Бош саҳифа > Экология ва саломатлик > Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш

Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш


5-02-2015, 18:19. Муаллиф: admin
Экологик хавфсизликЭкологик хавфсизликМуҳтарам газетхон! Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант лойиҳалари танлови совриндорлари қаторидан “Табиат ва ҳаёт” газетаси таҳририяти ҳам ўрин олганлигидан хабардорсиз. “Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш – мустаҳкам соғлик кафолати” деб номланган лойиҳа доирасидаги тадбирлардан бири гезатада аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини оширишга ёрдам берадиган “Экология ва саломатлик” саҳифасини ташкил этиш ва унда соҳа мутахассисларининг маслаҳатлари ва кўрсатмаларини ёритишдан иборатдир. Саҳифамизнинг илк сонини Сизга ҳавола қилар эканмиз, ундан фойдаланиб, саломатлигингизни ҳамда яқинларингиз соғлигини асрашга эътибор қаратасиз, деб ўйлаймиз. Фикрларингиз, маслаҳатларингиз, таклифларингиз бўлса, бажонидил биз билан баҳам кўринг!
Ортга қайтиш