Сўранг, жавоб берамиз.Сўранг, жавоб берамиз.
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган
шахслар ҳам пенсия оладиган бўлди дейишди. Шу ростми?
К. Шодиев,
Навоий шаҳри

Ҳа, ҳақиқатан ҳам, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилиниб, Сенат томонидан жорий йилнинг 24 августида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Президентимиз томонидан имзоланди. Шунга биноан манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар ҳам пенсия оладиган бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йилда қабул қилинган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилди:
43-модда ( Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби) қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилди:
"Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берилади.”
Шунингдек, қонун 53-1- модда билан ҳам тўлдирилди.
53-1-моддада “Озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсиялар тўлаш манзил-колонияда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлаш манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман, шаҳар бўлимлари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисоб варақларига ўтказиш орқали амалга оширилади” дейилган.
62-модда эса (Озодликдан маҳрум қилинган давр учун пенсия тўлашни тўхтатиб қўйиш) “бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар мустасно” сўзлари билан тўлдирилди.
Саволга Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Навоий шаҳар бўлими бошлиғининг ўринбосари
Жамшид УСМОНОВ жавоб берди.
НАВОИЙДА СОВУҚЛИК ЗАНЖИРИНАВОИЙДА	СОВУҚЛИК  ЗАНЖИРИ  ИНШООТИ  ИШГА ТУШДИ
ИНШООТИ ИШГА ТУШДИ
Бугун Навоийда вакциналарни сақлашга мўлжалланган совуқлик занжири объектини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу иншоотнинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, вилоят ҳокимлиги, республика ва вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари иштирок этди.НАВОИЙДА	СОВУҚЛИК  ЗАНЖИРИ  ИНШООТИ  ИШГА ТУШДИ
-ЮНИСЕФ лойиҳаси асосида ҳар бир вилоятда фойдаланишга топирилаётган бу каби совуқлик занжири иншоотлари вакциналарни сифатли сақлаш бошқарувини таъминлашга ёрдам беради,- деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари Суфанг Гуо.- Энг муҳими, вакциналар болалар ҳаётини сақлаб қолади, уларнинг соғлом вояга етишларига ёрдам беради ҳамда турли касалликлардан ҳимоя қилади.
-Глобал миқёсдаги маълумотларга кўра, вакциналар ёрдамида 5 ёшгача бўлган деярли 3 миллион болани ўлим хавфидан сақлаб қолиш мумкин. Иммунизация келгуси авлодлар учун аҳоли соғлиғини сақлаш йўлидаги энг муваффақиятли ва иқтисодий жиҳатдан фойдали инвестициялардан ҳисобланади.
-Мазкур иншоотни Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги энг замонавий қурилмалар билан жиҳозлаш учун ЮНИСЕФ томонидан 2,5 миллиард сўм маблағ ажратилди,-деди вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори Лайло Ҳожиева.- Янги вакциналар омбори бир ёшгача бўлган 20,766 болани эмлашга мўлжалланган 31,100 литр ҳижмдаги вакциналарни сақлаш имконини беради. Ичига кириб юриш мумкин бўлган совутгич камералари вакциналар сифатини таъминлаш учун зарур бўлган цельсий бўйича плюс 2-8 даражани доимий равишда таъминлаб туради.
Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ф. Солиев иштирок этди.
Маруса ҲОСИЛОВА
ЗЎРАВОНЛИК ЭНДИ ЎТМАЙДИ...ЗЎРАВОНЛИК   ЭНДИ  ЎТМАЙДИ...
Нурали РАҲМОНОВ,
Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди судьяси

Мамлакатимизда инсон, хусусан хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилмоқда. Жорий йилнинг 17 августида сенаторлар томонидан маъқулланган “ Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий мақсади хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан - хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракатлардан химоя қилишдан иборатдир.
Кундалик ҳаётда ва суд амалиётида бундай нохуш ҳолатлар хотин-қизлар ҳаётида тез-тез учраб турганлигига барчамиз гувоҳмиз.
Масалан, ўз фарзандининг меҳрига зор бўлиб юрган она- Лола Камолова ( исм-шарифлар ўзгартирилган) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар- турмуш ўртоғи Шокир Одилов билан 08.05.2012 йилда Қизилтепа тумани ФҲДЁ бўлими томонидан қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушидан бир нафар 2012 йилда туғилган Алижон исмли фарзанди борлигини, ҳеч қаерда ишламайдиган турмуш ўртоғи оиланинг моддий таъминоти билан умуман қизиқмаганлиги, ҳар куни уйда уруш-жанжал қилиб, уни уйдан чиқиб кетишга мажбур қилганлигини, у 2017 йил июнь ойидан бери ота-онасининг уйида яшаётганлигини баён қилган. Энг ачинарлиси, Ш .Одилов болани ундан тортиб олиб қўйганлигини, ўтган давр мобайнида ўз боласини бирор марта ҳам кўришга қўймаганлигини, фарзандини олиш учун неча маротаба маҳаллага, ҳатто Қизилтепа туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилса ҳам, афсуски фойдаси бўлмаганлигини, суд қарори асосида боласини ўзининг тарбиясига олиб беришни сўраб мурожаат қилган.
Жавобгар эса даъвони тан олмасдан, биринчи суд мажлисида фарзандини даъвогарнинг қарамоғига бермаслигини, хоҳласа уйга бориб, бирга яшашини билдириб, суддан даъвони рад этишни сўраган. Кейинги суд мажлиси ўтказилган кун, вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, узрсиз сабабларга кўра судга келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида илтимоснома ҳам тақдим этмаганлиги боисдан, суд Ўз.Р ФПКнинг 220-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 75-моддасига кўра ота-оналик ҳуқуқи болалар манфаатларига зид тарзда амалга оширилиши мумкин эмас, болалар манфаатларини таъминлаш ота-она ғамхўрлигининг асосини ташкил қилиши лозим, ота-оналик ҳуқуқини амалга оширишда ота-она болаларининг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар етказишга ҳақли эмас. Аслида мазкур моддага кўра барча масалалар болалар манфаатидан келиб чиққан ва уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-она томонидан ўзаро келишув асосида ҳал этилиши лозим. Агар ота-она ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлса, бу низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этилади.
Суд маҳалла ҳамда Васийлик ва хомийлик органи томонидан берилган хулосаларни тинглаб, адолатли қарор қабул қилди. Вояга етмаган Алижон Одилов отаси Шокир Одиловдан онаси Лола Камолованинг тарбиясига олиб берилди. Чунки зўравонлик энди ўтмайди. Қонунларимиз бунга йўл қўймайди.