектура, 306 таси археология ва 45 таси монументал объектларни ташкил этади.
Буюк Ипак йўли ўтган Навоий вилоятига сайёҳлар оқимининг кўпаяётганлигини инобатга олиб, жаҳон андозаларига мос равишда хизмат кўрсата оладиган мeҳмонхоналар сони йилдан-йилга кўпаймоқда. Масалан, Навоий шаҳрида“Тraiding service” савдо ишлаб чиқариш корхонасининг “Камилла” меҳмонхонасини 3-блокини қуриш ишлари бошлаб юборилди,САЙЁҲЛИК  РИВОЖИ- ИҚТИСОДИЁТ  ТАЯНЧИ Зарафшон шаҳрида эса 70 ўринли меҳмонхонада охирги пардозлаш ишлари амалга оширилиб, Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги шарафига ишга туширилади. Шунингдек, Навоий меҳмонхонасида ҳам замонавий таъмирлаш-реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент ЭКСПО марказида ўтказиладиган туризм бўйича кўргазмаларда вилоятдаги туристик фирма ва меҳмонхоналар иштирок этиб, хорижий компаниялар билан шартномалар имзоланиши натижасида вилоятимизда туристлар оқими йилдан- йилга ошишига эришилмоқда. Агар 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида хорижлик туристлар сони 1030 тани ташкил қилган бўлса, 2017 йилнинг шу даврида эса улар сони 4030 тани ташкил қилмоқда.Энг кўп сайёҳларни қабул қилиш баҳор ва куз мавсумида Айдаркўл атрофидаги “Қизилқум сафари” ва “Спутник Навоий” туристик дам олиш ўтовларида амалга оширилмоқда.
Вилоятда туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Деярли барча меҳмонхоналарда интернет, телефон, факс алоқаси, WI -FI тизими йўлга қўйилган. 10 дан ортиқ фирма ва меҳмонхоналарга электрон сайт мавжуд. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилоятидаги ваколатли вакиллигининг сайтини яратилмоқда.
Дунё нигоҳини ўзига тортаётган Навоий вилояти улкан имкониятлар чорраҳасида. Бу имкониятларнинг марказида туризмни ривожлантириш салоҳияти ҳам муҳим ўрин эгаллайди.

Фарҳод ЭРНАЗАРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Туризмни
ривожлантириш Давлат қўмитаси
Навоий вилояти ваколатли вакили