ОЗОН ҚАТЛАМИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ...

ОЗОН   ҚАТЛАМИНИ  МУҲОФАЗА  ҚИЛИШ...ОЗОН ҚАТЛАМИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ экологик муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади
Шарифа ЖЎРАҚУЛОВА,
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш инспекцияси инспектори

Озон қатлами Ер атмосферасининг бир қисмини ташкил этиб, таркибида катта миқдорда азон бор. Ушбу қатлам Қуёшнинг тахминан 93 дан 99 фоизгача қаттиқ ультрабинафша нурларини ютади, агар бу нурлар тўсиқсиз Ерга етиб клгудек бўлса, ундаги ҳаётни тўхтатиши мумкин.
Озон қатлами асосан атмосферанинг Ердан тахминан 15 дан 50 кмгача масофада бўлган қуйи қисмидан ўрин олган. Озон қатламидаги озон моддаси (О3 ), азот оксиди ( NO), гидроксил ( ОН), атомли хлор ( СI ) ва бром (Br) каби эркин радикал катализаторлар билан парчалиниши мумкин.
Инсоният узоқ йиллар мобайнида музлатгич қурилмалари, ҳаво совутгичлари, ўт ўчириш қуроллари, пеноматериаллар, аэрозолларни ишлаб чиқариб ва улардан кенг миқёсда фойдаланиб келмоқда. Бундан ташқари, одамлар тиббиёт ускуналарини стериллаш ва қишлоқ хўжалигида дезинфекция тадбирларида, нефтни қайта ишлаш заводларида катализатор сифатида, эритгичларда, ёғсизлантириш қўлланмаларида, реактив двигателларда ва яна бошқа кўпгина соҳаларда озон емирувчи моддалар қўлламоқдалар. Натижада хлор ва бром каби озон емирувчи моддалар концентрацияси ортиб бормоқда.
БМТнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш Дастури асосида 1985 йилда Озон қатламини муҳофаза қилиш Вена конвенцияси ва 1987 йил 16 сентябрда 24 та мамлакатдан йиғилган гуруҳ раҳбарлари озонни емирувчи моддалар бўйича Монреаль шаҳрида баённомани имзоладилар. Бугунги кунга келиб ушбу Монреаль баённомаси 198 та мамлакат томонидан ратификация қилинди ва ушбу давлатлар баённома рўйхатига киритилган 100 га яқин озонни емирувчи моддаларни ишлатишни белгиланган тартибда камайтириб бориш мажбуриятини олдилар.
Шунга қарамай, Ер юзининг ўрта кенгликларида озон қатлами тахминан 3-6 фоизга камайганлигини тасдиқловчи аниқ илмий-амлий далиллар бор. Озон қатламининг емирилиши натижасида Ерга етиб келадиган Б ультрабинафша нурлари (УФ-Б) кўпайиб, ўз ўрнида тери саратони, иммунитет тизими кучсизланиши ва пардали катаракта, ўсимликлар ва ҳайвонот оламига сезиларли даражадаги жароҳатларни келтириб чиқаради.
Хусусан, фотосинтез жараёнининг кучсизланиши оқибатида ўсимликларда ҳосилдорлик пасаяди, палнктон ва фитопланктон сингари денгиз турлари хилма-хиллигининг кескин қисқариши каби саломатлик ва экологик муаммоларнинг вужудга келишига олиб келади.
Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Бутунжаҳон озон қатламини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ташкил этилаётган “Экология ва биз” мавзусидаги тадбирларда Озон қатламининг ҳимоя қилиниши саломатлигимиз гарови эканлиги ёшлар онгига сингдирилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.