НАВОИЙГА БИР КЕЛИБ КЕТИНГ…

НАВОИЙГА БИР КЕЛИБ КЕТИНГ…НАВОИЙГА   БИР  КЕЛИБ  КЕТИНГ…

Мамлакатимизда тадбиркорларни қўллаб- қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган “Ташаббус” кўрик-танлови доираси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.
Бугун Навоий шаҳридаги “Ёшлар” марказида “Ташаббус”нинг Навоий шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги 60 га яқин тадбиркорлар турли йўналишлар бўйича ўзаро беллашдилар.
Кейинги йилларда юртимизнинг иқтисодий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилаётган туризм соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боисдан туризмга тааллуқли корхоналар ҳам танлов шоҳсупасидан ўрин олди.
“Ташаббус” кўрик -танловида ҳам айнан ана шу туризм ва меҳмонхона хизматини кўрсатиш йўналиши бўйича ўз хизматларини намойиш этаётган “Трайдинг сервис” фирмасига қарашли “Камилла” меҳмонхонасига юқори баҳо берилди ҳамда танлов ғолиблигини қўлга киритди.
НАВОИЙГА   БИР  КЕЛИБ  КЕТИНГ…
НАВОИЙГА   БИР  КЕЛИБ  КЕТИНГ…
НАВОИЙГА   БИР  КЕЛИБ  КЕТИНГ…

НАВОИЙГА   БИР  КЕЛИБ  КЕТИНГ…
Ҳар йили Хитой, Япония, Ҳиндистон, Корея, Америка, Россия, Молдавия, Туркия каби кўплаб хорижий ва ҳамдўстлик давлатларидан мингга яқин сайёҳларни қабул қилаётган мазкур меҳмонхона энди бир кунда 65 эмас, балки 160 та меҳмонни қабул қилиши мумкин.
-Меҳмонларга замон талабига мос хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларга эгамиз,- дейди корхона раҳбари Фарҳод Эрназаров.- Янгидан 10 та ишчи ўрни яратилди. Ходимларимиз маданиятли ва чет тилларни ўзлаштирган ёшлардан иборатлиги дунёнинг барча давлатларидан келаётган меҳмонларни бемалол кутиб олишга ёрдам бермоқда.
Тадбир иштирокчиларини меҳмонхона ресторани ходимларининг карвинг санъати ҳам жуда қойил қолдирди. Ишонмайсизми? Навоийга бир меҳмон бўлиб келинг, бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз!

Маруса ҲОСИЛОВА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.