Ерда сувнинг пайдо бўлишини янги версияси

Ерда сувнинг пайдо бўлишини янги версиясиЕрда сувнинг пайдо бўлишини янги версияси

Амалдаги назарияларга кўра сувни Ерга «қор чизиғи» чегараси туфайли унинг ташқарисидаги музли кометалар ва метеоритлар олиб келган экан.Янги тадқиқотлар натижасига кўра эса ердаги сувни келиб чиқишини бошқа манбаси сифатида юлдузлараро органик моддалар дея таклиф қилинмоқда.
«Ҳозиргача муз ва силикатлардан кўра гарчи органик моддалар қор чизиғи ичида мўл бўлса-да, унга нисбатан жуда камроқ эътибор берилган»,-дейди Хоккайдо Университети сайёрашунос олими Акира Коучи.
Бир гуруҳ олимлар юлдузлараро органик моддалар юқори ҳароратда жуда катта ҳажмдаги сув ва нефтни ишлаб чиқариши мумкинлигини намойиш қилдилар. Тадқиқотлар натижаси шундан далолат берадики, қор чизиғи ичида ташқи томондан кометалар ёки метеоритларнинг иштирокисиз ҳам сув олиш мумкин экан. Тадқиқотчилар кимёвий реагентлардан фойдаланган ҳолда юлдузлараро молекуляр булутларда органик модда аналогини яратдилар.
Кейин улар уни 24 °C ҳароратдан 400 °C гача қиздирдилар. Намуна 100 °C гача ҳароратда бир хил бўлиб турди, аммо 200 °C ҳароратда у икки фазага бўлиниб кетди.Тахминан 350 °C ҳароратда эса сув томчилари пайдо бўлиши аниқ бўлди ва бу сув томчилари ҳарорат ошиб бориши билан катталашди. 400 °C ҳароратда сув томчиларидан ташқарида мазут ҳам юзага кела бошлади.Гуруҳ аъзолари кўп миқдордаги органик модда билан ҳам шунга ўхшаш тажрибаларни ўтказдилар.
Натижада кимёвий таҳлил шуни кўрсатдики, сув маҳсулотининг асосий таркибий қисми тоза сувдан иборат бўлган, нефт бўлса одатдаги ер остидаги беқарор нефтга ўхшаш хусусиятларга эга эди.
«Бизнинг натижаларимиз шуни кўрсатмоқдаки, қор чизиғи ичидаги юлдузлараро органик модда ер юзидаги потенциал сув манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, биз кузатган нефтнинг абиотик шаклланиши қадимги Ер учун илгари уйланганидан кўра яна ҳам кўпроқ нефт манбалари борлигини назарда тутади.
Жорий йилда Япониянинг «Хаябуса-2» космик кемаси етказиб берадиган Рюгу астрероиди намуналаридаги органик моддаларнинг таҳлиллари Ер сувларининг келиб чиқиши ҳақидаги тушунчаларимизни яхшилаши керак».

Манба: Scientific Reports.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.