ХОСИЯТЛИ ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР

Билиб қўйган яхшиХОСИЯТЛИ   ҚИММАТБАҲО  ТОШЛАР
ХОСИЯТЛИ ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР
Дилноза БОБОЕВА,
Қизилтепа туманидаги 27-умумий ўрта
таълим мактаби ўқитувчиси

ТИЛЛА
Тилла асабни мўътадиллаштиради. Хотира ва ақлий қувватни мустаҳкамлайди, юрак мушакларини бақувват қилиб, унинг ишлаш қобилиятини кучайтиради. Юрак хуружида, асабийлашганда, ўпка ва жигарнинг беҳоллигида яхши фойда беради. Унинг қувватини тилла сувини ичганда биласиз. Тайёрлаш усули: тилла тақинчоқ ( қимматбаҳо тошлари бўлмаган тиллавор)ни 2 стакан сув солинган идишда ярим суви қолгунча қайнатилади. Бир чой қошиқ тилла сувини бир кунда уч марта бўлиб ичилади. Тилла танага ички ҳарорат бағишлайди, вужудни иситади. Тилла сувини эҳтиёт бўлиб ичган маъқул. Чунки баъзи одамларнинг баданида тиллаворлардан ҳар хил тошмалар пайдо бўлиши ҳам мумкин.
КУМУШ
Кумуш азалдан эл ичида ардоқланган. У Ой метали ҳисобланиб, кимёгарлар уни жуда ҳам қадрлашади. Бу металл таъсирида жуда кўп микробларга қирон келган. Шу сабабли ҳам шоҳлар, аслзодалар кумуш идишлардан фойдаланишган, кумуш идишларда сув сақлашган. Айниқса, ҳарбий сафарларда лашкарбошилар кумуш анжомлар, кумуш туморчалар олиб юришган. Бу қимматбаҳо металлдан қилинган пластинкалар жангчиларни ярадор бўлганда инфекциялардан ҳимоя қилган. Кумуш ашёлар ошқозон ва ўпка хасталикларининг олдини олиш учун ҳам тақилади. Кумуш юракка қувват беради, кўзни равшан этади.
ОЛМОС
Олмос- нозик, қудратли ва қувватли тош бўлиб, юракка мадор беради, танани озиқлантиради. Қизил олмос салқинлик берувчи хусусиятига эга, у руҳни сокинлаштиради ва қон айланишини яхшилайди. Рангсиз олмос эса тана ҳароратини анчагина мувофиқлаштиради, асабни тинчлантиради. Олмосни кечаси бир стакан сувга солиб қўясиз ва эртасига шу сувни ҳўплаб-ҳўплаб ичасиз. Бу- ёшартирувчи тош саналади. Таъқиб, юрсангиз, бадавлат бўласиз ва руҳий қувват, шодлик бахш этади. Ўнг қўлингиздаги сўфи бармоққа тақилган олмос кўзли тилла узук хосиятлидир.
ЗУМРАД
Зумрад- яшил тусли қимматбаҳо тош, чиройли товланиши, яхши жилоланиши, шаффофлиги билан ажралиб туради. Заргарлик, пичоқчилик, қандакорлик ва бошқа амалий санъат турларида зумрад кўп ишлатилади.
Венера сайёрасига мансуб бу тош хушчақчақлик ва шодлик бахш этади. У тош уйқусизликдан, сеҳр- жодудан сақлайди. Умрни узайтиришда ёрдам беради, фикрни чархлайди. Сентябрда туғилганларни зумрад сохта дўстлардан эҳтиёт қилади, аммо эгаси ўзидаги ёмон феълни енголмаса, майдаланиб кетиши, сеҳрли хусусиятларини йўқотиши мумкин.
Нақл қилишларича, зумрад нопокликни ёқтирмас экан. Унга заррача хиёнат қилинса, ўз-ўзидан ёрилиб кетар экан.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.