Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилояти ташкилоти давлат рўйхатидан ўтди, дея бизга хабар берди партия етакчиси, вилоят Кенгаши депутати Алижон Жалилов. Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилояти ташкилоти давлат рўйхатидан ўтди
Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилояти ташкилоти давлат рўйхатидан ўтди
У бу партиянинг асосий фаолияти мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлашга, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш, давлат ва жамият, мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишдан иборат эканлигини қайд қилди.
ДУРДОНАДУРДОНА
* Агар бирор қизнинг камчилигини билмоқчи бўлсангиз, уни дугоналарига бир мақтаб кўринг…

*Инсон умри гугурт қутисига ўхшайди, унга жиддий қарасанг-кулгили, жиддий қарамасанг-хавфли.

*Бошқалар унинг хатосидан сабоқ олишлари учун кишининг адашиши, албатта, шарт!
* Меҳнатни ўнг қўл қилади, олтин соатни эса чап қўл тақади.
*Овчи кийикнинг кўзига қараса, тепкини босолмайди.
НАВРЎЗ -  ОДАМ  АТО  БИЛАН  МОМО ҲАВО  ИЛК  БОР  УЧРАШГАН  КУН
НАВРЎЗ - ОДАМ АТО БИЛАН МОМО ҲАВО
ИЛК БОР УЧРАШГАН КУН

БАҲОР БИЛАН СУҲБАТ
Самандар ВОҲИДОВ
-Сафар бўлмас беқувончу бехатар,
Недир топиб йўлчи, недир йўқотар.
Тасодиф гоҳ гул тутиб, гоҳ ўқ отар...
Олис сафар йўлларидан, эй баҳор,
Не йўқотиб, нелар топиб қайтдинг сен?

-Ёниқ орзу раҳнамодир сафарда,
Дуч келсам ҳам, бўш келмадим, хатарга.
Қайга борсам-шум изғирин бадарға,
Олис-олис диёрларда орзумдан
Сеҳри янгроқ соз қолдириб қайтдим мен.

-Сенсиз олам- шунчаки ҳиссиз қучоқ,
Табиат ҳам -ўти сўнган муз ўчоқ.
Қалблар гўё мағзи тушган бўш пўчоқ,..
Биз кўрмаган диёрларга , эй баҳор,
Қандай қувонч ҳадя қилиб қайтдинг сен?

- Муздан халос этдим дарё йўлини,
Ечдим нурнинг кишанланган қўлини.
Гулга кўмдим қор босган тоғ дилини,
Қиш ҳукмини бир пул қилиб, изимдан-
Меҳри қайноқ ёз қолдириб қайтдим мен.