ҚУТЛОВ!ҚУТЛОВ!
"Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони билан тақдирланганлар орасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси раҳбари, "Жонли табиат" биоэкологик маркази жамоат бирлашмаси раиси Эшмамат Тоғаевнинг ҳам борлиги барчамизни қувонтирди. Тажрибали эколог олимга мукофот муборак бўлсин!
НАВОИЙДА ЖУРНАЛИСТ АЁЛЛАР КЕНГАШИ ТУЗИЛДИНАВОИЙДА ЖУРНАЛИСТ  АЁЛЛАР  КЕНГАШИ  ТУЗИЛДИ
Журналист –давр куйчиси. Замон билан ҳамнафас қалб эгаси. Мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотларни ёритишда, халққа етказишда журналист аёлларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида эътироф этиш лозим.
Навоий шаҳридаги «Матбуот уйи»да Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлимининг бўлим қошида Журналист аёллар кенгашини тузишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳар, вилоят ҳамда республика оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган фаол журналистлар иштирок этди.
Навоийдаги Журналист аёллар кенгашига тажрибали журналист, “Знамя дружбы» ҳамда “Правда Востока” газеталарининг мухбири лавозимида ишлаётган Дилфуза Ғуломова раис этиб сайланди.
Йиғилишда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими раиси Ёрқул Умаров бугунги шиддатли замоннинг ҳар бир лаҳзасини қаламга олиш ва ёритиш вазифаси журналистлар зиммасига янада катта масъулият юклашини алоҳида таъкидлади.
Янги партия-янги қадам
БАРҚАРОР ЭКОЛОГИК СИЁСАТ ЎРНАТИЛАДИЎЗБЕКИСТОНДА  БАРҚАРОР ЭКОЛОГИК  СИЁСАТ ЎРНАТИЛАДИ

Эшмамат ТОҒАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партиясини тузиш бўйича ташкилий қўмита аъзоси

“... Ўзбекистон Экологик ҳаракати ўтган даврда чинакам сиёсий кучга айланди. Аммо Экоҳаракат вакиллари учун махсус ўрин ажратишдан воз кечиш вақти келди, деб ўйлайман. Бу ўзгариш сиёсий майдонда соғлом рақобатни кучайтиради ва Экологик ҳаракатнинг алоҳида сиёсий куч сифатида мустаҳкамланишига хизмат қилади”. Ш.Мирзиёев
Экологик муаммолар давлат танламайди , чегара билмайди. Шу боисдан ҳам экологик хавфсизликни таъминлаш ҳар бир мамлакат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири бўлиши шарт.
Ўтмишда атроф -муҳит ҳолатига эътиборсиз муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш ва экологик талабларни менсимаслик, Орол денгизининг қуриши, чўлланиш, ер ва сув ресурсларининг таназзули, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, кўп миқдордаги саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши каби бир қатор глобал ва минтақавий экологик муаммоларни пайдо бўлишига олиб келди. Ва табиатга шафқатсиз муносабатда бўлишнинг фожиали оқибатлари ҳануз давом этмоқда.
Мустақил ривожланиш йилларида, аниқроғи, 2008 йилда мамлакатимизда мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон экологик ҳаракати ташкил этилганлиги барчага маълум. Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 15 та депутатлик ўрнига квота ажратилиб, атроф- муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш борасидаги масалалар Парламент депутатлари назоратида бўлди. Бироқ шиддатли даврнинг талаби бу борадаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришни тақозо этаётганлигини ҳам тан олиш керак.
Президентимиз Ш.Мирзиёев 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “... Ўзбекистон Экологик ҳаракати ўтган даврда чинакам сиёсий кучга айланди. Аммо Экоҳаракат вакиллари учун махсус ўрин ажратишдан воз кечиш вақти келди, деб ўйлайман. Бу ўзгариш сиёсий майдонда соғлом рақобатни кучайтиради ва Экологик ҳаракатнинг алоҳида сиёсий куч сифатида мустаҳкамланишига хизмат қилади”, дея алоҳида таъкидлагани бежиз эмас.
Юртбошимизнинг бу таъкидлари мамлакатда давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлидаги кейинги қадам сифатида Ўзбекистон экологик ҳаракати фаолиятида тўпланган тажрибалар асосида янги сиёсий партияни ташкил этиш заруратини вужудга келтирди.
Ўзбекистон экологик сиёсий партиясини тузиш бўйича ташаббускорлар мажлиси 2018 йилнинг 14 ноябрида Тошкент шаҳрида ўтказилиб, Экологик сиёсий партиясининг таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, аъзолар таркибини шакллантириш ҳамда таъсис съездини чақириш вазифаларини амалга оширувчи ташкилий қўмитани тузиш, шунингдек, ташкилий қўмитанинг таркиби, раҳбари, жойлашган манзили ва таъсис сеъздини чақириш муддати масалалари муҳокама қилинди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, хорижий давлатлар амалиётида экология соҳасидаги сиёсий партиялар жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, дунёдаги 100га яқин давлатларда экологик партиялар фаолият олиб боради. Бугунги кунда кўплаб экологик партиялар мамлакатлар сиёсий майдонининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида вакиллик органларига ўринлар эгаллаш вазифаларини қўйиб, ўрин олгач, парламентда ўз олдидаги муштарак мақсадларни давлат сиёсати даражасида илгари сурадилар.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Экологик партияни тузиш ҳаракатлари якдиллик билан қўллаб-қувватланмоқда. Яқинда Навоий шаҳридаги “Ёшлар” марказида Ўзбекистон экологик партияси таъсис съездига Навоий вилоятидан делегатлар сайлаш бўйича конференция бўлиб ўтди.
Анжуманда экологик сиёсий партия тузиш бўйича ташаббускорлар, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва экспертлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ёшлар иштирок этди.
Конференцияда Ўзбекистон экологик партиясини тузиш бўйича кўрсатилган ташаббус ва янги партияни тузиш бўйича ташкилий қўмита томонидан олиб борилаётган ишлар, тузилаётган партиянинг Устави ва Дастури лойиҳаси, партиянинг таъсис съездига вилоятдан делегатлар сайлаш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.
Йиғилишда таъкидланганидек, ўтмишда атроф муҳит ҳолатига эътиборсиз муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш ва экологик талабларни менсимаслик, Орол денгизи қуриши, чўлланиш, ер ва сув ресурсларининг таназзули, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, кўп миқдордаги саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши каби бир қатор глобал ва минтақавий экологик муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Тадбирда Ўзбекистонда экологик хавфсизликни таъминлаш, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш,Она сайёрамиз мусаффолигини, биохилма-хилликни асраб қолиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланишга эришиш, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонун билан мустаҳкамланган давлат экологик назорати, идоравий экологик назорати, ишлаб чиқариш экологик назорати ва жамоатчилик экологик назоратини амалдаги ижросини таъминлаш, фуқароларнинг экологик маданиятини юксалтириш каби қатор масъулиятли вазифалар Ўзбекистон Экологик партияси зиммасида эканлиги алоҳида таъкидланди.
Конференцияда Ўзбекистон экологик партияси таъсис съездига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида етарли тажрибага ва салоҳиятга эга номзодлар орасидан 13 нафар делегатлар ошкоралик принциплари асосида сайланди.
Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Биз, навоийлик экологлар ушбу экологик қадамни тарихий воқеа, деб ҳисоблаймиз ва барчани ташкил этилаётган, янги - Ўзбекистон экологик партиясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақирамиз.