"ТОШ ЎРМОН" - Қизилқум тилсими

"ТОШ ЎРМОН" - Қизилқум тилсимиҚизилқум кенгликлари ўзининг бепоёнлиги ва бетакрорлиги билан маълум ва машҳур. У ўзининг жуғрофий жойлашуви ва таъсири жиҳатидан ўзгача хусусиятга эга бўлиб, шу туфайли унга қўшни бўлган ҳудудларнинг об-ҳавосига, иқлимига таъсир кўрсатади. Қизилқум ўзининг ўта қурғоқ жазирама иссиқ характери билан ажралиб туради. Унинг ландшафти ҳам жозибадорлиги ва ранг-баранглиги билан диққатга сазовордир. Бу ерда тупроқли, лойли тепаликларга эга бўлган текисликлар, ойнадек сип-силлиқ ва метиндек қаттиқ тақирликлар, унча баланд бўлмаган қояли тоғлар, минерал манбалар, саксовулли ўрмонлар, ёши миллиард ва ундан катта бўлган тоғ жинслари ҳамда мавжуд кўллари, ўзига мафтун этувчи жойлари, ҳудудлари ва объектлари ноёбдир.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.