“Ўзбек”- “эркин одамлар миллати”нинг тили билан фахрланамиз! “Ўзбек”- “эркин одамлар миллати”нинг тили билан фахрланамиз!
Ҳар йили 21 октябрь куни Давлатимиз раҳбари имзолаган “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунни асосида кенг нишонланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрда имзолаган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинганидан кейин уни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди ва жорий йил 20 январда “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди. Шу асосда республикамиз ҳудудида давлат тилига бўлган эътибор янада кучайтирилди.
Узоқ йиллар рус тилида иш юритиб келган давлат корхона, ташкилот ва муассасалари давлат тилида иш юрита бошлади. Ташқи рекламалар, эълонлар, пешлавҳалар ва кўргазмали бошқа тарғибот матнлари давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлаш мақсадида ижобий ишлар амалга оширилди.
Узоқ йиллар Навоий вилояти саноат ривожланган ҳудуд сифатида фаолият кўрсатиб келаяпти. Бу ерда 100 га яқин миллат ва элатлар истиқомат қилаяди. Давлат тили ҳақида гап кетмасидан олдин деярли барча ташкилот ва корхоналар асосан рус тилида иш юритган. Энг яхши вазифа ва лавозимларда рус миллатга мансуб кадрлар ишлагани учун йиғилишлар ҳам, иш юритиш ҳам рус тилида бўлган. Мана мустақиллик шарофати туфайли ўзбек тилини муқаддас деб билган замондошларимизнинг сайъи-ҳаракатлари билан тилимиз давлат мақомига эга бўлди. Аста-секинлик билан маҳаллий кадрларимиз нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олиб келиб корхона ва ташкилот, муассасаларда ишламоқда, уларни бошқармоқда.
Алишер Усмонов, Фаттоҳ Шодиев каби энг бой инсонлардан бири бўлган, Чингиз Айтматовнинг энг яқин дўсти, миллати ўзбек бўлган академик, ёзувчи Рустан Рахманалиев (қирғизистонда уни энг сирли одам деб аташади) ўзининг «Империя тюрков. История великой цивилизации»,( Турк империяси. Буюк цивилизация тарихи) тарихий китобида “...XI-асрда Қорахонидлар ҳоқонлигидаги турк аҳолиси асосий туб аҳоли бўлиб ҳисобланган. Қарлуқлар, оғузлар, гузлар, чигиллар, ягма ва бошқа қабилалалар умумий тил ичида ўз қабилалари шевасини сақлаган ҳолда аста-секин умумий тилда сўзлаша бошладилар. Ана шундай тарзда эски ўзбек тили шаклланган экан. Темурнинг сафдоши Шараф ад Дин Яздий Низамутдин Шомий томонидан ёзилган унинг тарихида, Темур ҳукмронлик қилган XIV-асрда Урус хон эгалигидаги Мовороуннаҳрни ўзбеклар вилояти деб аташган, Урус хоннинг ўзини ҳам Ўзбек хони, деб айтилган. Манбаларга кўра, "ўзбек" номи "ўзига хўжайин" деганидир, яъни "Эркин инсон" деган маънони англатади. Бундай ҳолатда “ўзбек” “эркин одамлар миллати” деган миллатнинг номланишини билдирган бўлар эди”, деб ёзгани Мана шунинг ўзи ҳам миллатимиз, тилимиз шаклланишини исботи эмасми?

Бизга улкан мерос қилдирган Маҳмуд Қошғарий, Навоий, Лутфий, Бобур, Беруний, Ибн Сино, Беҳбудий, Чўлпон, Авлоний, Абдулла Қаҳҳор, Қодирий ва бу каби юзлаб миллатпарвар, ватанпарвар аждодларимиз ўзбекларнинг тарихи буюк эканини ўз ижодлари билан исботлаб беришган десам муболаға бўлмайди.
Биргина Берунийнинг тиббиётга бағишланган охирги асари “Доривор ўсимликлар ҳақида китоб” (“Китоб ус-сайдана фи-т-тибб”) шарқда “Сайдана” номи билан машҳур бўлиб, бу асарда мингдан ортиқ доривор моддалар номини бобомиз 30 тилда ёзиб чиққан, ғарбда эса бу китоб “Фармакогнозия” деб аталади.Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” эса бутун дунёга машҳур.Ҳозирда ҳам дунё тиббиётида ана шу китобдаги манбалардан фойдаланилиб келинмоқда. Биз бундан фахрланишимиз, ғурурланишимиз зарур. Тилимизни ҳурмат қилишимиз, тил ҳақидаги қонунларни ижросини таъминлашда ҳар биримиз маъсул бўлишимиз зарур эканлигини биз депутатлар аҳоли ўртасида доимо тарғиб қилиш асосий вазифамиз бўлиб қолмоғи даркор.


Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати
ФАРҲОД Эрназаров
Хазонлар тутуни-беомон душман...Хазонлар тутуни-беомон душман...
Фарҳод Эрназаров - халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати
Ўлкамизда олтин куз фасли ҳукмронлик қилмоқда. Дов-дарахтлар барглари аста-секинлик билан олтин рангли кўйлагини кийиб, атрофга гўзаллик, саранжомлик ва хушнудлик бахш этмоқда. Шу билан бирга ана шу дарахтлардан ерга тушаб гиламдек тўшалган барглар хазони ҳам йўл бўйлари ва йўлакларда уюм-уюм ҳолда тўпланиб қолаётгани кўзга ташланиб қолади.Қаердадир бу йўл-йўлаклар хазонлардан халос қилиниб махсус жойларга олиб бориб ташланса, қаерлададир уларни тўплаб ўт қўйиб юборишаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Бугунги кунда биз аъзо бўлган Ўзбекистон Экологик партияси “Хазонларни ёқмаслик “ юзасидан аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини бошлаб юборган. Албатта, ҳар йили вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хазон ва чиқиндиларни ёқмаслик юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради.
Хазон ва бошқа чиқиндиларнинг ёқилиши натижасида ҳосил бўладиган тутун таркибида жуда кўп миқдорда заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Булардан азот оксидлари, углерод оксидлари, углеводородлар ва ис гази ҳисобланади. Бу заҳарли моддалар эса атмосфера ҳавосидан фойдаланувчилар яъни, нафас оладиган тирик организмларга, энг асосийси инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, организмда турли касалликларни келтириб чикаради. Жумладан, нафас йўллари, қон-томир хасталикларининг кучайишига, тўқималар фаолиятининг бузилишига, тери, ошқозон-ичак ва кўз хасталикларининг кўпайишига сабаб бўлади. Бир тонна хазон ёқилганда, атмосфера ҳавосига 30 килограмм углерод оксиди ташланади. Битум ёқилганда, ундан ажралиб чиққан қурум инсон организмида сил ва саратон касалликларини келтириб чиқариши мумкин экан.
Албатта жонажон юртимизда табиатга зарар етказмаслик, хазонларни ёқмаслик масаласи қонун билан мустаҳкамланиб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик тўғрисидаги 88-моддасининг 3-бандида “Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч баробаридан беш баробаригача, мансабдор шахсларга эса беш баробаридан ўн баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” деб қонунда қайд этилган.
Албатта, хазонларни ёқиш оқибатида зарар кўрган фуқаролар, фарзандларимизни соғлигини жарималар билан қоплаб бўлмайди.
Шундай экан мен маҳаллий Кенгаш депутати, экологик партия аъзоси сифатида барча-барчадан хазонларни ёқмасликни сўраб қоламан.


Сибирлик олимлар ноёб хусусиятга эга оқ бодрингни етиштирдиларСибирлик олимлар ноёб хусусиятга эга оқ бодрингни етиштирдилар
Новосибирскдаги «Цитология ва генетика институти» Федерал илмий тадқиқот маркази филиали олимлари Сибир ўсимликларни етиштириш ва селекция илмий-тадқиқот институти билан биргаликда янги навдаги оқ бодрингни яратдилар. Селекция, уруғчилик ва сабзавот ва картошкани етиштириш технологияси институти лабораториясининг бошлиғи Татьяна Штайнертнинг журналистларга берган хабарида анъанавий насчилик усулидан фойдаланган ҳолда бу янги навни яратиш учун 15 йил керак бўлди.Бу борадаги селекция ишлари ўтган йил ниҳоясига етказилган.
Унинг айтишича, дастлабки оқ бодрингнинг териси қўпол ва таъми аччиқ эди. « Оқ бодринг мағизини кесганда у оқ-сариқ (крем) рангли бўлиб, таркибида каротин моддаси бор. Оддий бодрингда эса каратиноидлар нолни ташкил қилади. Албатта, (оқ бодринг-ИФ) ни сабзига ҳам,сариқ помидорга ҳам тенглаштириб бўлмасада, лекин уни 100 граммини таркибида 2,5- 3 мг ҳўл модда бор» , дейди Штайнерт хонум.
Бундан ташқари, оқ бодринг таркибида жуда ҳам осон ўзлаштириладиган йод мавжуд бўлиб, бу Новосибирск каби йод танқис бўлган ҳудуд учун жуда ҳам муҳимдир. Штайнертнинг фикрича, «Функционал овқатланиш тизимида оқ бодрингни истеъмол қилиш жуда керакли ва зарурдир». У инсон иммунитетини ошириб, ҳужайра мембраналарини емирилишидан ҳимоя қилиб, модда алмашинувини нормаллаштиради. У яна оқ бодрингдан тузлама тайёрлаш учун жуда яхши маҳсулот эканини қайд қилган.Оқ бодрингнинг навини аниқлаш учун жорий ёки келаси йилда давлат синовларига топширилиши мўлжалланмоқда.Бу нав "Белая красота"деб номланади, экан.

Манба: www.interfax-russia.ru
19-сентябр “Бутунжаҳон тозалик куни” муносабати билан Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Кармана туман Мир Саид Баҳром мақбарасида, тумандаги ногиронлиги бўлган фуқаролар хонаданларида ҳашар ўтказилди.19-сентябр “Бутунжахон тозалик куни”
19-сентябр “Бутунжахон тозалик куни”
19-сентябр “Бутунжахон тозалик куни”
19-сентябр “Бутунжахон тозалик куни”
САЛОМ, СЕНТЯБРЬ...

Салом, сентябрь,
Салом, маҳзун куз.
Салом, ёмғирлардан кейинги офтоб.
Салом, пушаймонлар, салом, минг афсус!
Салом, яшин урган бечора дарахт...

Салом, деразамдан боқаётган ой,
Салом, юрагимнинг ўлмас оҳанги...
Салом... кимни кутдим, кимни унутдим,
Салом, муҳаббатнинг сўнгги жарангги...

Салом, андуҳларнинг қаро рўмоли.
Салом, ўғирланган эй, сирли хаёл.
Салом, кимлар учун мени йиғлатиб,
Ўзи шамолларга айланган туйғу...

Салом, сентябрь,
Салом, маҳзун куз...

Маруса ҲОСИЛОВА