МЕН СИЗДАН ШИФО ТОПДИМ...

Реклама ўрнида

МЕН СИЗДАН ШИФО ТОПДИМ... МЕН  СИЗДАН  ШИФО  ТОПДИМ...

Ҳаёт фақат қувонч ва шодликлардан иборат эмас, унинг дарду андуҳлари, ғаму ташвишлари ҳам бисёрлигини киши ёши улғайган сари теранроқ англайди экан. Тақдирнинг кутилмаган оғир синовлари баъзан бизни эсанкиратиб қўяди. Вужудимизни хасталик эгаллаб олганда, довдираб қоламиз. Чунки сўрамай келган дарднинг заҳри ёмон бўлади. Боз устига, кўпинча унинг келиши осону кетиши қийин кечади. Хасталик авжига чиққанида иродаси мустаҳкам одам ҳам тушкунликка тушиб, ожиз бандага айланиб қолиши табиий. Айниқса, шифокорлар “Бу ёғи энди ёлғиз Яратгандан...“ дея ночор хўрсинишганида кенг дунё кўзимизга тор кўриниб кетади, ўксик кўнглимизни ҳатто асқар тоғлар ҳам кўтаролмайди. Гоҳо қанийди мўъжиза рўй берсаю, жондан азиз яқинларимиз оғир дарддан фориғ бўлиб қолса, деб орзу қиламиз.
“Соғлигинг қадрини бил хаста бўлмасдан бурун...” дейди машоййихлар. Аммо, начора, иссиқ жоннинг иситмаси бўлар экан. Қадим Шарқда беморларни асрлар оша табиблар даволаб келишган. Улар ишлатган малҳамларнинг 70-80 фоизи шифобахш ўсимликлардан олинганлиги ҳам бизга тарихдан маълум.
Хитой, Япония, Вьетнам, Корея, Лаос, Малайзия каби мамлакатларда халқ табобатига давлат мақоми берилган. Масалан, Хитойда тиббий хизматнинг 40 фоизи табиблар томонидан кўрсатилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) ўтган асрнинг охирги йилларида халқ табобатини чуқур ўрганиш ва бу соҳадаги тадқиқотларни янада кенгайтириш бўйича бир нечnа қарор қабул қилган. Бинобарин, халқ табобати беш минг йилдан буён аҳоли саломатлигини яхшилашга хизмат қилиб келмоқда.
Соғлигим анча ёмонлашиб, дори-дармонлардан сўнг ўзгаришлар унча сезилмагандан сўнг, Тошкент шаҳрида дардларга дармон бўлаётган табиб ҳақида эшитиб қолдим ва у кишидан муолажа ола бошладим. Дастлабки сеансларданоқ соғлигимдаги ижобий ўзгаришлар сезила бошлади. Бунинг учун менга шифо берган Отабек Мирюнусовдан беҳад миннатдорман.
Бу табибнинг ноёб истеъдоди шарофати билан қайта оёққа турган юзлаб беморларни ўз кўзим билан кўрдим.
Ҳар гал табиб муолажаларига борганимда мўъжизаларга гувоҳ бўламан. Отабек Мирюнусов юрак, юрак-қон томир, асаб, жигар, ошқозон-ичак, ўт пуфаги, талоқ касалликларини, буйрак шамоллашларини, буйрак ва тухумдон кисталарини, умуртқа чурраси, бел ва оёқ оғриғини, бўғим, турли даражадаги бўқоқ, инсультдан кейинги тикланиш даври хасталикларини, бўйин ва елкада туз йиғилиши билан боғлиқ асоратларни муваффақиятли даволаётганлиги сабабли оёқда юраётган, кўзи кўраётган беморларни, уларнинг яқинларини миннатдор кўриб қувонаман.
Наманган вилоятининг Норинидан келган Умиджон вақтида чала туғилган, кеч юрган, эмлаганда шифокорларнинг эътиборсизлиги туфайли умуман юролмайдиган бўлиб қолган экан. Табибнинг муолажасидан кейин 13 йилда юрганлигига гувоҳ бўлдим. Гулистонлик Дадахон исмли йигит ҳам О. Мирюнусовнинг муолажалари шарофати билан оқсаб юришдан батамом қутулганини қувонч билан баён қилиб, табибнинг қудратига қойил қолганлигини билдирди.
Сирдарёлик тўрт яшар йигитчанинг онаси Сожидахон сўнгги умид билан табибнинг эшигига келиб хато қилмаганини, боласи тузалиб, ҳаётга қайтганига шукроналик билдирди.
Албатта, биотаъсир орқали беморларни даволаш бахти ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Бундан бир неча йиллар муқаддам талай беморлар оламга машҳур Кашпировский сеанслари сабаб тузалиб кетганини яхши биламиз. Демак, бугун биотаъсир орқали оғир хасталикларни даволаётган, Ўзбекистон халқ табобати академияси томонидан берилган махсус гувоҳнома асосида фаолият юритаётган тошкентлик табибнинг иқтидорига ҳам ишониш керак!
Тўғри, биз кўпинча илмий тиббиёт ютуқларига суянамиз ва уларга қаттиқ ишонамиз. Бу табиий ҳол. Чунки ўта мураккаб операциялар, кўзларни даволаш, митти чақалоқларни юрак хасталигидан қутқарувчи жарроҳлик амалиётлари, дунё аҳлини лол қолдираётган сиам эгизаклари операциялари ҳақиқий мўъжиза саналади. Аммо ҳаётда шундай воқеалар ҳам рўй берадики, улардан кўз юмиб бўлмайди. Масалан, кучли таъсирга эга дори-дармонлар узоқ вақт қабул қилинса, организмни ҳолдан тойдиради. Баъзилари бир хасталикка шифо бўлгани ҳолда организмнинг бошқа аъзосига путур етказиши мумкин.
Отабек Мирюнусовнинг муолажа усули эса, кимёвий дори воситалари ёрдамида даволашдан фарқли ўлароқ, оддий ва осон, энг муҳими, зарарсиз. Боиси, у мижозларини кафти тафти билан қувватлантирилган сув ёрдамида даволайди.
Дарвоқе, биз сув бебаҳо неъмат эканлигини яхши биламиз. Одамзод ҳаётида унинг аҳамияти беқиёс. Вояга етган инсон танасидаги қоннинг 83, тўқималарнинг 75, миянинг 74, суякларнинг 22 фоизи, кўзнинг асосий қисми сувдан иборат. Вужудимизда жами қирқ-эллик литр сув мавжуд. Агар унинг бешдан бир қисми йўқолса, одам ҳалок бўлади. Инчунин, ҳаётимизни сувсиз тасаввур қила олмаймиз. Очликка тўқсон кунгача чидасак-да, ташналикка икки-уч кундан ортиқ дош беролмаймиз.
Қаҳрамонимиз қўлларида эса ажиб бир сеҳр бор. Унинг кафти теккан сув даволовчи хусусиятга эга бўлади. Бу илмий жиҳатдан тасдиқланган. Ҳа, айтганча, бундан бир неча йил аввал Отабек Мирюнусов кафти таъсирида қувватлантирилган, ўзига ва яқинларига шифо бағишлаган обиҳаёт мўъжизаларини намоён этиш ниятида Семашко номидаги Ўзбекистон курортология ва физотерапия илмий текшириш институти лабораториясига мурожаат этди. Ўзи билан бирга аслида бир қувурдан олиниб, икки шишага қуйилган ва биттаси кафти таъсирида қувватлантирилган сув келтирди. Тажрибалар якунида улар ўзаро кескин фарқ қилиши, қувватлантирилгани маъданли ва шифобахш эканлиги исботланди. Кейинчалик, гарчи бу жумбоқнинг сири очилмаган бўлса-да, табибга одамларни даволаш билан шуғулланиш учун рухсат берилди.
Ҳозир Отабек Мирюнусовнинг қўллари теккан сувни ичиб, соғайиб кетаётганлар сони тобора кўпаймоқда. Муҳими, сеҳрли муолажалар инсон қўлларига дахлдор мўъжизалар сирасига киришини олий тоифали малакали шифокорлар ҳам тасдиқлашмоқда. Демак, бу фавқулодда ҳодисани жадал ривожланаётган тиббиётнинг рақобатчиси эмас, балки халқимизга ато этилган бебаҳо мукофот деб баҳолаш жоиз. Ахир соғлик бебаҳо неъмат эканлигини, инсон саломатлиги йўлида хизмат қилаётган шифокорларгина эмас, балки барча-барча жуда яхши тушунади-ку.
Ҳар бир инсон дардига шифо топсин!..

Муаззам БАҲРОНОВА.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.