Ўзбекистон Республикаси давлат гербиЎзбекистон Республикаси давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шоxларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим оы ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида баxт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Хумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат баыроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Хумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, паxта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шоҳлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги паxта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат баыроғининг рангларини акс эттирувчи уч xил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан хошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.
Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғиЎзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи xалқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Мутал Бурхонов мусиқаси
Абдулла Орипов сўзи

Серқуёш ҳур ўлкам, элга баxт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шухратинг порласин токи бор жахон!

Нақарот:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ xалқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Еркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали тинчлик посбони,
Xақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

Нақарот:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ xалқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Таҳририятимиз ҳақидаНизомга биноан ташкилотнинг тўлиқ номи:
"Табиат ва ҳаёт" газетаси таҳририяти.

Муассислар:
Навоий вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси.

Ташкилотнинг миссияси:
Экологик , маънавий ва маърифий тарғибот.

Ташкилот бошқарувининг юқори органи -Таҳририят.
Ташкилотнинг филиаллари ва уларнинг юридик мақоми мавжуд эмас.

Асосий устав мақсадлари ва вазифалари:
Мақсад – Президентимиз ва Республикамиз ҳукуматининг табиатни муҳофаза қилиш борасида олиб бораётган сиёсатини вилоят аҳолиси орасида кенг тарғиб қилиш.

Вазифалари:
Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, соҳага доир янгиликларни, маълумотларни газета саҳифаларида ёритиш, газетхонларнинг маънавий дунёсини бойитиш.

Раҳбар ҳамда ходимларнинг Ф.И.Ш. ва алоқа маълумотлари – Ҳосилова Маруса Атоқуловна, мобил тел.: (+99891) 333-73-07.
Муҳаррир: Маруса Ҳосилова.
Навбатчи: Юлдуз Тураева.
Саҳифаловчи: Муртазоев Ғайрат.

Газета "Дўстлик байроғи" ва "Знамя Дружбы" газеталари таҳририяти давлат корхонасининг матбаа бўлимида офсет усулида босилди. Босмахона манзили: 210105, Навоий кўчаси, 36-уй. Қоғоз бичими А-3. Нашр сифати бўйича (0-436) 224-40-03 рақамли телефонга мурожаат қилишингиз мумкин.

Таҳририяга келган кўлёзмалар таҳлил этилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Газета 2011 йилдан буён ҳар ойда бир маротаба чоп этилади. ISSN 2181-6778

Банк реквизитлари:
Ўзбекистон Республикаси, Навоий шаҳри Миллий банк Навоий вилоят булими
Ҳ/р: 20 20 8000 104 881 942 001
МФО: 00196
ИНН: 207107005
ОКОНХ: 87100