Буйракдаги тошни тушириш учун...

Буйракдаги тошни тушириш  учун...Агар кимнингдир буйрагида тош борлиги аниқланса, уни хурмо уруғи ёрдамида даф қилишнинг имкони бор.
Бунинг учун 0,5 килограмм хурмо ювилиб, ўртасидан бўлинади ва ичидаги уруғи алоҳида ажратиб олинади. Сўнг уруғ 1,5 литр сувга солиниб, 20 дақиқа паст оловда қайнатилади. Тайёр дамламани 1 ой давомида кунига ярим пиёладан бир маҳал қабул қилиш тавсия этилади.Агар кимнингдир буйрагида тош борлиги аниқланса, уни хурмо уруғи ёрдамида даф қилишнинг имкони бор.
Бунинг учун 0,5 килограмм хурмо ювилиб, ўртасидан бўлинади ва ичидаги уруғи алоҳида ажратиб олинади. Сўнг уруғ 1,5 литр сувга солиниб, 20 дақиқа паст оловда қайнатилади. Тайёр дамламани 1 ой давомида кунига ярим пиёладан бир маҳал қабул қилиш тавсия этилади.
Шунингдек, зайтун ёғини 3 ҳафта давомида кунига 1 ош қошиқдан бир марта ичиш буйракдаги тошларни туширишда асқотади.
Буйракни тошлардан тозалашда маккажўхорининг попугини қўлласа ҳам бўлади. 15 дона маккажўхори попуги ажратиб олинади. Сўнг 1 литр сувга солиниб, 20 дақиқа давомида қайнатилади.
Тайёр малҳамни кунига 3 маҳал нонуштадан кейин 1 ош қошиқдан 3 ҳафта давомида ичиш тавсия этилади. Агар дамламанинг фойдасини сезсангиз, 10-15 кундан кейин муолажани такрорлашингиз мумкин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.