Бугун Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни

Бугун Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куниЎзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш конвенциясини 1994 йил 7 декабрда имзолаган ва у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йилда ратификация қилинган. Ҳукумат қарорига мувофиқ Конвенция доирасидаги мажбуриятларни бажариш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш Ўзгидрометга юклатилган.
Шуни таъкидлаш лозимки, чўлланиш ва қурғоқчилик жараёнлари замонавий жиддий экологик таҳдидлардан бири бўлиб, ана шу табиий ва техноген ҳодисаларга қарши кураш зарур чоралар кўришни талаб этмоқда. 1995 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 17 июнни – Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни деб эълон қилди. Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини чўлланиш, ерлар таназзули ва қурғоқчиликнинг халқаро ҳамжамият учун хавфи ортаётганига жалб этишдир. Шу куни бутун дунё бўйлаб ерлар деградацияси муаммолари, уларни ҳал этиш йўллари тўғрисида хабардорликни оширишга қаратилган турли тадбирлар ўтказилади.
Ҳозирги кунда чўлланиш ва қрғоқчилик жиддий экологик ташвишлардан биридир. Ҳар йили қурғоқчилик ва чўлланиш натижасида 42 млрд. АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлади. Чўлланиш ва қурғоқчилик мавжуд бўлган ҳудудларда 1.5 млрд аҳоли истиқомат қилади. Бу табиий ва техноген ҳолатлар зудлик билан зарур чораларни кўрилишини талаб этади, деб ёзади www.12news.uz сайти.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.