МАНГУЛИК Асқад  МУХТОР








Ўзини денгизга бағишлаб дарё,
Жилғалар ўлади.
Узоқ-узоқ янграб, замонлар аро
Қўшиқлар сўнади.
Ёруғ ёниб,
Шон-шуҳратга қониб,
Юлдуз ўчади-
Йўқлик дунёсига кўчади.
Гоҳ ҳавас қиламан...
Лекин аслида:
Мен у ҳам бўлмасам,
Бу ҳам бўлмасам:
Табиатдай бўлсам:
Сўлсам-да фаслида,
Сира ўлмасам!
ДУРДОНАДУРДОНА
* Агар бирор қизнинг камчилигини билмоқчи бўлсангиз, уни дугоналарига бир мақтаб кўринг…

*Инсон умри гугурт қутисига ўхшайди, унга жиддий қарасанг-кулгили, жиддий қарамасанг-хавфли.

*Бошқалар унинг хатосидан сабоқ олишлари учун кишининг адашиши, албатта, шарт!
* Меҳнатни ўнг қўл қилади, олтин соатни эса чап қўл тақади.
*Овчи кийикнинг кўзига қараса, тепкини босолмайди.
ЯНГИ ЙИЛНИ КИМ ҚАНДАЙ КУТАДИ?ЯНГИ  ЙИЛНИ  КИМ  ҚАНДАЙ  КУТАДИ?
Янги йилни бутун дунё халқлари ўзгача шукуҳ билан қаршилайди.
Қарз билан янги йилни кутиб бўлмайди
ИТАЛИЯДА Янги йил Capodanno деб номланади. Асосий тантаналар 6 январь куни Римдаги Пьяца дель Пополо майдонида бўлиб ўтади. Ҳақиқий италияликлар Янги йилгача қарзларидан қутулишлари, синиқ идиш, эски кийим ва мебелларни деразадан кўчага улоқтиришлари керак. Вақт ўтган сари аҳо¬лининг катта қисми бу одатдан воз кечаётган бўл¬са-да, байрам арафасида Рим кўчаларида сайр қи¬лиш барибир хавф¬ли.¬¬ Шун¬га ўхшаш одат Не¬палда ҳам бор, ушбу мамла¬катда ой¬ тўлишган тунда кат¬та гу묬хан ёқилади ва унга к嬬раксиз буюмлар таш¬ла¬нади.¬
Одатда италияликлар Ян¬ги йил арафасида қизил рангли кийим ва жиҳозларни харид қилишади. Шу боис дўконларнинг пештахталари қирмизи рангдаги буюмлар билан тўлдирилади. Байрам дастурхонида албатта ёнғоқ, узум ва ясмиқ донидан тайёрланган таом бўлиши шарт. Чунки Италияда ёнғоқ – узоқ умр, узум – тинчлик-хотиржамлик, ясмиқ дони – соғлиқ рамзи саналади. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида Янги йил кириб келишидан олдин бой-бадавлат бўлиш ниятида 12 дона узум истеъмол қилинади. Шунингдек, салбий оқибатлардан қутулиш учун идиш-товоқлар синдирилади. Фарзанд кўриш орзусидаги эр-хотинлар биргаликда анор ейишади, турмушлари фаровон бўлишини хоҳлаганлар эса 1 январь куни чўнтакларини¬ тўлдириб кўчага чиқишади.

Янги йил икки марта нишонланади
ХИТОЙДА Янги йил икки марта: 1 январь куни ва янги ой чиққан пайтда нишонланади. Ушбу мамлакатда Янги йил Чунцзе (Баҳор байрами) деб номланиб, кўп асрлик тарихга эга. Хитойлар қадимдан янги ой чиққан кундан бошлаб, 15 кун давомида байрам қилишган. Одатда бу январь-февраль ойларига тўғри келган.¬
Бу юрт одамлари уйларини чиннидек тозалаб, остонадаги эшикка қордек оппоқ қоғозларни ёпиштиришади. Шу орқали қора кучлар қувилади. Бу куни оила аъзолари ёрқин қизил рангдаги кийимларни кийишади. Қизил ранг эса ёвуз руҳларни ҳайдаркан. Хитойлар ҳам худди италияликлар каби қарздан қутулишга ҳаракат қилишади.
Байрамона кечки овқатдан сўнг, одатда, болаларга қи¬зил конвертда «бахт пу¬ли» тарқатилади. Уларнинг фикрича, бу йил давомида омад келтираркан. Илгари юз йил умр кўришга ишора сифатида 100 та чақа совға тариқасида берилган.
Хитойларда яна бир қизиқ анъана бор: байрамни кутиб олишга келган меҳмон хонадон соҳибларига 2 та мандарин совға қилади. Ўз навбатида, у қайтаётганда уй эгаларидан 2 та бошқа мандарин олади. Бу одат тахминан милоддан 1000 йил аввал пайдо бўлган ва бир жуфт мандарин «олтин» маъносини анг¬латади.

Янги йил кириб келаётган пайтда пичоқ ишлатилмайди. Чунки у ғойибдан келадиган бахт ёки омадни бехосдан кесиб қўйиши мум¬кин экан.


( Интернетдан олинди.)
ЯНГИ ЙИЛ
Қурбонбика ЮНУСОВА
Оппоқ отаётган тонглари билан,
Қутлуғ қадамлари, шонлари билан,
Қутли, баракали кунлари билан,
Кириб келаётир бугун Янги йил.

Сочилган насиба, ризқимни олиб,
Сўрай деб, қайда ман, қайда хаёлим,
Кўнгилга дугона, бир сирдош бўлиб,
Кириб келаётир бугун Янги йил.

Мен йўлчи- ойдинлик излаб бораман,
Юракда борини сўзлаб бораман,
Ҳар тонгдан эзгулик сўраб бораман,
Кириб келаётир бугун Янги йил.

Кунларим созлидир, гоҳо суҳбатли,
Шодлиги ёнида бордир ҳасрати,
Барчасини енгар юрагим тафти,
Кириб келаётир бугун Янги йил.

Гоҳида шу йўлда толганларимни,
Айтмаганим шеърда қолганларини,
Сирдошим ой, юлдуз бўлганларини,
Билиб келаётир бугун Янги йил.

Сенинг келишингни кутмаган борми?
Бахт қушин тушида тутмаган борми?
Кимни ташвиш, кимни бахт кутар, улкан
Бардош тилаётир бугун ЯНГИ ЙИЛ!
Билиб қўйган яхши

* Анемияда, қон саратонида ҳар куни 5 кг. олма ейиш тавсия этилади. Олма егандан сўнг 1-2 соат давомида чой ичиш тавсия этилмайди.
*Камқонликда ҳар куни чекланмаган миқдорда тарвуз истеъмол қилиш тавсия этилади.
*Анор шарбати овқат ҳазм қилиш ва ҳазмга кўмак берувчи хусусияти билан инсон организми учун жуда фойдали. У биоген стимулятор сифатида ошқозон ости безидаги иллатларни даволашда ёрдам беради. Камқонликда ва қонни тозалаш зарурати туғилганда истеъмол қилинади.
*Халқ табобатида қоқиўт илдизи ва поя қисмидан тайёрланган дамлама жигар ва ўт пуфаги хасталикларида ўт ҳайдовчи ҳамда иштаҳа очувчи, қонни тозаловчи восита сифатида қўлланилган.
*Бодрингнинг аччиқ навларини истеъмол қилиш ўсимтага қарши таъсир кўрсатади.
*Турли жойлардаги саратон ўсимталарида, айниқса, ошқозон ва ичак саратонида хом карам ва карам шарбати истеъмол қилиш тавсия этилади. Карам ўзагини истеъмол қилиш ҳам ўсимтага қарши таъсир кўрсатади.
* Соч тўкила бошлаганда бодринг ва сабзи шарбати аралашмаси ( 1:1 нисбатда) бир ҳафтада 2 марта 15-20 дақиқадан бошнинг сочли қисмига суртилади.
*Веналарнинг варикоз кенгайишида оддий карам баргларидан компресс қилинади. Камида ярим соат ушлаб турилади.
* Дўлана юрак мушакларига яхши таъсир қилиб, қон босимини анча камайтиради.
“Саломатлик кутубхонаси”дан
21 октябрь- Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунОНА ТИЛИМ
ОНА ТИЛИМ
Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Халқ шоири

Минг йилларким булбул каломи
Ўзгармайди яхлит ҳамиша.
Аммо шўрлик тўтининг ҳоли,
Ўзгаларга тақлид ҳамиша

Она тилим, сен борсан, шаксиз,
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан!
Ўқинг, қизиқ!

Сақич чайнаш — жиноятЎқинг, қизиқ!
Сингапурда жамоат жойларини тоза ва озода сақлашнинг кўплаб усулларидан фойдаланилмоқда. Масалан, 1992 йилдан бошлаб мамлакатга резинали сақич олиб кириш ва сотиш тақиқланган бўлиб, у контрабанда ҳисобланади.
Тескарисига ағдарилган кашфиёт
Андерс Цельсиус ҳароратни ўлчаш шкаласини кашф этганида ноль даражани сув қайнайдиган, 100 даражани эса музлайдиган ҳарорат, дея белгилаган эди. Аммо швециялик врач Карл Ленний унинг вафотидан кейин бу қоидани «тескарисига ағдаришни» таклиф этганида кўпчиликка маъқул келди ва бу усул ҳозиргача амалда қўлланилмоқда.
Билиб қўйган яхши
• Кичик чаёнларнинг заҳари катталариникига нисбатан кучлироқ бўлади.
• Ҳайдовчилар буғуларнинг ҳаётига овчиларга нисбатан кўпроқ зомин бўладилар.
• Каламуш беш қаватли бинодан тушиб кетса ҳам жароҳатланмайди.
• Автомобилларнинг хавфсизлик ёстиқчалари 25-50 миллисекундда тўла шишади. Қиёслаш учун: киприк қоқишга 100 миллисекунд вақт керак.
• Токио ҳайвонот боғи ҳайвонлар томошабинлар оқимидан дам олиши учун йилига 2 ой беркитиб қўйилади.
• Охирги 4 минг йил ичида бирорта ҳам ёввойи ҳайвон хонакилаштирилмаган.
• Хитойлик судьялар 15 асрда ҳатто нигоҳлари билан ҳам сир бой бермаслик учун қора кўзойнак тақиб юрганлар.
• 1984 йилда Шотландияда топилган излар ҳажмига кўра энг кичик динозавр чумчуқдек катталикда бўлган.
• Инглиз тадқиқотчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, одам умри давомида ўртача 100 000 км масофани яёв босиб ўтади.
• Коинотда энг кенг тарқалган элемент – водород. Ундан кейин эса гелий.
• Занглаган темир зангламаганидан оғирроқ бўлади. Чунки темир оксиди темирдан оғирроқ.
• «Меркурий» сўзи инглизчада симоб маъносини англатса-да, аммо бу сайёранинг аксар қисми темирдан иборат. У ерда симоб йўқ.
• Бразилиядаги Игуасу шаршараси машҳур Ниагара шаршарасидан 20 метр баландроқ ва тўрт карра кенгроқ.
• Томат шарбати Огайо штатининг (АҚШ) расмий ичимлиги ҳисобланади.
• Ироқдаги Вади ас-Салом дунёдаги энг катта қабристон ҳисобланади. У ерга 5 миллиондан ортиқ марҳум кўмилган.

• Мушук 10 минг йил муқаддам хонакилаштирилган.
• Йўлбарс йил давомида олти тоннагача гўштни паққос тушириши мумкин.
• Хитой 14 та давлат билан чегарадош.
• Ердан Ойгача бўлган масофа 384 400 километрни ташкил этади.
• Андоррада почта жўнатмалари бепул бўлган ягона давлатдир.
• Экватор 13 та давлатдан ўтган.
• Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Университети Токиода жойлашган.
• Китнинг юраги 1 дақиқада атиги 9 марта уради.
• Тимсоҳлар чуқурроққа шўнғиш учун тош ютади.
• Атиги 1 томчи нефть 25 литр сувни истеъмолга яроқсиз ҳолатга келтиради.
( Интернетдан олинди)