ЧИҚИНДИЛАРНИНГ КАТТА ИМКОНИЯТЛАРИҒаройиб ғоялар

ЧИҚИНДИЛАРНИНГ КАТТА ИМКОНИЯТЛАРИ
улар электр энергияси ишлаб чиқаришда қўл келиши мумкин

Чиқиндилар кимёвий алоқаларга бой энергияга эга бўлади. Олимлар шуни назарда тутиб, узоқ йиллар ушбу имкониятдан эзгу мақсадда фойдаланиш устида изланиш олиб боришди. Ва ниҳоят, чиқиндиларни плазма — қаттиқ қиздириш натижасида вужудга келадиган ионлашган модда воситасида газга айлантириш технологиясини яратишди.
Бу жараён назарий жиҳатдан оддийгина. Яъни чиқинди ҳамда газ ёки ҳаво билан тўлдирилган идиш ичига, айтайлик, камерага электр токи юборилади. Натижада 7000 даражадан ортиқ иссиқликка эга плазма — ионлашган газ ҳосил бўлади. У мутахассислар тилида яшин деб аталади. Бинобарин, бамисоли шиша ичидаги чақмоқ вазифасини ўтайди.
Плазмаларнинг бениҳоя қизиши камерадаги ҳар қандай чиқиндининг молекуляр боғланишларини парчалаб, органик бирикмаларни, шу жумладан, карбонат ангидрид ва водородни синтезлашган газга, қолдиқларини шишасимон мўрт тошқолга айлантиради. Ҳосил бўлган газ электр станциялари турбиналарини ишлатиш учун зарур ёнилғи вазифасини ўтайди, шунингдек, метанол, этанол ва дизель биоёнилғиси тайёрлашда асқатади. Электр энергия ишлаб чиқариш жараёнида атроф-муҳитни кўмирга нисбатан анча кам заҳарлайди. Тошқолларидан эса қурилиш ашёлари тайёрланади. Улардан Япония ва Францияда бир неча йиллардан буён қурилишда кенг фойдаланилади.
Тўғри, плазма воситасида газлаштириш ҳозирча маиший чиқиндиларни анъанавий усулда қайта ишлаш усуллари билан рақобатлаша олмайди. Лекин, АҚШнинг Жоржия штатидаги Техник тадқиқотлар институтининг пплазмаларни ўрганиш бўлими директори Луис Сирсеонинг таъкидлашича, кейинчалик унинг технологияси такомиллашиши натижасида таннархи нисбатан арзон энергия ишлаб чиқариш имкониятини бериши мумкин. Қолаверса, турли ҳажмли ва шаклли чиқиндиларни плазмали қайта ишлаш учун уларни кўмиб ташлашга нисбатан камроқ маблағ сарфланади.
Бундан икки ярим йилча бурун чиқиндилар билан шуғулланувчи энг йирик Waste Management компанияси Орегон штатидаги янги inEnTec компанияси билан бирга энг сўнгги плазмали газлаштириш жараёнларини саноатга татбиқ этиш бўйича битим тузди. Флорида, Луизина ва Калифорнияда эса ҳар кеча-кундузда минг тонна чиқиндини қайта ишлаш қувватига эга йирик иншоотлар барпо этила бошланди.
Тўғри, плазмали газлаштириш жараёнида ҳосил бўладиган тошқоллар таркибидаги заҳарли оғир металлар Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси талабларига жавоб беради. Шунга қарамай, уларнинг мавжудлиги чиқиндиларни плазма асосида қайта ишлайдиган заводларни кўпайтириш ниятида бўлган айрим кишиларни бир оз иккилантирмоқда. Мутахассислар эса АҚШда мавжуд қаттиқ маиший чиқиндиларнинг барчаси плазма воситасида қайта ишланса ва ҳосил бўладиган газдан унумли фойдаланилса, у мамлакат эҳтиёжи учун сарфланадиган жами электр энергиянинг 5-8 фоизини ишлаб чиқаришда қўл келиши мумкинлигини уқтирмоқдалар. Бу демак, янги усул тахминан 25 та атом электр станцияси ёки АҚШда мавжуд барча гидростанциялар ўрнини боса олади.
2020 йилга бориб, ушбу мамлакатда ҳар куни 1 миллион тонна атрофида чиқинди тўпланиши кутилмоқда. Уларни плазмали газлаштириш йўли билан қайта ишлаш фойда келтирса келтирадики, асло зарар қилмайди.

Абдунаби ҲАЙДАРОВ
Инсон ҳам дарахтга ўхшайди....ДУРДОНА
*Инсон ҳам худди дарахтга ўхшайди. Дарахтлар юксаклик, ёруғлик сари қанчалик кўп интилсалар, илдизлари ер қаърига, қоронғуликка - тубанлик томон шунчалар чуқурроқ кириб бораверади.
*Мангуликка дахлдор бўлиш учун баьзан ҳаётни қурбон қилишга тўғри келади.
*Шундай қоида мавжудки, биз унинг воситасида инсоннинг ҳаётини тортиб олишимиз мумкин. Бироқ инсондан унинг ўлимини тортиб олишга имкон берувчи қоида мавжуд эмас.
ДОЛЗАРБ  МУАММОЛАР  МУҲОКАМАСИДОЛЗАРБ МУАММОЛАР МУҲОКАМАСИ
Навоий шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолиги хизмат кўрсатиш» доимий комиссиясининг 2015 йил иш режасига асосан Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунининг бажарилиши юзасидан Навоий шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида инспекция бошлиғи А. Жалиловнинг ахбороти тингланди.
Депутатлар йиғилишда НКМК (ГМЗ-1, НМЗ), “Навоийазот”, “Қизилқумцемент”, “Навоийэлектрокимёзаводи” ҚҚ, “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ каби йирик саноат корхоналарининг атмосфера ҳавосига, сув ва ер манбааларига жиддий салбий таъсир кўрсатаётганлиги, мониторинг (МИЗ) дастурига киритилган ушбу корхоналар томонидан шаҳар атмосфера ҳавосига ташланадиган бир йиллик зарарли моддалар миқдори 36202 тоннани ташкил этиб, шундан 21274 тоннаси транспорт воситаларидан чиқувчи зарарли моддалар салмоғига ва 14983 тоннаси саноат корхоналари салмоғига тўғри келиши тўғрисидаги маълумотларни муҳокама қилишди.
ҲУДУДИЙ  ДАСТУР  ДЕПУТАТЛАР  НАЗОРАТИДАҲУДУДИЙ ДАСТУР ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
Алижон ЖАЛИЛОВ,

Навоий шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи, вилоят Кенгаши депутати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги “2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида”ги 142- сонли қарорига асосан Навоий вилоят ҳокими томонидан 2013 йил 14 июнда тасдиқланган “Навоий вилоятида атроф муҳитни муҳофаза қилиш худудий дастури” қабул қилинганлигини барчамиз яхши биламиз.
Дастурдан кўзланган асосий мақсад вилоят ҳудудида атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда мавжуд экологик муаммолар оқибатларини бартараф этиш ва олдини олишга қаратилган бўлиб, 23 банддан иборат бўлган ушбу дастурнинг бажарилишига 106 миллиард 816 миллион сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари доимий комиссияси” томонидан ушбу дастурнинг ижроси алоҳида эътиборга олиниб, доимий равишда тегишли давлат органлари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ахборотлари, дастурга алоқадор корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган ишлар бўйича эшитувлар режалаштирилган.
2015 йилнинг 1 апрель ҳолатига тадбирларнинг бажарилишига 22 миллиард 817 миллион 811 минг сўм маблағ сарфланган.
Дастур доирасида амалга оширилган ишларни таҳлил қиладиган бўлсак, вилоят корхона ва ташкилотларидаги автотранспорт воситаларини ҳамда хусусий автомашиналарни газ ёкилғисига ўтказиш тадбири бўйича 2013 йилда 3192 та транспорт воситаси газ ёқилғисига ўтказилган бўлиб, натижада атмосферага ташланадиган зарарли моддалар миқдори 1670 тоннага, 2014 йилда 4279 та транспорт воситаси газ ёқилғисига ўтказилган бўлиб, натижада атмосферага ташланадиган зарарли моддалар миқдори 1948 тоннага ва 2015 йилнинг 1 чорагида 220 та транспорт воситаси газ ёқилғисига ўтказилиб, натижада атмосферага ташланадиган зарарли моддалар миқдори 36 тоннага камайишига эришилган.
Қизилқум ерларини чўлланиш ва қашшоқланишини олдини олиш, тупроқ эррозияси, қум кўчишини камайтириш мақсадида жами 42750,0 га ҳудудда саксовулзорлар барпо этиш, маданийлашган яйловлар тизимини ташкил этиш тадбирининг бажарилиши бўйича 2013 йилда жами 8250 гектар майдонга ва 2014 йил жами 8409 гектар майдонга саксовул қўчатлари экилган.
Вилоятда яроқсиз ҳолга келган симобли ёритгичларни йиғиш ва демеркуризация қилишни ташкил қилиш ишлари бўйича 2013 йилда НТМК томонидан 40300 дона, “Навоийазот” АЖ томонидан 24850 дона, 2014 йилда НТМК томонидан 40911 дона, “Навоийазот” АЖ томонидан 2500 дона ва 2015 йилнинг 1- чорагида НТМК томонидан 3000 дона, “Навоийазот” АЖ томонидан 2500 дона ёритгичлар демеркуризация қилинган.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида фуқaрoлик жaмияти институтлaрини шaкллaнтириш, ривожлантириш энг муҳими, фуқaрoлaримизнинг сиёсий oнги, ижтимoий фaoллиги вa ҳуқуқий мaдaниятини ва фуқаролик масъулиятини ошириш масалаларига Халқ депутатлари вилоят Кенгаши эътиборини кучайтириш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.


МУШТАРАК  МАҚСАДЛАР  ЙЎЛИДАМуштарак мақсадлар йўлида . Фарҳоджон ҚУВАТОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси
Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиши, аҳолининг юксак даражада турмуш кечириши ва саломатлиги, шунингдек, миллий хавфсизлиги табиий экотизимларни сақлаб қолиш ва атроф муҳит сифатини тегишли талаблар даражасида ушлаб туриш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва такрор кўпайтириш шароитидагина таъминланиши мумкин.
Бу борада атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикчиликни янада кенгайтиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Юртбошимизнинг Олий Мажлис палаталарининг 2015 йил 23 январь кунги қўшма мажлисидаги маърузаларида таъкидланганидек:
“Парламент фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини мустаҳкамлашга ҳам салмоқли ҳисса қўшди. Бу соҳада қабул қилинган ўнга яқин қонунчилик ҳужжатлари, жумладан, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, жамиятимизда манфаатлар мувозанатини таъминлаш каби энг муҳим вазифаларни ҳал этишда фуқаролик институтларининг роли ва аҳамиятини янада кучайтирди.
Шу борада Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг фаолиятини алоҳида қайд этишни истардим. 2008 йилда Қонунчилик палатасида ушбу ҳаракат вакилларига 15 та депутатлик ўрнини ажратиш ҳақида қабул қилинган қарор нақадар тўғри бўлганини ҳаётнинг ўзи тасдиқлади.
Сўнгги йилларда мазкур ҳаракатнинг Конунчилик палатасидаги депутатлар гуруҳи сағлиқни сақлаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, бу соҳага фуқаролик институтларини фаол жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган 9 та қонун, хусусан, “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш ташаббуси билан чиқди”.
Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуни атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш; атроф муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш; мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш; юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш; атроф муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланилиши ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш; табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирокинини таъминлаш имконини беради.
Ўзбекистон Республикасининг “ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ фуқаролик жамияти институтларига, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига Экоҳаракат билан ҳамкорликда юридик ва жисмоний шахсларнинг табиатни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатларига риоя этишлари устидан кузатувни, фуқароларни атроф-муҳитга ва табиий ресурсларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашни амалга ошириш ваколатлари берилган жамоатчи инспекторлар институтини шакллантиришда услубий ва ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш ваколатлари берилди ҳамда экологик назорат жамоатчи инспекторининг мақоми, унинг ҳуқуқлари аниқлаштирилди.
“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунда давлат органлари билан бир қаторда экологик назоратнинг субъекти сифатида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тегишли ҳудудда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг бажарилиши устидан жамоатчилик экологик назоратини ҳамда ушбу масалалар бўйича ўз қарорлари ижроси назоратини амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига оид қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда, фуқароларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасидаги муҳим давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиши юзасидан экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонуний тартибга солинди.
Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги:
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги аниқланган фактлар юзасидан чоралар кўриш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиши;
атроф муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан аниқланган фактни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли давлат органларига мурожаат қилиши ва ахборот олиши;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига доир жамоатчилик фикрини ўрганиш, жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказиш;
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, ободонлаштирилиши ҳамда кўкаламзорлаштирилиши масалаларига доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитишда иштирок этиши;
экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан жамоатчилик экологик назорати масалалари бўйича, шу жумладан экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакллантиришда ҳамкорлик қилиши;
аҳолининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришга доир ишларда кўмаклашиш ҳуқуқларга ҳам эга бўлди.
Она табиатни асраб-авайлаб, мусаффолигича келгуси авлодларга етказишга ҳар бир инсон масъул эканлигини унутмасдан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилинса, ўйлайманки, кўзланган эзгу мақсадга албатта эришилади.
 ТАБИАТ  БИЛАН  ЖАМИЯТ ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР МУВОЗАНАТИ ЭКОЛОГИК  МАДАНИЯТИМИЗГА БОҒЛИҚШарифжон ХУДОЙҚУЛОВ,
Вилоят табиатни муҳофаза қилиш
қўмитаси раиси
Маълумки, табиат ва инсон ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ижобий ҳал этиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланди.
Президентимиз Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисидаги нутқида таъкидлаганидек, “Экологияни муҳофаза қилиш атроф-муҳитни асраб-авайлаш, айниқса, ҳозирги аномал табиий ўзгаришлар шароитида Мингйиллик декларациясида белгиланган мақсадларга эришишда катта аҳамият касб этади. Орол фожиаси экология муаммоларига масъулиятсиз муносабатда бўлишнинг яққол намунасидир”.
Дарҳақиқат, мавжуд ижтимоий-экологик инқирозлар жамият билан табиат ўртасида ўзаро муносабатларнинг тобора кескинлашаётганлигидан дарак беради. Бу кескинлик нафақат табиий муҳит меъёрлари ва сифатларининг бузилишида, балки инсоннинг табиатга, унинг ресурсларига умуман атроф-муҳитга нооқилона муносабатида ўз ифодасини топаётганлигида яққол кўриш мумкин.
Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси табиатни асраш, атроф-муҳит, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси муҳофазаси, экологик муҳитни яхшилаш борасида белгиланган чора-тадбирларни бажариш орқали инсоният тақдирига дахлдор экологик муаммоларни бартараф этишга ҳамда табиат бойликларини асрашга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Мамлакатимизда экология ва атроф-муҳит билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ҳуқуқий тизим яратилган.
Улардан бири- 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “ Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунидир. Мазкур қонун фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш ва атроф –муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги глобал муаммоларни бартараф этишнинг қонуний асосларини ўзида акс эттирган.
Белгиланган меъёрий ҳужжатлар асосида фаолият юритаётган қўмитамизнинг 2015 йил 1- чораги давомида бюджет ташкилотларни текшириш режа-жадвалига асосан 60 та ташкилотда текшириш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 60 та ташкилотда текширишлар ўтказилди.
Вилоятда ўтказилган рейдлар бўйича 2015 йил 1-чораги давомида 145 та қонунбузар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекси»нинг тегишли моддаларига асосан жами 16013,589 минг сўм миқдорида жарима белгиланди ва 15082,773 минг сўм ундириб олинди. Табиатига етказган зарари учун 50 нафар фуқарога 18888,648 минг сўм миқдорида товон пули талаб қилинди ва 18888,648 минг сўми ундирилди.
Атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашда фуқароларнинг экологик маданиятини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2009 йил 6 мартдаги 1-сонли мажлис баёниига асосан 2015 йил 1 -чораги давомида туман, шаҳар мактабларида, олий ўқув юртлари ва ўрта махсус касб -ҳунар коллежлари ҳамда лицейларда, корхона, ташкилот ва муассасаларда табиатни муҳофаза қилиш шаҳар ва туман инспекциялари ходимлари билан ҳамкорликда 29 марта семинар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этилди, 61 марта оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинди.
Қўмита ходимлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда экология ва табиатни асраш мавзуларида тарғибот ва ташвиқот ишлари давом эттирилмоқда.
Кенгашнинг 2005 йил 15 октябрдаги йиғилиш баёнига асосан, қўмита томонидан “Корхоналарда йўл қўйилган камчиликларни” текшириш йўли билан эмас, балки уларни бартараф этиш учун жорий йилнинг 1 -чораги давомида текшириш ўтказилган 9 та хўжалик юритувчи субъектларда, 60 та бюджет ташкилотларда ҳамда 1680 та корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларида Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бироқ олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан, фуқаролар томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.
Бунга жорий йилнинг биринчи чораги давомида 12 та овчилик қоидалари, 53 та балиқчилик қоидалари, 35 та ўсимлик дунёсидан фойдаланиш қоидалари, 18 та кўп қаватли уйларнинг томларида ноқонуний равишда очиқ аланга олдириб битум эритилиши каби қонунбузилишлари ҳолатларини мисол қилиш мумкин.
Аниқланган қонунбузарликларга жами- 13220,482 минг сўм, жумладан, овчилик бўйича 1420,8 минг сўм, балиқчилик заҳираси бўйича 6275,2 сўм, ўсимлик дунёсини асраш бўйича 3259,943 сўм, кўп қаватли уйларнинг томларида ноқонуний равишда очиқ аланга олдириб битум эритилиши бўйича 2264,539 минг сўм миқдорида жарима солинган.
Вилоят табиатига етказган зарари учун 50 нафар фуқарога 18888,648 сўм миқдорида товон пули солиниб, 100 фоиз ундирилди.
Жорий йилнинг ўтган биринчи чораги давомида вилоятимиздаги 15 та корхона ва ташкилотларда атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бўйича жами 197 та тадбир кўзда тутилган бўлиб, уларнинг бажарилишига 28853021 минг сўм сарфланиши режалаштирилган эди. Булар сув ресурсларини муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, ер ресурсларини муҳофаза қилиш , саноат ва хўжалик чиқиндиларни жойлаштириш,ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш каби муҳим тадбирларни ўз ичига олади.
Ҳақиқатда 1 -чорак давомида жами 130 та тадбирларнинг бажарилиши таъминланиб, 5690841 минг сўм маблағ сарфланган. Тадбирларнинг бажарилиши натижасида куйидаги самарадорликка эришилди.
Масалан, корхоналар томонидан сувдан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида ишлаб чиқилган тадбирларни амалда бажарилиши таъминланди.Зарафшон шаҳар Марказий кон бошқармаси томонидан ГМЗ-2 заводига 920,0 минг м3, Потокка 240, минг м3, ЦКВЗга 260,0 минг м3 тозаланган оқава сувлар қайта ишлатишга йўналтирилган. Учқудуқ шаҳар ҳудудидаги оқова сув тозалаш иншоотидан 600109 м3 биологик тозаланган оқова сувлар ГМЗ-3 заводига қайта фойдаланиш учун, 10077 м3 тозаланган оқовалар суғоришга йўналтирилди. Навоий кон- металлургия комбинатига қарашли 5-кон бошқармасида 4 дона ер ости қудуқлари қазилди.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиши натижасида атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли моддалар миқдори 233,72 тоннага камайди. Жумладан, Навоий кон – металлургия комбинатига қарашли марказий кон бошқармаси карьерлари, хвостохранилищелари ва ички йўлларининг чанг бостириш тадбирларининг бажарилиши натижасида атмосфера ҳавосига ташланадиган чанг миқдори 150,4 тоннага камайди.
Шунингдек, “Қизилқумцемент” АЖдаги атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиши натижасида зарарли моддалар миқдори 56 тоннага камайди. “Навоийазот” АЖдаги зарарли моддалар миқдори 9,14 тоннага ва “Электрокимёзавод” қўшма корхонасида эса зарарли моддалар миқдори 7,14 тоннага, Навоий иссиқлик электр станцияси АЖда зарарли моддалар миқдори 11,04 тоннага камайганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин.
“Ер –хазина” дейди халқимиз она заминни ардоқлаб. Ер бойликларини муҳофаза қилиш ҳам ҳаётимизда муҳим аҳамият этади. Ер манбаларини муҳофаза қилиш тадбирлари ҳам муваффақиятли давом эттирилмоқда. Жумладан, НКМКда 17 га ерларда рекультивация ишлари олиб борилмоқда. “Қизилқумцемент” АЖда 24000 кв.м ерларда чиқиндилардан тозалаш ва чанг бостириш ишлари амалга оширилди. НКМКда 20 минг тонна чиқинди чиқарилган, 1-ГМЗда инерт масса экрани қуриш учун жами 1381 минг тонна хажмдаги тупроқ ётқизилган.
“Қизилқумцемент” АЖ томонидан 20 500 та, НКМК томонидан 12283 та дарахт ва гул кўчатлари экилган.
Маълумки, чиқиндиларни жойлаштириш ҳам бугуннинг муҳим экологик муаммоларидан бири саналади. Кончилик ишлари ва чиқиндиларни жойлаштириш борасидаги ишлар ҳам самарали ташкил этилган. Биринчи чоракда 6000 дона таркибида симоб моддаси бўлган хар хил маркадаги яроқсиз люминициент лампалар демеркуризациялаштирилди, 342 минг/тонна хар хил ишлаб чиқариш ва маиший хўжалик чиқиндилари белгиланган жойларга жойлаштирилди, ҳамда 5 дона чиқиндиларни вақтинчалик сақлаш мухсус контейнерлари таъмирланди ва шу жумладан янгилари ўрнатилди. Шунингдек, 601,529 минг тонна устки қатлам тоғ жинсларидан иборат бўлган чиқиндилар қурилиш хом ашёси сифатида қайта фойдаланилди.
2013-2017 йилларга мўлжалланган атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий дастури ишлаб чиқилиб, дастурнинг бажарилиши учун 2013-2015 йилларда 8415726,677 минг сўм сарфланди.
Мухтасар қилиб айтганда, атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш, экологик хафсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик билимларни кенг тарғиб қилиш ва экологик маданиятни ошириш борасидаги ишларимиз изчил давом эттирилади.

ИЛОН  ЧАҚҚАНДА  НИМА  ҚИЛИШ  КЕРАК?Ҳаммага ҳам ( айниқса шаҳарда яшовчиларга) илон чақиши хавфли экани маълум эмас. Илонлар айниқса, баҳорда жуфтлашиш пайтларида ҳаддан ташқари тажовузкор бўлишади.
Агар сизни илон тишлаб олса, дарров ваҳимага тушмасдан, унинг заҳарли-заҳарсизлигини аниқланг. Бу унчалик қийин эмас: заҳарсиз илон чаққан жойда битта, заҳарли илон чаққан жойда эса иккита жароҳатланган из қолади. Бунинг устига заҳарли жароҳат атрофида қизариш, шишиб чиқиш пайдо бўлиб, жабрланувчижа қаттиқ оғриқ ва ҳароратнинг кўтарилиши кузатилади.
Заҳарли илон тишласа, дарҳол тишлаган жойдан юқорироқни қон тўхтатувчи боғлов билан боғлаб қўйилади ва иложи борича тезроқ жароҳатдан захарни олиб ташлаш учун шу жойга қон тортувчи банка қўйилади, агар бундай банка сизда бўлмаса, бўш резинка халтачани оловда қиздиргач, шу заҳоти жароҳатга қўйиб тортиб олиш керак. Шунингдек, жароҳатдан заҳарни қон билан қўшиб сўриб олиб, дарҳол туфлаб ташласа ҳам бўлади ( бу тадбир бир неча марта қилинади). Агар оғизда яра бўлса, оғиз билан қонни сўриб ташлаш мутлафо мумкин эмас. Қонни сўриб ташлагач, жароҳатга металл қиздириб босилади. Соғ жойлар куймаслиги учун жароҳат атрофига ҳўлланган латта қўйилади.
Иложи бўлса илон тишлаган жой 1 фоизли марганцовка билан ювиб ташланади. Шу жой териси атрофига муздек латта ( муз) босилади.
Илон тишлаганда, бир илож қилиб қаттиқ терлаш ҳам фойдали.
Боғлаб қўйилган жгутни эса 15-20 дақиқадан кейин ечиб ташлашни унутманг.