САЛОМ, СЕНТЯБРЬ...

САЛОМ, СЕНТЯБРЬ...

Салом, сентябрь,
Салом, маҳзун куз.
Салом, ёмғирлардан кейинги офтоб.
Салом, пушаймонлар, салом, минг афсус!
Салом, яшин урган бечора дарахт...

Салом, деразамдан боқаётган ой,
Салом, юрагимнинг ўлмас оҳанги...
Салом... кимни кутдим, кимни унутдим,
Салом, муҳаббатнинг сўнгги жарангги...

Салом, андуҳларнинг қаро рўмоли.
Салом, ўғирланган эй, сирли хаёл.
Салом, кимлар учун мени йиғлатиб,
Ўзи шамолларга айланган туйғу...

Салом, сентябрь,
Салом, маҳзун куз...

Маруса ҲОСИЛОВА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.