БОЛАЛАРНИ ЭМЛАШ - ДОЛЗАБ МАСАЛА. БОЛАЛАРНИ ЭМЛАШ - ДОЛЗАБ МАСАЛА.БОЛАЛАРНИ ЭМЛАШ - ДОЛЗАБ МАСАЛА.
Бугунги кунда республикамизда юқумли касалликлар бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлиги таъминланмоқда. Жумладан, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар, полиомиелит, дифтерия, қоқшол касалликлари қатор йиллар мобайнида қайд этилмади. Бугунги кунда болаларни эмлаш бўйича ЮНИСЕФ томонидан қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, мамлакатимиз Миллий иммунизация дастурини кучайтитириш ва барқарорлигини таъминлашда амалий ҳамда консультатив ёрдам кўрсатиляпти. Хусусан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида янги вакцина харид қилинди. Юртимизнинг барча ҳудудида уни сақлаш ва эмлашни амалга оширувчи мутахассислар салоҳиятини юксалтиришга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. Аммо ҳануз аҳоли ўртасида эмлаш борасида турли хил салбий қарашларнинг мавжудлиги мазкур жараённи ОАВда кенгроқ ёртилиши ва шу орқали оналарнинг хабардорлигини оширишни тақозо этмоқда.БОЛАЛАРНИ ЭМЛАШ - ДОЛЗАБ МАСАЛА.
БОЛАЛАРНИ ЭМЛАШ - ДОЛЗАБ МАСАЛА.
БОЛАЛАРНИ ЭМЛАШ - ДОЛЗАБ МАСАЛА.
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида “Бола соғлиги, хусусан иммунизация масалаларини ОАВда ёритиш” мавзусида ўтказилаётган тренинг мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Навоий шаҳридаги “Камилла” меҳмонхонасида ҳам бўлиб ўтди.
Тренингни Ўзбекистон Республикаси Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери ф.ф.н., доцент Наргис Қосимова олиб борди ва маъруза қилди.Тренингда вилоятдаги ОАВ вакиллари, вилоят ва туман давлат санитария назорат маркази мутахассислари иштирок этдилар.
Ўтказилган тренинг журналист ва блогерларнинг вакцинация ва уни бола соғлигига ижобий таъсири, ОАВда болаларни эмлаш мавзусини ёритишнинг замонавий усуллари, болалар саломатлиги масаласи бўйича ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган материаллардаги стереотипларни аниқлаш ва уларни бузиш, иммунизация бўйича ОАВ материалларидаги сохта хабарларни аниқлаш ва текшириш борасидаги билим ва салоҳиятини оширишга хизмат қилишига шуҳба йўқ.
Тренинг савол-жавоблар ҳамда қизиқарли мунозара тарзида бўлиб ўтди.