ТИРИКЛИК МАНБАИ –СУВНИ АСРАНГ!ТИРИКЛИК  МАНБАИ –СУВНИ  АСРАНГ!
Навоий вилоят ҳудудидаги ичимлик сувидан фойдаланувчи аҳоли ва
хўжалик юритувчи субъектларга
МУРОЖААТНОМА.
Ҳурматли ҳамюртлар!
Азиз нуронийлар, маҳалла фаоллари, таълим муассасалари, корхона ташкилотлар раҳбарлари,
кенг жамоатчилик вакиллари!

Жаҳон оммавий ахборот воситаларининг эътироф этишича дунё аҳолисининг 2 миллиарддан зиёд қисми ичимлик сувига доимий мухтожликда кун кечириши аниқланган.
XXI юз йиллик ичида сайёра аҳолиси бор- йўғи 3 бараварга ошганда, ичимлик суви истеъмоли 7 баробарга ошганлиги ва бунинг баробарида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, ер юзи аҳолисининг 47 фоизи сув танқислигини ҳис қилиб яшаётганлиги кўрсатилган.
Вилоятимизда ҳам иқтисодиёт тармоқларининг жадал ривожланиши, аҳоли сонининг ошиб бориши билан бир қаторда сувга бўлган талаб ҳам кундан -кунга ўсиб бормоқда.
Навоий вилоятининг сув таъминоти манбалари Зарафшон ва Амударё дарёларининг сирт сувлари хамда Самарқанд вилояти ер ости сувларидан иборат. Навоий шаҳри, Кармана, Қизилтепа, Хатирчи, Конимех, Навбаҳор туманлари Дамҳўжа минтақалараро сув қувурлари тармоғига уланган. Зарафшон шаҳри, Учқудуқ туман маркази, Томди ва Учқудуқ туманларидаги “Мурунтов”, “Шалкар” каби шаҳар типидаги посёлкаларни Амударё сув йўналишлари қамраб олади. Нурота, Ғазғон, Лангар ва Томдибулоқнинг манбаини тоза ер ости сувлари ташкил этади.

ҲУРМАТЛИ ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ, ИЧИМЛИК СУВИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР!
“Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-495-сонли Қонун қабул қилиниб, 2018 йил 10 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.
Қонун билан Давсувинспекцияга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қуйида келтирилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлилиги белгилаб берилди:
1.72-модда (Сув заҳираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) учинчи ва тўртинчи қисмлари. Ичимлик эҳтиёжлари учун сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузиш, -фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса- беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2.74-модда. (Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш)
Табиий сув оқимлари (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар), сув ҳавзалари (кўллар, денгизлар) ва бошқа табиий сув объектларидан сув олиш лимитларини бузиш, -фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сунъий сув оқимлари (очиқ ва ёпиқ каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари), сув ҳавзалари (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) ҳамда бошқа сунъий сув объектларидан белгиланган ичимлик суви олиш лимитларини бузиш,-фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ер ости сувли қатламларидан ичимлик сув олиш лимитларини бузиш, -фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
3.75-модда. (Сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш)
Сув объектларидан олинадиган ичимлик сув миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш—мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
4.76-модда. (Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш)
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектлари ва қурилмаларини шикастлантириш, —энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш —мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
5.163-модда. (Водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш)
Водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ва ичимлик суви таъминоти водопроводидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
6.1631-модда. (Канализация тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш)
уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш—фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
7.1632-модда. (Сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузиш)
Сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузиш —мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур қонунга мувофиқ 2019 йилнинг 12 январь кунидан эътиборан Давсувинспекция ходимлари ҳуқуқбузарларни жаримага тортиш ҳуқуқига эга бўлди.

ҲУРМАТЛИ ҲАМЮРТЛАР!

Бу мурожаатнома аҳоли билан юзма-юз ва очиқ мулоқотлар, аҳоли хонадонларига ташрифлар ва бошқа тадбирлар орқали ўрганишларда аҳолига тушунтириб келинмоқда.
Ишонамизки, унда келтирилган ҳар бир ҳолат бўйича ҳар бир субъект, вилоятимизда яшовчи ҳар бир оила, маҳалла, туман ва шаҳар миқиёсида жиддий муҳокамалар ўтказилади.
Шунингдек, айни жараёндаги бурч ва масъулият туйғусини кучайтириш учун барча-барча ўзаро ҳамҳижатликда ҳаракат қилади.
Бу эса, ўз навбатида, эл-юртимиз фаровонлиги ва халқимизни тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражасини яхшилаш, келажак авлодларимизга тоза ва сифатли ичимлик суви етиб боришида ҳамда ичимлик сув етказиб бериш хизматларини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси Навоий вилоят ҳудудий инспекцияси.
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКОЛОГИК СИЁСИЙ ПАРТИЯ
ТУЗИШ ЗАРУРАТИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКОЛОГИК СИЁСИЙ ПАРТИЯ                ТУЗИШ ЗАРУРАТИ

2019 йил 8 январда Тошкент шаҳрида, Ўзбекистоннинг сиёсий ҳаётида, тарихий анжуман, яъни Ўзбекистон экологик партиясини тузиш бўйича таъ-сис съезди бўлиб ўтди.
Таъсис съездида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тош-кент шаҳридан сайланган 250 га яқин делегатлар, хусусан Навоий вилояти-дан 13 нафар делегат қатнашишди, улар съездда бир қатор масалаларни кў-риб чиқишди.
Жумладан, Ўзбекистон экологик партиясининг Устав ва Дастур лойи-ҳалари муҳокама қилинди ва маъқулланди ҳамда Ўзбекистон экологик партиясининг 70 нафардан иборат Марказий кенгаши аъзолари сайландилар.ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКОЛОГИК СИЁСИЙ ПАРТИЯ                ТУЗИШ ЗАРУРАТИ
Съезддан кейин Ўзбекистон экологик партиясининг Пленуми ўтказил-ди, унда янги сиёсий партиянинг рамзлари (эмблема, байроқ) лойиҳалари бўйича фикр мулоҳазалар эшитилди ва тасдиқланди.
Партия тузиш бўйича биринчи босқич материалларини (33 мингдан ортиқ йиғилган имзолар, Устав, Дастур, рамзлар) жамлаш ва Ўзбекистон Рес-публикаси Адлия вазирлигига давлат рўйҳатидан ўтказиш учун топшириш вазифаси, съезд томонидан сайланган ваколот гуруҳига топширилди.
Бугун мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида - ижтимоий-сиёсий, социал ва иқтисодиёт шунингдек, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳ-камлаш, тинчликсевар ташқи сиёсатни олиб бориш ва халқаро ҳамжамиятга янада интеграциялашув жараёнларини кенгайтириш йўлидан бормоқда.
Инсон манфаатлари ва унинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ва жамият қурилиши соҳасида, суд-хуқуқ тизимида, иқтисодиётни либераллаштириш, соғлиқни сақлаш, таълим ва кадрлар тайёрлаш, маданият, ташқи сиёсат, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизими ва бошқа соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ўтмишда атроф муҳит ҳолатига эътиборсиз муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш ва экологик талабларни менсимаслик Орол денгизи қуриши, чўлланиш, ер ва сув ресурсларининг таназзули, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, биоло-гик хилма-хилликнинг қисқариши, кўп миқдордаги саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши каби бир қатор глобал ва минтақавий экологик муаммоларни пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу муаммолар иқлим ўзгариши содир бўлаётган шароитларда янада яққолроқ ва кучлироқ намоён бўлмоқда, шунингдек, ҳозирги кунда Ўзбекистон учун ҳам атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва уни соғломлаштириш масалаларини янада долзарб қилиб қўймоқда.
Мустақил ривожланиш йилларида мамлакатимизда экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида муайян тажриба орттирилди. Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида илғор халқаро талабларга жавоб берадиган фундаментал норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди. Мазкур соҳада 30 га яқин қонунлар қабул қилинди ва 300 га яқин норматив ҳужжатлар тасдиқланди.
Бироқ, соҳадаги вазифаларнинг кўлами мамлакат миқёсида ва алоҳида минтақаларда экологик ҳолатни соғломлаштириш муаммоларини яхлит холда ҳал этишда давлат органлари, шунингдек. жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ва фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни талаб этди.
Мамлакатда ушбу вазифаларни ҳал этишга кўмаклашиш учун илк қадам сифатида жамоат бирлашмаларининг ташаббуси асосида ташкил этилган эди. Миллий қонунчилик билан Ўзбекистон экологик ҳаракатига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 15 та депутатлик ўрнига квота ажратилди. Бу эса ўз навбатида экология ва соғлиқ-ни сақлаш соҳасида қонунларни такомиллаштириш, ҳамда экологик муаммо ва масалаларни амалий ҳал этиш, атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишларида жамоатчилик иштироки фаоллигини ошириш имконини берди. ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКОЛОГИК СИЁСИЙ ПАРТИЯ                ТУЗИШ ЗАРУРАТИ
Ўзбекистон экологик ҳаракати ва бошқа экологик жамоат ташкилотлари фаолиятида муҳим экологик муаммоларни, атроф муҳит ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишда тўпланган тажрибалар асосида янги сиёсий партияни ташкил этиш заруратининг вужудга келиши мазкур йўналишдаги кейинги қадам бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари йиғилишидаги маърузасида Ўзбекистон экологик ҳаракатининг миллий парламент, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим роли, атроф муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигини мустаҳкамлаш бўйича амалий ишлари ва ушбу соҳадаги қонунлар ва қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан парламент назоратини амалга ошириш борасидаги фаолиятини алоҳида қайд этиб ўтган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2008 йилда ташкил этилган Ўзбекистон экологик ҳаракати ўтган даврда экология ва соғлиқни сақлаш соҳасида кенг кўламли вазифаларни ҳал қилишга қодир сиёсий кучга айланганлиги таъкид-лаб ўтилган эди.
Шу билан биргаликда, мамлакатда давлат ва жамият қурилиши соҳа-сида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам тўпланган тажрибалар асосида янги сиёсий партия - Ўзбекистон экологик партиясини ташкил этиш зарурия-тини келтириб чиқарди.


Эшмамат ТОҒАЕВ,
Ўзбекистон экологик партияси Марказий
Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси