Бахтимиз қомуси пойдевори

Бахтимиз қомуси пойдевориБахтимиз қомуси пойдевори
Фарҳод Эрназаров Навоий вилоят Кенгаши депутати

“Конституция ва қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” деган тушунча фуқароларимизнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаши ҳамда ижтимоий эҳтиёжга айланиши лозим”.
Шавкат МИРЗИЁЕВ Ўзбекистон Республикаси Президенти


Бизнинг жамиятимизда яшаб фаолият юритаётган ҳар бир касб эгаси ҳуқуқ ва эркинларимизни кафолатлаб берувчи Ўзбекистон Конституциясига муҳим бир ҳужжат сифатида қарайди.Бизнингфаравон жамиятда эркин ҳаёт кечириб яшашимиз учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ҳуқуқ ва бурч, эркинликларимиз ушбу қомусимиз орқали ҳимояланган.
Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин 1992 йил 8 декабрда ўзининг жаҳон андозаларига мос келадиган Конституциясини қабул қилди. Унинг асосий мақсади ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдан иборатдир. Конституциямиз 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
4-моддасида “. Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.”деб ёзиб қўйилган. Бу моддани билмайдиган фуқаро бўлмаса керак. Бугун юртимизда турли миллат ва элат вакиллари меҳнат жамоалари меҳнат қилишмоқда, ёшлар таълим олишмоқда. Давлат тили ўзбек тили деб белгиланган бўлса ҳам бошқа миллат вакилларининг эркинликлари чеклаб қўйилмаган. Ўзбекистон Конституциясининг бир неча моддаларида эътиқод эркинлигига алоҳида тўхталиб ўтилган .
Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинлари ва бурчлари 2-бўлимда ўз ифодасини топган бўлса, ёки Конституциямиздаги, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар 7-бобда мустаҳкамлаб қўйилган. Сиёсий ҳуқуқларимиз ҳақидаги бобда “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Бугун ҳар бир фуқаро ижтимоий жиҳатдан фаол, ўзи танлаган сиёсий партияга аъзо бўлган, ёки жамоат манфаатларини ифодалайдиган оммавий-сиёсий тадбирларда иштирок этади,шунингдек қонуннинг 35-моддаси “ Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга”даги ҳуқуқдан барчамиз бирдек фойдаланиб келаяпмиз.
36-моддада қайд этилганидек “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир”. Бу ҳуқуқларимиз ҳеч биримизга чекланмаган.
Бизнинг ишлаш вақтимиз, дам олиш соат ва кунларимиз, байрамлардан олдинги кун иш вақтининг бир соат қисқартирилиши ҳаммаси Бош Қомусимизда ўз ифодасини топган.
Конституцияда яна биз бажаришга мажбур бўлган бурчларимиз ҳам бор. 48-моддада “Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар” деб ёзиб қўйилган.
Юртимиз ҳудудларидаги маданий меросларимиз давлат муҳофазасида, уларни асрашимиз, авайлашимиз зарур Табиатга, атроф-муҳитга бўлган муносабатга эҳтиёткорона бўлишимиз, агар унга зарар етказсак Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик ва Жиноят Кодексида жавобгарлик чоралари белгилаб қўйилган.
Шунингдек Оила жамиятнинг асосий бўғини у жамият ва давлат ҳимоясида эканлиги 63-66 моддаларда қайд этилган.
4-бўлим да Маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши: Республика ҳудудининг маъмурий бўлиниши, Қорақалпоғистон Республикаси тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлса, 5-бўлим- Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши ҳақида бўлиб: ҳокимиятнинг учга бўлиниш принципи, Президент, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Суд ҳокимияти, маҳаллий ҳокимликлар, Прокуратура органлари ваколатлари ҳамда вазифалари, мудофаа ва молия тизимига бағишланган.6-бўлимда эса - Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби хусусида белгилаб қўйилган.
Дунёда Конституцияга эга бўлмасдан, турли қонунлар мажмуаси Асосий Қонун вазифасини ўтайдиган давлатлар ҳам мавжуд. Аммо бизнинг юртимиз мустақиллика эришганидан кейин барча ҳуқуқий меъёрларга мос келадиган бахтимиз қомуси бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди. Мана 28 йилдирки, Конституцияни асосий қонун ва бош ҳуқуқий ҳужжат сифатида эътироф этиб келаяпмиз.
Жонажон юртимизда фуқароларнинг барча ҳақ-ҳуқуқлари тўла таъминланган. Конституция юртимиздаги тинчлик, барқарорлик ҳуқуқий давлатни ривожлантириш, фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилашнинг асосий кафолатларидан бири бўлиб хизмат қилмоқда, ҳаётимиздаги ижтимоий муносабатларни ечиб бермоқда.
Биз фуқаролар Конституциямизни ва унинг асосида қабул қилинган, ҳаётимизга тадбиқ этилаётган қонунларимизни ишлашини таъминлашда иштирок этишимиз ва бу қонунларни ҳимоя қилишни билишимиз лозим. Чунки Конституциямиз бахтимиз қомусининг пойдеворидир.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.