Ўзбекистон медиа-тренерларининг салоҳиятини ошириш - давр талаби

Ўзбекистон медиа-тренерларининг салоҳиятини ошириш - давр талабиЎзбекистон медиа-тренерларининг салоҳиятини ошириш - давр талаби
Жорий йилнинг 18 февраль куни ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон медиа тренерларининг салоҳиятини ошириш” мавзусида икки кунлик тренинги иш бошлади. Тренинг асосан мамлакатимиз олий ўқув юртларидаги мавжуд журналистика факультетлари ўқитувчилари ва ҳудудлардаги ОАВ тренерлари учун ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади тренерлар томонидан журналистларни қайта тайёрлашда ҳамда материаллар тайёрланишида фуқаролар билан очиқ мулоқот қилишнинг янги шаклларидан фойдаланишлари ва турли ихтисосдаги материалларни аналитик етказиши, энг яхши хорижий тажрибалар билан танишишларида тренерларнинг профессионал даражасини оширишга қаратилган. Тадбирни Журналистларни қайта тайёрлаш маркази раҳбари Г.Бобожонова бошқарди.
Семинарнинг биринчи иш кунида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат иштирок этиб, тадбирни самарали ўтказилишида иштирокчиларга муваффақият тилади.
Тренингнинг 1- сессиясида “Журналистикада ихтисослашиш бўйича ўқитиш методикаси ва моделлари” мавзусида ЎзМУ журналистика факультетининг доценти, филология фанлари доктори Я. Маматова, “Kommersant.uz” сайтининг бош муҳаррири, ЎзМУ журналистика факультетининг катта ўқитувчиси С.Сулаймонова, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг доценти, филология фанлари номзоди Н.Қосимова ва “anhor.uz” сайтининг бош муҳаррири Л. Исламоваларнинг презентациялари барчага манзур ва фойдали бўлди.
2- сессияда эса “Ҳудудларда ўтказилган тренинглар бўйича қатнашчиларнинг тақдимотлари, баҳс мунозара ва тренер тавсиялари юзасидан руҳшунос -маслаҳатчи Г.Кудайбергенова чиқиш қилди.
Тренинг давомида тажрибали эксперт, медиа психологлар ўз тақдимотларида тренерлар ишининг ўзига хослиги, аудитория билан ишлаш, коммуникация шакл ва турлари, тренингларни интерфаол усулда олиб боришни ўргатишлари, амалий қисмда эса тренерлар ўз тренинглари дастури модулини яратишлари кўзда тутилган.
Семинар тренингнинг биринчи куни муваффақиятли якунланди.
Тадбирнинг Тошкент вилояти ҳудудидаги “Авеню парк” меҳмонхона дам олиш мажмуасида ўтказилиши иштирокчиларда алоҳида таассурот қолдирди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.