Навоийликлар номинация ғолиби бўлишди

Жорий йилнинг 3-5 октябрь кунлари "Ўзэкспо­марказ" МККда "Ипак йўлида туризм" номли 23-Тошкент халқаро туризм кўргазмаси бўлиб ўтди.Навоийликлар номинация ғолиби бўлишди

1995 йилдан бери БМТнинг Жа­ҳон Туризм Ташкилоти (УНWТО) кўмагида ўтказиб ке­линаётган ушбу тадбирда дунё­нинг барча мамлакатларидан келган туристик бизнес соҳаси­даги таниқли мутахассислар иштирок этди. Таиланд қирол­лиги, Миср, Сингапур, Малай­зия, Озарбайжон, Буюк Брита­ния ва бошқа давлатлар шулар жумласидандир.

Миллий павильонда Ўзбекис­тон ҳудудларининг туризм са­лоҳиятини намойиш этувчи кўр­газмалар қаторида Респуб­лика туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий ви­лоят вакиллиги кўргазмасига ҳам катта қизиқиш билдирилди.

— Вилоятимиз павильо­ни­га 3 мингдан зиёд ташриф­лар бўл­ди, — дейди Ўзбекистон Рес­публикаси туризмни ри­вож­лантириш давлат қўмитаси­нинг Навоий вилояти ваколат­ли вакили Фарҳод Эрназаров. — Жуда кўплаб учрашув ва ке­лишувлар уюштирилди. Хориж давлатларининг туристик фир­ма­лари билан 400 дан ортиқ шартномалар имзоланди. Кўр­газмага ташриф буюрган чет элликлар қа­димий обидалар — Нурота, Сар­мишсойдаги очиқ осмон ости­даги археологик му­зейлари, Буюк Ипак йўлида жой­лашган "Работи Малик", "Сар­доба" тўғ­рисидаги маълумот­лар би­лан қизиқишди. Энг қувонар­лиси, Навоий вилояти "Вилоят­лараро энг яхши ҳу­нар­манд­лар" номинацияси дипло­мига сазовор бўлди. Навоийликлар номинация ғолиби бўлишдиТадбирда Кар­мана туманидаги фольклор-этнографик ансамбли ва 10 на­фар "Ҳунарманд" уюшмаси аъзо­си, вилоятимиздаги меҳ­­мон­хоналар ва туристик фир­малар­нинг вакиллари қатнашди.Навоийликлар номинация ғолиби бўлишди

Нурота кашталари умри минг йилларга бориб тақалади. Қа­димий удум асосида ўз санъ­а­тини намойиш қилиб келаётган ҳунармандларнинг машаққатли қўл иши доимий эътиборда. Халқаро ярмарка уларга яна бир бор ҳамкорлар топиш ва ўз маҳсулотларини жаҳон бозори­га олиб чиқишда катта имко­ният яратди.
Янги имкониятлар рўёби
НАВОИЙДА РАҚАМЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ ОФИСИ
иш бошлади
Бугунги кунда Ўзбекистон тараққиётнинг юқори босқичларини, ахборот оламининг барча кенгликларини забт этишга интилмоқда. Жумладан, халқимиз учун замонавий рақамли телевидениенинг юқори сифати ва барқарор тасвирларини кўриш имконияти яратилаётганлиги бу борадаги яна бир муҳим қадам десак, асло муболаға бўлмайди. 	НАВОИЙДА  РАҚАМЛИ  ТЕЛЕВИДЕНИЕ  ОФИСИ
Оламшумул ўзгаришлар, замонавий технологиялар нафақат пойтахтда, балки мамлакатимизнинг барча ҳудудларига кириб келаётгани қувонарли албатта. “UZDIGITAL TV” масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд шаҳарларида сотув ва абонентларга хизмат кўрсатиш офислари ўз фаолиятини кўрсатмоқда. Яқинда Навоий шаҳрида Ўзбекистонда етакчи рақамли телевидение провайдери ҳисобланган мазкур компаниянинг яна бир офиси иш бошлади.
“UZDIGITAL TV” Навоийдаги офисининг тантанали очилиш маросимида “UZDIGITAL TV” масъулияти чекланган жамиятининг малакали мутахассислари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Навоий ҳудудий бошқармаси тизимидаги барча корхона ва ташкилотлар, ҳокимлик масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди. Тадбирни ҳудудий бошқарма бошлиғи Фозилжон Тешаев очиб, навоийликларни тараққиётнинг яна бир хайрли қадами билан табриклади.
-Энди навоийликлар DVB-T 2 тюнери ва телекарталарни сотиб олиш орқали 49 та телеканални шундан 18 та миллий ва 31 та хорижий телеканални кўриш имконига эга бўладилар-, дейди суҳбатдошимиз . “UZDIGITAL TV” нинг Навоий филиали раҳбари Бекзод Исмаилов.- Бу айниқса кабель телевидениеси етиб бормаган қишлоқ ҳудудлари учун яхши имконият. Келгусида Қизилқум кенгликларида жойлашган чўл ҳудуди аҳолиси учун ҳам филиал очиш кўзда тутилган.
Сифатига кафолат тайин бўлган рақамли телевидение мухлислари кундан-кунга ортмоқда. Мижозларга самимий ва малакали хизмат кўрсатаётган оператор Руслан Жумаевнинг таъкидлашича, тўловларда чегирмалар ҳам мавжуд. Яъни абонентлар ойлик тўловларни 3 ойга олдиндан тўлаб кўйган тақдирда 10 фоиз, 6 ой олдин тўлов учун 15 фоиз ва бир йиллик олдиндан тўлов учун 20 фоиз чегирмалар белгиланган. Бундан ташқари, мижозлар 24 соат бепул маслаҳат олишлари мумкин. Компания хизматлари учун тўловлар банклардан ташқари, пайнет, узкарт, клик ва бошқа бир қатор замонавий тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши мумкинлиги ҳам аҳоли учун қулайликлар яратилганлигидан далолат беради.

Маруса ҲОСИЛОВА.
расм манбаси: газета.уз