ҚУТЛОВ!ҚУТЛОВ!
"Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони билан тақдирланганлар орасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси раҳбари, "Жонли табиат" биоэкологик маркази жамоат бирлашмаси раиси Эшмамат Тоғаевнинг ҳам борлиги барчамизни қувонтирди. Тажрибали эколог олимга мукофот муборак бўлсин!
НАВОИЙДА ЖУРНАЛИСТ АЁЛЛАР КЕНГАШИ ТУЗИЛДИНАВОИЙДА ЖУРНАЛИСТ  АЁЛЛАР  КЕНГАШИ  ТУЗИЛДИ
Журналист –давр куйчиси. Замон билан ҳамнафас қалб эгаси. Мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотларни ёритишда, халққа етказишда журналист аёлларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида эътироф этиш лозим.
Навоий шаҳридаги «Матбуот уйи»да Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлимининг бўлим қошида Журналист аёллар кенгашини тузишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳар, вилоят ҳамда республика оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган фаол журналистлар иштирок этди.
Навоийдаги Журналист аёллар кенгашига тажрибали журналист, “Знамя дружбы» ҳамда “Правда Востока” газеталарининг мухбири лавозимида ишлаётган Дилфуза Ғуломова раис этиб сайланди.
Йиғилишда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими раиси Ёрқул Умаров бугунги шиддатли замоннинг ҳар бир лаҳзасини қаламга олиш ва ёритиш вазифаси журналистлар зиммасига янада катта масъулият юклашини алоҳида таъкидлади.
Янги партия-янги қадам
БАРҚАРОР ЭКОЛОГИК СИЁСАТ ЎРНАТИЛАДИЎЗБЕКИСТОНДА  БАРҚАРОР ЭКОЛОГИК  СИЁСАТ ЎРНАТИЛАДИ

Эшмамат ТОҒАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партиясини тузиш бўйича ташкилий қўмита аъзоси

“... Ўзбекистон Экологик ҳаракати ўтган даврда чинакам сиёсий кучга айланди. Аммо Экоҳаракат вакиллари учун махсус ўрин ажратишдан воз кечиш вақти келди, деб ўйлайман. Бу ўзгариш сиёсий майдонда соғлом рақобатни кучайтиради ва Экологик ҳаракатнинг алоҳида сиёсий куч сифатида мустаҳкамланишига хизмат қилади”. Ш.Мирзиёев
Экологик муаммолар давлат танламайди , чегара билмайди. Шу боисдан ҳам экологик хавфсизликни таъминлаш ҳар бир мамлакат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири бўлиши шарт.
Ўтмишда атроф -муҳит ҳолатига эътиборсиз муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш ва экологик талабларни менсимаслик, Орол денгизининг қуриши, чўлланиш, ер ва сув ресурсларининг таназзули, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, кўп миқдордаги саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши каби бир қатор глобал ва минтақавий экологик муаммоларни пайдо бўлишига олиб келди. Ва табиатга шафқатсиз муносабатда бўлишнинг фожиали оқибатлари ҳануз давом этмоқда.
Мустақил ривожланиш йилларида, аниқроғи, 2008 йилда мамлакатимизда мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон экологик ҳаракати ташкил этилганлиги барчага маълум. Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 15 та депутатлик ўрнига квота ажратилиб, атроф- муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш борасидаги масалалар Парламент депутатлари назоратида бўлди. Бироқ шиддатли даврнинг талаби бу борадаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришни тақозо этаётганлигини ҳам тан олиш керак.
Президентимиз Ш.Мирзиёев 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “... Ўзбекистон Экологик ҳаракати ўтган даврда чинакам сиёсий кучга айланди. Аммо Экоҳаракат вакиллари учун махсус ўрин ажратишдан воз кечиш вақти келди, деб ўйлайман. Бу ўзгариш сиёсий майдонда соғлом рақобатни кучайтиради ва Экологик ҳаракатнинг алоҳида сиёсий куч сифатида мустаҳкамланишига хизмат қилади”, дея алоҳида таъкидлагани бежиз эмас.
Юртбошимизнинг бу таъкидлари мамлакатда давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлидаги кейинги қадам сифатида Ўзбекистон экологик ҳаракати фаолиятида тўпланган тажрибалар асосида янги сиёсий партияни ташкил этиш заруратини вужудга келтирди.
Ўзбекистон экологик сиёсий партиясини тузиш бўйича ташаббускорлар мажлиси 2018 йилнинг 14 ноябрида Тошкент шаҳрида ўтказилиб, Экологик сиёсий партиясининг таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, аъзолар таркибини шакллантириш ҳамда таъсис съездини чақириш вазифаларини амалга оширувчи ташкилий қўмитани тузиш, шунингдек, ташкилий қўмитанинг таркиби, раҳбари, жойлашган манзили ва таъсис сеъздини чақириш муддати масалалари муҳокама қилинди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, хорижий давлатлар амалиётида экология соҳасидаги сиёсий партиялар жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, дунёдаги 100га яқин давлатларда экологик партиялар фаолият олиб боради. Бугунги кунда кўплаб экологик партиялар мамлакатлар сиёсий майдонининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида вакиллик органларига ўринлар эгаллаш вазифаларини қўйиб, ўрин олгач, парламентда ўз олдидаги муштарак мақсадларни давлат сиёсати даражасида илгари сурадилар.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Экологик партияни тузиш ҳаракатлари якдиллик билан қўллаб-қувватланмоқда. Яқинда Навоий шаҳридаги “Ёшлар” марказида Ўзбекистон экологик партияси таъсис съездига Навоий вилоятидан делегатлар сайлаш бўйича конференция бўлиб ўтди.
Анжуманда экологик сиёсий партия тузиш бўйича ташаббускорлар, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва экспертлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ёшлар иштирок этди.
Конференцияда Ўзбекистон экологик партиясини тузиш бўйича кўрсатилган ташаббус ва янги партияни тузиш бўйича ташкилий қўмита томонидан олиб борилаётган ишлар, тузилаётган партиянинг Устави ва Дастури лойиҳаси, партиянинг таъсис съездига вилоятдан делегатлар сайлаш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.
Йиғилишда таъкидланганидек, ўтмишда атроф муҳит ҳолатига эътиборсиз муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш ва экологик талабларни менсимаслик, Орол денгизи қуриши, чўлланиш, ер ва сув ресурсларининг таназзули, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, кўп миқдордаги саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши каби бир қатор глобал ва минтақавий экологик муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Тадбирда Ўзбекистонда экологик хавфсизликни таъминлаш, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш,Она сайёрамиз мусаффолигини, биохилма-хилликни асраб қолиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланишга эришиш, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонун билан мустаҳкамланган давлат экологик назорати, идоравий экологик назорати, ишлаб чиқариш экологик назорати ва жамоатчилик экологик назоратини амалдаги ижросини таъминлаш, фуқароларнинг экологик маданиятини юксалтириш каби қатор масъулиятли вазифалар Ўзбекистон Экологик партияси зиммасида эканлиги алоҳида таъкидланди.
Конференцияда Ўзбекистон экологик партияси таъсис съездига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида етарли тажрибага ва салоҳиятга эга номзодлар орасидан 13 нафар делегатлар ошкоралик принциплари асосида сайланди.
Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Биз, навоийлик экологлар ушбу экологик қадамни тарихий воқеа, деб ҳисоблаймиз ва барчани ташкил этилаётган, янги - Ўзбекистон экологик партиясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақирамиз.
ХИТОЙДА ДАРАХТЛАР ИНСОНДЕК АЗИЗ
Ёки ГУЛ КЎКАРГАН ТОШЛАРНИ КЎРДИК...

Хитой нафақат қадимий цивилизация бешиги, балки бетакрор табиат, ноёб дарахтлар, турфа гуллар макони ҳам. Ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистларнинг ижодий сафаримиз пойтахт Пекин шаҳридан бошланди. Осмонўпар бинолари кишини ҳайратга соладиган бу шаҳарда 20 миллион аҳоли истиқомат қилади. Пойтахтдаги юксак маданиятнинг қиёси ҳамма давлатда ҳам топилмаслиги аниқ. Йўлларни тўлдириб, машиналар сувдай оқади. Хитой Халқ Республикасига ижодий сафаримиз давомида қайси провинцияга, қайси шаҳарга, қайси районга бормайлик, йўл бўйи яшил олам ва гуллар кўзларимизни қувонтирди. Дарахтларга муносабатни кўриб, биздаги кейинги йилларда дарахтларга кўрсатилаётган “ марҳамат”дан кўнглимиз бироз чўкди.
Гарчи, статистик маълумотларга қараганда, 1 гектар аралаш дарахтлардан иборат майдон бир йилда 3 тонна кислород ишлаб чиқариб, 54 тонна чанг ва 5 тонна СО2 ни ютиши аниқ бўлишига қарамасдан юртимизда дарахтларни кўп қаватли уйлар қуриш, савдо ва бизнес иншоотларини барпо этиш учун ноқонуний кесиш ҳолатларига барҳам берилмаётганлиги бугун ҳеч кимга сир эмас. Ҳар биримизнинг кўз ўнгимизда минглаб, миллионлаб тирик дарахтлар кесилиб, барбод бўлгани ёлғон эмас, рост.
Хитойликлар эса биздан фарқли ўлароқ, дарахтларни кўз қорачиғидек асрашни муқаддас бурч деб билишади. Ҳар бир дарахт, ҳар бир гиёҳни асраб-авайлаш бўйича ўзига хос тажриба мактаби яратилганлигини кўриб, дарахтларнинг қалбига қулоқ солишни хитойликлардан ўрганиш керак, деган хулосага келдик. Дарахтларни шамоллардан, тўфонлардан асраш учун катта- кичиклигидан қатъий назар ҳар битта дарахт учун махсус ҳимоя чўп тиргаклари қилинганлиги муболаға эмас, кўзимиз билан кўрган ҳақиқат. Агар миллионта дарахт бор бўлса, барчасида ана шундай ҳимоя тиргаклари ясалганлигини кўриб, рости кўзларимизга ишонмадик. Худди боласини бўронлардан асрагандек, дарахтларни табиат инжиқликларидан асраётган хитойликларнинг энг катта ютуғи - меҳнаткашлиги бўлса, яна бир ютуғи- табиатга меҳрли муносабатини алоҳида эътироф этиш зарур.
Мамлакат пойтахти Пекин шаҳридан токи, Фуцзянь провинцияси, Фучжоу, Сямэнь шаҳарларигача йўллар бошдан оёғигача гулларга бурканган. Дарахтларнинг шаклига қараб, санъат асарини кўргандек завқ оласиз. Бетон кўприклардан пастга осилиб турган анвойи гулларни кўриб, табиат гўзаллигига тан бермай иложингиз йўқ. Ҳатто тошларда ҳам гул кўкарганидан ажиб баҳра оласиз.
Бир сўз билан таърифлаганда, табиатга муносабат инсонга муносабат билан тенг. Кўчалар, маъмурий идоралар ҳудуди гулларга ўралган. Гулсиз кўчанинг ўзи йўқ . Шунинг учун ҳам Хитойни боғлар ва гуллар мамлакати дейишади. Бу мамлакатда ўзимизнинг жийдага ўхшаб дарахт бўлиб кетган гули ҳам энг ифорли гуллардан ширин османдус, кўзларга завқ бағишлайдиган Тан сулоласи даврида V111 –X асрда пайдо бўлган бонсай табиатдан гул тувакка олинган. У императорнинг топшириғига биноан барча шаҳар ва районлар, қишлоқларни кўркам санъат даражасидаги гулларга буркаш ғоясига асосан яратилган санъат асари дейишга арзийди. Нилуфаргулларнинг нафақат ложувард кўлларда, балки меҳмонхоналар, деярли барча корхона ва идоралар ҳудудида гўзал товланиб туриши бу гулларга меҳр бошқача эканлигидан далолат бериб турибди. Хитойнинг гул боғлари ўз гўзаллиги билан ҳар қандай кишини мафтун қилади. Хитой гулларининг нафислигини битта мақолага сиғдириш қийин албатта. Шунинг учун бугун фақат энг кўп учрайдиган таниқли ва севимли гуллар билан танишамиз.
МЭЙХУАХИТОЙДА  ДАРАХТЛАР  ИНСОНДЕК  АЗИЗ  Ёки ГУЛ  КЎКАРГАН  ТОШЛАРНИ  КЎРДИК...
Мэйхуа – ёввойи олхўри гули. Бу гул Хитойдаги энг ҳурматли гуллардан бири ҳисобланади. Мэйхуа- миллий гуллардан бири. У қишнинг охирида ҳали борлиқ қор қўйнида ухлаб ётганда гуллай бошлайди. Унинг беш япроғи Хитойнинг бешта халқини—хитой, манжур, монгол, мусульмон ва тибет халқи рамзидир.
Бу гул қишда гуллай бошлайди. Барг чиқаришдан олдин гулга киради. Хитойнинг деярли барча ҳудудида уни учратиш мумкин. Бу гул 3 минг йилдан ортиқ вақт мобайнида маълум ва машҳурдир. Унинг 230 дан ортиқ тури мавжуд.
МАГНОЛИЯХИТОЙДА  ДАРАХТЛАР  ИНСОНДЕК  АЗИЗ  Ёки ГУЛ  КЎКАРГАН  ТОШЛАРНИ  КЎРДИК...
Магнолия –ҳар қандай боғнинг безаги бўладиган, ниҳоятда нозик ва гўзал баҳор гулларидан. У бетакрор гўзаллиги ва ёқимли ҳиди билан кишини мафтун этади. Марказий Хитойда ўсади. . Катта-катта оппоқ, пушти рангли ва қаймоқ рангдаги гулдасталар очилиб ётган дарахтлар ҳақиқий мўъжизанинг ўзи дейсиз.
ПИОНХИТОЙДА  ДАРАХТЛАР  ИНСОНДЕК  АЗИЗ  Ёки ГУЛ  КЎКАРГАН  ТОШЛАРНИ  КЎРДИК...
Хитойда Пиондан алоҳида меҳр ва ҳурмат билан фойдаланишади. Бу мамлакатда пионнинг 300 дан ортиқ тури мавжуд. Бу гулнинг Хитойда етиштирилаётганлигига 1500 йилдан ошди. Узоқ йиллар мобайнида ёввойи ўсимлик ҳисобланган бу гул, хитойлик боғбонларнинг машаққатли меҳнати туфайли гўзал боғ гулларига айланди. Хитой пионлари энг ёрқин рангларга эга. Оқ, сариқ, пушти ранг, қизил, сиёҳ рангли пионлар хиёбонларнинг кўркига кўрк қўшмоқда. Энг чиройли пионлар коллекциясини Лоян шаҳрида учратиш мумкин.. Бу шаҳарга Хитойнинг турли бурчакларидан одамлар пионларнинг бетакрор гулларидан завқланиб баҳра олиш учун келишади.
ОРХИДЕЯХИТОЙДА  ДАРАХТЛАР  ИНСОНДЕК  АЗИЗ  Ёки ГУЛ  КЎКАРГАН  ТОШЛАРНИ  КЎРДИК...
Орхидея – ҳамиша ям-яшил ва мафтункор гуллайдиган ўсимлик . Хитойда бу гулнинг 300 дан ортиқ тури ўсади. Гулларининг япроғи ажиб шаклларга эга. Бир мэйхуа гулига, яна бири нилуфар гулга, бошқаси эса нарциссга ўхшаб кетади. .Ранглари турфа хил- оқ, сариқ, сирен рангли, яшил. Орхидея гуллари жуда ширин ва нозик ҳид таратади. Хитойликлар орхидеяга хризантема, мейхуа ва бамбук билан бирга тўрт олий навли ўсимлик сифатида қарайди.
НИЛУФАРГУЛХИТОЙДА  ДАРАХТЛАР  ИНСОНДЕК  АЗИЗ  Ёки ГУЛ  КЎКАРГАН  ТОШЛАРНИ  КЎРДИК...
Нилуфар гул Хитойда 7 минг йилдан зиёд йиллар мобайнида ўстирилади. Унинг гуллари оддий ҳамда патли, оқ, қизил, яшил ва сирен рангли бўлади. Нилуфаргулнинг 90 хили мавжуд бўлиб, унинг ярмидан кўп тури Хитойда ўсади. Хитойликлар бу гулни озодалик, оқиллик ва. унумдорлик рамзи деб ҳисоблайди
САРИҚ АТИРГУЛХИТОЙДА  ДАРАХТЛАР  ИНСОНДЕК  АЗИЗ  Ёки ГУЛ  КЎКАРГАН  ТОШЛАРНИ  КЎРДИК...
Сариқ атиргул дунёдаги энг гўзал гуллардан бири. Уни бежизга гулларнинг шоҳи деб таърифлашмайди. Бу гулнинг ватани ҳам Хитой. Жаҳонда унинг 20 мингдан ортиқ тури мавжуд.
Маруса ҲОСИЛОВА,
журналист
ЯНГИ ПАРТИЯ - ЯНГИ ҚАДАМ! ЯНГИ  ПАРТИЯ  - ЯНГИ  ҚАДАМ
Навоий шаҳридаги “Ёшлар” марказида Ўзбекистон экологик партияси таъсис съездига Навоий вилоятидан делегатлар сайлаш бўйича конференция бўлиб ўтди.
Анжуманда экологик сиёсий партия тузиш бўйича ташаббускорлар, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва экспертлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ёшлар иштирок этди.
Конференцияда Ўзбекистон экологик партиясини тузиш бўйича кўрсатилган ташаббус ва янги партияни тузиш бўйича ташкилий қўмита томонидан олиб борилаётган ишлар, тузилаётган партиянинг Устави ва Дастури лойиҳаси, партиянинг таъсис съездига вилоятдан делегатлар сайлаш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.
Йиғилишда таъкидланганидек, ўтмишда атроф муҳит ҳолатига эътиборсиз муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш ва экологик талабларни менсимаслик, Орол денгизи қуриши, чўлланиш, ер ва сув ресурсларининг таназзули, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, кўп миқдордаги саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши каби бир қатор глобал ва минтақавий экологик муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Тадбирда бўлғуси экологик партия олдида инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи экологик муаммоларни бартараф этиш, Она сайёрамиз мусаффолигини сақлаш, фуқароларнинг экологик маданиятини юксалтириш каби қатор масъулиятли вазифалар турганлиги алоҳида қайд этилди.
Конференцияда Ўзбекистон экологик партияси таъсис съездига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида етарли тажрибага ва салоҳиятга эга номзодлар орасидан 13 нафар делегатлар ошкоралик принциплари асосида сайланди.
Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.