Ерда сувнинг пайдо бўлишини янги версиясиЕрда сувнинг пайдо бўлишини янги версияси

Амалдаги назарияларга кўра сувни Ерга «қор чизиғи» чегараси туфайли унинг ташқарисидаги музли кометалар ва метеоритлар олиб келган экан.Янги тадқиқотлар натижасига кўра эса ердаги сувни келиб чиқишини бошқа манбаси сифатида юлдузлараро органик моддалар дея таклиф қилинмоқда.
«Ҳозиргача муз ва силикатлардан кўра гарчи органик моддалар қор чизиғи ичида мўл бўлса-да, унга нисбатан жуда камроқ эътибор берилган»,-дейди Хоккайдо Университети сайёрашунос олими Акира Коучи.
Бир гуруҳ олимлар юлдузлараро органик моддалар юқори ҳароратда жуда катта ҳажмдаги сув ва нефтни ишлаб чиқариши мумкинлигини намойиш қилдилар. Тадқиқотлар натижаси шундан далолат берадики, қор чизиғи ичида ташқи томондан кометалар ёки метеоритларнинг иштирокисиз ҳам сув олиш мумкин экан. Тадқиқотчилар кимёвий реагентлардан фойдаланган ҳолда юлдузлараро молекуляр булутларда органик модда аналогини яратдилар.
Кейин улар уни 24 °C ҳароратдан 400 °C гача қиздирдилар. Намуна 100 °C гача ҳароратда бир хил бўлиб турди, аммо 200 °C ҳароратда у икки фазага бўлиниб кетди.Тахминан 350 °C ҳароратда эса сув томчилари пайдо бўлиши аниқ бўлди ва бу сув томчилари ҳарорат ошиб бориши билан катталашди. 400 °C ҳароратда сув томчиларидан ташқарида мазут ҳам юзага кела бошлади.Гуруҳ аъзолари кўп миқдордаги органик модда билан ҳам шунга ўхшаш тажрибаларни ўтказдилар.
Натижада кимёвий таҳлил шуни кўрсатдики, сув маҳсулотининг асосий таркибий қисми тоза сувдан иборат бўлган, нефт бўлса одатдаги ер остидаги беқарор нефтга ўхшаш хусусиятларга эга эди.
«Бизнинг натижаларимиз шуни кўрсатмоқдаки, қор чизиғи ичидаги юлдузлараро органик модда ер юзидаги потенциал сув манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, биз кузатган нефтнинг абиотик шаклланиши қадимги Ер учун илгари уйланганидан кўра яна ҳам кўпроқ нефт манбалари борлигини назарда тутади.
Жорий йилда Япониянинг «Хаябуса-2» космик кемаси етказиб берадиган Рюгу астрероиди намуналаридаги органик моддаларнинг таҳлиллари Ер сувларининг келиб чиқиши ҳақидаги тушунчаларимизни яхшилаши керак».

Манба: Scientific Reports.
Тарбияланувчилар билан самимий суҳбатТарбияланувчилар билан самимий суҳбат
Тарбияланувчилар билан самимий суҳбат
Тарбияланувчилар билан самимий суҳбат
Тарбияланувчилар билан самимий суҳбат
Тарбияланувчилар билан самимий суҳбат
Тарбияланувчилар билан самимий суҳбат
Тарбияланувчилар билан самимий суҳбат
Тарбияланувчилар билан самимий суҳбат
Хабарларингиз бор юртимизда айни кунларда «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» ғояси остида жойларда жуда кўп тадбирлар ўтказилаяти. Бугунги кунда тарғибот гуруҳлари жойларга чиққан ҳолда аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, халқимизга хос азалий қадриятларни аҳоли орасида тарғиб қилиш, бунда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг ёш тоифаси, оилалар таркибини инобатга олиш зарурлиги белгиланган ва шу асосда жойларда иш олиб борилаяпти.
Мана шундай учрашувларда сиёсатчилар, маънавият тарғиботчилари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, таниқли спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда. Навоий шаҳар Кенгаши депутати Амриддин Азимовнинг ташаббуси билан депутатлар Азиз Рустамов ва Шоҳруҳ Шариповлар иштирокида сенатор Д.Адизова етакчилик қилаётган меҳрибонлик уйи юқори синф битирувчи -тарбияланувчилари билан бир пиёла чой устида суҳбат ташкил қилинди.Суҳбат асосан савоб-жавоб тарзида ўтди. Тарбияланувчилар келажакдаги орзулари, унга эришиш учун намунали хулқ ва аъло баҳоларда ўқишлари билан тайёргарлик кўраётганлари, улар учун мавжуд бўлган муаммолар, улар ечими юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.Ўз навбатида депутатлар пандемия шароитида ўқиш, ўрганиш даражасини яхшилаш ҳар бир тарбияланувчининг ўзига боғлиқлиги, яхши ўқиган тарбияланувчилар мактабни битириб ўзлари танлаган йўналишлари бўйича ўқишларга киришлари учун барча шарт-шароитлар яратилганини ва бу учун ўқувчиларнинг ўзларини ҳаракат қилишлари зарурлиги уқтирилди.
Суҳбат сўнггида бир гуруҳ намуна кўрсатган тарбияланувчи -ўқувчилар шаҳар Кенгаши депутатларининг миннатдорчилигига ва совғаларига эга бўлдилар.