Сўранг, жавоб берамиз.

Сўранг, жавоб берамиз.Сўранг, жавоб берамиз.
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган
шахслар ҳам пенсия оладиган бўлди дейишди. Шу ростми?
К. Шодиев,
Навоий шаҳри

Ҳа, ҳақиқатан ҳам, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилиниб, Сенат томонидан жорий йилнинг 24 августида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Президентимиз томонидан имзоланди. Шунга биноан манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар ҳам пенсия оладиган бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йилда қабул қилинган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилди:
43-модда ( Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби) қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилди:
"Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берилади.”
Шунингдек, қонун 53-1- модда билан ҳам тўлдирилди.
53-1-моддада “Озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсиялар тўлаш манзил-колонияда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлаш манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман, шаҳар бўлимлари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисоб варақларига ўтказиш орқали амалга оширилади” дейилган.
62-модда эса (Озодликдан маҳрум қилинган давр учун пенсия тўлашни тўхтатиб қўйиш) “бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар мустасно” сўзлари билан тўлдирилди.
Саволга Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Навоий шаҳар бўлими бошлиғининг ўринбосари
Жамшид УСМОНОВ жавоб берди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.